Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.19K subscribers
1.61K photos
534 videos
4 files
1.15K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
БУГУН ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИ – СЎМ МУОМАЛАГА КИРИТИЛГАН КУН

📆1994 йилнинг 1 июль санаси миллий валюта — сўм муомалага киритилган кун.

➡️Миллий валюта тизими бир қатор босқичларни босиб ўтган. Марказий банк томонидан 1991-1993 йиллар давомида миллий валютани муомалага киритиш учун жуда кўп изланишлар олиб борилди, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди.

➡️1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон” муомалага киритилди. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун “Сўм-купон” ўтиш валютаси сифатида хизмат қилди.

➡️Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм” 🔁муомалага киритилди.

🔸Дастлабки муомалага чиқарилган банкнот ва тангалар🏙хорижий давлатларда тайёрланган. 1995-1996 йилларда банкнот ва тангаларни тайёрлашнинг тўлиқ циклини жорий этиш мақсадида Марказий банк қошида “Давлат белгиси” корхонаси ва унинг таркибида Қоғоз фабрикаси, Босма фабрика ва Зарбхона ташкил этилди ва ўзимизда “пул ишлаб чиқариш” йўлга қўйилди. Бу корхона ҳозирда “Давлат белгиси” ДУК деб юритилади.

🇺🇿💴Миллий валютамиз – сўм мамлакатда мустақил пул-кредит сиёсатини юритиш, иқтисодиётда ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятини яратди. Иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар сўмда тўлана бошлади. Шу тариқа давлатнинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи мустақил пул-кредит сиёсати шакллантирилди.

#тарихда_бугун

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Ўзсаноатқурилишбанк «Ўзбекистондаги энг фаол банк-эмитент» ва «Яшил молиялаштириш» мезонлари бўйича энг яхши битим» ғолиби бўлди

👉https://xabar.uz/bm2

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
📢 Энди мутахассисларимиздан кун ва туннинг исталган вақтида маслаҳат олишингиз мумкинлигини мамнуният билан хабар қиламиз – бизнинг колл-марказимиз 24/7 иш тартибида хизмат кўрсатишни бошлади!

☎️Телефон рақамни яна бир бор эслатамиз: 71 2004343
————————
📢 С радостью сообщаем, что отныне вы можете получить консультацию наших специалистов в любое время дня и ночи - наш колл-центр перешел на режим работы 24/7!

☎️Ещё раз напоминаем номер телефона: 71 2004343
💼 Бизнесингизда камроқ энергия сарфлаб, пулингизни тежашни хоҳлайсизми?

🌿 Унда SQBга мурожаат қилинг ва яшил молиялаштириш тамойили асосида махсус кредитларини олинг!

Кредит ҳисобига сиз:
⚛️ Замонавий ва энергия тежовчи ускуналарни сотиб олишингиз;
🔌 Корхонангизнинг энергия самарадорлигини оширишингиз;
♻️ Қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришингиз;
🏭 Мавжуд биноларни энергия тежамкорларига ўзгартиришингиз;
🛴 Экотранспортларни харид қилишингиз ёки ишлаб чиқаришингиз;
💧 Сувдан оқилона фойдаланишингиз;
📊 шу мақсадда бошқа лойиҳаларни амалга оширишингиз мумкин.

🌍 Манбалардан оқилона фойдаланиш натижасида, сиз пулингизни тежайсиз, ҳамда фарзандларимиз учун табиатни сақлашга ҳисса қўшасиз!

Мутахассисларимиздан маслаҳат олиш учун:
💬 @sqbupport
☎️ 71 2004343
————————
💼 Вы хотите сэкономить деньги, используя меньше энергии в своем бизнесе?

🌿 Тогда обращайтесь в Узпромстройбанк - вы можете получить специальные кредиты с принципом зеленого финансирования!

