Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.19K subscribers
1.61K photos
534 videos
4 files
1.15K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Банк бозор шароитларида ишлай оладиган тизимга айланиши учун ҳар бир раҳбар аввало ўз дунёқарашини, фикрлашини, иш юритиш тартибини трансформация қилиши лозим – Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув Раиси.

Бугун, 13 май куни Ўзсаноатқурилишбанк Бош офисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги Фармони билан тасдиқланган 2020-2025 йилларда Ўзбекистон банк тизимини шакллантириш стратегиясига бағишланган видеоселектор шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Бошқарув Раиси Сахи Аннакличев фармонда 6 та давлат банки, жумладан Ўзсаноатқурилишбанкни икки босқичда хусусийлаштириш белгиланганини қайд этди.

Йиғилишда фармонда белгиланган вазифаларни тўлақонли ва ўз вақтида бажариш лозимлиги қайд этилиб, олдинда турган вазифалар ижроси таҳлил қилинди. Банк бозор шароитларида ишлай оладиган тизимга айланиши учун ҳар бир раҳбар аввало ўз дунёқарашини, фикрлашини, иш юритиш тартибини трансформация қилиши лозимлиги таъкидланди.

@b_bozorov
Forwarded from Bank va Mijoz
ПФ-5992.pdf
22.7 MB
"2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида"ги Президент Фармони

(ўзбек ва рус тилларида, иловалари билан, 22.7 мгб)

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Ўзсаноатқурилишбанкдаги давлат улушини 2023 йилгача хусусийлаштириш белгиланди

Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича 2020-2025 йилларга мўлжалланган “йўл харитаси”га мувофиқ Ўзсаноатқурилишбанкда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

2020 йил ноябрь ойига қадар Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) иштирокида банкни трансформация қилиш ва хусусийлаштиришдан олдинги тайёргарлик бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2020-2022 йилларда ХМК ва ЕТТБ билан ҳамкорликда банкни трансформация қилиш жараёнини амалга ошириш ва банкни хусусийлаштиришга тайёрлаш;

2022-2023 йилларда давлат улушини хусусийлаштириш белгиланди.

‼️Бунда, хусусийлаштириш муддатларига трансформация чора-тадбирлари ва жараёнларини амалга оширилиши натижаларига кўра халқаро молия институтлари билан келишилган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича 2020-2025 йилларга мўлжалланган Стратегияси ва “Йўл харитаси” тасдиқланди.

@b_bozorov
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди.

Шу
билан бирга 2020 йил 15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

——————————————

🔴 “қизил” тоифадаги ҳудудларда:

якка тартибдаги ҳунармандчилик;

автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;

электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;

ижара ва лизинг хизматлари;

бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш;

——————————————-

🟡 “сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

риэлторлик фаолияти;

реклама ва маркетинг фаолияти;

хусусий бандлик агентликлари фаолияти;

меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;

парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти.

Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;

————————————-

🟢 “яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

очиқ сунъий қопламали спорт ўйингохлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш)
ва полиграфия хизматлари;

музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

ветеринария хизматлари;

биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.
Шунингдек, 2020 йил 18 май кунидан бошлаб қуйидагиларга РУХСАТ БЕРИЛАДИ:

Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни (бориш ва қайтиш) тиклаш;

Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатновини (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйиш.

————————————-

Шу билан бирга авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

Мазкур Вақтинчалик тартиб талабларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Шунингдек, шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловларни 2020 йил 18 майдан бошлаб босқичма-босқич БЕКОР ҚИЛИШ юзасидан қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

🟢 “яшил” тоифадаги ҳудудларда Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;

🟡 “сариқ” тоифадаги ҳудудларда соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилади. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;

🔴 “қизил” тоифадаги ҳудудларда автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.
Бугун, 15 май – Халқаро оила куни!

Энг қадрдон гўша, барчамиз ҳар куни, ҳар соат, ҳар дақиқада интилиб яшайдиган муқаддас даргоҳ, қадриятларимиз, анъаналаримиз бешиги – оиламизни қадрлайлик, азизлар!

