Bahodir Ahmedov
16K subscribers
3.59K photos
1.55K videos
74 files
4.11K links
Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!

Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo

Админга мурожаат: @ABarizabot

Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav

Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho
Download Telegram
Онлайн суд чақирув қоғозларида муаммо нимада?

"Баходир ака ассалому алайкум. Саволим бор эди ёрдамингиз керак. Менга бугун сообщения келди суддан. Судга чакирув деб, иловага кириб батафсил билиб олинг дебти. Лекин илова уч соатдан буён ишламаяпти. My sud га хам кириб карадим хеч каерда руйхатда йукман. Лекин хакикатдан суд булишини кутяпман. Кандай булиши мумкун бу нимаси илова ишламаса,руйхатда булмасам сообщения кимдан келганини билмасам. Хали хам электрон тизим судларда тулик ишга куйилмаганми?"

Судлар! Одамларни юрагини ёрмай, ишласелар тўғри ишланглар. Азиз ака (Абидов) сал эътибор қаратиб қўйинглар шу масалага.

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
ЎзМУ ректори ҳисобланган собиқ Олий таълим вазири Иномжон Мажидов бу хабар кенг жамоатчиликка етиб бормаслигини хоҳламоқда.

"Ректор вазирликка қайтиши мумкин, у «мен кетгач, иш очиб охирига етказаверасизлар», - деган. Чунки, нодир қўлёзмаларнинг йўқолиши собиқ ректор Авазжон Мараҳимов даврига бориб тақалади. Шунинг учун жорий йил сентябрда нодир қўлёзмалар музейини тиклаш бўйича вазирликдан келган топшириқни бажариш ҳам пайсалга солинмоқда", дейди университет ходими.

Миллий университетда миллион долларлик нодир қўлёзмалар қаёққа кетди? Ухлатворганлар ким буни? Нега ҳалиям айбдорлар кимлиги маълум эмас университет вакиллари?

Прокуратура бу иш юзасидан жиноий иш қўзғатибди. Эхх миллий университет бўйича кўп гаплар бор дилимда... Бу ҳақда кейинроқ😁

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
Хазинани инкор этганлар ва тарихий қўлёзмаларни талон-тарож қилганлар илдизи

Далиев Миллий университетдаги тарихий ёдгорликлар талон-тарожликлари учун ректор Мажидов жавоб бериши керак демоқда.

Албатта, раҳбар ушбу масалада муқаррар жавоб бериши керак. Шу билан бирга олийгоҳдаги бундай ишларни оддий ходимлар қилолмаслигини, буни ортида ашаддий уюшган гуруҳ турганини ҳам инобатга олиш керак.

Мен бир неча йил илгари kun.uz'да тарихий топилмалар хазинаси ҳақида мақола ёзгандим. Шундан сўнг қанақанги бўхтон гаплар бўлмади. Бу топилмалар ҳеч қанақа қимматбаҳо буюмлар эмаслиги, тарихий аҳамияти йўқлиги ҳақида роса бонг уришган. Буни арзимаган нарса деб ими-жимида секингина... Менимча ўша қилмишлар билан бу талон-тарожликлар манзили бир жойга бориб тақалади.

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
Судьялар олий кенгаши иккита суд раисини ишдан олибди:

❗️Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг раиси Бахтиёр Таваккалов;

❗️Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси Камолиддин Холмухамедов.


Очиғи шу хабарни ҳозироқда ўқидим. Кўп жойда чиқди бу хабар. Бошида кўриб иккита судьяни олибди-да дедим. Кейин билсам суд раислари экан. Бу ишдан олиш замирида қанақа қилмишлари ётибдикан бу раисларни?!

