Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.24K subscribers
1.58K photos
525 videos
4 files
1.14K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Келгуси йилда ўз вагони ва контейнерига эга бўлган хусусий логистика операторлари фаолияти йўлга қўйилади ва тарифлар иккига ажратилади. Бунда, давлат томонидан фақатгина темир йўл инфратузилмаси ҳамда локомотив хизматлари тартибга солинади, юк вагонлари хизмати эса бозор тамойиллари асосида ташкил қилинади, - Президент.
⚡️Марказий банк 2021 йилнинг 26 августидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилишини маълум қилди.
Audio
Президент темир йўл тизимидаги монополияга барҳам бериш, жумладан, немисларга ҳам "ақл ўргатадиган" амалдорлар ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда сўзлаган нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на встрече с предпринимателями страны в формате открытого диалога

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзсаноатқурилишбанк ва Туркиянинг Малтепе университети ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 21 август куни Истанбул шаҳрида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқаруви раиси - Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси Сахи Аннакличев ҳамда Туркиянинг Малтепе университети ректори, доктор Шахин Карасар ўртасида меморандум имзоланди.

Меморандумга мувофиқ, томонлар Ўзбекистон Республикасида мазкур университет филиалини очиш бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириб, мамлакатимизда қурилиш секторини ривожлантириш учун қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга келишиб олдилар.

Маълумот учун. Малтепе университети хусусий олий таълим муассасаси бўлиб, у 1997 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Истанбул таълим фонди” томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда ушбу олийгоҳда таълимнинг барча йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади.
Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

2021 йил июль ойига қадар Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари хулосалари асосида ахборот хизмати раҳбари лавозимига расман тасдиқланиб, фаолият юритиб келган республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 29 нафарининг (ўтган йил якунида 14 нафар) иш натижалари юқори, 74 нафариники (ўтган йил якунида 67 нафар) ўрта, 23 нафариники (ўтган йил якунида 30 нафар) қониқарли, 13 нафари (ўтган йил якунида 17 та)нинг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.
Forwarded from UzReport.news
O‘zsanoatqurilishbank va Turkiyaning Maltepe universiteti o‘rtasida o‘zaro anglashuv memorandumi imzolandi

👉 https://uzreport.news/society/o-zsanoatqurilishbank-va-turkiyaning-maltepe-universiteti-o-rtasida-o-zaro-anglashuv-memor

UzReport rasmiy sahifalari:

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#табриклаймиз

Президент фармони билан ҳамкасбимиз, Ўзсаноатқурилишбанк кредит қарздорликлари билан ишлаш департаменти директори Шоназар Жуманизарович Машарипов "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

@b_bozorov
Tashkent City халқаро бизнес марказида Ўзсаноатқурилишбанк Бош офисини барпо этиш учун BREEAM сертификатлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирги вақтда Банк томонидан пойтахтимизда бунёд этилаётган йирик бизнес марказ ҳудудида муассаса бош офисини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа режасига кўра, баландлиги 161 метр ва майдони 81 076 метрга тенг 33 қаватли бино барпо этилмоқда.

Банкнинг ўз фаолиятига «Green banking» тамойилларини жорий этиш мақсадида ана шу мазмундаги стратегия доирасида янги бинони BREEAM (Building Research Establishment Environmental Assessment Method) сертификатлаштиришдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

BREEAM сертификатлашнинг асосий афзаллиги электр энергия, сув каби табиий ресурслар ҳамда экологик материалларни самарали тақсимлашдан иборат бўлиб, у бино ходимлари учун экологик барқарор ва хавфсиз атроф-муҳит ҳамда офис маконини шакллантиради.

@b_bozorov
Forwarded from davletovuz
Бугундан янги дизайндаги 5 минг ва 10 мингталик купюралар муомалага чиқарилди.

Расм ижтимоий тармоқлардан олинди.
Саноатқурилишбанкдан ажойиб янгилик!

Энди автокредит расмийлаштириш учун банкка келиш шарт эмас.

Шунчаки sqb.uz сайтига кирасиз ва ариза топширасиз. Ижобий жавобни олгач автосалондан шартнома обкеласиз ва мошинали бўласиз!

Ҳаммаси осон ва содда! Синаб кўринг!

@b_bozorov
Ўзсаноатқурилишбанк Ўқув марказида кадрлар хизмати ходимлари учун “HR стандартларини жорий қилиш” мавзуида тренинг бўлиб ўтди. Уни олий тоифали HR консультант, бизнес тренер Насиба Розметова олиб борди.

Банк тизимида халқаро тажрибага асосланган HR менежментини жорий қилиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда ходимларнинг билим ва салоҳиятини ошириш ҳамда ходимлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари кўзда тутилган.

Тренинг инсон ресурсларини ривожлантириш, номзодларни жалб қилиш ва саралаш тизимини яратиш, улар билан суҳбат ўтказиш, баҳолаш ва саралаш, эълонлар тузиш ва жойлаштириш, мотивацион дастурларни яратиш ҳамда ходимларни ўқитишнинг янгича усуллари каби мавуларда интерфаол методлар асосида олиб борилди.

Тренинг давомида кадрлар заҳирасига олинган номзодларнинг бошқарув кўникмаларини ривожлантириш ва уларнинг раҳбарлик лавозимларига кўтарилишига мотивация беришга қаратилган махсус ривожланиш дастури ишлаб чиқиш бўйича ҳам услубий тавсиялар берилди.

@b_bozorov
Forwarded from Xushnudbek.uz
🇺🇿💪Бугун — Ўзбекистон куни!

Паралимпия ўйинларида бугун том маънода Ўзбекистон куни бўлмоқда. Матонатли ҳамюртларимиз медаллар шодасини қаторлаштириб ташламоқда!

🥇Нозимахон Қаюмова — пара-енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида F13 классида олтин медаль олди.

🥇Моҳигул Ҳамдамова — пара-енгил атлетиканинг диск улоқтириш турида F57 классида олтин медаль олди.

🥈Рўза Қўзиева — пара-пауэрлифтинг бўйича кумуш медаль олди.

🥉Элбек Султонов — пара-енгил атлетиканинг F12 классида ядро улоқтириш бўйича бронза медали олди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирча 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали бор.

Бундан ташқари бугун 3 нафар пара-дзюдочимиз финалга чиқишга ва улар ҳам олтин учун курашади. Яна бир нафари бронза медали учун ўз кучини синайди. Бу дегани ҳали бугун яна албатта бир нечта медаллар оламиз ва илоҳим, улар олтин медаллар бўлсин, деб дуо қиламиз.

🇺🇿 Ҳа, дўстлар, бугун ҳақиқатдан Ўзбекистон куни!


👉 @xushnudbek 👈