Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.18K subscribers
1.6K photos
533 videos
4 files
1.15K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Тадбиркорлар мактабида навбатдаги мавсум якунланди: битирувчиларга сертификатлар топширилди

Жорий йилнинг 11 март куни Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Тадбиркорлар мактаби” ўқув марказининг навбатдаги мавсуми битирувчиларига сертификатлар топширилди.

Тадбиркорлар мактабида ўқув машғулотлари 72 соатга мўлжалланган ўқув режалар асосида чуқур малака, кўникмага ҳамда катта тажрибага эга фан докторлари, фан номзодлари, профессорлар томонидан олиб борилмоқда.

Тингловчилар “Texnopark” МЧЖ, “Sanfa products” МЧЖ, “Orient-ceramic” МЧЖ, “Pergament quality exclusive” МЧЖ, “Leading force company” МЧЖ сингари корхоналарда ишлаб чиқариш жараёни билан таништирилиб, аккредитациядан ўтган лабораторияларда қурилиш материалларини сифат кўрсаткичларига синаб кўриш ишларида қатнашмоқда.

Ҳозирда кейинги мавсумлар учун талабгор тингловчилар рўйхати шакллантирилмоқда. Ўқув курслари – мутлақо бепул.

Қўшимча маълумот учун тел: 945766900, 335769595, 977278784
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 март куни саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришни янада кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

🔴 Давлатимиз раҳбарининг шу йил 24 январдаги қарори билан 2022 йилга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини кенгайтириш дастури қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, 2 минг 455 та лойиҳа доирасида қарийб 37 триллион сўмлик янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

🔴 Маълумки, юртимизда тайёр хомашёси бўлган саноат тармоқларидан бири бу – қурилиш материалларидир. Бу борадаги геология захирасини кенгайтиришга 100 миллиард сўм ажратилган. Шунингдек жорий йилда 1 миллиард 800 миллион долларлик 420 та лойиҳа амалга оширилади.

Ишлаб чиқаришни ҳажмини кенгайтиришга қаратилган шу ва бошқа вазифалар ижроси юзасидан Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раиси - Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси Сахи Аннакличев “Ўзбекистон24” телеканалига интервью берди.

@b_bozorov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати 2022 йил 7-13 март кунлари республикамиз ва банк ҳаётида содир бўлган энг муҳим воқеалар дайджестини тақдим этади:

🔴 Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш – корхоналарга, апрелдан бошлаб, қатор имтиёз ва енгилликлар берилади;

🔴 Қурилиш материаллари тармоғида жорий йилда 1 миллиард 800 миллион долларлик 420 та лойиҳа амалга оширилади;

🔴 "Тадбиркорлар мактаби"да навбатдаги мавсум якунланди;

🔴 Ҳозирги глобал вазиятнинг Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётига таъсири - SQB`да соҳада юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий муаммоларга ечим изланди;

Ва ҳафтанинг бошқа муҳим янгиликларини #SQBdayjest'да томоша қилинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uydan chiqmasdan SQB'dan 30 million so‘mgacha kredit oling!

Bugungi kunda SQB mijozlari JOYDA ilovasi orqali bankka tashrif buyurmasdan 30 million so‘mgacha mikroqarz olishlari mumkin.

#SQBmaslahat'ning navbatdagi sonida bank mutaxassisi ushbu qulay kreditning shartlari, xususan:

➡️ shartlari
➡️ muddati
➡️ kimlarga taqdim etilishi haqida ma'lumot beradi.


@b_bozorov
Forwarded from SANOAT QURILISH BANK
​​Biznesingiz doimo o'sishi uchun aylanma mablag'ga kreditlar!

O'z aylanma mablag'laringizni SQBdan kichik va o'rta biznesni moliyalashtirish hisobiga to'ldiring:

💸 qancha kerak bo'lsa shuncha oling;
imtiyozli davr bilan 12 oygacha;
💰 siz uchun qulay valyutada - UZS, EUR, RUB, USD;
📲 naqd yoki pul o'tkazish orqali;
👍🏼 muddati - 18 oygacha.

Tez kredit olish uchun bizning veb-saytimizga tashrif buyuring

SQB - eng yaxshi moliyaviy hamkor!

Batafsil maʼlumot bu yerda
☎️ 712004343 yoki 1180
———
Кредиты на оборотный капитал – для постоянного роста вашего бизнеса!

Пополняйте оборотные средства за счет доступного финансирования малого и среднего бизнеса в SQB:

💸берите столько, сколько вам нужно;
со льготным периодом до 12 месяцев;
💰в удобной для вас валюте – UZS, EUR, RUB, USD;
📲наличными или перечислением;
👍🏼на срок до 18 месяцев.