Судьялар, сизлар ҳам шу халқнинг бир вакилисиз. Жамият аъзосисиз. Бориб бориб барибир шу халққа қайтасиз. Улардан ошиб узоққа бормайсиз. Судьяликдан олдин ва кейинги ҳурматини ўйлаш керак ҳар қандай амалдор. Қарор чиқараётганда мана шундай фикрлар доим гарданингизда турсин! Худонинг ишларида бир деганда қозилик савлатингиздан айрилиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
Путин АҚШ учун қулай одам

Ҳа, нотўғри ўқимадингиз. Мен адашиб кетмадим. Остонада уруш турганда ҳозирги Россия Президенти Путин АҚШ ва Европа учун қулай номзод. Асослайман: Путинга ўхшаган Россияни ривожлантириш учун эмас, тобора ботқоққа ботираётган раҳбар нега қулай бўлмасин? Мамлакат манфаатларини ўзининг империалистик ғоялари учун сафарбар қилиб юборувчи шахс АҚШ учун қулай. АҚШга дунёда яна бир супер-давлат пайдо бўлиши керак эмас.

АҚШ учун битта хавфни кўрсатиш ва унга қарши ҳаммани жипслаштириш доимо керак. Путин буни ўзи билмай жуда яхши ижро этмоқда. Битта тентак ўртада чиқиб тўполон қилиб турса, ақли бор душман ҳаммага буни кўрсатиб ўзини янада ақлли эканини исботлаб беради.

Россияни биласизми қандай табиий ресурсларга бой давлат? Агар улардан адекват фойдаланилса нималар бўлишини биласизми? Айтайлик японларни қўлига шу жой тушиб қолса нималар бўлишини тасаввур қила оласизми? Россия яна инсон ресурсларига қанчалик бой эканиниям биласиз. Рус миллати анчагина ақлли миллат. Москвада метрога тушганимга оғзим очилиб қолган. Ҳаммани қўлида китоб. Атай қилишяптими булар ёки бирор кино олиняптимикин деган ўй ҳам бир келиб кетган. Шундай буюк халқ ва буюк юртни ривожлантирмайдиган, ўз шахсий амбициялари учун тараққиётини қурбон қилиб юборадиган душман кимга ёқмайди?!

Сиз тасаввур қила оласизми агар турли хом ҳаёлларидан воз кечадиган прагматик Россия бўлса, дунёда қандай янги давлат пайдо бўлади. Ғарб учун бундай Россия қўрқинчли туш. Путиннинг семечка пўчоқ Россияси улар учун жуда қулай.

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жириновский айтяптики, 2022 йил тинч йил бўлишини хоҳларкан, лекин бу йил тинч(лик) йил бўлмаскан. Бу йилда ниҳоят Россия буюк давлат бўларкан ва ҳамма уни ҳурмат қилиб жим (бошқа сўз келганди ўзи) ўтираркан.

Бу империалистлардаги баландпарвоз гаплар, катта-катта орзулар, ҳаёлий сўзлар ортида дунёда уруш бўлади деган сўз янграмоқда. Беихтиёр шу жетига Гитлервойни гаплари ёдга келди: Фақатгина фанатик оломоннигина бошқариш осон!

Айнан Жаҳон уруши олдидан мана шундай нутқлар янграй бошлаган. Уруш, уруш...

Буюк Россия, дунёда биз билан ҳамма ҳисоблашади, у қиламиз, бу қиламиз, ёрворамиз. Ҳаммаси қуруқ гап ва ақлсиз одамларни фанатикка айлантириш учун бир чўпчак.

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
Моддадаги биринчи кейс - Ф. Абдуҳолиқовда эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви бормиди?

Куни кеча Чилонзор ЖИБ судида Фирдавс Абдуҳолиқов иши кўрилди ва якунига етказилди. Суд Абдуҳолиқовга МЖТКнинг 175-8-моддаси (Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) 4-қисмига асосан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда 30 БҲМ миқдорда жарима тайинлабди. Шунча давлат харидларини бузганларга эса биров ғинг дейилмайди.