За счёт кредита вы можете:
⚛️ Приобрести современное и энергосберегающее оборудование;
🔌 Повысить энергоэффективность своего предприятия;
♻️ Производить возобновляемую энергию;
🏭 Преобразовать существующие здания в энергоэффективные;
🛴 Приобрести или произвести экотранспорт;
💧 Разумно использовать воду;
📊 реализовать другие проекты с этой целью.

🌍 В результате разумного использования ресурсов вы экономите деньги и вносите свой вклад в сохранение природы для наших детей!

Консультация наших специалистов:
💬 @sqbsupport
☎️ 71 2004343
Forwarded from Bank va Mijoz
⚡️Банклар томонидан тақдим этилаётган ипотека кредитлари шартлари ўзгарди

Айрим тижорат банклари томонидан Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан жисмоний шахсларга бирламчи ва иккиламчи уйлар учун ипотека кредитлари ажратиб келинмоқда.

Ушбу кредитлар бўйича айрим шартлар ўзгартирилди.

• кредит фоизи – 17,5% (аввал 18% эди);
• кредит максимал миқдори – 400 млн.сўм (аввал 323 млн сўм эди);
• қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг ўртача ойлик маошлари максимал миқдори 15 млн.сўм (аввал 10 млн.сўмдан ошмаслиги лозим эди).

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Visa совместно с партнерстве с «Узпромстройбанком» и ООО «АТТО» анонсировала запуск системы бесконтактной оплаты проезда в общественном транспорте Ташкента.

На первом этапе проекта пассажиры смогут воспользоваться преимуществами бесконтактных платежей в 1100 автобусах города, а также на всех станциях метро Ташкента.

Для совершения оплаты достаточно поднести бесконтактную карту к валидатору, отмеченному символом приема бесконтактных платежей.

В планах участников проекта — оснастить бесконтактными валидаторами еще 700 единиц маршрутных такси в столице, а также продолжить внедрение бесконтактной оплаты проезда в других регионах Узбекистана.

«Запуск проекта приема платежей в транспорте - новый шаг к развитию безналичных платежей, повышению клиентского сервиса и повышению привлекательности общественного транспорта как для жителей страны, так и для ее гостей», - отметил Бахтиёр Рахматов, вр. и.о. заместителя председателя АКБ Узпромстройбанк.
Forwarded from davletovuz
Коррупцияга қарши курашиш доирасида банк тизимида жисмоний шахсларга кредит ажратилишида мижознинг биометрик (бармоқ изи ёки юздан) белгиларини текшириш орқали идентификация қилиш тизими жорий этилади.
Hurmatli obunachilar!
Sizning e'tiboringizga "Uzbekistan: Focus on Capital Markets and Sustainable Development" deb nomlangan O'zbekistonga bag'ishlangan Global Markets nashrining maxsus sonini taqdim etamiz.
_________________
Dear subscribers!
We present to your attention a special edition of Global Markets "Uzbekistan: Focus on Capital Markets and Sustainable Development".
_________________
Дорогие подписчики!
Представляем вашему вниманию специальное издание Global Markets, посвященное Узбекистану, под названием "Uzbekistan: Focus on Capital Markets and Sustainable Development"
Ўзсаноатқурилишбанкда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ҳақида Банк бошқаруви раиси Сахи Аннакличев Global Markets журналига интервью берди.

Global Markets журнали ​​Европанинг нуфузли нашрларидан бири бўлиб, яқинда Ўзбекистонга бағишланган "Uzbekistan: Focus on Capital Markets and Sustainable Development" деб номланган махсус сонини чоп этди.

https://t.me/b_bozorov
📣 Тез орада International Hotel Tashkentдан жонли эфиримиз бошланади - бугун бу ерда "Ўзбекистон Республикасида қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришнинг янги босқичи ва истиқболлари" номли бизнес вакиллари ва барча манфаатдор ташкилотлар учун "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан махсус ташкил этилган бизнес форуми бошланади.

🎥 Томошабинларимиз сафига қўшилинг - 10:30 да бошлаймиз!

