Bahodir Ahmedov
15K subscribers
3.67K photos
1.71K videos
82 files
4.45K links
Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!

Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo +998951044349

Админга мурожаат: @ABarizabot

Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav

Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho
Download Telegram
Бўка туманида терговга жалб қилинган гумонланувчи шахс қийноқ оқибатида вафот этган

Мазкур ҳолатга алоқадор бўлган тезкор ходимлар Ж.Д. ва Ғ.Ш.лар ички ишлар органлари тизимидан бўшатилди ва ҳибсга олинди.

Бўка тумани ИИБ бошлиғи А.Бабаханов, унинг биринчи ўринбосари В.Худайқулов, жиноят қидирув бўлими раҳбари Ж.Субанов, тергов бўлими бошлиғи Ж.Ачилов, шунингдек навбатчилик қисми масъули Ш.Ибрагимовлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Бош прокуратура хабар беришича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 235-моддаси (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

P. S. Ушбу модданинг уччала қисмида ҳам қилмиш натижасида одам ўлиши банди йўқ. Нега одам ўлганда ЖК 97 -қасддан одам ўлдириш ёки ЖК 104нинг 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса) билан ҳам иш қўзғатилмади? Майли, прокуратураниям бир билгани бордур! Якунни судда биламизда.

Марҳум гумонланувчи мақомида бўлган экан. Бу мақом одатда аросатда бўлади. Ёки айб белгиланиши, айбланувчи мақомига эга бўлиши ёки қўйиб юборилиши керак. Шу ўртада одатда қийноқ факти юзага келиши мумкин.

👉 @bahodirahmedoff👈
Alimoff соҳага кириб қолган айрим нопок кимсалар бўлиши эҳтимоли, ўша идоранинг ўзи бу масалада қаттиқ талабчан бўлиши кераклигини айтмоқда. “Қўрқув бефарқликни келтириб чиқаради, бефарқлик эса деградацияни” демоқда.

Давлетовуз ҳам тизим тубдан ислоҳ қилиниши керак деб айтмоқда. Косметик ислоҳотлар билан эмас, қатъий ва тизимли асосда чора кўрилиши лозимлиги ва вақт етиб келганини билдирган.

Шаҳноза Соатова ҳам жуда ошиб кетганини айтмоқда.

👉 @bahodirahmedoff👈
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Июнь келди, кимдир қизиқарли бирор нима ўқишга канал қидириб юрган бўлса, қуйида сизларга замонамизнинг замонавий, дунёвий ва либерал қатлами аро қалам юритувчи блогерларини таклиф қиламиз:

🤓😛"Асанов формати" - ўзбек тилидаги илмий-оммабоп канал. Канал муаллифи - филология бўйича фалсафа доктори Эльдар Асанов тил, антропология, тарих, шунингдек, бугунги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида теша тегмаган гапларни ёзиб боради. Шунингдек, яхши китоблардан, кинолардан тавсия қилиб боради.

🤘🫡Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Истаса ўткир критика, истаса қизиқарли тарих, истаса олма пўчоғи ҳақида ёзади. Нима ёзишини билбўмеди. Зерикмайсиз!

🎭👉Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

⚡️🌎 23,5° бурчак остида - дунё бўйлаб содир бўлаётган воқеа ҳамда янгиликларни тезкор ва аниқ, пропагандадан холи етказиб берувчи канал. Энг сара статистик маълумотлар, тарихий шахс ва воқеалар, тушуниш қийин бўлган атамалар изоҳи, дунё воқеаларига экспертларнинг фикрлари жамланган мақолаларни ҳам фақат шу каналдан топасиз.

🔥👉 Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.

🤑😎Allaev Uz – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради.

👔🫵 Баходир Ахмедов – ўзининг амалиётидаги тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берувчи адвокат. Бундан ташқари, каналда айни вақтда юртдаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги “ёниб“ турган масалалардан хабардор бўлиб боришингиз, мурожаат йўллашингиз ҳам мумкин. Адвокат, ома ижтимоий-сиёсий масалаларни ўткир ҳазил остига олиб қолишиям мумкин.

