Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.19K subscribers
1.61K photos
534 videos
4 files
1.15K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Бугун, 15 май – Халқаро оила куни!

Энг қадрдон гўша, барчамиз ҳар куни, ҳар соат, ҳар дақиқада интилиб яшайдиган муқаддас даргоҳ, қадриятларимиз, анъаналаримиз бешиги – оиламизни қадрлайлик, азизлар!

Оила куни муборак бўлсин!

@b_bozorov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув Раиси Сахи Аннакличев Халқаро пресс-клубнинг "Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат" деб номланган махсус сессиясида иштирок этди.

С. Аннакличев Ўзсаноатқурилишбанкка бириктирилган Сардоба туманида 11 та тижорат банки томонидан жами 85 та инвестицион лойиҳа амалга оширилишини маълум қилди.

Муҳтарам Президентимиз топшириғига мувофиқ сардобаликларни тадбиркорликка ўқитишга ҳам эътибор қаратилиши алоҳида таъкидланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармонига шарҳ
#Эслатма

Тошкентда душанбадан бошлаб 06:00–22:00 оралиғида автомобиллар ҳаракатига рухсат
берилади
Тошкентдаги 125 йиллик бинода ташкил этилган банк-музейни биласизми?

Бугун, 18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан 2018 йилда тўлиқ реставрация қилиниб, 125 йил аввалги ўтмиш “жонлантирилган” Ўзсаноатқурилишбанкнинг Мирзо Улуғбек филиали биноси тарихи ва бугуни ҳақида сўз юритишга қарор қилдик.

Фурсатдан фойдаланиб, 18 май – Халқаро музейлар куни билан нафақат соҳа мутахассисларини, балки барча юртдошларимизни муборакбод этамиз.

https://telegra.ph/Toshkentdagi-125-jillik-binoda-tashkil-ehtilgan-bank-muzejni-bilasizmi-05-18
#Муҳим

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисида

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Кенгаши 2020 йилнинг 9 июнь куни соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Шахрисабз кўчаси, 3-уйда жойлашган «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бош офиснинг мажлислар залида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

https://uzpsb.uz/uz/press-center/newsuz/o-zsanoatqurilishbank-atb-aksiyadorlarining-navbatdan-tashqari-umumiy-yig-ilishi-bo-lib-o-tishini-ma/

-----------------------

#Важно

О проведении внеочередного общего собрания акционеров АКБ «Узпромстройбанк»

Совет АКБ «Узпромстройбанк» сообщает о проведении ВНЕОЧЕРЕДНОГО общего собрания акционеров 9 июня 2020 года в 11.00 по адресу: г.Ташкент, ул.Шахрисябзская, дом 3 в зале заседания Головного офиса АКБ «Узпромстройбанк».

https://uzpsb.uz/press-center/news/sovet-akb-uzpromstroybank-soobshchaet-o-provedenii-vneocherednogo-obshchego-sobraniya-aktsionerov/
Марказий банк раисига янги матбуот котиби тайинланди

Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 16 майдаги қарорига асосан Назаров Акмал Нариманович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Лавозимга тайинлов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

🔸А.Н. Назаров Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетининг бакалавр босқичини, 2007 йилда Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетининг Жамоатчилик билан алоқалар йўналиши бўйича магистратура босқичини тамомлаган.

🔸У меҳнат фаолиятини 2004 йилда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида шарҳловчи лавозимида бошлаган. Кейинчалик “Poytaxt FM” радиосида янгиликлар муҳаррири, “Банк ахборотномаси” – “Банковские вести” газеталари мухбири, “Бозор, пул ва кредит” журнали Инновациялар бўлими муҳаррири, бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган.

🔸2008-2018 йиллар давомида “Банк ахборотномаси” – “Банковские вести” газеталарида бош муҳаррир лавозимида самарали меҳнат қилган. 2018-2019 йилларда Давлат солиқ қўмитасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармасида катта инспектор, бош инспектор бўлиб фаолият юритган.

