Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.19K subscribers
1.61K photos
534 videos
4 files
1.15K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 14 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда, шунингдек, тижорат банклари томонидан шакллантирилган лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси томонидан Банкда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар хусусида тақдимот ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 апрель куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзсаноатқурилишбанки соҳани ривожлантириш бўйича масъул этиб белгиланди.
Ўзсаноатқурилишбанк тизимида кредитлашнинг янги механизми қўлланилмоқда

📍http://uza.uz/posts/276560

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича
кенгашнинг илк йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда Президент ҳузурида жорий йил 30 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда давлатимиз раҳбарининг шу йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Банк Бошқаруви аъзолари ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси масъулларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, бугунги кунга қадар cоҳага доир шакллантирилган умумий қиймати 5,25 млрд. долларлик 1 019 та лойиҳани ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни аниқлаш бўйича ҳудудларда ўрганишлар ўтказилмоқда.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси билан биргаликда 24 та ихтисослаштирилган туман ва шаҳарларда қиймати 1,7 млрд. долларлик 212 та лойиҳа шакллантирилди.

Лойиҳалар амалга оширилиш натижасида 11 763 та ишчи ўринлари яратилади.

Telegram | Facebook | Instagram
1️⃣6️⃣ июнь – Халқаро оилавий пул ўтказмалари куни.👨‍👩‍👧‍👦

✈️ Баъзан вазият/тақдир тақозоси билан бир оила аъзолари турли шаҳарлар ва, ҳатто, мамлакатларга тарқаб/жўнаб кетадилар. Кўпинча хорижга оиладаги эркаклар кетиб, топган пулларининг деярли ҳаммасини уйга жўнатишга ҳаракат қиладилар ва бунинг учун энг хавфсиз йўлни қидирадилар. SQB офисларида пул ўтказмаларини қабул қилинг – бу сизга жўнатилган пулларни олишнинг ишончли усули:

1️⃣ SQBнинг мамлакат бўйлаб исталган филиалидан ўзингиз учун қулай форматда олинг ⬇️

💵 хорижий валютада нақд пул кўринишида;
🇺🇿 миллий валютада нақд пул кўринишида;
💳 нақд пулсиз кўринишда – ушбу валюталарнинг исталган бири банк омонат ҳисоби ёки пластик картага ўтказилади.

2️⃣ JOYDA мобиль иловасида, "Золотая корона" тизими орқали.

❗️Ортиқча харажат қилмай, яқинларингизга ёрдам беринг - жўнатиладиган мамлакат, пул миқдори ва пул ўтказмаси учун комиссияга қараб, ўзингиз учун энг қулай пул ўтказмалари сервисини танлайсиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун жаҳоннинг кўплаб ривожланган мамлакатларида Ислом молия тизимига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда.

Шу ўринда савол туғилади. Бундай молиялаштириш линияси Ўзбекистонда ҳам борми? Умуман “Муробаҳа” келишувининг асосий жиҳатлари нималардан иборат?

Мавзу юзасидан шу ва бошқа саволларга ”Ўзсаноатқурилишбанк” мутахассиси атрофлича жавоб беради.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳрида 500 турдан зиёд жинси маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи "Diromm" фабрикаси иш бошлади.

🏦 Эътиборлиси, мазкур корхонага Ўзсаноатқурилишбанк томонидан 22 млн. 600 минг евро миқдорида кредит ажратилган. Натижада Франция, Германия, Италия, Япония ва Туркия давлатларидан замонавий технологиялар олиб келиниб, ўрнатилган.

📊 Фабрикада ишлаб чиқариш қувватини суткасига 20 минг донага етказиш ҳамда 2 минг 700 нафар ходимнинг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган.

👉 “Халқаро пресс клуб”нинг Андижон вилоятидан тайёрлаган махсус репортажида шу ҳақда сўз юритилади.

Telegram | Facebook | Instagram
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Марказий банкда “Kaspersky лабораторияси” билан ҳамкорликда"Молия ташкилотлари раҳбарлари учун ахборот хавфсизлиги" мавзусидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди.

☑️Ипак йўли банк Humo ва Visa виртуал карталарни Ipak yo‘li mobile иловасида бепул очишни таклиф қилди.

☑️Туронбанк даволаниш учун кредит таклиф этди. Дастлабки тўлов 0%, муддати 3 йилгача, миқдори 50 млн. сўмгача. Тиббиёт муассасасига пул ўтказиш йўли билан ажратилади.

☑️Давр банк Мирзо Улуғбек туманида иккита янги банк хизматлари маркази очди.

