Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.22K subscribers
1.58K photos
527 videos
4 files
1.15K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Forwarded from Bank va Mijoz
⚡️Жисмоний шахсларга кредит таътили берилишини маълум қилган банклар 9 тага етди

Улар
1. Ўзсаноатқурилишбанк - батафсил;
2. Асакабанк - батафсил;
3. Туронбанк - батафсил;
4. Алоқабанк - батафсил;
5. Ҳамкорбанк - батафсил;
6. Миллийбанк - батафсил;
7. Агробанк - батафсил;
8. Микрокредитбанк - батафсил;
9. ZiraatBank - батафсил.

Ушбу банклар жисмоний шахслар учун кредит шартномасига бир томонлама ўзгартириш киритишмоқда ва кредитлар бўйича 2-3 ойлик имтиёзли давр беришмоқда. Фоиз тўловлари вақтида амалга оширилмаганлиги учун пеня ва жарима ҳисобланмайди.

#stayhome #уйдақолинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Эртага, 3 апрелдан бошлаб дизел ёнилғиси нархи 300 сўмга арзонлаштирилган ҳолда сотувга чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида дизель ёнилғисининг нархи 200 сўмга камайтирилган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
@b_bozorov
Fitch глобал иқтисодий прогнозни пасайтирди: 1.3% ўсиши ўрнига, 2020 йилда 1.9% пасайишини кутмоқда

Каналга уланиш:
@b_bozorov
Коронавирусга чалинган яна 13 нафар бемор бутунлай соғайди

Уларнинг 12 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан, 1 нафари эса Хоразм вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонадан соғайиб чиқишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Каналга уланиш:
@b_bozorov
Ижтимоий тармоқларда республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида ўқиш 2020 йилнинг 2 сентябридан бошланиши тўғрисидаги асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бу мазмунда эълон берилмаганини маълум қилди.

Каналга уланиш:
@b_bozorov
Кредит таътили эълон қилган банклар сони ўнтага етди.

Эслатиб ўтамиз, кредит таътили давомида банк мижозларига муддати ўтган кредитлар учун пенялар ҳисобланмайди.

Асосий қарз ва ҳисобланган кредит фоизлари кредит таътили тугагандан кейин тўланади.

Каналга уланиш:
@b_bozorov
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Malibu 1,5 ҳамда Tracker АТ автомобилларини муддатли тўлов шартлари асосида онлайн режимда харид қилишни таклиф қилмоқда.

Автомобилларнинг 60 фоиз суммаси олдиндан, қолгани 1,5 йил давомида фоизсиз шартларда бўлиб тўланади.

Каналга уланиш:
@b_bozorov
⚡️⚡️Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 15 тага ошиб, 205 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш:
@b_bozorov
#kitobchallenge

Эсингиздами, бундан бир йил аввал мамлакатимизда хайрли тадбир - #kitobchallenge акцияси бўлиб ўтганди. Ушбу савобли акция давомида оддий одамлардан тортиб ҳокиму раҳбарларгача таълим масканларига китоблар ҳадя қилиб, китобхонлик кенг тарғиб қилинган эди.

Китоб ўқишни яхши кўрган бир инсон сифатида шуни ишонч билан айтишим мумкинки, бу хайрли тадбир қанчадан-қанча болажонлар, йигит-қизларимиз қалбида дунёни англашнинг энг яхши йўли – мутолаага бўлган меҳр уйғотди.

Афсуски, бугун бутун дунё кўзга кўринмас ёв – коронавирус инфекциясига қарши курашмоқда. Касалликнинг тарқалиб кетмаслигида ижтимоий масофаланиш самарали восита эканлиги айтилиб, ишхоналар, бозорлар, ошхоналар, кўнгилочар масканлар ёпилди, автомашиналар ҳаракати чекланди.

Демак, ҳозир аксариятимиз уйдамиз ва китоб ўқиш учун айни зўр фурсат!

Келинг азизлар, #kitobchallenge акциясини давом эттирайлик!