Агентлик ҳам ушбу масалада кеча ўз баёнотини келтириб ўтди. Суд жавобгарнинг маълумотлари ва сериал суратга олиш учун давлат буюртмаси айрим ОАВларда эълон қилинганидек, фақатгина “Севимли” телеканалига эмас, бошқа телеканалларга ҳам берилганлиги ҳақидаги маълумотларни инобатга олган. Бу важлар қайсилар? Асосийларини келтирсам:

🔘 Агентликка нодавлат телеканаллар – MY5, Zo‘r-TV ва Sevimli-TV каналларидан 15дан ортиқ лойиҳалар тақдим этилган. Уларга овоз беришда қарор биргина Бош директор томонидан эмас, иккита кенгаш томонидан қабул қилинган. Улар: бадиий (Ҳукумат тузган) ва экспертлар кенгаши. Якунда ҳар бир нодавлат телеканалдан биттадан сериал танлаб олинган.

🔘 “Орзулар палатаси” сериали “My Films” МЧЖ томонидан суратга олиниб СевимлиТВда қўйилиши режалаштирилган. Мавжуд вазият ортидан пуллар давлатга қайтарилган.

🔘 Агентлик шунингдек нодавлат телеканаллар билан ко-продукция ва биргаликдаги молиялаштиришга келишган. 50/50 харажатга келишилган. Шу жойида давлат харажатини камайтириш ниятида ҳуқуқий хатога йўл қўйилган: Молия вазирлигига афилланганлик ва манфаатлар тўқнашуви бўйича хабар берилмаган. Мақсад инвестиция жалб қилиш ва харажатни қисқартириш. Абдуҳолиқов ҳимоячиси бунда пуллар асосийси мақсадсиз сарфланмаганини айтибди. Манфаатлар тўқнашуви нима? Давлат харидлари тўғрисидаги Қонун 14-моддасида у - бевосита ёки билвосита шахсий манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатадиган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда унинг шахсий манфаатдорлиги билан давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келадиган ёхуд юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай вазиятдир, шунингдек аффилланганликнинг мавжуд бўлишидир.

Ўзи Президент қарорида нима дейилган?

Бунда:

субсидия олиш учун талабгор телеканал сериал ижодий лойиҳасини Агентликка тақдим этади;

Агентлик Бадиий кенгаши сериалнинг мазмун-моҳияти, мавзуси, телеканал аудиторияси ва рейтингини ҳисобга олган ҳолда субсидия маблағлари ажратиладиган телеканалларни аниқлайди;

субсидия олувчи телеканал сериаллар бюджетининг камида 50 фоизини ўз маблағлари ҳисобидан қоплаши лозим.

Ахир қарорда барчаси айтиб қўйилган-ку. Телеканал ва Агентлик ўртасидаги олди-бердилар бу шартларга тушади-ку.

🔘 Тузоқ сериали учун олинган маблағни СевимлиТВга ўтказиб берган ва ўзининг мажбуриятидаги пулни ҳам ўтказган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги баёнотидан сўнг, сериал тайёр бўлган ва эфирга берилган бўлса ҳам пулни қайтаришибди. Шу жойига тушунмадим. Телеканал мени наздимда қайтариши шарт эмас эди. Агар Агентлик хато қилганда ҳам, у хизматни кўрсатиб бўлди. “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун 59-моддаси бор-ку.

🔘 Айнан муҳокамаларга сабаб бўлган “Сабрия” сериалига Агентликнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ экан.

Ҳолат бўйича менда дастлабки савол: суд нега юқоридаги важларни кўриб чиқиб бу ерда айб даражасини инобатга олмади. Тўғри қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди. Лекин юқоридаги вазият ким қанчалик даражада айбли эканини суд албатта кўриб чиқиши керак-ку.

Ва юқоридаги важлар келтирилгани, салмоқли маблағлар қайтарилганига қарамай нега жазонинг энг максимум миқдори берилди? Кодексда жазо: БҲМнинг 20дан 30 баробаригача деб айтилган.

Манфаатлар тўқнашуви деб айтилмоқда, лекин СевимлиТВга ҳам бошқа каналлар қатори сериал берилса ва ҳамма қатори мажбурият юкланса (50/50 харажат қилиш) ва ҳаттоки пуллар қайтариб ҳам берилса, бу ўзи манфаатлар тўқнашуви бўлармикин?

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
Кеча Судьялар олий кенгаши Наманган шаҳар жиноят ишлари бўйича суди раиси Таваккаловни ишдан олди. Ушбу масалада бир савол бор.