☑️Қишлоққурилишбанк тизимида «Коррупцияга қарши курашиш бўйича антикоррупция ишонч линияси» махсус хизмати ташкил этилди.

☑️Тенге банк автокредит шартларини янада қулайлаштирди. Дастлабки тўлов 20% (аввал 30-50% эди), муддати 4 йил, кредит фоизи 22,5 дан 24% гача.

☑️Универсалбанк «Махсус таклиф» валюта омонатини таклиф қилди. Муддати 13 ой, фоизи 5,5%, энг кам миқдор 200$.

☑️Капиталбанк ипотека кредити фоизини пастлатганини маълум қилди. Бошланғич тўлов(БТ) 51% бўлганда кредит фоизи 16%, БТ 26-20% бўлганда 17%, БТ 15% бўлганда 19%. Муддати 20 йил.

☑️Ипотека-банкнинг кредит рейтинги “ВВ-/В” даражада сақлаб қолинган ҳолда, рейтинг истиқболи “салбий”дан “барқарор”га оширилди (S&P).

☑️Савдогар банк техник сабабларга кўра, мобил илова орқали онлайн кредит ажратишни вақтинча тўхтатганини маълум қилди.

☑️Халқ банки Кобейджинг картаси Uzcard ва Маstercard тизимларида ишлашини маълум қилди. Унда ташриф буюрган давлатнинг миллий валютасига конверция автоматик равишда амалга оширилади, шунинг учун валюта айирбошлаш билан овора бўлишнинг ҳожати йўқ.

☑️Алоқабанк таълим кредити таклиф қилди. 12 ойга 26%, 24 ойга 26,9%.

☑️Асакабанк онлайн кредит тақдим этди. Муддати 12 ой, фоизи 24%, ойлик иш ҳақи Асакабанк картасида олинса кредит ажратилади.

☑️Микрокредитбанк онлайн овердрафт кредитини таклиф қилди. Муддати 12 ой.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк ва Микрокредитбанк ишга таклиф қилди.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк Ислом молия тизимида “Муробаҳа” келишувининг асосий жиҳатлари ҳақида банк мутахассиси қуйидаги вижеода жавоб беради.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Спорт – чиниқиш ва синовларда тобланиш демак!

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси ўринбосари, спортчи Анвар Эргашев ва унинг командаси учун “Ралли Қозоғистон 2021” ҳам синовли бўлди.

Анвар Эргашев командаси бу имтиҳон келгусидаги катта муваффақиятлар учун пойдевор бўлишига ишонч билдирмоқда.
Давлат бошқаруви академиясида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича тақдимот ўтказилди

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида маҳаллий саноатни ривожлантиришга бағишланган семинар ташкил этилди. Унда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув раиси С.Аннакличев шаҳар ва туманларда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган тақдимотли чиқиш намойиш этди.

Хусусан, республикада қурилиш материаллари минерал хом-ашё базаси ва ундан фойдаланиш имкониятлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари учун имтиёзлар, консалтинг марказлари фаолияти, тадбиркорлик субъектлари учун жорий қилинган янги кредит маҳсулотлари хусусида батафсил маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг шу йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш бўйича Ўзсаноатқурилишбанк томонидан бугунги кунда фаол ишларни олиб бормоқда.
Forwarded from Bank va Mijoz
Ўзсаноатқурилишбанк соғлом ҳаёт тарғиботчиси!

ЎзСҚБ ўз ходимлари ва мижозларини ишга велосипедда келишларини тарғиб қилиб, ҳаттоки бунинг учун банкнинг кириш қисмига велосипедлар учун махсус парковка ҳам қуришибди.
👏👏👏

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Впервые в Узбекистане!

АКБ «Узпромстройбанк» предоставляет клиентам доступ к системе SWIFT global payments innovation (gpi)

Благодаря данной услуге клиент видит полный трэкинг платежа: от обработки его банком по пути построения маршрута платежа и последующего прохождения по цепочке банков-корреспондентов до момента зачисления на счет конечного получателя.

Клиентам важно понимать, где находятся их средства, чтобы в том числе ускорить бизнес-процессы. Именно поэтому АКБ «Узпромстройбанк» открыл доступ для своих клиентов использующих Банк-клиент, предоставив им возможность самим отслеживать статус своих платежей, включая информацию банков-корреспондентов. Для этого банк присвоит платежу уникальный код (Tracking Number), который будет неизменным до конца маршрута перевода. Таким образом клиенты будут знать о платеже следующее: через какие банки корреспонденты прошли деньги и их поступление на счет банка получателя.
Forwarded from Bank va Mijoz
Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистонда биринчи бўлиб ўз мижозларига SWIFT gpi тизимига кириш имкониятини тақдим этибди

Энди Ўзсаноатқурилишбанк мижозлари “Банк-мижоз” дастуридан фойдаланиб ўз маблағининг айни пайтдаги ҳаракатини кузатиб бораркан.