Оила куни муборак бўлсин!

@b_bozorov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув Раиси Сахи Аннакличев Халқаро пресс-клубнинг "Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат" деб номланган махсус сессиясида иштирок этди.

С. Аннакличев Ўзсаноатқурилишбанкка бириктирилган Сардоба туманида 11 та тижорат банки томонидан жами 85 та инвестицион лойиҳа амалга оширилишини маълум қилди.

Муҳтарам Президентимиз топшириғига мувофиқ сардобаликларни тадбиркорликка ўқитишга ҳам эътибор қаратилиши алоҳида таъкидланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармонига шарҳ
#Эслатма

Тошкентда душанбадан бошлаб 06:00–22:00 оралиғида автомобиллар ҳаракатига рухсат
берилади
Тошкентдаги 125 йиллик бинода ташкил этилган банк-музейни биласизми?

Бугун, 18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан 2018 йилда тўлиқ реставрация қилиниб, 125 йил аввалги ўтмиш “жонлантирилган” Ўзсаноатқурилишбанкнинг Мирзо Улуғбек филиали биноси тарихи ва бугуни ҳақида сўз юритишга қарор қилдик.

Фурсатдан фойдаланиб, 18 май – Халқаро музейлар куни билан нафақат соҳа мутахассисларини, балки барча юртдошларимизни муборакбод этамиз.

https://telegra.ph/Toshkentdagi-125-jillik-binoda-tashkil-ehtilgan-bank-muzejni-bilasizmi-05-18
#Муҳим

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисида

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Кенгаши 2020 йилнинг 9 июнь куни соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Шахрисабз кўчаси, 3-уйда жойлашган «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бош офиснинг мажлислар залида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

https://uzpsb.uz/uz/press-center/newsuz/o-zsanoatqurilishbank-atb-aksiyadorlarining-navbatdan-tashqari-umumiy-yig-ilishi-bo-lib-o-tishini-ma/

-----------------------

#Важно

О проведении внеочередного общего собрания акционеров АКБ «Узпромстройбанк»

Совет АКБ «Узпромстройбанк» сообщает о проведении ВНЕОЧЕРЕДНОГО общего собрания акционеров 9 июня 2020 года в 11.00 по адресу: г.Ташкент, ул.Шахрисябзская, дом 3 в зале заседания Головного офиса АКБ «Узпромстройбанк».

https://uzpsb.uz/press-center/news/sovet-akb-uzpromstroybank-soobshchaet-o-provedenii-vneocherednogo-obshchego-sobraniya-aktsionerov/
Марказий банк раисига янги матбуот котиби тайинланди

Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 16 майдаги қарорига асосан Назаров Акмал Нариманович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Лавозимга тайинлов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

🔸А.Н. Назаров Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетининг бакалавр босқичини, 2007 йилда Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетининг Жамоатчилик билан алоқалар йўналиши бўйича магистратура босқичини тамомлаган.

🔸У меҳнат фаолиятини 2004 йилда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида шарҳловчи лавозимида бошлаган. Кейинчалик “Poytaxt FM” радиосида янгиликлар муҳаррири, “Банк ахборотномаси” – “Банковские вести” газеталари мухбири, “Бозор, пул ва кредит” журнали Инновациялар бўлими муҳаррири, бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган.

🔸2008-2018 йиллар давомида “Банк ахборотномаси” – “Банковские вести” газеталарида бош муҳаррир лавозимида самарали меҳнат қилган. 2018-2019 йилларда Давлат солиқ қўмитасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармасида катта инспектор, бош инспектор бўлиб фаолият юритган.

🔸А.Н. Назаров 2020 йил январь ойидан буён Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

🔸Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ҳисобланади.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Ўқиган ҳеч қачон кам бўлмайди, дейди доноларимиз. Буни бизнинг кўп сонли жамоамиз ҳам чуқур тушунгани ҳолда доимий равишда ўзаро мутолаа танловларини ўтказиб келмоқда. Гарчи карантин туфайли китобхонлик биринчиликларини бевосита ўтказиш имконини чекланган бўлса-да, банкимизнинг HR департаменти жонкуярлари бунинг ҳам чорасини топдилар: эндиликда масофадан туриб беллашмоқдамиз!

