Bahodir Ahmedov
16.5K subscribers
3.54K photos
1.51K videos
74 files
4.04K links
Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!

Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo

Админга мурожаат: @ABarizabot

Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav

Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho
Download Telegram
Темир Майк 25 ва 54 ёшларида (1991, 2020). Олдингиси кучга тўлган, ҳар қандай одамни бир уришда ағдарадиган, аммо ғўр бир йигит. Ҳозиргиси эса ҳаёт сўқмоқларини босиб ўтган, кўзларидан тажриба уфуриб турувчи пишиб етилган бир инсон.

Мен учун ёши каттаси салобатлироқ.

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
Уйингизга "пожарни"данмиз, пулини тўлаб қўйинг деб келадиганлар хақида

Дўстлар! Қиш кириб келгани учун дарровда уйингизга келиб "биз пожарнийданмиз. Шунча пул тўлаб қўйинг. Хавфсизлик қоидаларни текширяпмиз. Тўламасангиз бекор жарима тўлайсиз" деб келишса, ишонманг. Улар аслида хизмат кўрсатувчи фирмалар, холос. Бу муносабат икки мустақил шахс ўртасидаги келишув. Пулини берасиз, у сизга хизмат қилиб беради. Бу уста ишлатгандек гап. Лекин булар пулизни олади, ишни қилмай, соддалигиздан фойдаланиб "кийдириб" кетишади.

Ис газига айбдорлар

Совуқ келиши билан яна ис гази билан боғлиқ нохуш хабарлар пайдо бўла бошлади. Ис гази қурбонларини текширса, шундай фирмалар пулни олиб хизматини бажармай кетганлари ҳам учрайди. Андижонда 2014 йилда бутун бир оила билан боғлиқ шундай фожеа бўлганди. Текширишса, пул йиғиб кетишган лекин мўрилар тозаланмаган. Оқибатда катта бир оила эрталаб тонгни кўрмаган.

Эътиборли ҳолатлар:
– Улар пожарнийга алоқаси йўқ. Оддий МЧЖ,
– Йўқ деб кўчани кўрсатворсезам бўлади. Бунинг учун сизга жавобгарлик йўқ.
– Агар пул берсангиз, эвазига хизматни бажаришни талаб қилинг,
– Бу ишни бажарганида тегишли хужжатлаштириш ишларини қилиб қўйинг.

P. S. Маълумотларни соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашдим. Улар ҳам бу гапларни тасдиқлашди.

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
Ҳурматли, бўлғуси 40 фоизга кирувчилар!
Қалесизлар?😊

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хизмат қилиб маломатга қолиб турган шифокорим!

Малика Майядан навбатдаги шеър жуда зўр чиқибди!

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
Шу от минганлар ўзининг юртида роса "чангини чиқарганлардан". Уларнинг балки ҳаммаси машҳурдир. Бироқ, мен фақатгина биттасини танийман😄 Яхшилаб қаранг, ичида энг машҳури ким?

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
Кайфиятни кўтарамиз

Маънавият полициялари ҳақида дўстим Алимофф кўп гапиради. Маънавият полицияси дегани – "турли хил ёшлар ва аҳоли онггига салбий таъсир кўрсатувчи фикрлар, миллий қадриятларимизга путур етказувчи ёт унсурлар" деган мавҳум, тушунарсиз сўзлар билан ижодий, креатив ва эркин мақола, клип, киноларни бошига етувчи "назоратчи"ни тушуниш керак.

Мен қидириб-қидириб охири топдим ўша полициячини. Мана ўша хавфли ва қалбларга қўрқув солувчи маънавият назоратчиси😁

Юраги бўшлар кўрмасин, илтимос!

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунга кўра:

Манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.

Манфаатлар тўқнашуви ҳақида сиз нима дейсиз?

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
Бугун пул ўтказишда ўзим click ва payme иловаларида муаммолар бўлганини сездим. Сиздаям шундайми?

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
#kechkimutolaa

Мозийга назар

Мен Қодирий эмасман,
Халқ дардига ғарқ бўлган.
Ё Авлоний эмасман,
Маърифат - деб, жон берган.

Ёки Чўлпон, ё Фитрат,
Халқ дардини сўйлаган.
Ёки шаҳид, ё жадид.
Бошни кундага қўйган.

Ёки Юсуф эмасман,
Ватаним - деб, йиғлатган.
Ёки Ўткирбек каби,
Дафтарларни безатган.

Эркин бўла олмасман,
Ўзбегим - деб, йиғлаган.
Шукруллодек қафасда,
Қаламини тиғлаган.

Мен Усмон ҳам эмасман,
Қони билан шеър ёзган.
Ёки Дукчи Эшонмас,
Дор остида Халқ деган.

