Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.18K subscribers
1.6K photos
533 videos
4 files
1.15K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Жорий йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ташкил этилган “Умумжаҳон пул ҳафталиги” доирасида Ўзсаноатқурилишбанкка бириктирилган Навоий вилоятидаги 5 та умумтаълим мактаби ўқитувчилари учун “Молиявий саводхонлик ойлиги” ҳамда “Маблағларни банкларда сақлаш хавфсиз ва фойдали” мавзусида очиқ дарс ўтказишнинг ташкилий-амалий жаҳатлари ҳақида тренинг ўтказилди.

Унда ўқитувчилар ўз фанлари доирасида молиявий саводхонлик дарсларини қандай интеграция қилиш борасида зарур кўникмаларга эга бўлишди.

5-11-синф ўқувчилари учун “Маблағларни банкларда сақлаш хавфсиз ва фойдали” мавзуида старт олган энг яхши очиқ дарслар танлови шартлари билан таништирилди.

Мазкур танлов Банк томонидан Бухоро ва Тошкент вилоятларидаги умумтаълим мактабларида (ҳар бирида 5 тадан) ҳам эълон қилинган.
Танлов ғолиблари жорий йилнинг 5 май куни аниқланиб, улар қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилади.

#GlobalMoneyWeek2022
#GMW2022
#GMWBuildYourFuture
#GMWBeSmartAboutMoney
#LearnSaveEarn

@b_bozorov
Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ва Олмалиқ шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида юқори синф ўқувчилари учун “Маблағларни банкларда сақлаш хавфсиз ва фойдали” мавзуидаги энг яхши очиқ дарслар танлови бошланди.

Мазкур танлов Банк томонидан Навоий ва Бухоро вилоятларидаги умумтаълим мактабларида ҳам эълон қилинган.

Танлов ғолиблари жорий йилнинг 5 май куни аниқланиб, улар қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилади.

#GlobalMoneyWeek2022
#GMW2022
#GMWBuildYourFuture
#GMWBeSmartAboutMoney
#LearnSaveEarn
​​Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Умумжаҳон пул ҳафталиги” лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги Ёшлар саройларида ўтказилаётган маҳорат дарслари қизғин давом этмоқда. Ёш авлоднинг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида тегишли муассасалар билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур тадбирларда Ўзсаноатқурилишбанкнинг Бухоро, Наманган вилоятларидаги минтақавий филиаллари ҳамда “SQB Insurance” суғурта компанияси фаол иштирок этди.

#Бухоро

– Рақамли технологиялар наинки соҳалар, балки кишилар турмуш тарзининг муҳим қисмига айланмоқда, – дейди Банкнинг Бухоро минтақавий филиали бошлиғи ўринбосари Баҳодир Турсунов. – Ёшлар билан учрашувда янги рақамли банк хизматлари – электрон ҳамён, виртуал карталар, онлайн конверсия, онлайн халқаро пул ўтказмалари, Marketplace, QR кодлар, 24/7 режимида ишловчи қурилмалар функциялари каби мавзуларда намойиш қилган тақдимотим тингловчилар кутган энг долзарб ва қизиқ мавзу бўлди.

#Хоразм

– Суғурта – мол-мулк, инсон ҳаёти ва соғлиги, бизнес ва бошқа қийматга эга бўлган турли йўналишдаги хатарларнинг молиявий ҳимояси, – дейди “SQB Insurance” суғурта компаниясининг Хоразм вилояти филиали директори Ойбек Раҳимов. – Шу боис жамият ҳаётида юқори хавфга эга ва/ёки кучли ҳимоявий восита бўла оладиган ҳолатлар мажбурий суғурта сифатида жорий этилади. Учрашувда ёшларга суғуртанинг инсон ҳаётидаги ўрни, мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларининг аҳамияти, Ўзбекистон суғурта бозоридаги янги маҳсулотлар ҳамда онлайн хизматлар ҳақида халқчил тилда тушунча беришга ҳаракат қилдим.

#Наманган

– Молиявий саводхонлик курслари кишиларда ижобий молиявий хулқ-атворни шакллантиришга хизмат қилади, – дейди Банкнинг Наманган вилояти минтақавий филиали бош бухгалтери Тўрғунпўлат Қўчқорбоев. – Маҳорат дарсида ёшларга ҳар бир инсон ўз ҳаётининг инвестори эканлигини ҳаётий мисоллар асосида тушунтирдик, молия-банк хизматларидан фойдаланишнинг нозиқ жиҳатлари хусусида маълумот бердик, турли молиявий фирибгарликлардан огоҳ бўлишга чорладик.

