Abror Zohidov
1.83K subscribers
376 photos
126 videos
1 file
578 links
SSS yoki saytlarga sig'magan so'zlar...

Muallif: Abror Zohidov

Murojaat uchun: @Abror_Zohidov

Инстаграм: instagram.com/abrorzohidov1
Download Telegram
Abror Zohidov
🔥 13,5 МИЛЛИОН СЎЎЎМММ!! ⚡️ Sarvar Kabirov ўз дўстлари билан янги таклифни илгари сурди – 13,5 миллион сўм!!! Қойиллллл!!! Akmaljon Jumaboev, таклифингиз янгиланди, қадамингиз енгил келди! Хўўўшшш... Аброр Зоҳидов @az_sss
Akmaljon Jumaboevдан янги қадам!!!

💥🔥 14 МИЛЛИОН СЎМ!!! 🔥💥

🙋‍♂️ Дўстлар, бир янгилик: 15 млн сўмлик маррани забт этишимиз билан зўр сюрприз эълон қиламан!

Аброр Зоҳидов
@az_sss
🔥 Мардикорга айланган олим: Бу миллат келажаги нима бўлади?

💥 Илмий тадқиқот институтида ишлайдиган олим йигит тирикчилик дардида қурилишга ишга чиқибди. Маоши ҳаминқадар етиб турган экан, иши ўзгармасада, ойлигини кесишибди, бола-чақасини боқа олмай қолибди.

Манба саҳиҳ, эшитиб ҳайратга тушдим.
– Ўзи илми дуруст эдими, институтда номига юрмаганмиди, – умид билан сўрадим.
– Билимдон эди, ҳозир шунчаки юрганлар қолмаган, олаётган маошимизга фақат фидойилар ишлайди холос, – дея жавоб берди мардикорга айланган олимнинг ҳамкасби.

⚡️ Унутманг – илм эгасини хорлаб, яллачини кўтар-кўтар қилган миллат таназзулга маҳкум!

✍️ Аслида давлатдан ҳам хафа бўлгулиги йўқ: Бирор тўйда ёш олим иззатланганини кўрмадим, лекин отарчи билан раққосанинг кетини ўпгудай бўлганларни беҳад кўп кўрдим.

👎 Ачинаман...


Аброр Зоҳидов
@az_sss
Abror Zohidov
⚡️ Диққат, янги аукцион: Баҳодир Жалоловнинг имзоли қўлқопини харид қилинг! Пули бемор болаларга!!! ☘️ Навбатдаги савобли кимошди савдомизни бошлаймиз. Унга қўйилган лот жуда антиқа – олимпиада ғолиби, ўзбекнинг фахри бўлган Баҳодир Жалолов ўзининг имзоланган…
💥 Баҳодир ёнига Шахрам қўшилди: Чемпионларимиз бемор болаларни қўллашмоқда!

🥇Баҳодир Жалоловнинг қўлқопи аукционга қўйилганини эшитган Шахрам Ғиёсов ҳам ўз бокс қўлқопини тақдим этди. Энди кимошди савдосида икки чемпион иштирок этмоқда ва тушган пуллар бемор болажонлар саломатлиги учун сарфланади.

🏆 Айни пайтга қадар Жалоловнинг қўлқопи учун 15 млн сўм таклиф қилинган. Шахрам Ғиёсовнинг савобли ишга қўшилиши савдоларга янги импульс бериши аниқ. Демак янги ва дадил таклифлар кутамиз. Чунки ғолиб икки чемпионнинг имзоланган қўлқопига эга бўлади ва шахсан боксчилар қўлидан қабул қилиб олади!

Хўўўш, ким қанча оширади?! ⚡️

🔥 P.S.: Дарвоқе, Шахрам нафақат қўлқопини имзолаб берди, балки болажонлар билан бевосита учрашув ҳам белгилади. 20 май куни, соат 18.00 да “Ғофур Ғулом” боғида полвонларимиз Шахрам акаларига мастер-класс ўтиб, бокс тушишни ўргатиб қўйишади. Кузатамиз!

Аброр Зоҳидов
@az_sss
Abror Zohidov
💥 Баҳодир ёнига Шахрам қўшилди: Чемпионларимиз бемор болаларни қўллашмоқда! 🥇Баҳодир Жалоловнинг қўлқопи аукционга қўйилганини эшитган Шахрам Ғиёсов ҳам ўз бокс қўлқопини тақдим этди. Энди кимошди савдосида икки чемпион иштирок этмоқда ва тушган пуллар бемор…
💥 18 МИЛЛИОН СЎМ!!!

