Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.19K subscribers
1.61K photos
534 videos
4 files
1.15K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси муҳокама этилди

Жорий йилнинг 5 август куни “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳузуридаги Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгашнинг 2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, “Boston Consulting Group” (BCG) халқаро консалтинг компанияси ҳамда Ўзсаноатқурилишбанкдан вакиллар иштирок этди.

Бугунги кунда Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Йиғилишда 2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш сценарийлари ва дастлабки стратегия лойиҳаси кўриб чиқилди.
Инвесторлар билан навбатдаги онлайн учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 6 август куни Ўзсаноатқурилишбанк тизимида жорий ўзгаришлар ҳақида янгиланган маълумотларни тақдим этиш мақсадида халқаро бизнес ҳамжамияти вакиллари билан видео анжуман (Investor call) форматида навбатдаги учрашув ташкил этилди. Унда «Avesta Investment Group» (Ўзбекистон), Осиё тараққиёт банки, «Bluestone Investment Bank» (АҚШ), «Raiffeisenbank» (Австрия) каби халқаро ва трансмиллий компаниялар, республика давлат муассасалари ҳамда қатор тижорат банкларидан вакиллар иштирок этди.

Онлайн учрашув давомида Ўзсаноатқурилишбанкнинг 2020 йил ва 2021 йилнинг 1-ярим йиллигидаги фаолияти асосий кўрсаткичлари якунлари ҳақида ахборот берилди.

Бу каби анжуманлар банклараро муносабатларда муваффақиятли бизнес-жараёнларни ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Банкнинг ташқи иқтисодий фаолияти даражасини сифат жиҳатдан ошириш мақсадида келгуси режа ва истиқболли йўналишларни муҳокама этиш учун ўзига хос майдон вазифасини бажаради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Пулингиз пластикдами, унда 20 фоиз қўшилади” — нақд пул муаммоси қандай ҳал этилди?

Ўзбекистонликлар пластик картадаги пул 10–20 фоиз, ҳудудларда эса ҳатто 30 фоизга нақдлаштирилган замонларни ҳам кўрди. Ва бу узоқ ўтмиш эмас...

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баҳодир Жалолов олимпиада чемпиони!

Бокс бўйича ўта оғир вазнда иштирок этган Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 5:0 ҳисобида енгиб олтин медални қўлга киритди.

Олимпиада ғолиблиги, учинчи олтин медаль муборак бўлсин!
Тўйга тўёна!

🥇🇺🇿 Ўзбекистон терма жамоаси Токио Олимпиада ўйинларида ўттиз иккинчи ўринни эгаллади. Бу билан:

✔️Марказий Осиёда БИРИНЧИ!
✔️Туркий мамлакатлар орасида БИРИНЧИ!
✔️МДҲда ИККИНЧИ!
✔️Осиёда БЕШИНЧИ бўлди!!!

📌Ўзбекистонлик спортчилар жами 3 та олимпиада рекордини янгилашди!

Баракалла, азаматлар!!!

#Олимпиада
#биласизми?

Онлайн тўловларни тўғридан тўғри, ҳеч қандай мобил иловаларсиз sqb.uz сайти орқали амалга ошириш мумкинлигини биласизми?

Қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, ўзингиз буни амалда синаб кўришингиз мумкин👇👇👇

https://sqb.uz/individuals/payments/
#биласизми?

99 ёшли Ўзсаноатқурилишбанк ҳақида айрим фактлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларнинг раҳбар лавозимларда кам эканини табиий қонуниятдек, худди шундай бўлиши керакдек қабул қиламиз. Қизиқ, нега энди хонадонимизнинг орасталигидан тортиб фарзандларимизнинг тарбиясигача бўлган энг масъулиятли юмушларни бажаришса-да, опа-сингилларимизни раҳбарлик лавозимларида ишлашини ёқлашга шошилмаймиз?! Ахир, ҳар биримизга меҳрни ҳам, қаҳрни ҳам, оқу қорани ҳам танитадиган биринчи галда оналаримиз эмасми?! Ҳар қандай раҳбарнинг ишга ёинки ходимларга муносабатининг "хамиртуруши" ҳам оналар, демакки, аёлларимиз экани ҳам ҳақиқатку!

Сўнгги йилларда Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви томонидан Банк кадрлар сиёсатида хотин-қизларимизнинг ўрнини ана шу каби ёндашувлар асосида қайта кўриб чиқилгани натижасида бугуннинг ўзида наинки оиласи, балки ишхонаси, ҳамкасблари ва жамият ривожи учун ҳам бирдек қайғурадиган раҳбар-аёллар етишиб чиқмоқда.

Бугунги қаҳрамонимиз аёлларимиз нечоғли истеъдодли раҳбар бўла олишини амалда исботлаган Ўзсаноатқурилишбанк вакиласидир.
#live

Ўзсаноатқурилишбанк Бош офисида Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими иштирокида Банк ходимлари учун коррупцияга қарши курашишга оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ҳақида онлайн семинар бўлиб ўтмоқда.
Энди хорижга пул юбориш ёки олиш учун Банкка бориш шарт эмас!

Ўзсаноатқурилишбанк янги хизматини Joyda мобил иловаси орқали дунёнинг исталган жойидан фойдаланиш мумкин бўлди.

Тафсилотлар тез орада...
Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси фарғоналик тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ўтказди

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев, хусусан, Риштон туманидаги “Оқ-ер”, ”Қалайнав” ва ”Тўраобод” маҳаллаларида қурилаётган замонавий кулолчилик марказларини қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганди.

Таъкидлаш керакки, Президентимизнинг 2021 йил 23 мартдаги “Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзсаноатқурилишбанкка Риштон туманида 3 та кулолчилик марказини қуриш вазифаси юклатилган.

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси, шунингдек, Ўзбекистон туманидаги “Albus Cement Group” ўзбек-турк қўшма корхонасидаги мавжуд лойиҳалар билан танишди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу лойиҳанинг биринчи босқичида 2000 нафарга яқин янги иш ўрни яратилади.