Abror Zohidov
👏 Шахси сир қолган савобталаб инсондан янги таклиф – 9 млн сўм!!! Хўўўўўш...
💥 Азамат Бегалиев дўстимиз таклифни 9.5 млн сўмга қадар оширди!!! Рекорд!
Abror Zohidov
💥 Азамат Бегалиев дўстимиз таклифни 9.5 млн сўмга қадар оширди!!! Рекорд!
👏 10 млн сўм!!! Шахси сир қолган савобталаб инсондан янги таклиф!! Энди нима бўларкин?...
Abror Zohidov
👏 10 млн сўм!!! Шахси сир қолган савобталаб инсондан янги таклиф!! Энди нима бўларкин?...
Мен ўйлаганимдан кўра жиддийроқ курашга айланди. Фахрланаман сизлар билан!
💥 Диққат! Азамат Бегалиев дўстимиз таклифни 10.5 млн сўмга қадар оширди!!! Рекорд!
💥 Диққат! Азамат Бегалиев дўстимиз таклифни 10.5 млн сўмга қадар оширди!!! Рекорд!
Abror Zohidov
Мен ўйлаганимдан кўра жиддийроқ курашга айланди. Фахрланаман сизлар билан! 💥 Диққат! Азамат Бегалиев дўстимиз таклифни 10.5 млн сўмга қадар оширди!!! Рекорд!
💥 ЯНГИ РЕКОРД! Ҳануз шахсини сир тутиб турган, аммо вазиятни диққат билан кузатиб бораётган ИНСОН 11.5 млн сўм таклиф қилмоқда!
Болажонлар, бугун сизнинг кунингиз!
Болажонлар, бугун сизнинг кунингиз!
⚡️ Азамат Бегалиевдан янги таклиф – 12.5 млн!!!!! Рекорд. Жавобни кутамиз! 5 дақиқа қолди!
⚡️Дўстлар! Ҳозиргина сирли шахсдан 15 млн сўм таклиф берилди ва шу билан аукционни якунлаймиз!!!!
Азамат Бегалиев дўстимиз ҳам бугунги куннинг ҳақиқий қаҳрамони. Фахрланаман!

🖌 Эҳсонда мусобақа – қандоқ гўзал!
💥 Онлайн аукцион ўтказганимиздан хабарингиз бор. Миллатим инсонлари, Сизлар билан астойдил фахрланаман!
⚡️ Дўстимиз Азамат Бегалиев ва ҳарчанд уринмайлик шахсини ошкор қилмаган савобталаб инсонлардан иборат иккинчи томон бу гўзал мусобақанинг асл қаҳрамонлари бўлишди.
⭕️ “Умид” номли сурат бу аукционда О ва Ш исмли ватандошларимиз томонидан 15 млн сўмга харид қилинди ва пул дарҳол ўтказиб ҳам берилди. Айни пайтда 12 нафар болажоннинг кафтлари туширилган ва уларнинг фақат 1 нафари ҳаётлиги акс этган бу сурат қайтадан ҳадя қилинди.
✅ Ғолиблар истагига кўра янги аукционга старт берилади ва эзгулик эстафетаси давом эттирилади!
✨ Тушган маблағнинг бир қисми айни пайтда Туркияда мураккаб вазиятда қолган бемор қизалоққа оид харажатларни тўлаш ва уни ортга қайтаришга сарфланмоқда. Ортгани рак ортидан оёғидан айрилган икки болага протез харид қилиш учун йўналтирилади.
☘️ Респект, азизлар!
Аброр Зоҳидов
@az_sss

🍞Нон нархи ошдими? Йўғе?!
👨🦳 Ишдан қайтишда уйимиз яқинидаги дўконга кирдим ва у бу нарса харид қилдим. Кассада тўлов қилаётсам букилиб юрган кекса киши иккита буханкани кўрсатди ва стол устига қоғоз пул билан бирга тангалар ташлади.
⚡️ Сотувчи пулга қаради ва санаб ўтирмай юмшоқлик билан шундай деди:
– Бугундан нон 3 минг сўм бўлдида амаки...
– Йўғе, нон ошдими? Яна 400 сўм беришим керакми?
– Ҳа.
💥 У савдонинг якунини кутмай нарсаларимни олдим ва чиқиб кетдим. Бироздан кейин ўша одам ёнимдан шитоб билан ўтиб кетди. У қадди букилган бўлса ҳам жуда тез юрар, нималардир деб пичирларди. Қўлидаги латта сумкаси эса бўш эди...
P.S.: Жоним қадар ёрдам берардим, шу онда бутун рўзғорлигини қилиб беришга ҳам тайёр эдим. Аммо қариянинг ғурури бунга йўл қўймаслигини ҳис қилиб, ўзимни босдим. Қолаверса, мен ўзимга келгунча у кетиб ҳам бўлганди.