😇😌Файзбоғ – блогер Темур Маликнинг канали. Каналда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти кенг ёритиб борилади, кун тартибидаги янгиликлар келтирилади, улар ўткир танқид, таҳлил ва қизиқарли мемлар билан бойитилади.

🐌🌳 Наблюдения под чинарой - Ферузхон Якубходжаевни канали. Русийзабон - туркий қон ўзбек блогери, центр сдержанности и холодного анализа, узбекофил без русофобии.

🕵🏻🦍Али Каххоров - авторский канал любителя-исследователя, где абсурд и реальность сложно различить. Невиданные истории и факты в зоолоогии вас удивят и не оставят равнодушными.

🤟 🎸Rockistan - ўзбек тилида рок ҳақида ёзадиган ягона канал. Нега ягона? Негаки бу каналда фақат рок жанридаги мусиқа тавсия қилинмайди, балки унинг тарихи ҳикоя қилинади, таҳлиллар берилади. Хуллас, рок олами ҳақида тўла тасаввурга эга бўласиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёш адвокатлар кўпаймоқда. TikTok, Instagram Youtube ларда кўпаймоқда ҳуқуқий билим берувчи контентлар. Қотиб қолган адвокатлар уларни унчалик хушлашмайди. Лекин улар катта ишлар қиляпти. АҚШ, Европа киноларидаги престиж адвокатлар пайдо бўлмоқда. Ёш юристлар тўхтамаслиги керак. Давлат ҳам адвокатларга муҳит яратишдан тўхтамаса ҳамма ютади бундан.

Тўлиқ видео: https://youtu.be/X_-ldzqV10Q
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Грузиядаги саёҳатларимиз бошланди. Кахетиядаги мўъжаз ресторан. Аутентик муҳит

#emotionsaregeorgia
#gruzbeks

👉 @bahodirahmedoff👈
Forwarded from Platina.uz
ИИВ ва Бермуд учбурчаги: Миранда қоидаси қачон ҳақиқатга айланади?

Шунча норозиликларга ва дод-войларга қарамасдан, бирор ислоҳот ўтказишга ярамаётган, давлат раҳбари таъбири билан айтганда, “истаса столбани ҳам қамаб қўяверадиган” шароитга йўл қўйиб бераётган масъуллар яна қанча вақт ўлимларга сабаб бўлади?

Батафсил — https://pltn.uz/9087

👉 @platinauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Грузиядаги аутентика ва хотиржамлик

#GeorgiaTravel
#GeorgiaTravelGeorgia
#emotionsaregeorgia
#gruzbeks

Кўчалардан тарих ҳиди уфурмоқда. Уйлар дарров таъмирланиб, янгиланиб ялтир-юлтур қилиб ташланмас экан.

👉 @bahodirahmedoff👈
Тошкентнинг марказий ҳудудларидан бири Яккасарой туманинг "Тўқимачи" стадиони яқинида O‘zbegim Developement компанияси томонидан қурилиши бошланган Shoshkent турар-жой мажмуаси сотув офисининг очилиш маросимига бордик.

Бугун қурилиш компаниялари жуда кўп. Қурилаётган уйлар ҳам шунга яраша жуда жуда кўп. Лекин уларнинг аксарида энг керакли инфратузилмалар етишмайди. Кичкина ҳудудда новостройка қуришади. На болалар майдончаси, на парковкаси бўлади. Сотиб олишда буларни ҳисобга олмай харид қилган бўлсангиз, бошоғриқдан чиқмай қоласиз.

Shoshkent турар-жой мажмуасида эса бу муаммолар олдиндан ўйлаб ўз ечимини топган. 14 қаватли 4та блокдан иборат турар-жой мажмуаси инфратузилмаси ресторан, супермаркет, бутиклар, стоматологик клиника, дорихона, фитнесс зал ва яшаш учун қулай бўлган бошқа қулайликларни ўз ичига олган. Ҳудудда ҳар бир мижознинг ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, майдони 55м2 дан 113м2 гача бўлган хонадонлар мавжуд бўлади.

Энг асосийси Shoshkent турар-жой мажмуасида ерости автомобиллар турар жойи мавжуд бўлади. Бугунги кунимизнинг энг долзарб муаммоларидан бирига шу орқали яхши ечим топилган.

