Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.19K subscribers
1.61K photos
534 videos
4 files
1.15K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Инвесторлар билан навбатдаги онлайн учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 6 август куни Ўзсаноатқурилишбанк тизимида жорий ўзгаришлар ҳақида янгиланган маълумотларни тақдим этиш мақсадида халқаро бизнес ҳамжамияти вакиллари билан видео анжуман (Investor call) форматида навбатдаги учрашув ташкил этилди. Унда «Avesta Investment Group» (Ўзбекистон), Осиё тараққиёт банки, «Bluestone Investment Bank» (АҚШ), «Raiffeisenbank» (Австрия) каби халқаро ва трансмиллий компаниялар, республика давлат муассасалари ҳамда қатор тижорат банкларидан вакиллар иштирок этди.

Онлайн учрашув давомида Ўзсаноатқурилишбанкнинг 2020 йил ва 2021 йилнинг 1-ярим йиллигидаги фаолияти асосий кўрсаткичлари якунлари ҳақида ахборот берилди.

Бу каби анжуманлар банклараро муносабатларда муваффақиятли бизнес-жараёнларни ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Банкнинг ташқи иқтисодий фаолияти даражасини сифат жиҳатдан ошириш мақсадида келгуси режа ва истиқболли йўналишларни муҳокама этиш учун ўзига хос майдон вазифасини бажаради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Пулингиз пластикдами, унда 20 фоиз қўшилади” — нақд пул муаммоси қандай ҳал этилди?

Ўзбекистонликлар пластик картадаги пул 10–20 фоиз, ҳудудларда эса ҳатто 30 фоизга нақдлаштирилган замонларни ҳам кўрди. Ва бу узоқ ўтмиш эмас...

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баҳодир Жалолов олимпиада чемпиони!

Бокс бўйича ўта оғир вазнда иштирок этган Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 5:0 ҳисобида енгиб олтин медални қўлга киритди.

Олимпиада ғолиблиги, учинчи олтин медаль муборак бўлсин!
Тўйга тўёна!

🥇🇺🇿 Ўзбекистон терма жамоаси Токио Олимпиада ўйинларида ўттиз иккинчи ўринни эгаллади. Бу билан:

✔️Марказий Осиёда БИРИНЧИ!
✔️Туркий мамлакатлар орасида БИРИНЧИ!
✔️МДҲда ИККИНЧИ!
✔️Осиёда БЕШИНЧИ бўлди!!!

📌Ўзбекистонлик спортчилар жами 3 та олимпиада рекордини янгилашди!

Баракалла, азаматлар!!!

#Олимпиада
#биласизми?

Онлайн тўловларни тўғридан тўғри, ҳеч қандай мобил иловаларсиз sqb.uz сайти орқали амалга ошириш мумкинлигини биласизми?

Қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, ўзингиз буни амалда синаб кўришингиз мумкин👇👇👇

https://sqb.uz/individuals/payments/
#биласизми?

99 ёшли Ўзсаноатқурилишбанк ҳақида айрим фактлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларнинг раҳбар лавозимларда кам эканини табиий қонуниятдек, худди шундай бўлиши керакдек қабул қиламиз. Қизиқ, нега энди хонадонимизнинг орасталигидан тортиб фарзандларимизнинг тарбиясигача бўлган энг масъулиятли юмушларни бажаришса-да, опа-сингилларимизни раҳбарлик лавозимларида ишлашини ёқлашга шошилмаймиз?! Ахир, ҳар биримизга меҳрни ҳам, қаҳрни ҳам, оқу қорани ҳам танитадиган биринчи галда оналаримиз эмасми?! Ҳар қандай раҳбарнинг ишга ёинки ходимларга муносабатининг "хамиртуруши" ҳам оналар, демакки, аёлларимиз экани ҳам ҳақиқатку!

Сўнгги йилларда Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви томонидан Банк кадрлар сиёсатида хотин-қизларимизнинг ўрнини ана шу каби ёндашувлар асосида қайта кўриб чиқилгани натижасида бугуннинг ўзида наинки оиласи, балки ишхонаси, ҳамкасблари ва жамият ривожи учун ҳам бирдек қайғурадиган раҳбар-аёллар етишиб чиқмоқда.

Бугунги қаҳрамонимиз аёлларимиз нечоғли истеъдодли раҳбар бўла олишини амалда исботлаган Ўзсаноатқурилишбанк вакиласидир.
#live

Ўзсаноатқурилишбанк Бош офисида Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими иштирокида Банк ходимлари учун коррупцияга қарши курашишга оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ҳақида онлайн семинар бўлиб ўтмоқда.
Энди хорижга пул юбориш ёки олиш учун Банкка бориш шарт эмас!

