Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.17K subscribers
1.61K photos
533 videos
4 files
1.15K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
"O‘zsanoatqurilishbank" ATB – "O‘zbekiston: Iqtisodiy islohotlar sarhisobi va istiqboli" xalqaro forumi ishtirokchisi va hamkori.

Tadbir 29-30 sentabr kunlari Toshkent shahrida bo‘lib o‘tadi va so‘nggi besh yil davomida O‘zbekistonda amalga oshirilgan iqtisodiy islohotlarning tahlili, shuningdek iqtisodiyotni yanada rivojlantirish uchun istiqbolli g‘oyalarni muhokama qilishga bag‘ishlanadi.

Ishtirokchilar quyidagi masalalar yuzasidan fikr almashadilar:
- Makroiqtisodiy islohotlar;
- Davlat ishtirokidagi korxonalar va banklar transformatsiyasi;
- Kapital bozorlarini rivojlantirish;
- Davlat-xususiy sheriklik loyihalari va xususiylashtirish.

Forum onlayn va oflayn formatlarda bo‘lib o‘tadi va ijtimoiy tarmoqlarda efirga uzatiladi. Batafsil ma'lumot olish uchun forumning rasmiy sayti: www.economic-forum.uz ga kiring
——————————
АКБ "Узпромстройбанк" - участник и партнер международного форума «Узбекистан: итоги и перспективы экономических реформ».

Мероприятие пройдет в Ташкенте 29-30 сентября и будет посвящено анализу экономических реформ, реализуемых в Узбекистане на протяжении последних пяти лет, а также обсуждению перспективных идей для дальнейшего развития экономики.

Участники обменяются мнениями по таким вопросам, как:
- макроэкономические реформы;
- трансформация государственных банков и предприятий с государственным участием;
- развитие рынка капитала;
- расширение проектов государственно-частного партнерства и приватизации.

Форум пройдет в онлайн и офлайн форматах и будет транслироваться в социальных сетях. Получить подробную информацию можно на официальном сайте www.economic-forum.uz.
SQB Axborot xizmatining eng yorqin loyihasi -- SQB Media markazi endi Youtube'da.

SQB faoliyatiga oid yangiliklar, loyihalar, mahsulotlar haqidagi videomateriallarni endi SQB Mediada kuzatib boring.

Obuna bo‘ling 👇👇👇

https://youtube.com/channel/UCFLun7gDnfBqfiPEkAwJ4jw
🏗 SQB Construction bilan qurilish sifatini nazorat qiling!

🏢 Xususiy uy, ko‘p qavatli turar-Joy majmuasi yoki sanoat ob'yektimi? Ularning har birini qurib bitirish uchun, SQB Construction ta'minlay oladigan puxta nazorat kerak bo‘ladi:

📐 texnik kuzatuv va nazorat o‘lchovi xizmatlari;
📚 ishning har bir bosqichini hujjatlashtirib borish va haftalik hisobotlar tayyorlash;
👷🏽 30 dan ortiq yuqori malakali muhandislar;
💼 O‘zbekistonning barcha viloyatlarida faoliyat ko‘rsatamiz;
40 dan ortiq muvaffaqiyatli yakunlangan loyihalar.

Qoidalarga rioya qilmaslikdan kelib chiqadigan mudhish oqibatlar va qurilishga maqsadsiz sarflangan xarajatlardan o‘zingizni himoya qiling – SQB Constructionga murojaat qiling!

Yanada batafsil ma'lumot olish uchun +998 71 244 51 05 raqamiga qo‘ng‘iroq qiling.

——————————

🏗Обеспечьте честное строительство с SQB Construction

🏢Частный дом, многоквартирный жилой комплекс или промышленный объект? При возведении каждого из них необходим грамотный контроль, который обеспечит SQB Construction:

📐услуги технического надзора и контрольного обмера;
📚документальное фиксирование каждого этапа работы и еженедельные отчеты;
👷🏽более 30 высококвалифицированных инженеров;
💼работаем во всех регионах Узбекистана;
свыше 40 успешно выполненных проектов.

Обезопасьте себя от катастрофических последствий нарушений и нецелевых растрат на строительстве - обращайтесь в SQB Construction!