Для быстрого оформления кредита переходите на наш сайт

SQB – лучший финансовый партнер!

Больше информации здесь
☎️ 712004343 или 1180

АКБ "УЗПРОМСТРОЙБАНК"
AYLANMAGA KREDIT
Кредиты для малого бизнеса
Forwarded from SANOAT QURILISH BANK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Unionpay Gold kartalari bilan dunyoning istalgan nuqtasida qulaylik!

Mutlaqo BEPUL Unionpay Gold karta egasiga aylaning va chet elga sayohat qilish va xarid qilishda maxsus imtiyozlardan foydalaning:

🔐 Onlayn xaridlar toʻlovi xavfsizligi;
🌍 180 dan ortiq mamlakatlarda qabul qilish tarmog'i;
💯 Bepul xizmat ko'rsatish;
📲 Kontaktsiz to'lov;
📩 Doimiy SMS-xabar berish xizmati.

SQB - hayotingizni ancha yengillashtiradi va yoqimli qiladi!

Batafsil maʼlumot bu yerda:
☎️ 712004343 yoki 1180
💻 sqb.uz
———
Удобство и комфорт в любой точке мира с картами Unionpay Gold!

Становитесь владельцем карты Unionpay Gold совершенно БЕСПЛАТНО и пользуйтесь особыми привилегиями, путешествуя и совершая покупки за рубежом:

🔐 Безопасность платежей онлайн-шоппинга;
🌍 Сеть приема в более чем 180 странах;
💯 Бесплатное обслуживание;
📲 Бесконтактная оплата;
📩 Сервис регулярных SMS-отчетов.

SQB - делаем вашу жизнь гораздо проще и приятнее!

Больше информации здесь:
☎️ 712004343 или 1180
💻 sqb.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанк талабаларга ўз эшикларини очди

100 йиллик тўйини нишонлашга ҳозирлик кўраётган, мамлакатимизнинг энг йирик молия муассасаларидан бири Ўзсаноатқурилишбанкда олий таълим муассасалари талабалари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Ташриф нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё минтақасидаги энг қадимий банк биноси – Ўзсаноатқурилишбанкнинг Мирзо Улуғбек филиалидан бошланди. Бир неча йил аввал Банк ташаббуси билан ўзининг асл ҳолатига қайтарилган ушбу нодир объектда талабаларга Ўзбекистонда банк соҳасининг қай тарзда пайдо бўлгани ҳикоя қилиб берилди, музей билан таништирилди.

Талабалар, шунингдек, дунёнинг етакчи молия институтлари билан ҳамкорликда трансформация жараёнларини олиб бораётган замонавий Ўзсаноатқурилишбанк фаолияти билан танишишлари учун Банкнинг бош офисида бўлдилар. Махсус тақдимот давомида эса молия муассасасида ходимлар учун яратилган шароитлар ҳақида сўзланди.

Қизғин савол-жавоблар, ҳаяжону ҳайратларга бой бўлган тадбир тафсилотлари махсус репортажимизда.

@b_bozorov
Forwarded from SANOAT QURILISH BANK
​​Hurmatli mijozlar!

Bank xizmatlaridan o‘z vaqtida foydalanish uchun bayram kunlarida SQB ish jadvali bilan tanishib chiqishingizni so‘raymiz.

Filiallarda:
19-23-mart kunlari - dam olish kunlari.

Valyuta ayirboshlash shoxobchalari:
19-20-mart kunlari 21 ta shoxobcha sizning xizmatingizda.

22-23-mart kunlari esa barcha shoxobchalar 9:00 dan 17:00 gacha ishlaydi.

Bankomat xizmatlari 24/7 tartibda ishlaydi.

📌 Shuni ham unutmangki, JOYDA mobil ilovasidan istalgan vaqtda bank operatsiyalarini (kreditlarni toʻlash, xizmatlar uchun toʻlovlarni amalga oshirish, valyutalarni konvertatsiya qilish, pul oʻtkazmalarini joʻnatish va qabul qilish, avtokreditga ariza berish va h.k.) amalga oshirishingiz mumkin.

Call-markaz odatdagi ish tartibida ishlashda davom etadi.

SQB barchaga unutilmas dam olish kunlarini tilaydi!
———
Уважаемые клиенты!

Просим вас ознакомиться с графиком работы SQB в праздничные дни, чтобы вовремя воспользоваться банковскими услугами.

Филиалы:
с 19 по 23 марта - выходные дни.

Обменные пункты:
В период с 19 по 20 марта вы можете воспользоваться 21 обменным пунктом.