Раиснинг ишдан олиниши билан яқинда айбланувчига енгиллик қилиб беришни таъма қилиб пора олаётганда қўлга тушган айнан шу суднинг вакили ўртасида боғлиқлик йўқми? Таъмагирликни судья ёрдамчиси қилган экан. Унда судья-чи? Таъмагир ортида турган каттароқ таъмагир судья ким эди? Раиснинг ўзи ёки бошқа судья? Раис балки бунақа ишлардан кўп қилгандур? Буёғи энди терговчиларни маҳоратига боғлиқ.

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Кўчманчи спорт...

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён энг кўп тузилмавий ўзгаришларни бошидан кечирган соҳа, менимча, бу сўзсиз — спорт соҳаси бўлса керак. Ҳали уёққа, ҳали буёққа, ҳали қўмита, ҳали вазирлик, ҳали қўшилган, ҳали ажралган, хуллас шу соҳанинг тайини йўқ.

Келинг, спорт соҳасидаги давлат бошқаруви тарихига қараймиз.

Мустақилликнинг илк йилларида тизим Физкультура ва спорт давлат комитети томонидан бошқарилган.

1️⃣ 1992 йил 14 январь. Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси деб қайта номланди (Асос)

2️⃣ 2004 йил 27 сентябрь. Маданият ишлари вазирлиги ҳамда спорт соҳаси бирлаштирилиб, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташкил қилинди (Асос)

3️⃣ 2017 йил 15 февраль. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилиб, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил қилинди (Асос)

4️⃣ 2018 йил 5 март. Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил қилинди (Асос)

5️⃣ 2021 йил 6 апрель. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бирлаштирилиб, янги Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди (Асос)

6️⃣ 2022 йил 18 февраль. Туризм ва спорт вазирлиги яна иккига ажратилиб, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташкил этилди (Асос)

Кўриб турганингиздек, биргина сўнгги 5 йилда спорт бошқаруви 4 марта (!) ўзгарди. Қўмита бўлди, вазирлик бўлди, бирлаштирилди, ажратилди. Ходимларнинг асосий умри ва кучи ҳам фақат мана шунақа қайта ташкил қилишлару, қоғозбозлигу, бюрократияда ўтиб кетяпти, шекилли. Тағин ҳайрон бўламиз, нега спорт бизда унча ривожланмаяпти деб.

Қизиқ, кейинги ўзгариш нима бўларкин-а? Менимча, яна бирор вазирлик билан қўшворишади. Масалан, Ёшлар ва спорт вазирлиги ёки Таълим ва спорт вазирлиги. Э, яна ким билсин, балки Қишлоқ хўжалиги ва спорт вазирлиги бўлиб кетар. Билиб бўладими.


👉 @xushnudbek 👈
Кеча Масс-медиа фонди Васийлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтибди. Унинг таркибини кўриб, шунчаки, ҳайрону лол қолдим. Эсимда, фонд очилган ўша — эйфория шкала даражаси максимумга етган пайтлар, ҳаммамизга "тоғдек ҳимояни" ваъда берган чоғларда бу стол атрофида ўзбек медиасининг энг кўзга кўринган одамлари ўтиришарди. Улар орасида Макаренко, Муҳрим, Ферузхан Якубходжаев каби таниқли блогерлар, Kun.uz, Газета, Qalampir, Human'дек номдор сайт таъсисчилари бор эди. Ҳавас қиларли таркиб жамланганди ўшанда. Аммо, бугунги таркибда раҳбариятдан бошқа деярли ҳеч кимни танимадим, таниганларимнинг эса медиага алоқаси йўқ.

Афтидан, ўзбек медиаси "каттакони" кўпроқ ўзининг Ягона Имтиҳон Марказига эътибор қаратиб, Фонд эсидан чиқиб кетган шекилли?

Фонднинг иши фақат шунақа йиғилишлар, мажлислар ва европалик ҳамкасблари олдида ҳисобот топширишлар билан шуғулланишдан иборатми? Қисқа қилиб айтганда аввалги фонд билан ҳозиргисини ўртасида фарқ катталашиб бормоқда.