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали #kitobchallenge хештеги билан ўз шахсий кутубхонамиздаги китоблару мутолаа қилган китобларимиз ҳақида фикрлар билан бўлишайлик!

#uydaqoling

@b_bozorov
#Биласизми

Рухсатнома бериладиган автотранспорт воситалари
Маълум бўлишича, бир фуқаро коронавирус касаллиги белгилари пайдо бўлганига қарамай, 2 апрелга қадар шифокорларга мурожаат қилмаган.

"Аҳволи ёмонлашгач, кеча Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. Аҳволи ўта оғирлиги боис, уни сунъий нафас олдириш аппаратига улашга тўғри келган", — деди Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков.

У кўплаб фуқаролар ҳалигача вазиятнинг жиддий эканлигини тушунишмаётганлигини айтди: кўплаб карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари давом этмоқда. Баъзи фуқаролар фақатгина коронавируснинг клиник аломатлари пайдо бўлгандагина шифокорларга мурожаат қилишади.

Отабеков ҳеч кимнинг шифокорлар тавсияларини инкор қилишга ва бошқалар саломатлагини хатарга қўйишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида тижорат банклари томонидан масофавий хизматларни ривожлантириш, мижозларни уйдан чиқмасдан банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда.

Шу билан бирга ўрганишларимиз масофавий хизматлардан фойдаланиш бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш ҳам долзарб эканини кўрсатмоқда.

Шу боис эндиликда Ўзсаноатқурилишбанк онлайн хизматлари тўғрисида оддий, халқона кўринишда видеоқўлланмалар тайёрлаб, Сизнинг ҳукмингизга ҳавола этиб боришга қарор қилдик.

Биринчи видеоқўлланма пластик карта очишга қандай қилиб онлайн ариза беришга бағишланади. Таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда Ўзсаноатқурилишбанкда Тошкент шаҳри бўйлаб пластик карталарни етказиб бериш хизмати ҳам йўлга қўйилган бўлиб, бошқа ҳудудларга ҳам етказиб бериш устида иш олиб борилмоқда.

Саломатлигингизни асранг, #uydaqoling!

Каналга уланиш:
@b_bozorov
coronavirus.uz сайтидан Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар географиясини билиш мумкин бўлди

Сайт орқали эндиликда:

касаллик қайси ҳудудларда тасдиқланганини ифода этувчи харита билан танишиш;

ушбу харита остида “Коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларнинг эпидемиологик маршрути” тугмаси босилса, беморларнинг шифохонага келишларидан аввал қаерларда бўлганликларини кўриш мумкин.

Ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилинг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг!

#uydaqoling!

Каналга уланиш:
@b_bozorov
coronavirus.uz сайтидаги эпидемиологик харитага кўра, Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар кўплаб объектларда, шу жумладан, бозорлар, масжидлар ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган жойларда ҳам бўлган.

Афтидан, улар ушбу жойларда карантин эълон қилингунга қадар бўлишган.

#uydaqoling!

Каналга уланиш:
@b_bozorov
Inqirozga qarshi choralar to’plami. II-qism
UzAuto Motors компанияси Malibu 1,5 ва Tracker автомобилларига чегирма эълон қилди.

Бунда 100% олдиндан тўлов амалга оширган харидор Malibu 1,5 автомобили учун 5%, Tracker учун 10% чегирмага эга бўлади.

Malibu- 1,5 Turbo – 278 322 334 сўм ўрнига 265 000 000 сўм

Tracker LT А/T –222 150 992 сўм ўрнига 199 000 000 сўм

Tracker LT M/T –189 838 121 сўм ўрнига 170 000 000 сўм тўлаш мумкин.

Аввалроқ ушбу моделдаги автомобилларни муддатли тўлов асосида сотиб олиш йўлга қўйилгани айтилганди.

Каналга уланиш:
@b_bozorov
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 14 тага ошиб, 241 нафарни ташкил этмоқда.