#GlobalMoneyWeek2022
#GMW2022
#GMWBuildYourFuture
#GMWBeSmartAboutMoney
#LearnSaveEarn

@b_bozorov
Forwarded from SANOAT QURILISH BANK
🤩Insho evaziga smartfon? Bu oson!

“Bank plastik kartalari – qulay, xavfsiz, keng toʻlovlar joʻgʻrofiyasi, moliyaviy nazoratga ega, ...”

Siz ushbu taʼrifni davom ettirgan holda bank kartalari va ularning afzalliklar haqida oʻz mustaqil fikringizni bayon qilib, Oʻzsanoatqurilishbank tomonidan eʼlon qilinayotgan “Bank kartalari shaxsiy moliyani boshqarishda qulay va xavfsiz vosita” mavzuidagi insholar tanlovi sovrindoriga aylaning.

Tanlovda ishtirok etish talablari:

🔹15-25 yoshda bo'lish;
🔹 Matn kompyuterda yozilishi kerak (hajm cheklanmagan).
🔹Insholarni sqbtanlov@sqb.uz elektron pochtasiga yuborish.


🎉 Eng yaxshi insho muallifi 2022-yil 4-may kuni eʼlon qilinadi va u soʻnggi avlod smartfonining faxrli egasiga aylanadi!

Sizga omad va ilhom tilab qolamiz 😉

Tanlov shartlari bilan bu yerda tanishib chiqishingiz mumkin
—————
🤩 Смартфон в обмен на сочинение? Легко!

"Банковские пластиковые карты - удобны, безопасны, имеют широкую географию платежей, финансовый контроль, ..."

Продолжив это определение, вы можете высказать свое независимое мнение о банковских картах и их преимуществах и стать победителем конкурса сочинений на тему «Банковские карты – удобное и безопасное средство в управлении личными финансами‎», объявленного Узпромстройбанком.

Требования для участия в конкурсе:

🔹Быть в возрасте 15-25 лет;
🔹 Текст должен быть набран на компьютере (объем не ограничен).
🔹Присылать эссе на электронную почту: sqbtanlov@sqb.uz

🎉Автор лучшей работы будет объявлен 4 мая 2022 года и станет счастливым обладателем смартфона последнего поколения!

Желаем удачи и море вдохновения 😉

Ознакомиться с условиями конкурса можно здесь

#GlobalMoneyWeek2022
#GMW2022
#GMWBuildYourFuture
#GMWBeSmartAboutMoney
#LearnSaveEarn
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорликда ўтказилган “Умумжаҳон пул ҳафталиги”нинг сўнгги лойиҳасига ҳам якун ясалди.

“Молиявий саводхонлик ойлиги” ўқув дастури бўйича 5-11 синф ўқувчилари учун молиявий саводхонлик, хусусан жамғармалар мавзусига бағишланган “Маблағларни банкларда сақлаш хавфсиз ва фойдали” мавзуида ўқитувчилар ўртасида ўтказилган очиқ дарслари аъло даражада ташкил этилди.

Бироқ, танлов ўз номига кўра, иштирокчиларнинг энг яхши ишларини саралашни тақозо этди. Шундай қилиб, энг яхши дарс танловининг ғолиблари аниқланди:

🏆Рўзиева Озода Бобомуродовна – Бухоро туманидаги 10-умумтаълим мактабининг география фани ўқитувчиси;
🏆Насриддинова Каромат Маъшариповна – Олмалиқ шаҳри 2-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси;
🏆Алиқулова Муниса Рўзимуродовна – Нурота туманидаги 33-умумтаълим мактабининг география фани ўқитувчиси.

Ғолиблар ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

#GlobalMoneyWeek2022
#GMW2022
#GMWBuildYourFuture
#GMWBeSmartAboutMoney
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Умумжаҳон пул ҳафталиги" доирасида “Маблағларни банкларда сақлаш хавфсиз ва фойдали” мавзусида энг яхши маҳорат дарсини ташкил этган ўқитувчилар тақдирланди

Жорий йилнинг апрель ойида Марказий банк ташаббуси билан республикамизнинг қатор ҳудудларида “Маблағларни банкларда сақлаш хавфсиз ва фойдали” мавзуидаги маҳорат дарсларига старт берилган эди.

Танловнинг Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида ўтказилган босқичига эса Ўзсаноатқурилишбанк бошчилик қилди.

Танлов учун умумий ҳисобда 50 дан зиёд ишлар келиб тушган бўлиб, якунда ҳар бир вилоятдан жами 3 нафардан иштирокчи тақдирланди.

Тафсилотлар навбатдаги репортажимизда
.

#GlobalMoneyWeek2022
#GMW2022
#GMWBuildYourFuture
#GMWBeSmartAboutMoney