🔸А.Н. Назаров 2020 йил январь ойидан буён Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

🔸Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ҳисобланади.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Ўқиган ҳеч қачон кам бўлмайди, дейди доноларимиз. Буни бизнинг кўп сонли жамоамиз ҳам чуқур тушунгани ҳолда доимий равишда ўзаро мутолаа танловларини ўтказиб келмоқда. Гарчи карантин туфайли китобхонлик биринчиликларини бевосита ўтказиш имконини чекланган бўлса-да, банкимизнинг HR департаменти жонкуярлари бунинг ҳам чорасини топдилар: эндиликда масофадан туриб беллашмоқдамиз!

Албатта, иш кўп. Лекин шунга қарамай жамоамиз аъзолари – Бошқарув аъзоларидан тортиб оддий ходимларгача мутолаа беллашувидан четда қолмаяпти. Зеро, китоб – маърифат манбаи, маърифат эса инсонни комиллик сари етаклайди.

Дарвоқе, китобхонлик бўйича масофадан ўтказилаётган танловларимиз Сизни қизиқтирган бўлса, қуйидаги ҳаволага ўтишни маслаҳат берамиз: https://uzpsb.uz/uz/press-center/newsuz/bank-kitobxonlari-onlayn-bellashmoqda/

Беҳзод Бозоров,
Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати раҳбари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, таржимон, дизайнер, компьютер дастурчиси каби ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади.

«Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун телефон орқали солиқ идораларини хабардор қилиш кифоя
», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бу ҳақда бугун тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида хабар қилинди.
Аксарият давлат банклари шу вақтга қадар давлат маблағларини айлантириш ҳисобигагина кўн кўриб келяпти. Эскича ишлаяпти - Шавкат Мирзиёев.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар мавзуида ўтказилган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев солиқ ва банк тизимидаги камчиликлар ҳақида гапирди ҳамда аксарият давлат банклари берилган маблағни айлантириш ҳисобигагина яшаб келганини танқид қилди.

«Бизда солиқчи солиқ йиғиш билан, банк кредит бериш билан овора бўлиб келди. Бу икки соҳанинг ҳам дунёқарашини ўзгартираман. Йил якунигача лозим бўлса, қарор ва қонун билан қабул қиламиз. Энди уларнинг фаолиятига қанча мижоз ёпилиши билан баҳо берамиз.

Солиқчи фақат солиқчи эмас, тадбиркорга ҳамкор бўлсагина жамият ўзгаради. Ҳозир тадбиркор ўзича ёпилиб кетяпти, ҳеч кимнинг иши йўқ. Оддий тил билан айтганда, тадбиркор ўз ёғига ўзи қоврилиб ётибди. У шўрлик билан ҳеч кимнинг иши йўқ!

Банк остонасига қадам қўйган тадбиркорнинг дунёқараши ўзгариши керак. У давлатга керакли инсон эканини сезсин, эртага у иқтисодий барқарорликни таъминлаши учун банк унга «вакцина» бериши керак. «Адолат вакцинаси» – бу ҳисоб-китоб, фойда вакцинаси, деганидир.

Яъни тадбиркорни ўқитиш тизими бўлсин. Улар шунчаки, ёпилиб кетавермасин, у мижоз. У яна ишлаб кетса, эртага солиғини ҳам тўлайди, кредитини ҳам тўлай олади», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Президент келгусида давлат ва хусусий банклар ўртасида соғлом рақобат муҳити яратиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, банкларнинг аҳоли яшаш шароитидан келиб чиқиб жўяли лойиҳалар тақдим этмаётганини танқид қилди.

«Айниқса, аксарият давлат банклари шу вақтга қадар давлат маблағларини айлантириш ҳисобигагина кўн кўриб келяпти. Эскича ишлаяпти», деди Шавкат Мирзиёев.

@b_bozorov
Forwarded from Yangilanayotgan SIRDARYO | Rasmiy kanal (Бахтигул Хидиралиева)
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Сирдарё минтақавий филиали, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта мухим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш концепциясида белгиланган вазифаларни амалга оширмоқда.

Батафсил:
https://telegra.ph/Ha-05-21

📌@Yangi_Sirdaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддас Рамазон Ҳайити билан табриклаймиз!