Минг йилдирки маърифат,
Бўйсунмайди дунёга.
Кўнгилга бўлиб улфат,
Олиб борар зиёга.

Мозийга назар солган,
Мен бир нотавон Тойир.
Маърифат деб бонг урган,
Таҳаллуси йўқ, шоир.

©Тоҳир Бек

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
Анов ҳакамни тепган футболчини нима қиламиз?

Менга қўйиб беринг ака деди:
Педагогларнинг пулли тиббий кўриги. Адлия ходимлари ҳимоячи

Шу кунларда Учкўприк туманида қизиқ суд иши кетмоқда экан. Унга кўра, бир неча умумтаълим ўқитувчилари пулли тарзда тиббий кўрикдан ўтишга норозилик билдиришган. Уларни ҳимоя қилаётган ташкилот эса Адлия бўлими экан. Гап йўқ лекин.

Биласиз: Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра, Иш берувчи айрим ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт дея белгиланган. Улар орасида умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа педагоглар ҳам бор. Ушбу моддага кўра, ходимлар чиқимдор бўлмаслиги қатъий келтирилган. Бироқ педагоглар пулга тиббий кўрикдан ўтказилган.

Айни вақтда, Учкўприк туман маъмурий судида ушбу масала бўйича суд иши кетаётган экан. Ушбу ишда педагоглар томонга омад! Адлия бўлими ходимларига молодес! Тўғриси, кўп ташкилотлар бунақа масалада духига ўтирса керак деб ўйлардим. Яхшики, устозларни ҳимоя қиладиганлар ҳам бор экан.

Бу мазкур масалада меҳнат суд ишларида ўзига яраша кейс бўлади. Суд прецедентида яхши тажриба вазифасини ўтайди. Кузатамиз!

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда тўғри ҳаётий видео! Банк ходимлари кўриб ўрнак олиши керак экан.

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
Бизнинг мамлакат Алиса тушиб қолган сеҳрли дунёдек жуда ҳам қизиқ. Масалан, турли-туман тусларга кира олувчи инсонлар бор бизда. Уларни номини ҳокимлар деб аташади. Ҳаммаси эмас, айримлари шундай.

https://t.me/taraqqiy7/84
СНОС судлари учун бождан озод қилиш - адолатсизлик

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартириш масаласи жойланибди.

https://regulation.gov.uz/uz/d/25147

Бождан озод қилиш масаласи классик мавзу - СНОС доирасида. Лойиҳа ташаббускори - Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Яъни, агар давлат ташкилоти "ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан" судга ариза киритадиган бўлса, бу учун бождан озод қилинади.

Ушбу лойиҳа ўтиб кетса, ҳокимликлар судда ютқазишдан қўрқмай қолади. Чунки агар ютқазса, отни калласидек давлат божини тўлаб сўппайиб суддан қайтишади. Яна матбуотга шармандаям бўлиши мумкин. Албатта, бундай мағлубият уларга ёқмайди.

Қандайни хоҳлашади: судга беришса➡️судда роса тадбиркор ёки фуқарони овора қилишса➡️тадбиркор чираниб вақтини кетказиб, адвокатларга пулини кетказиб ютиб чиқса➡️буни орқасидан ҳокимликка грамм зарар бўлмаса... Ҳа деса, "мендан нима кетди? Текин-у" деб кетаверса-а?

Йўқ суд сизларга текинга ишлайдиган малай эмас. Талабилар қонуний эканига уверенмисиз? Ютишизга ишонасизми? Кейин судьяларни, рақиб тарафни овора қилинг. Бўлмаса сизга бекорчи одам борми?
Педагоглар ғалабаси

Журналист Шарифа Мурод фейсбукда педагогларнинг тиббий кўрикдан бепул ўтиши масаласидаги суд якунланганини айтди. Педагоглар ва адлиячилар ютиб чиқибди👏👏

"Томонларнинг фикрлари тингланди. Учкўприк тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси Воҳиджон Эркабоевнинг сўзлари тингланди.
"Меҳнат кодекси"нинг 214-моддаси ва "Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг 45-моддаси қўлланилиб судья ҳал қилув қарорини чиқарди
", дейди у.

Судда мажлисини яна чўзиш масаласи кўтарилибди. Судья қабул қилмабди. Респект судьяга. Биз ўзимиз учун қадрли касб эгаларини доим ҳурматини жойига қўйиб юришимиз керак.

Адлия бўлими вакилига гап йўқ. Вазирлик шундай ходимларни қадрига етиши керак. Бу бошқаларга ҳам хулоса бўлиши керак. Юракни ютиб адолат томон бўлган адлиячи ва судьяни халқимизнинг ўзи ҳурматини жойига қўйиб қўяди.