Более подробную информацию предоставим по телефону +998 71 244 51 05
Халқаро молия корпорацияси Ўзсаноатқурилишбанкка 75 млн. АҚШ доллари ажратмоқда

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Тошкентда Ўзсаноатқурилишбанкка Халқаро молия корпорацияси (ХМК)нинг 75 млн. АҚШ долларлик кредитини ажратиш тўғрисида Келишув имзолаш маросими ўтказилди. Сўмда номиналланган тарзда ажратиладиган маблағларнинг бир қисми кичик ва ўрта корхоналарни кредитлашга, 50 фоизи эса, иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ «яшил» лойиҳаларни молиялаштиришда фойдаланилади.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/news/ifc-will-allocate-75-million-dollars-to-uzpsb


Телеграм | Facebook | Live-канал | Instagram | Сайт | Youtube
Международная финансовая корпорация и «Узпромстройбанк» подписали пакет соглашений, предусматривающих возможность конвертации средств корпорации в акции банка (на правах рекламы).

https://www.gazeta.uz/ru/2021/09/18/sqb/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Бутунжаҳон тозалик куни - бу инсоният ўзи яшаб турган ҳудудни чиқиндилардан ҳоли ҳамда озода сақлашга тарғиб этадиган ижтимоий ҳаракатдир. Ғоя даставвал 2008 йил Эстонияда вужудга келган ва 50 000 нафар кўнгиллиларни ўзида бирлаштирган. Ҳозирга келиб 180 мамлакат қатори Ўзбекистонда ҳам мазкур санага бағишланган турли акциялар мунтазам ўтказиб келинади.

🔷 Эътиборлиси унда банкимиз ходимлари ҳам фаол! Бутун Республика бўйлаб ўтказилган тадбирларда молия муассасасининг мингдан зиёд ходимлари қатнашди. Тафсилотлар навбатдаги лавҳамизда.

Энди бизни YouTube`да ҳам кузатинг👇👇
https://youtu.be/CTGSHmR6qa0
Бугун, 22 сентябрь Халқаро автомобилсиз кун. Шу муносабат билан республикамиз бўйича эълон қилинган “Автомобилсиз кун” акциясига Ўзсаноатқурилишбанк тизимида пухта тайёргарлик кўрилди.

Сўнгги йилларда каттаю кичик кўчаларни тўлдириб ҳаракатланаётган машиналар оқимига дунё миқёсида глобал муаммолардан бири сифатида қаралмоқда. Чунки автотранспорт воситалари нафақат сайёрамиз биосферасига, балки кунига 3 мингдан зиёд киши билан автоҳалокат содир қилиб, инсониятга ҳам катта зарар келтирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 22 сентябрь Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан жорий йилдан бошлаб ушбу сана республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида ўтказилиши ҳамда шу куни шахсий автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечиш (махсус техникалар, такси ва етказиб бериш ҳамда тиббий тез ёрдам учун хизмат кўрсатадиган техникалар, жамоат транспортлари бундан мустасно) тавсия этилди.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “Green banking” тизими доирасида экология софлигини таъминлаш, йўллардаги хавфсизликни оширишга муносиб ҳисса қўшиш ҳамда ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тижорат банклари орасида биринчилардан бўлиб велотураргоҳ барпо этилди. Ходимлар ўртасида “Барчаси она табиат ва унинг муҳофазаси учун!” шиори остида турли танловлар ўтказилиб, ғолибларга айнан велосипедлар совға қилинди.

Эътиборлиси, ҳафтада бир кун ишга велосипедда келишни одатлантиришда банк раҳбарлари намуна кўрсатмоқда.

Буларнинг бари эса жамоа ўртасида автомобилсиз юришни рағбатлантиришга ҳисса қўшмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Банк тизимида “Green banking” лойиҳаси нафақат яшил лойиҳаларни молиялаштириш, балки аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, атроф-муҳитни кўкалашзорлаштириш, маҳаллалар ва куча-куйларни ободонлаштириш каби кенг қамровли чора-тадбирлар доирасида амалга оширилмоқда.

#carfreeday_uzbekistan
#shaxsiynamunakursat
#avtomobilsizbirkun
Ўзсаноатқурилишбанк Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси – “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ғолиби!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ташкил этилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” республика кўрик-танловининг якуний тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти юксак баҳоланиб, 100 нафардан ортиқ аъзосига эга бошланғич ташкилот йўналиши бўйича 1-ўринга муносиб кўрилди.

– Бир неча ўнлаб ташкилотлар орасида юқори ўринга эришиш қувончли ва жуда ёқимли воқеа, албатта, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Муҳаббат Ғофурова. – Бунда раҳбарият қўллаб-қувватлови ва жамоамизнинг ҳамжиҳатлиги алоҳида ўрин тутади. Шу боис бу баҳо ва рағбатларни бутун банкимизники деб биламан.

@b_bozorov
🔔 SQBning VISA xalqaro kartalari egalari uchun shoshilinch xabar!

SQBda xalqaro plastik kartalarni chiqarish va ularga xizmat ko'rsatish uchun yangi to'liq funksiyali prosessing markazi ishga tushirilishi munosabati bilan, quyidagilarni ma'lum qilamiz:

⛔️ 2021 yilning 1 oktabr sanasidan boshlab SQBda bugungi kungacha chiqarilgan eski turdagi VISA xalqaro plastik kartalarida UzPSB Mobile va JOYDA mobil ilovalarida ayirboshlash operatsiyalari (valyuta sotib olish) ni amalga oshirish, shuningdek naqd pul kirim qilish to'xtatiladi.