⚡️ Сахий инимиз Sarvar Kabirov ўз дўстлари билан бирга таклифни 18 млн сўмга оширишди!

☝️Эслатиб ўтамиз, ғолиб икки чемпионнинг қўлқопига ва болалар тайёрлаган махсус совғаларга эга бўлади!

Жавоб қанақа бўларкин?

Аброр Зоҳидов
@az_sss
Abror Zohidov
💥 18 МИЛЛИОН СЎМ!!! ⚡️ Сахий инимиз Sarvar Kabirov ўз дўстлари билан бирга таклифни 18 млн сўмга оширишди! ☝️Эслатиб ўтамиз, ғолиб икки чемпионнинг қўлқопига ва болалар тайёрлаган махсус совғаларга эга бўлади! Жавоб қанақа бўларкин? Аброр Зоҳидов @az_sss
⚡️ 20 МИЛЛИОН СЎМ!!!! ⚡️

✍️ Бир муҳим жиҳат бор – аукционнинг айни пайтдаги фаоли бошқа вақт режимида яшайди, шунинг учун таклифлар тезкор эълон қилинмаяпти.

Демак қабул қиламиз – Akmaljon Jumaboev дўстимиз узоқдан туриб 20 млн сўм таклиф қилмоқда.

☺️ Пешонамдан тер чиқди ростданам! Болажонлар, яхши хабарлар кутамиз яна!!!

Аброр Зоҳидов
@az_sss
Эрон президенти шунчаки ўлдими?

☝️ Бир вақтлар Путин билан жиққамушт бўлган Польша президенти Лех Качинскийнинг самолёти элликдан ортиқ амалдори билан Россия ҳудудида портлаб кетганди. Роса текширишди, лекин “Бахтсиз ҳодиса” деган хулосадан нарига ўта олишмади.

⚡️Эрон президентининг “Қаттиқ қўниши”ни ҳам “Бахтсиз ҳодиса” деб аташмоқда. У билан бирга учган майда амалдорларнинг вертолёти шу ноқулай об-ҳавода туппа-тузук етиб келармишу, президентники қулаб тушармиш...

💥 Унутманг, ёвузликни одат қилган қудрат из қолдирмай “Бахтсиз ҳодиса” уюштиришни ҳам эплайди. Фаластинни қўллаган, Исроилга қисқа муддатга бўлсада очиқ ҳужум қила олган ягона давлат раҳбари шунчаки ўлиб кетавермайди.

🙋‍♂️ Балки сиз бунга ишонарсиз, лекин мен эмас. Ашнақа!

Аброр Зоҳидов
@az_sss
Abror Zohidov
⚡️ 20 МИЛЛИОН СЎМ!!!! ⚡️ ✍️ Бир муҳим жиҳат бор – аукционнинг айни пайтдаги фаоли бошқа вақт режимида яшайди, шунинг учун таклифлар тезкор эълон қилинмаяпти. Демак қабул қиламиз – Akmaljon Jumaboev дўстимиз узоқдан туриб 20 млн сўм таклиф қилмоқда. ☺️
💥 21 МИЛЛИОН СЎМ!!! 💥

Кураш давом этади!

🔥 Sarvar Kabirov ва унинг Тошкент вилоятидаги дўстлари ҳали чекинишмабди. Улар Баҳодир Жалолов ва Шахрам Ғиёсовларнинг қўлқоплари учун 21 миллион сўм таклиф қилишмоқда!

👉 Таклиф жиддий, жавобни кутамиз.

Аброр Зоҳидов
@az_sss
Abror Zohidov
22 МИЛЛИОН СЎМ!!!!!!!! Botirjon Shermuhammad инимизни унутиб қўйибмизку. Майдонга тажрибали курашчи кириб келмоқда ва қўлқоплар учун нақд 22 млн сўм таклиф қилмоқда! Хўўўш, жавоб борми? Аброр Зоҳидов @az_sss
💥🔥 25 МИЛЛИОН СЎМ!!!!!!!! 🔥💥

1-қадам, Sarvar Kabirov – 23 млн сўм!

⚡️ 2-қадам, Botirjon Shermuhammad – 24 млн сўм!

⭕️ 3-қадам, Sarvar Kabirov25 млн сўм!

🤷🏻‍♂️ Мен эълон қилиб улгурмаяпман, ўртоқлар!!!

Сиз болажонларимизнинг қаҳрамонларисизлар!

Буёғи нима бўларкин?

Аброр Зоҳидов
@az_sss
⚡️ 28 МИЛЛИОН СЎМ!!!! ⚡️

✍️ Сеҳрли диёрдан жавоб келди!