22 и 23 марта все обменные пункты будут работать с 9:00 до 17:00.

Услуги банкоматов будут доступны 24/7.

📌 Также не забывайте, вы всегда можете воспользоваться мобильным приложением JOYDA для осуществления банковских операций (погашение кредитов, оплата услуг, конверсия валют, отправка и получение денежных переводов, оформление автокредита и прочее).

Call-центр продолжит работу в штатном режиме.

SQB желает всем незабываемых праздничных выходных!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати 2022 йил 14-20 март кунлари республикамиз ва банк ҳаётида содир бўлган энг муҳим воқеалар дайджестини тақдим этади:

🔴 Солиқ юкини камайтириш ва соҳани рақамлаштириш вазифалари белгиланди;

🔴 Қайта молиялаш ставкаси 17% гача кўтарилди;

🔴 Ўзсаноатқурилишбанк талабаларга ўз эшикларини очди;

🔴 Ўзсаноатқурилишбанк Union Pay gold халқаро картаси эгалари учун янги имкониятларни тақдим этди;

🔴 Уйдан чиқмасдан, банкимиздан 30 миллион сўмгача кредит олиш мумкин

Шу ва ҳафтанинг бошқа муҳим янгиликларини #SQBdayjest'да томоша қилинг.
Aziz yurtdoshlar!

💫Barchaningizni Navro'z - Yangi kun bilan muborakbod etamiz!

Sizga va yaqinlaringizga barcha ezgu orzularingiz ro'yobga chiqishini, sihat-salomatlik, farovonlik, yaxshi kayfiyat va eng yaxshi tilaklarni tilaymiz.

Kirib kelgan bahor siz uchun yangi yutuqlar, kashfiyotlar va eng dadil g'oyalarni amalga oshirish yili bo'lsin!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш масалалари - Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг доимий эътибори ва алоҳида назорати остида. Бугун давлат раҳбари бу борада навбатдаги йиғилиш ўтказди ва муҳим чора-тадбирларни белгилаб берди.

Хусусан, иқтисодий комплекс раҳбарлари олдига жаҳон иқтисодиётидаги вазиятнинг салбий таъсирини камайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, инфляцияни жиловлаш, истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини таъминлаш, инвестициялар, экспорт ва бошқа соҳаларга доир қатор вазифалар қўйилди.

Ушбу топшириқлар ҳақида батафсил маълумотни Бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, молия вазири Тимур Ишметов, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов берган интервьюлардан билиб олишингиз мумкин.
Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди.

Унда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Онлайн томоша қилиш:
https://youtu.be/s7THrAMVKxE
Президент Шавкат Мирзиёев биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари форумнинг барча иштирокчиларини самимий қутлади.

“Ўзбекистон замини кўп асрлар давомида дунёнинг турли минтақаларидаги савдогар, ишбилармон ва тадбиркорлар эътиборини ўзига тортиб келган.

Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган юртимиз қадимдан Осиё, Европа ва Африка қитъаларининг карвон йўллари туташган ҳудуд сифатида машҳур бўлган.

Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Византия, Миср каби мамлакатларда шаклланган цивилизация ва маданият намуналари айнан қадимги Мовароуннаҳр, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида учрашиб, бир-бирини ўзаро бойитиб келган.

Бунинг натижасида 3 минг йиллик давлатчилик тарихига эга мамлакатимиз узоқ давр мобайнида дунёнинг савдо, иқтисод, илм-фан, маданият ва санъат юксак равнақ топган марказларидан бири бўлиб хизмат қилган”, деди Президент.
“Ушбу кўҳна заминдан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирлар, дунёвий ва диний илмларнинг улуғ намояндалари бугунги кунда ҳам бутун инсониятга хизмат қилаётган ноёб кашфиёт ва бебаҳо асарлар яратиб, уларни жаҳон аҳлига мерос қилиб қолдирганлар.

Мисол учун, ҳозирги даврда ҳам долзарб бўлган карантин тушунчасини Европада “Авиценна” номи билан танилган аждодимиз, буюк шифокор Абу Али ибн Сино бундан минг йил муқаддам биринчи бўлиб амалиётга жорий қилгани тарихдан яхши маълум.

Машҳур давлат арбоби, айни пайтда буюк астроном бўлган Мирзо Улуғбек эса 15-асрдаёқ Самарқандда расадхона қурдириб, мингдан ортиқ юлдузларнинг энг тўғри координатларини аниқлаб, илм-фан ривожига беқиёс ҳисса қўшган.