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
Олий Мажлис собиқ депутати Нуриддин Муротов Тошкент туманлараро иқтисодий судига раис этиб тайинланибди.

Нуриддин ака суд тизимида янгилик қиладиган, виждонан иш юритадиган судьялардан деб биламан. Яхши танлов!

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
Forwarded from YURISTKADR
Вақтида Олий Мажлиснинг энг фаол депутатларидан бўлган ва ҳозиргача фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси ўринбосари сифатида ишлаб келган: Муротов Нуриддин Намозович Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланди.

Ажойиб танлов бўлибди, қойил.

Лекин, ҳозирги жой осон жой эмас. Жуда катта-катта "наҳанглар"нинг назарида турган жой. Одам сал чалғиса, бутунлай ютиб юборишга ҳаракат қиладиганлари ҳам бор.

Нуриддин акага, ҳам адолат учун курашда, ҳам ана шундай "наҳанглар"га қарши туришда қатъият ва шижоат тилаб қоламиз.

Ака, штатларни кўпайтириш масаласи эсдан чиқмасин-а?

👉@yuristkadr
Прокуратура тизимида янги бошқарма ташкил этмоқда экан. Бош прокуратура таркибида 8 та штат бирлигидан иборат Ер ресурслари талон-тарож қилинишининг олдини олиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида эса умумий сони 56 та штат бирлигидан иборат бўлган Ер ресурслари талон-тарож қилинишининг олдини олиш бўлимлари бўларкан.

Мана шу бошқарма жуда зарур эди. Ер масаласида талон-тарожликлар яхшигина авж олган. Бу бошқарманинг биринчи энг катта иши менимча Андижон шаҳар ҳокими ҳам жалб этилган миллиардлаб талон-тарож қилинган жиноий иш бўйича бўлса керак. Бу иш доирасида айбдорлар албатта ўз жазосини олиши, жиноят учун жазо муқаррар эканини ҳис қилиши керак.

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
#Социология.
Мавзу: Имконсиз Давлат: Ислом, Сиёсат ва Замонавийликнинг аҳлоқий аҳволи.
6-дарс

Чоршанба 23.02.2022 йил эрталаб соат 10:00 да, Канаданинг "British Columbia" университети доктаранти Dilsora Fozilova нинг жонли Zoom платформасидаги онлайн дарсларига қатнашишингиз мумкин. Дарс сўнгида мавзу доирасида саволларга жавоб берилади.

Дарслар ҳар хафта чоршанба кунлари давомий олиб борилади. Онлайн дарсларимизга хоҳлаган одам кириб қатнашиши мумкин.

Дарслар бепул.

Уланиш 23.02.2022 соат 10:00

👇👇👇👇👇👇👇👇
Join Zoom Meeting
https://ubc.zoom.us/j/68645947164?pwd=M3N5UVNhdDdVa0h2ajhweExLZkZDZz09

Meeting ID: 686 4594 7164
Passcode: 017301

t.me/kabul_dusov
Халқаро майдонда нега давлатларни тийиб турувчи механизм йўқ

Айниқса шу кунларда жазавага тушаётган, ана бошланади мана бошланади деб эпкиниб турган уруш балоси ҳамманинг диққат марказида. Шундай пайтда савол туғилиши мумкин: нега бир давлат иккинчи давлатнинг ҳудудига бостириб ҳам кираверади, вахшийликлар ҳам қилаверади, ичидаги ноқонуний сепаратист давлатларни тан ҳам олаверади? Нега биз икки фуқаро бир-бирига ахлоқсизлик қилса жазоланади, лекин икки давлат бир-бирига хоҳлаганини қилаверади?

Сабаб: халқаро ҳуқуқ бу - анархия. Икки фуқаро учун ўртада қонун бор ва уни мажбурлов аппарати билан амалда қўллайдиган давлат бор. Аммо халқаро ҳуқуқда барча ҳаммани устидан битта тийиб турувчи субъект йўқ. Икки давлат уришса уларни ўтир манетга сен монони буздинг, сен монони қилдинг, жазо шу дея оладиган механизм йўқ. Яраштириб қўядиган топилиши мумкин. Аммо бу биз айтгандек мажбурлов аппарати эмас.