Қабул қиламиз – Akmaljon Jumaboev дўстимиз узоқдан туриб 28 млн сўм таклиф қилмоқда.

👍 Нима дейсизлар, шу билан якунлаймизми? Ё яна давом эттирайликми?!

Аброр Зоҳидов
@az_sss
КОЛХОЗИМИЗДА ҒАЛАТИ ИШЛАР БЎЛЯПТИ...

Эълон қилиб улгурмаяпман!
💥 50 МИЛЛИИИОООННН СЎМ! 💥

Ҳа, айнан 50 миллион сўм! Кеча колхозимизда ғалати ишлар бўлаётгани ҳақида хабар бергандим. Шу ишлар хайрли якунига етди.

🏆 Баҳодир Жалолов ва Шаҳрам Ғиёсовларнинг имзоланган бокс қўлқопларини кимошди савдосига қўйгандик. Кураш асосан уч киши ўртасида кечди: Тошкент вилоятилик дўстимиз Сарвар Кабиров ўз ҳамкасблари билан, журналист ва ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад ва Чикагода яшовчи меценат ҳамюртимиз Акмалжон Жумабоев.

🤷🏻‍♂️ 25 млн сўмгача кураш жуда секин кетди. “Шу суммада якунлай қоламиз” деган фикрга бориб турган пайтим Акмалжон Жумабоев 28 млн таклиф қилиб юборди. Бу ҳақда эълон бердим ва шомга чиқиб кетдим. Қайтиб телефонни қўлимга олсам икки томон қаттиқ курашга киришиб кетишибди:
• Сарвар Кабиров – 30 млн;
• Акмалжон Жумабоев – 35 млн;
• Сарвар Кабиров – 40 млн;
• Акмалжон Жумабоев – 42 млн;
• Сарвар Кабиров – 45 млн
...

❄️ Мана шу нуқтада қизишиб кетишганини ҳис этдим ва 28 млн сўмдан қайта бошлашни таклиф қилдим. Акмалжон Жумабоев рад этди ва 50 млн сўм таклиф қилиб, савдога узил-кесил нуқта қўйди. АҚШда яшовчи дўстимиз шу тарзда кўргазмалар ва кимошди савдоларимиз тарихида абсолют рекорд қўйди. Биласиз, олдинги 45 млн сўмлик рекорд BMB холдинги асосчиси Бекзод Маматқулов томонидан ўрнатилган эди.

🍀 Яхшиларнинг эзгу мақсадлар йўлида беллашишлари қандай ажойиб!

Аброр Зоҳидов
@az_sss
⚡️Диққат! Бутун дунёдаги энг қизиқ ва энг сара янгиликларни битта гап билан содда тилда етказишга бел боғладик.

Биз гапнинг индаллосини ёзамиз!

Канални кузатиш: @indallo
🤷🏻‍♂️ Миллионларга маҳлиё бўлманг, чуқур минусдамиз!

☝️ Лекин нолияпти ҳам деманг, минг шукр...

“Сен кучлисан” лойиҳасини йўлга қўйиб, анча-мунча тадбирлар, кўргазмалар қилдик. Жонли ва онлайн аукционлар уюштирдик, қизиқ савдоларда пуллар туширдик.

⚡️ 45 миллион, 50 миллион... деган жарангдор рақамлар янграши билан сўралган ёрдамлар ортидан “Ўша пулларни нима қиляпсизлар, бизга берсангиз бўлмайдими?” деган саволлар ҳам кела бошлади.

💥 Ишонинг, қип-қизил минусдамиз, чуқур инқироз ҳолатидамиз, харажатимиз топганимиз ё топишимиздан каррасига кўп!

🔥 Афсуски миллий валютамиз жуда жарангдор, миллион-миллион деган сўзлар даҳшатли эшитилади. Аммо долларга чақилса ва керакли харажатга йўналтирилса, пуфакдек ёрилади.

✍️ Охирги учта тадбиримиз мисолида даромадлар ва харажатлар сметасини келтираман (диққат қилинг, бу тадбирлар жуда муваффақиятли ҳисобланган):

1. Икки онкобемор бола муолажаси ва протези учун тиришиб пул излаётган пайтимиз Солиқ қўмитасининг таклифи нажот бўлди – кўргазма ва аукцион уюштириб анча пул туширдик ва ўзимиздаги борини қўшиб, 10 минг доллар атрофида пулни амалладик ҳамда хорижга 4 кишини жўнатдик;