⛔️ 2021 yilning 1 noyabr sanasidan boshlab esa eski turdagi VISA xalqaro plastik kartalariga xizmat ko'rsatilmaydi.

💳 Sayohat yoki xizmat safarlarini rejelashtirgan bo'lsangiz, yoki boshqa maqsadlarda xalqaro kartalar zarur bo'lsa, SQBning yaqin atrofdagi, o'zingizga qulay ofisida bankning yangi turdagi xalqaro kartasiga buyurtma berishingizni so'raymiz.
—————————
🔔 Срочные новости для владельцев международных карт VISA SQB!

В связи с запуском в Узпромстройбанке нового полнофункционального процессингового центра по выпуску и обслуживанию международных пластиковых карт, сообщаем о том, что:

⛔️ с 1 октября 2021 года прекращается осуществление конверсионных операций (покупка валюты) в мобильных приложениях UzPSB Mobile и JOYDA, а также внесение наличных денежных средств на международные карты VISA SQB старого образца, выпущенные до сегодняшнего дня.

⛔️ с 1 ноября 2021 года международные пластиковые карты VISA SQB старого образца обслуживаться не будут.

💳 Если планируете отпуск и деловые поездки или нужны международные карты в других целях, просим заказать новую международную банковскую карту от SQB в ближайшем удобном для вас филиале банка.
⚡️The Tribune нашрида Ўзсаноатқурилишбанк трансформацияси ҳақида мақола чоп этилди

The Tribune нашри Ўзсаноатқурилишбанкда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ҳақида мақола чоп этди. Унда, хусусан, Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилган.

Мақолада, бу борада яқинда Тошкентда "Ўзсаноатқурилишбанк"ка Халқаро молия корпорацияси (ХМК)нинг 75 млн. долларлик кредитини ажратиш тўғрисидаги Келишувлар тўплами аҳамияти алоҳида қайд этилади.

Аввалроқ, Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув раиси Сахи Аннакличев ушбу келишувнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, ўзбек сўмида номиналланган ХМК маблағлари, банкнинг миллий валютадаги инвестиция лойиҳаларини кредитлаш имкониятларини кенгайтириб, унинг кредит портфелидаги хорижий валютадаги кредитлар улушини камайтириш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини, шунингдек, банкнинг хусусийлаштиришга тайёргарлик бўйича жараёнидаги мақсадларига эришишга ёрдам беришини таъкидлаган эди.

Мақоланинг тўлиқ матни
Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити олиш истагидаги шахслар қуйидаги ҳаволалар орқали банклардан батафсил маълумот олишлари мумкин:👇

Sanoat qurilish bank
Hamkor bank
Mikrokreditbank
O'zbekiston milliy banki
Aloqabank
Qishloq qurilish bank
Turonbank
Orient finans bank
Xalq banki
Agrobank
Ipotekabank
Asakabank

#инфографика #ипотека

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанк керамогранит ва керамик плиткалар ишлаб чиқаришга доир йирик лойиҳани молиявий қўллаб-қувватлади

Хонадон ва офислар дизайнида керамик қоплама ва плиталар худди гилам жиҳозидек муҳим ўрин эгаллайди. Улар турар-жой ва биноларнинг алоҳида қисмларида муҳим эҳтиёж сифатида қўлланиш баробарида, ўзига хос декорация вазифасини ҳам бажаради.

Ўзсаноатқурилишбанк мижозлари орасида алоҳида ўрин эгаллаган “National Сeramics” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси бугун кенг аҳоли қатламига ана шундай қурилиш материалларининг кўплаб ассортиментини тақдим этмоқда.

👉 Корхона фаолияти билан батафсил навбатдаги лавҳамизда танишишингиз мумкин.

https://youtu.be/BYLobaAUuk8
Ўзсаноатқурилишбанкда BCG консультантлари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун, 23 сентябрь куни Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув раиси - Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси Сахи Аннакличев Boston Consulting Group (BCG) халқаро консалтинг компанияси консультантлари, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамда Банк масъуллари иштирокида 2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш стратегияси лойиҳасини муҳокама қилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятга жадал интеграциялашуви, бунда очиқ бозор тамойиллари ҳамда кучли рақобат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни тақозо қилади. Ўзсаноатқурилишбанк бошчилигида BCG ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилаётган Стратегия ушбу жиҳатларни қамраб олиши зарур.

С.Аннакличев Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқишда нафақат бугунги ҳолатни, балки келгуси 5-10 йилда ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда юзага келиши мумкин бўлган вазиятни эътибор олиш лозимлигини қайд этди.
Ўзсаноатқурилишбанк яна пешқадамлар қаторида!

Bankers.uz нашри Ўзбекистондаги тижорат банклари томонидан пластик карталарни етказиб бериш хизмати ҳолатини ўрганибди. Эътиборлиси, ушбу рўйхатда Ўзсаноатқурилишбанк ҳам биринчилар қаторида қайд этилган.

@b_bozorov