БМТ дейсизми? Ундаги Хавфсизлик кенгаши? Йўғе, қанақа БМТ? У бир ташкилот, холос. Жуда катта куч йўқ унда. АҚШни ўзи бўйсунмайди-ю унга. Тўғри, БМТнинг ҳам чиқарган ўз хужжатлари бор: конвенция, резолюция, декларация, пактлар ва ҳо. Лекин булар барибир фуқаролар учун қонунлар даражасида бўлгандек мажбурий даражадаги кучга эга эмас-да.

Ҳар бир қонун нормасининг ўз таркиби бор: гипотеза, диспозиция, санкция. Гипотеза бу фикр, ғоя, прогноз. Диспозиция эса нормани таърифи. Санкция бу агар риоя қилинмаса бериладиган жазо. Халқаро ҳуқуқда айнан шу санкция қисми оқсайди. Шунинг учун ҳам Путин хоҳласа Украинага кириб бораверади, АҚШни ўзи ҳам Ироқни устига ўтириб олаверади. Халқаро ҳуқуқда жазо муқаррар бўлган қатъий қонунлар йўқ. Халқаро ҳуқуқ бу - анархия.

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
Forwarded from BOOK.UZ
#Sotuvda

📕 Zamonlar osha sayohat va unda texnologiyadan foydalanish g‘oyasi badiiy adabiyotga birinchilardan bo‘lib, Herbert Uellsning «Vaqt mashinasi» ilmiy-fantastik asari orqali kirib kelgan.

💭 Mazkur asarda Zamonlararo sayohatchi olis kelajakka yo‘l oladi. U borib qolgan davrda o‘ziga xos antiutopiya — ilmiy taraqqiyot va ijtimoiy tengsizlik insoniyat tanazzuliga olib kelgandi. Muallif ana shu davrga tushib qolgan sayohatchining boshdan kechirgan kutilmagan va shiddatli voqealar tafsilotlarini uning nomidan bayon etadi.

🎑 Sayohatchi o‘zi tushib qolgan insoniyatning yangi jamiyatini — odamlar ishlamasdan rohat-farog‘atda, o‘yin-kulgu bilan kun kechiradigan, yuqumli kasalliklar ustidan mutlaq g‘alaba qozonilgan mazkur davrni o‘rganishga kirishadi. Yer yuzida ilmiy-texnikaviy taraqqiyot to‘xtab qolgan va insoniyat mutlaq dam olish holatiga kelgan, degan birinchi va ancha chala xulosalarga keladi. Asar kutilmagan voqealarga boy, qisqacha aytganda, «Vaqt mashinasi» bilan sarguzashtli mutolaa onlarini boshdan kechirasiz.

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Ingliz tilidan Javlon Qodirov tarjimasi

💰 Narxi: 21 000 so‘m

🚚 O'zbekiston bo‘ylab yetkazib beramiz.
📍Chilonzor-8, Qatortol ko'chasi 60

Tel: +99899 891 03 24
Telegram orqali xarid: t.me/bookuzbek

@bookuzbekistan
Маска отмен

Очиқ жойларда тиббий ниқоб тақиш бекор бўлибди. Бир вақтлар буни айтгандим. Жамиятда барибир ишламайдиган нормалар сақланиб қолиши бу қонунларни "этини ўлдириб қўяди". Онгда ҳуқуқий деформация ҳосил қилади. Одам ҳар қандай ахлоқсизликка, қонунсизликка кўникади. Бошқа нормаларгаям менсимай қарайди. Ҳуқуқий нигилизм вужудга келтиради. Бошқа бундай ишламайдиган нормалар керакмас бизга.

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
Анорбанк мижози мана бу ерда норози бўлмоқда. Автотўлов ҳақида ёзмоқда мурожаатчи. Пулим бўлсаям қарзга тиқяпти дебди. Қанақа автотўлов, қанақа қарз? Кредит олмаганимга тушунмайман бундай ишларни. Билгичлар борми?