Ўзсаноатқурилишбанк янги хизматини Joyda мобил иловаси орқали дунёнинг исталган жойидан фойдаланиш мумкин бўлди.

Тафсилотлар тез орада...
Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси фарғоналик тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ўтказди

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев, хусусан, Риштон туманидаги “Оқ-ер”, ”Қалайнав” ва ”Тўраобод” маҳаллаларида қурилаётган замонавий кулолчилик марказларини қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганди.

Таъкидлаш керакки, Президентимизнинг 2021 йил 23 мартдаги “Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзсаноатқурилишбанкка Риштон туманида 3 та кулолчилик марказини қуриш вазифаси юклатилган.

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси, шунингдек, Ўзбекистон туманидаги “Albus Cement Group” ўзбек-турк қўшма корхонасидаги мавжуд лойиҳалар билан танишди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу лойиҳанинг биринчи босқичида 2000 нафарга яқин янги иш ўрни яратилади.
Forwarded from Kursiv Uzbekistan
«Узпромстройбанк» стал самым прибыльным банком

По итогам первого полугодия самым доходным банком Узбекистана стал «Узпромстройбанк», который получил 555,1 млрд сумов чистой прибыли. Это на 41,5% больше, чем за тот же период прошлого года. Финансовая отчетность организации опубликована на Едином портале корпоративной информации.

Подробнее на Kursiv.uz
⚡️⚡️Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб Mastercard карталари ўртасида бутун дунё бўйлаб пул ўтказмалари йўлга қўйилди

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб Mastercard халқаро картаси орқали бошқа банкларнинг шу турдаги карталарига пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди.

“Mastercard MoneySend” деб номланган мазкур хизмат “Mastercard Worldwide” тўлов тизимига тегишли бўлиб, у Masterсard картаси эгаларига реал вақт режимида ўзаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради.

Эндиликда хорижий валютада пул ўтказмасини бажариш учун муайян ҳужжатларни расмийлаштиришга ҳожат йўқ, фақатгина ушбу турдаги банк карта эгасининг исми шарифи ҳамда карта рақамини билиш кифоя қилади ва барчаси онлайн бажарилади.

Айни пайтда “Masterсard MoneySend” хизмати Банкнинг Joyda мобил иловасида амал қилмоқда. Бунда Банк томонидан карта эгаси тасдиқланади ва ўтказма дарҳол жўнатилади.
⚡️⚡️Узпромстройбанком впервые в Узбекистане налажены денежные переводы по всему миру между картами Mastercard

Узпромстройбанком впервые в Узбекистане налажено осуществление денежных переводов через международную карту Mastercard на аналогичные карты других банков.

Данная услуга под названием “Mastercard MoneySend” относится к платежной системе “Mastercard Worldwide”, которая позволяет владельцам карты Masterсard осуществлять взаимные денежные переводы в режиме реального времени.

Отныне нет необходимости оформлять определенные документы для осуществления денежного перевода в иностранной валюте, достаточно лишь знать имя, фамилию владельца такого вида карты, а также номер карты, и все будет выполнено онлайн.

Вместе с тем, услуга “Masterсard MoneySend” действует в мобильном приложении Банка - Joyda. При этом Банком подтверждается владелец карты и перевод отправляется сиеминутно.

Наряду с этим, средства через карты Masterсard, принадлежащие другим банкам, поступают за несколько секунд на аналогичную карту Узпромстройбанка.

Преимущество услуги “Masterсard MoneySend” заключается в том, что клиент, не посещая филиал Банка, может пополнить любую карту Masterсard по всему миру.

Надеемся, что осуществление переводов через мобильное приложение Joyda станет очень удобным для приема нашими соотечественниками денежных средств от своих близких, находящихся за рубежом.
Питнак шаҳрида Ўзсаноатқурилишбанк банк хизматлари маркази иш бошлади

12 август куни Хоразм вилоятининг Тупроққалъа тумани маркази – Питнак шаҳрида Ўзсаноатқурилишбанк Банк хизматлари маркази очилди.

Туман марказий кўчасида жойлашган мазкур Марказ замонавий банк технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароитларга эга.

Таъкидлаш жоиз, Банк томонидан сўнгги йилларда трансформация жараёнлари, жумладан, мижозларга хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, янги, замонавий банк хизматлари ва маҳсулотларини жорий этиш ҳамда барча ҳудудларда аҳоли гавжум жойларда илғор ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган Банк хизматлари марказлари ташкил этилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига Банк хизматлари марказлари сони 51 тага, туну-кун 24/7 режимида ишловчи шохобчалар сони эса 93 тага етди.