Телефон: +99855 500 90 90

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
#GeorgiaTravel
#GeorgiaTravelGeorgia
#emotionsaregeorgia
#gruzbeks

Уплисцихе - ғорли шаҳар. Грузиядаги дастлабки шаҳарлардан бири экан. Кура дарёси ёнида, тоғ шаҳар устида, азамат туристлар даврасида жавлон уриб айланиб чиқдик.

👉 @bahodirahmedoff👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Euronews Silk Road Samarkand ҳақида видеолавҳа тақдим этди

Euronews телеканали мухбири Silk Road Samarkand маркази меҳмонхоналарида қандай дам олиш мумкинлиги ва туризм масалаларида ўз таклифларини берди.

Журналист аэропорт ҳам бунинг бир бўлаги эканини айтган. Меҳмонхоналардаги соғломлаштириш марказларидаги хизматлар буюк Ибн Сино таълимотига, яъни ўтмиш ва ҳозирги замон тиббиётининг энг яхши анъаналарига асосланган. Бир мисол: видеодаги доктор яхши кайфият бўлмаса, яхши соғлиқ ҳам бўлмайди деб айтган.

👉 @bahodirahmedoff👈
Бу ўқув йилида магистратурага қабул бир марта бўлар экан. Ўтган йили тарихда биринчи маротаба 2 марта бўлганди.

© Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим ака.

👉 @bahodirahmedoff👈
Жазирама иссиқ ривожланган давлатларни ҳам аямаяпти

Иссиқ Ер юзида кенг кўламли бўлмоқда. Хитойда кучли жазирама кузатилаётгани, оқибатда уй ҳайвонлари нобуд бўлётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Натижада электр тармоқлари ишдан чиққан. Бу эса йирик заводлар ишини тўхтатиб қўйган. Май ойидаги Шанхайдаги иссиқ сўнгги 150 йилдаги рекордни янгилаган, дейилади хабарда.

Нималар бўляпти ўзи? Экологияни биз ўйламаганимиз учун у ҳам биздан юз ўгирдими энди?
Шифокор рецептисиз бериладиган дори воситаларининг рекламаси

Реклама тўғрисидаги қонуннинг 34-моддасига биноан:

💊дори воситасини ножўя таъсирлар мавжуд эмаслиги жиҳатидан ноёб, энг самарали, энг хавфсиз деб тақдим этмаслиги;
💊дори воситасининг таркибига, келиб чиқишига, янгилигига ёки патентланганлигига нисбатан янглишишларга олиб келмаслиги;
💊дори воситаси овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимча, косметик маҳсулот ёки гигиена воситаси ёхуд бошқа ҳар қандай турдаги товар эканлигини таъкидламаслиги;
💊реклама таъсирини кучайтириш мақсадида бошқа дори воситалари билан нотўғри таққослашларга йўл қўймаслиги;
💊мазкур дори воситасининг таъсири кафолатланганлиги тўғрисидаги тасдиқни ўз ичига олмаслиги;
💊инсон саломатлиги дори воситасини қабул қилмаслик оқибатида ёмонлашиши мумкинлигини уқтирмаслиги керак.

Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рекламаси ҳар бир ҳолда уларни қўллашга ва улардан фойдаланишга қарши кўрсатмалар мавжудлиги, қўллашга доир йўриқнома билан танишиш ёки мутахассислар маслаҳатини олиш зарурлиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак.

Дори воситаларининг рекламаси соҳасида рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш тақиқланади.

#norma

Бизнинг каналлар👇
Telegram Youtube Instagram
Вардзия тоғ шаҳри. Туркиядан тахминан 20 км узоқликда экан. Шаҳар XII-XIII асрларда Георгий III нинг қизи Тамара томонидан бунёд этилган ва грузинларнинг қайғули хотиралари муҳрланган жой экан.

Бу мажмуада зиналар, монастирлар, қалъалар, кутубхона ва ҳаттоки дорихоналар бўлган. Бу жой душмандан яшириниш, қўшин тўплаш учун хизмат қилган.

#GeorgiaTravel
#GeorgiaTravelGeorgia
#emotionsaregeorgia
#gruzbeks

👉 @bahodirahmedoff👈