2. Шифохонага коагулятор олиб бериш учун онлайн аукцион уюштирдик. Бекзод Маматқуловга минг раҳмат, 45 миллионга сотиб олиб, дарҳол пулини ҳам етказди. Ускунага буюртма бериб қўйганимиздан кейин хориждан ташвишли хабар келди. Қайтиш билетлари олинмаган, егулик ва турар жойдан қарз бўлиб қолишган, даволанишда кутилмаган харажатлар чиққан...
Нима бўлса ҳам қайтариб олиб келайлик, чет элларда музтар бўлишмасин, дея дарҳол 20 млн сўмни чиқариб юбордик. Ускуна келиши керак, ёлғончи бўлай деб турганимизда сотувчи йигит анча келиштириб берди. Камини ёнимиздан қўшиб, юзимиз ёруғ бўлди;

3. Чемпионларнинг бокс қўлқоплари сахий инсон – Акмалжон Жумабоев томонидан 50 млн сўмга харид қилинди, барака топсин, шу кунда пулини кутяпмиз. Катта пул а? Лекин... Ўша бемор Нуразизнинг операцияси 60 минг долларга баҳоланган. Минг тавалло билан ярим нархига туширилса ҳам салкам 400 млн сўм бўлади. Бу операциянинг ўзи, бориш/келиш/яшаш харажатлари йўқ. Аукционга кўра роса берсак 2-3 минг доллар бера оламиз. Яхшики оила ҳам тинмаяпти, анча тўплаб қўйишган. Тушумнинг ярмини уларга атаб, ярмини олдинги қарзларни ёпишга ишлатамиз деганда хабар олдим:
“Аброр ака, Туркиялик шифокорлар келганда 2.8 млн, учта шифохонага совға-салом, канцтоварларга 6.2 млн, вилоятга болаларни кўриб келишга 500 минг сўм ишлатилганди. Ҳали тадбирлардаги харажатлар 5 млн сўм қарз қолиб кетган...”.

🔰 Сўзбошимда айтдим, нолияпти деманг! Балки шу пуллар ҳам бўлмас, оз бўлсада ёрдам бера олмасдик ҳам. Жаранглаётган миллионлар бошқача қабул қилинмасин, дея ёздим. Бордию шундай бўлса, йиғиштирганимиз маъқул...

Аброр Зоҳидов
@az_sss
💥 Қизим, сен билан фахрланаман!

Ҳар бир ота-онага мен каби шодланиш насиб қилсин.

Аброр Зоҳидов
@az_sss
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤷🏻‍♂️ Ҳокимлар маладес, “халққа ёрдам беришяпти”

🔥 Оташин тасвирларга ўчмиз. Ҳоким қайсидир фуқарони “тасодифан” кўриб қолади, у дардини айтади. Ҳокимбобо уйми, кредитми, боласини ўқитишми – шартта-шартта ҳал қилиб ташлайди.

💥 Лекин бу бориб турган қонунбузарлик, аҳмоқгарчилик ҳатто. Ҳоким масалани бундай ечиши учун ҳуқуқий асос йўқ. Ўз чўнтагидан уй олиб бермаслиги аниқ, лекин камера олдида “тарқатилаётган” пулларни кимнинг рухсати билан ишлатаётганини ҳам очиқламайди. Яъни муаммо қонунга таяниб эмас, тўлиқ қўл бошқаруви асосида ечилади ва жар солинади.

⚡️ Ортиқхўжаев от устидалигида шунақа ишларини анча пиар қилганди. Кеча Андижон ҳокими Шуҳрат ака Абдураҳмонов Россиядаги бир аёл ва болалари билан учрашиб, уларни олиб келишга бел боғлабди. Қарзларини узармиш, йўлкирасини қилиб берармиш, уй олишига ёрдам қилармиш... Ниятлар жуда эзгу албатта, бир ўзбекнинг дарди арийди. Аммо нега айнан у, бошқа фуқаро эмас? Шу тарзда хорижда юрган юз минглаб анжанликнинг муаммосини ечиш мумкинми?!

👏 Биз эса қарсак чалаверамиз. Кўрганлар ҳайратда, ана адолат, ана ҳақиқат! Ҳамма хурсанд – ҳамма шод, ёрдам олганнинг кўзида ёш. Ҳокимдан зўр одам йўўўқ!

Аброр Зоҳидов
@az_sss
Abror Zohidov
🤷🏻‍♂️ Ҳокимлар маладес, “халққа ёрдам беришяпти” 🔥 Оташин тасвирларга ўчмиз. Ҳоким қайсидир фуқарони “тасодифан” кўриб қолади, у дардини айтади. Ҳокимбобо уйми, кредитми, боласини ўқитишми – шартта-шартта ҳал қилиб ташлайди. 💥 Лекин бу бориб турган қонунбузарлик…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥Бунақаси ҳам бор

🖌 Олдинги постимда ҳокимларнинг манбаси мавҳум пуллар ҳисобидан қилаётган сахийликларини танқид қилгандим. Бугун бошқача манзарага кўзим тушди.