Тадбирни жонли эфирда қуйидаги ҳаволалардан бири орқали томоша қилинг:

Instagram
Youtube
Facebook
—————————
📣 Совсем скоро начнется наш прямой эфир из International Hotel Tashkent - сегодня здесь стартует бизнес-форум "Новый этап и перспективы развития отрасли производства строительных материалов в Республике Узбекистан", который АКБ "Узпромстройбанк" организовал специально для представителей бизнеса и всех заинтересованных организаций.

🎥Присоединяйтесь - начинаем в 10:30!

Смотрите онлайн трансляцию мероприятия по одной из ссылок:

Instagram
Youtube
Facebook
Бизнес-форум при участии «Узпромстройбанка» был посвящен развитию потенциала производства строительных материалов в Узбекистане (на правах рекламы).

https://www.gazeta.uz/ru/2021/07/12/uzsqb/
Пойтахтимизда мамлакатимизда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантиришга бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтди. Тадбирда Президентимизнинг “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси муҳокама этилди.

Тадбирда “Ўзсаноатқурилишбанк”АТБ Бошқарув раиси – Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси Сахи Аннакличев бугунги кунда BCG компанияси экспертлари билан соҳани хорижий тажрибалар асосида ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича борилаётганини маълум қилди.

– 5 млрд. долларлик лойиҳалар портфели бўйича маълумотлар корхоналар ва туманбай шакллантирилган ҳолда ягона базавий платформага киритилади, – деди С.Аннакличев. – Мазкур тизим тегишли вазирлик ва идораларга белгиланган чора-тадбирлар ижросини онлайн режимда кузатиб бориш имконини беради. Бу борада умумий мониторинг банкнинг консалтинг компанияси ҳамда банк филиалларида ташкил этилган консалтинг марказлари томонидан юритилади.

https://t.me/b_bozorov
Ўзбекистон банклари 1-ярим йилликни қандай соф фойда билан якунладилар?

Оператив маълумотларга кўра, 2021 йил I ярим йиллик якунлари бўйича Ўзбекистон тижорат банклари ўз фаолиятини жами 3 трлн. 35 млрд. сўм соф фойда билан якунладилар. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 452 млрд. сўмга ёки 15,5 фоизга кўпроқдир. Соф фойда миқдори бўйича етакчи бешликнинг тўрттасини давлат банклари — Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзмиллийбанк, Ипотека-банк ва Халқ банки эгаллаган. Баланс соф фойдаси бўйича "катта бешлик"ка кутилмаганда давлат назоратида бўлмаган Ипак Йўли банк ҳам кирган.

2020 йилнинг I ярми билан солиштирганда, соф фойда кўрсаткичининг энг катта ўсиш даражаси Тенге банкда (414,6%), Капиталбанкда (379,1%), Агробанкда (99,6%), Ипотека-банкда (61,2%), Ипак Йўли банкда (52,0%) қайд этилган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/ii-quater-uzbek-banks


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш материаллари: янги босқич, истиқболдаги вазифалар

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан масъул ташкилотлар ва тадбиркорлар иштирокида Тошкентда бизнес форум ўтказилди.
⚡️20 июль Қурбон Ҳайити байрами этиб белгиланди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори имзоланди. Унда айтилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанбага тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 20 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг аввалги Фармонлари билан 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Тегишли ташкилотлар Қурбон ҳайитини карантин талабларига амал қилган ҳолда халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда оила даврасида ўтказиш афзаллиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини амалга оширади.
⚡️Расмий тайинловлар

Рахматов Бахтиёр Алиевич Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви Раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Б.Рахматов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Банкни стратегик ривожлантириш департаменти директори лавозимида фаолият юритаётган эди.

-------

Абдурахманов Фаррух Талипжанович Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви Раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Ф.Абдурахманов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Давлат дастурлари лойиҳалари билан ишлаш департаменти директори лавозимида фаолият юритаётган эди.