Ҳурматли ўқитувчилар! Ҳуқуқингизни билинг! Сизлар текинга тиббий кўрикдан ўтишингиз қатъий белгиланган. Мана биттаси буни бузганди, судда ютқазди. Сизлардан пул сўраётганлар ҳам шундай қонунни бузмоқда. Ҳуқуқингизни талаб қилинг. Бўшашманг устозлар!

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
Бугунги кун қахрамонлари бўлган педагоглар!

Бошқа ўқитувчиларга ибрат бу. Ҳуқуқингизни қўрқмай талаб қилинг. Сизлар бор, биз харф таниймиз. Китоб ўқиймиз. Сизлар бор дунёқарашимиз яхши.

"Қадри билинади менга энди гоҳ,
Олис мактабимнинг ўша беҳашам…
Навоий-ку бизга устоздир, бироқ
Кимлардир ўқитган-ку Навоийни ҳам.
Шундай буюк зотга харф ўргатган ким?...
Одддий муаллим-да, оддий муаллим.
Тупроқдек хокисор, безовта жонлар,
Aммо қанотида тоғдек улуғвор,
Aммо Темурдайин Соҳибқиронлар
"

Шеър интернетдан

Қаддингизни кўтаринг, устозлар!

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расул Кушербаев (халқ сайлаган депутат) Молия вазирлигига савол билан юзланяпти: "Давлат эҳтиёжлари учун бузилган бинолар масаласида давлат томонидан 150 млрд. сўм ажратилмоқда. Бу рақам қаердан келиб чиқди? Тошкент вилоятининг бир туманини биламан, ўша ернинг ўзида 100 млрд. қарздорлик бор. Бундан кўриб турилибдики, бу йилнинг ўзида ҳам биз тадбиркорлар олдидаги қарздорликни узолмасканмизда.

Кейин. Бу трансфертларда ногиронларга ёрдам йўқда, алкоголь ва тамакини ривожлантиришга ёрдам берилмоқда. Қаердан бу мантиқ?"

Аҳадбек Ҳайдаров (Молия вазир ўринбосари) бу саволларга жавоб берар экан: "Илтимос бўлади: савол берганда ўйлаб бериш керак" дея бошлагани жуда қизиқ бўлди.

Депутат ким? У халқ вакили. Молия мутахассиси эмас. Ижро халқнинг олдида ҳисобдор ва асослаб беришга мажбур. Савол берганга эътироз қилмай.

P. S. Молия вазири ўринбосари! Илтимос бўлади: жавоб беришда ҳам ўйлаб жавоб бериш керак-да!

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юракни тирновчи видео

Кимдир тирноққа зор. Кимдир эса қучоғи тўла бола, бироқ у ўзидаги ҳақиқий бойликни қадрига етмайди. Шу пайтда болалар: нега булар бизнинг ота-онамиз? Нега бошқалар эмас? Нега анови ўқитувчи амаки ёки инженер тоға, нега анови шифокор хола ёки журналист аёл эмас? Нега? деган саволлар гирдобида қолишади.

Болакайлар! Ота-онангиз бир куни ақлини йиғиштириб олади. Уларни танлаш сизларнинг қўлингизда эмас. Лекин улардек бўлмаслик сизнинг қўлингизда!

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
– UFC ни кўрамизми?
– Қанақа UFC? Бугун ҳеч қанақа жанг йўқ-ку
– Нефтчи ўйнайди-ку🥋🥇
🤦🏻‍♂️

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
7 декабр куни дам олиш бўладими?

Албатта бўлмайди. Нега бундай деяпман? Одатда, икки дам олиш кун ўртасида қолиб кетган кунлар бошқа дам олиш куни билан алмаштирилади ва бир йўла дам олиб келинади. Бироқ бу сафар ундай эмас.

Агар бўлганида ўтган йили 14 ноябр куни чиқарилган 5875-сон Президент фармонида бу акс эттириларди. Бу фармонда 7 декабр куни дам олиш бўлиши келтирилмаган. Так что, якшанба дам оласизлар, душанба ишлайсизлар ва сешанба яна дам оласиз. Агар алоҳида бирор хужжат қабул қилинмаса.

2021 йилда-чи?

Келаётган 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Улар:

2 сентябрь – пайшанба;
3 сентябрь – жума
.

Шунингдек, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари этиб белгиланган.

Лекин бу қоидалар одатда давлат ишларида амал қилинади. Ҳусусийларда ҚИРОЛдек фирма эгасининг айтгани бўлади. "ҚИРОЛ"лар диққатига: доимо меҳнат қонунчилигига риоя қилинг!

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистонда атроф муҳит ҳафталиги доирасида тайёрланган ролик экан. Бу хафталик Иқлим бўйича Париж шартномасининг 5 йиллиги доирасида ўтказилмоқда.

Табиатни асранг!

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