💥 Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов қабуллардан бирида уй сўраган фуқарога қонуний йўл-йўриқни айтган, давлат қандай ёрдам бериши мумкинлиги, фуқаронинг ўзи нималар қилиши кераклигини батафсил тушунтирган. Ҳавойи ваъдалар бермай, зимдан бирор тадбиркорга юкламай, энг муҳими – давлатнинг пулини ўз билгича совурмай жавоб берган.

Аслида шунақа бўлиши керак. Шарт шунақа бўлиши.

P.S.: Тадбир қишда бўлган экан, мавзуга мос бўлгани учун эълон қиляпман.

Аброр Зоҳидов
@az_sss
🤷🏻‍♂️ Инсон бекорга инсон дейилмаганда...

“Инсон” сўзининг луғавий маъноси “унутувчан” дегани. Яъни бизнинг табиатимизда тушкунлик ҳам, кўтаринкилик ҳам ёнма-ён юради.

🥀 Куни кеча шунча ҳаракат қилмайлик қарздорлик ҳолатида қолаётганимиз, тадбирлар ортидан топилаётган пуллар айримларга бошқача кўриниб, ёрдам бера олмаган ҳолатларимизда хафачиликлар туғилаётганини куйикиб ёзгандим.

💥 Дастлаб BMB холдинги раҳбари Бекзод Маматқулов боғланди ва қўшимча 20 млн сўм ажратганини маълум қилди. Диққат қилинг – энди ўша қадимий сурат 65 миллион сўмга сотилган ҳисобланади! Бу орада АҚШдан “салом” етиб келди. Чемпионларимиз қўлқопларини сотиб олган Акмалжон Жумабоев 4 минг доллар бериб юборибди. Нуразизга ярмини ажратдик, ускунадан қарзларни ёпдик, олдинги тадбирлардаги қарзларни уздик ва ҳатто бироз захира ҳам қилиб олдик... Шунақа енгил тортдимки.

🔥 “Ҳомийларни кўп мақтадингиз” дерсиз. Мен бу лойиҳаларни қўллаб-қувватлайдиган инсонларни эртаю-кеч мақташга тайёрман. Болаларга фойдаси тегса бас!

P.S.: Ундан олдинроқ Олимпиада совриндори, Осиё ва Жаҳон чемпиони, Осиёнинг энг яхши спортчиси, “Ўзбекистон ифтихори”  Шахрам Ғиёсов келиб болажонлар кўнглини кўтариб кетганди. Жуда жайдари, одамохун йигит экан – барака топсин илоҳим.

Аброр Зоҳидов
@az_sss
💥 “Болалар куни” деганда дарров “детдом”га югурмайлик

✍️ Бу ҳақда аввал ҳам ёзганман – жуда кўпчилик болаларга меҳрибонлик, саховат, эҳсон каби ҳислар ўйғонганида дарров меҳрибонлик уйларига қараб чопади. Бир қарашда эзгу ният, ўзининг истаги. Аммо ишонинг – бу хато тасаввур, бесамар ҳаракат ҳатто.

☘️ Болалар уйининг боласи биз ўйлагандек оч ва яланғоч эмас. Аксинча, жуда яхши кийинади ва ейди. Яшаш шароитлари ҳам бинойидек, давлат керагича таъминлаб қўйган. Таълим олишлари учун катта ресурс сарфланади. Яъни улар моддиятдан қийналишмайди, фақат ота-она ва яқинлар меҳрини соғинишади. Ана шу меҳрни бериш учун оилавий уйлар ҳам ташкил қилинди.

🙇‍♂️ Аммо оғир дард билан олишаётган болалар борки, ўзлари ҳам, оилалари ҳам кўмакка жуда муҳтож. Енгил касаллик инсонни ҳам моддий, ҳам руҳий эзиб қўядиган замонда бемор гўдакни йиллаб парваришлашни тасаввур қилинг...

🤷🏻‍♂️ Албатта, ҳар кимнинг ихтиёри ўзида, эҳсонини билганича сарфлашга ҳақли. Шунчаки болаларга эътибор деган тушунчани фақат “Меҳрибонлик уйи” доирасида чеклаб қўймайлик, бошқа томонларга ҳам назар солайлик.

Янаям аниқроғи – меҳр болалар уйига, моддий кўмак бемор болажонларга берилса, гўзал бўлади!

Аброр Зоҳидов
@az_sss