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

"Бирорта бой давлат тўридан ош тортмайди минг килолаб. Биз мусобақа ўйнадик. Ким минг дамлайди, ким 500 дамлайди, ким 200 дамлайди. Мана шуларни ҳаммасини агар биз жой-жойига қўймас эканмиз. Эртага биз айтган топшириқлар барибир амалга ошмайди".

P. S. Тонналаб ош дамлаган ким эди бизда?😉

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
Forwarded from Alimoff
Миллатнинг самооценкаси ҳақида

Юқоридаги сўзни рус тилида ёзганим учун узр. Хотя узрмас, бу сўзни бутун моҳиятини берадиган битта ўзбекча сўз йўқ.

Ҳа биз кўп жойларда ўзбеклигимиздан уяламиз, биз одам бўлмаймиз деб кўп гапирамиз, биз ўзбеклар... деб бошланадиган ва шу билан ўзимизни қамчилайдиган гаплар кўп. Чет элда ўзбек кўриб қолишдан қочамиз, ўзбеклар йўқ ерларда яшашга ҳаракат қиламиз...

Бизни миллатнинг боболари урушга олиб кетилди, оталаримиз аёллар қўлида тарбияланди. Оталар эса Россияга мигрант бўлиб кетдилар, болалар оналар қўлида тарбияланди. Эрсиз ёлғиз яшайдиган аёлларнинг бутун аламлари болаларга қаратилди. Миллатнинг каттагина қисми самооценкаси паст, ўзига ишончи суст одамлардан ташкил топа бошлади. Давлат эса миллатнинг ғурурини кўтарадиган ғоя бермади. Оиладаги аёллар диктатураси эса бизни комплекслар ботқоғига хайдади.

Нима учун интернетда бирорта аёлни ёқворишга тарғиб қиладиган ва буни қўллайдиганлар кўп? Ўша инсонларни ушлаб келиб тарихини, болалигини бир кузатсанг, аниқ травма олган, меҳр кам кўрган ёки кемтик меҳр кўрган минглаб инсонлардан бири бўлиб чиқади.

Миллатнинг самооценкаси паст қатлами ҳеч қачон халқ бўлмайди, улар оломонга, мақсадсиз, ғоясиз, заҳарли ва пессимист бўлган ёлғиз оломонга айланади.

Ёлғиз оломон эса буюк мақсадлар қилмайди. Буюк миллатлигини ҳам тушунмайди. Уйига давлат байроғини илмайди, миллатни бирлаштирувчи, руҳлантирувчи, душманга қарши бир ёқадан бош чиқарувчи муқаддас нарсасига эга бўлмайди.

Миллатни, жамиятни самооценкасини тушуриб юборганларни, уларни абадий қул психологиясида тарбиялаганларни, пахта етиштириш учун туғилгани ҳақидаги тушунчаларни миясига онасининг сути билан бирга киритганларни, шунчаки тирик яшаш учун ўзга юртларга ишга кетишга мажбур қилганларни, ҳаммасини қарғайман...

Ғалати баландпарвоз гаплар гапираётганга ҳам ўхшайман, аммо қачон бизнинг жанговор аждодлларнинг авлодлари бу даражада майда, вербал қасоскор ва пассив агрессив индивидларга айланиб кетдик...

Миллатни самооценкаси кўтарилмас экан, бизни танамиз чириб бораверади, уни қандай гўзал кийимларга буркамайлик, қандай чиройли пардоз андоз қилмайдик омборда яшириб қўйилган Дориан Грейнинг портрети чиришда давом этаверади...

@nurbekalimov
Уруш бошланди. Вахший Путин барибир ўз билганидан қолмади. Бу уруш ҳали рус ва украин халқларининг қалбида ўчмас доғ бўлиб қолади. Икки ака-ука миллат бир-бирига қурол кўтармоқда.

Тарих Путинни Гитлер, Муссолини, Наполеон каби инсониятга қирғинбарот кулфатлар келтирган ёвузлар билан бир сафга қўяди.

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