Албатта, иш кўп. Лекин шунга қарамай жамоамиз аъзолари – Бошқарув аъзоларидан тортиб оддий ходимларгача мутолаа беллашувидан четда қолмаяпти. Зеро, китоб – маърифат манбаи, маърифат эса инсонни комиллик сари етаклайди.

Дарвоқе, китобхонлик бўйича масофадан ўтказилаётган танловларимиз Сизни қизиқтирган бўлса, қуйидаги ҳаволага ўтишни маслаҳат берамиз: https://uzpsb.uz/uz/press-center/newsuz/bank-kitobxonlari-onlayn-bellashmoqda/

Беҳзод Бозоров,
Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати раҳбари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, таржимон, дизайнер, компьютер дастурчиси каби ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади.

«Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун телефон орқали солиқ идораларини хабардор қилиш кифоя
», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бу ҳақда бугун тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида хабар қилинди.
Аксарият давлат банклари шу вақтга қадар давлат маблағларини айлантириш ҳисобигагина кўн кўриб келяпти. Эскича ишлаяпти - Шавкат Мирзиёев.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар мавзуида ўтказилган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев солиқ ва банк тизимидаги камчиликлар ҳақида гапирди ҳамда аксарият давлат банклари берилган маблағни айлантириш ҳисобигагина яшаб келганини танқид қилди.

«Бизда солиқчи солиқ йиғиш билан, банк кредит бериш билан овора бўлиб келди. Бу икки соҳанинг ҳам дунёқарашини ўзгартираман. Йил якунигача лозим бўлса, қарор ва қонун билан қабул қиламиз. Энди уларнинг фаолиятига қанча мижоз ёпилиши билан баҳо берамиз.

Солиқчи фақат солиқчи эмас, тадбиркорга ҳамкор бўлсагина жамият ўзгаради. Ҳозир тадбиркор ўзича ёпилиб кетяпти, ҳеч кимнинг иши йўқ. Оддий тил билан айтганда, тадбиркор ўз ёғига ўзи қоврилиб ётибди. У шўрлик билан ҳеч кимнинг иши йўқ!

Банк остонасига қадам қўйган тадбиркорнинг дунёқараши ўзгариши керак. У давлатга керакли инсон эканини сезсин, эртага у иқтисодий барқарорликни таъминлаши учун банк унга «вакцина» бериши керак. «Адолат вакцинаси» – бу ҳисоб-китоб, фойда вакцинаси, деганидир.

Яъни тадбиркорни ўқитиш тизими бўлсин. Улар шунчаки, ёпилиб кетавермасин, у мижоз. У яна ишлаб кетса, эртага солиғини ҳам тўлайди, кредитини ҳам тўлай олади», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Президент келгусида давлат ва хусусий банклар ўртасида соғлом рақобат муҳити яратиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, банкларнинг аҳоли яшаш шароитидан келиб чиқиб жўяли лойиҳалар тақдим этмаётганини танқид қилди.

«Айниқса, аксарият давлат банклари шу вақтга қадар давлат маблағларини айлантириш ҳисобигагина кўн кўриб келяпти. Эскича ишлаяпти», деди Шавкат Мирзиёев.

@b_bozorov
Forwarded from Yangilanayotgan SIRDARYO | Rasmiy kanal (Бахтигул Хидиралиева)
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Сирдарё минтақавий филиали, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта мухим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш концепциясида белгиланган вазифаларни амалга оширмоқда.

Батафсил:
https://telegra.ph/Ha-05-21

📌@Yangi_Sirdaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддас Рамазон Ҳайити билан табриклаймиз!

Оилангизга фаровонлик ва қут-барака тилаймиз! Дастурхонингиз ҳамиша тўкин-сочин, бахтли, саодатли ва соғ бўлинг!