Аниқроқ айтсак, тадбиркорлар янги тизим ёрдамида маблағнинг банк томонидан қайта ишланишидан тортиб тўлов маршрутининг тузилишигача, корреспондент-банклар занжири орқали ўтиб то сўнгги қабул қилувчининг ҳисобига тушишигача бўлган жараёнларни кузатиши мумкин. Қисқаси, банк мижозлари тўловнинг ҳаракатини тўлиқ кўриб туради.

Хизматдан фойдаланиш учун Банк томонидан мижозларга тўлов учун ўтказманинг якуний манзилига қадар ўзгармайдиган уникал код (Tracking Number) тақдим этилиб, унинг ёрдамида маблағнинг қайси банк-корреспондентлар орқали ўтгани ҳамда қабул қилувчи банк ҳисобига келиб тушгани ҳақидаги маълумотларни билиб бориши мумкин бўлади, дейишмоқда масъуллар.

‼️Тадбиркорларга ушбу инновацион хизматдан фойдаланишни тавсия қиламиз.
Forwarded from SANOAT QURILISH BANK
SQBнинг картага оид маҳсулотлари тўпламидаги янгилик - халқаро Mastercard World картасини кутиб олинг! 🎉

💳 Mastercard World шунчалик қулай ва универсалки, "уй"да ва саёҳатда сизнинг беқиёс/бебаҳо кўмакчингизга айланади:
👛 товарлар ва хизматлар учун тўланг;
💶 SQBнинг банкоматларидан пулларингизни фоизсиз нақд пул қилиб олинг;
🌐 Интернетда харидларни амалга оширинг – пулларингизнинг хавфсизлиги ҳақида 3D Secure қайғуради.
📱JOYDA мобил иловасида ҳисобингизни тўлдириб, валюта айирбошланг.

Қулай афзалликлари:

0️⃣ сўм – картани очиш ва хизмат кўрсатиш.
🖐🏻 Контактсиз тўловлар.
🇺🇿 Миллий валютада ҳисобни тўлдириб, ҳам маҳаллий UzCard ва Humо терминалларида, ҳам хорижда ишлатиш мумкин - сўмларингиз автоматик равишда сиз ташриф буюрган мамлакатнинг валютасига айирбошланади!

💻 Батафсил маълумот sqb.uz веб-сайтида
📱 Саволлар билан: @sqbsupport ва 712004343 рақамига мурожаат қилинг
—————————
Встречайте новинку в линейке карточных продуктов SQB - международную карту Mastercard World!🎉

💳Mastercard World настолько удобна и универсальна, что станет вашим незаменимым помощником "дома" и в путешествиях:

👛 оплачивайте товары и услуги;
💶 получайте наличные в банкоматах SQB без процентов;
🌐 совершайте покупки в интернете - о безопасности ваших денег позаботятся технологии 3D Secure;
📱пополняйте счет и конвертируйте валюту в мобильном приложении JOYDA.

Выгодные преимущества:

0️⃣ сумов - открытие и обслуживание карты.
🖐🏻Бесконтактная оплата.
🇺🇿Можно пополнять в национальной валюте и использовать как в отечественных терминалах Uzcard и Humo, так и за границей - сумы автоматически конвертируются в валюту страны, в которую вы поедете!

💻Подробности на сайте sqb.uz
📱Больше информации: @sqbsupport и по телефону: 712004343.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 июнь куни инвестиция ва экспорт соҳаларидаги ишлар натижадорлиги, йил якунигача амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Таҳлилий-танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари тармоқ ва ҳудуд раҳбарларининг асосий вазифаси инвестициявий фаолликни кучайтириш билан бирга, уларнинг самарадорлигини ошириш бўлиши кераклигини таъкидлади.

Хусусан, мебель, чарм-пойабзал, электр техникаси, тўқимачилик, фармацевтика, заргарлик, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноатида саноатлаштириш, маҳсулотларни ва иш ўринларини янада кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев йиғилишда давлат раҳбари томонидан қурилиш материаллари соҳаси бўйича берилган топшириқлар ҳамда жорий йилда тармоқда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари хусусида маълумот берди.