Оилангизга фаровонлик ва қут-барака тилаймиз! Дастурхонингиз ҳамиша тўкин-сочин, бахтли, саодатли ва соғ бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📷Сирдарёда карантин шароитида иш олиб бораётган корхоналарга Ўзсаноатқурилишбанк томонидан қандай қулайликлар яратилмоқда?

Тафсилотлар махсус репортажимизда.
Банклар аннуитет шаклидаги ипотека кредитларини таклиф этишмоқда. Шу ҳақида тушунча берсангиз?

Агар кредит олиш учун банкка мурожаат қилсангиз, сизга тўлов усулини танлаш таклиф этилади. Кредитни қайтаришнинг икки усули мавжуд, булар аннуитет ва дифференциаллашган.

🔸Кредитни қайтаришнинг аннуитет усули кредит ҳар ойда тенг миқдорларга бўлиб тўлашни ўз ичига олади. Тўловлар кредит бўйича ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзга нисбатан ҳисобдан чиқарилган қисмидан иборат. Аннуитет тўловларининг афзаллиги уларнинг ҳар ойда тенг миқдорида тўловни амалга оширишидадир.

🔸Аксинча, кредит дифференциаллашган тарзда қайтарилса, тўловларнинг юкламаси дастлабки ойларда кейингиларига нисбатан катта бўлади. Агар кредит катта миқдорни ташкил этса, бу усул ўз-ўзидан қарз олувчи учун қийинчилик туғдириши мумкин.

🔸Шунингдек, “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги низомда (3030-cон, 2.07.2018 й.) қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни (қарзни) қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк ушбу маблағнинг ортиқча қисмини қарз олувчининг кредити (қарзнинг) асосий қарзини сўндиришга йўналтириши ҳамда кредит (қарз) суммасини қайта ҳисоблаши (агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса) қайд этилган.

🔸Бу эса ўз навбатида, аннуитет ва дифференциал фоиз ставкаларида олинган ипотека кредитларининг кейинги ой учун белгиланган тўлов миқдорини камайтиради.

#савол_жавоб

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Банкоматлар иш фаолиятидаги носозликлар бартараф этилди

2020 йил 25 май куни “Банкир кундалиги” телеграм каналида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Қорақалпоғистон минтақавий филиалига қарашли Банк хизматлари марказидаги банкоматларда 2020 йил 23-24 май кунлари нақд пул йўқлиги ҳақида хабар қилинган.

Ушбу ҳолат ўрганилганда шу нарса маълум бўлдики, 2020 йил 23-24 май кунлари мижоз Банк хизматлари марказидаги “Uzcard” банкомати орқали нақд пул ечиб олмоқчи бўлганда интернет тармоғидаги узилишлар сабаб амалиёт амалга оширилмай қолган. Лекин қисқа муддатли узилишларга қарамай 23-24 май кунлари бошқа мижозлар томонидан банкоматдан нақд пуллар ечиб олинган.

Шу билан бирга юз берган мазкур техник носозликнинг сабабларига аниқлик киритиш ва келгусида банкоматларнинг тўхтовсиз ишлашини таъминлаш мақсадида “Uzcard” техник ходимлари томонидан банкоматлар техник кўрикдан ўтказилди, интернет тармоғидаги узилишлар бартараф этилди.

Ҳозирги кунда банкоматларнинг доимий ишлаши таъминланган.

Банк Ахборот хизмати
Президент банкларда коронавирусга назорат тестлар олишни кўпайтириш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 26 май куни инвестиция масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда 40 та туман (шаҳар) “қизил”, 45 таси “сариқ” ҳудуд сифатида қолмоқда. Энг ташвишлиси, ўтган 10 кунда аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда. Жумладан, Навоийда 57 та, Самарқандда 73 та, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 114 та шундай ҳолат аниқланган.

Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Давлатимиз раҳбари Соғлиқни сақлаш вазирлиги “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши лозимлиги, бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтириши кераклигини таъкидлади.

Йиғилишда Республика комиссиясига вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритиш топшириғи берилди.

@b_bozorov
Тижорат банклари томонидан кредит ажратиш ҳажми ўтган ойнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга ўсди – Президент

@b_bozorov