Замонавий инновацион ва блокчейн технологиялари ва сунъий интеллект негизини ташкил қилувчи алгоритм атамаси яна бир улуғ аждодимиз – Муҳаммад Ал-Хоразмий номи билан боғлиқ эканидан сизлар албатта хабардорсиз", деди давлатимиз раҳбари сўзини давомида.
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Бугунги кунда Ўзбекистон ўзининг географик жойлашувига кўра, Шимол ва Жанубни, Ғарб ва Шарқни магистрал транзит коридорлари орқали боғлаб турадиган Марказий Осиё минтақасининг ўзаги ҳисобланади.

Биз “Буюк ўтмишдан – буюк келажак сари” тамойили асосида иқтисодий-ижтимоий ривожланишимизни жадал давом эттирмоқдамиз.

Бундан 5 йил аввал биз Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилиб, унинг доирасида кенг кўламли демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлини танладик.

Ушбу ислоҳотлар дастури давлатимиз ва жамиятимизнинг барча соҳаларини қамраб олиб, қонун устуворлигини таъминлаш, рақобатни ривожлантириш, коррупцияга қарши кескин кураш олиб бориш каби муҳим йўналишларни ўзида мужассам этган.

Биз биринчи навбатда, илгари инвесторларни Ўзбекистон бозорига кириши ва эркин фаолият юритишига тўсқинлик қилган барча омилларни бартараф этиб, тадбиркорлик учун қулай шароитлар ярата бошладик”.
Президент инвесторлар учун яратилган кенг шароитларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, 2017 йилда миллий валютамиз – сўмнинг эркин конвертациясини жорий қилиб, хорижий инвесторлар томонидан фойдани репатриация қилиш билан боғлиқ барча чекловлар олиб ташлангани қайд этилди.

Банк ва йирик корхоналаримиз илк марта халқаро рейтинглар олиб, жаҳон молия бозорларига чиқдилар. Дунё бозорларига миллий валютамизда ҳам халқаро облигациялар чиқарилди.

“Шу билан бирга, биз банк-молия соҳасидаги ислоҳотларимизни тизимли равишда давом эттириш зарурлигини албатта яхши тушунамиз.

Мамлакатимизда очиқлик сиёсатини таъминлаш учун 90 та хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш имкониятини яратдик.

Яна 60 га яқин мамлакат фуқароларига эса енгиллаштирилган тартибда виза олиш имконияти берилди.

Бу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон минтақадаги энг очиқ давлат мақомини қўлга киритгани бугун ҳеч кимга сир эмас”, деди Президент.
Коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди.

Бу борадаги саъй-ҳаракатларимизни амалга ошириш мақсадида алоҳида Агентлик ташкил этилди.

Бу соҳада бошлаган ишларимизни давом эттириб, иқтисодиётда шаффофликни таъминлаш ва коррупцияга қарши қатъий кураш олиб бориш янада кучайтирилмоқда.

Мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш ва тўлиқ ҳимоя қилишни ҳам энг устувор вазифа сифатида белгиладик.

Икки йил аввал Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари миллий стратегияси қабул қилинди ва тарихда биринчи марта мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлиб сайланди.

Ўзбекистонни қонун ва адолат мустаҳкам қарор топган демократик мамлакатга айлантириш, мустақил ва кучли суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш – энг олий мақсадларимиздан бири сифатида кун тартибига қўйилди” – Президент.
Шавкат Мирзиёев: 2026 йилга қадар эксклюзив ҳуқуқларни б́екор қилиш ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш ҳисобига 25 дан ортиқ фаолият турлари бўйича монополиялар тугатилади.
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Ислоҳотларимизнинг муҳим йўналиши сифатида мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва сўз эркинлигини таъминлаш, демократик медиа макон яратиш бўйича зарур чоралар амалга оширилмоқда.

Оммавий ахборот воситаларини “тўртинчи ҳокимият”га айлантириш, давлат идораларининг жамият олдидаги ҳисоб́дорлигини ошириш борасида сезиларли натижаларга эришмоқдамиз.

Бу борадаги энг муҳим ютуғимиз шуки – биз жамиятимизда “ёпиқлик муҳити”дан қутулиб, Янги Ўзбекистон пойдеворини айнан эркинлик ва адолат тамойиллари асосида барпо этмоқдамиз.

Кўп йиллар давомида мамлакатимизни турли “қора рўйхат”ларга киритилиши учун сабаб бўлган мажбурий, жумладан, болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилди.

Бунинг эътирофи сифатида яқинда халқаро “Cotton Campaign" коалицияси ҳамда жаҳондаги машҳур брендлар томонидан Ўзбекистон пахтаси ва текстиль маҳсулотларига нисбатан илгари ўрнатилган бойкот бекор қилинди".