💰Нархлар ошмоқда, кўпчиликда танглик...
💥 Аслида кўп маҳсулотларнинг баҳоси ошиб бораётгани анча аввал сезилганди. Нон нархининг кўтарилиши ўзига хос сўнгги томчи, қашшоққа берилган охирги зарбадек қабул қилинди.
👉 Ҳеч ким нархлар ошиб кетиб, халқ қийналишини истамайди. Бу қатор омилларга узвий боғлиқ бўлган табиий жараён. Буханканинг 2800 сўмдан 3000 сўмга кўтарилиши бир қарашда арзимасдек. Чунки 200 сўм анчадан бери пул эмас, бешта нон олингандаги ортиқча харажат – 1000 сўмнинг ҳам бугун сариқ чақадан фарқи йўқ.
🤷🏻♂️ Лекин йўқда шу ҳам йўқ, йўқсил шу 200 сўмлик ошишгаям оғринади, қарғанади, нафратланади.
Биз бу пайтда қўл қовуштириб ўтирмаслигимиз керак. Айтинг, иккита нон кимни камбағаллаштирибди?
* Дўконларда қайтим ўрнига нон харид қилайлик ва сотувчига бирор муҳтож келса беришни тайинлаб, пештахтада қолдирайлик;
* Ҳар бир савдо нуқтасида қарз дафтарлари бор. Ўшаларни ўрганайлик, энг ками одатда энг оғриқли. 100 минг сўм сарфласак камайиб қолмаймиз, иккита тушликнинг пулида нари борса;
* Қилган овқатимизга бир коса сувни кўпроқ солайлик ва бирор қўшнимизни йўқлаб қўяйлик. Шу одат унутилмоқда, тиклашнинг айни вақти;
* Биров-бировнинг кийимини киймай қўйди. Кучайиб кетдик ўзимизча. Уйимизда фойдаланилмай ётган бутун ва тоза кийимларни қадрни биладиган инсонларга тарқатайлик;
* Чойхона, тўй-ҳашамларда дастурхондаги егуликларнинг ярмидан кўпи исроф бўлмоқда. Тадбир тугаши билан шуларни муҳтожларга тезкор етказишни йўлга қўяйлик;
* Исроф уйимизда ҳам етарли. Қанча нон қотиб, қанча сабзавот айниб қоляпти. Эҳтиёт бўлайлик.
🍃Хуллас, ҳар биримиз дунёни ўзгартиришни ўзимиздан бошлаб турайлик. Буёғи бир гап бўлар...

🙋♂️ Ҳа, мен вилоятликман!
🔥 Пойтахт мелисаси уч ойда мингдан ортиқ фоҳиша тутибди. Бу иллатга қарши курашмоқ ғоят эзгу иш, лекин “Қаро туш” даврида “Обласной, безпрописка” деб танглайи кўтарилган бошқарма юраги тубидаги зардобни ҳам статистикага тиркаб юборибди. Нима эмиш – “жалл..бларнинг 93 фоизи вилоятликлар” эмиш.
👉 Эй погони ярқироқ зот – “результат” пайтида частковойингнинг кучи бойнағи вилоятликка етса ёки бирор аёл халқа йўлидан уёқда яшаб, тунда шаҳар ичида ҳангома кўрсатса, расман маҳаллийчилик қилиш мумкин бўладими?
💥 Энди Тошкан ИИББсига бир маслаҳат – шу йўналишни маҳкам ушланглар. Мисол учун: “Сўнгги бир йилда катта миқдорда порахўрлик билан шуғулланиб келган ўнта вазир ушланди. Уларнинг тўққизтаси вилоятлик эканлиги афсусланарли. Айниқса узоқ Хоразмдан келиб порахўрлик қилаётган министрлар борлигига қандоқ чидаш мумкин?!” деган жарангдор хабарлар кутамиз.
😒 Одам бўлмаймиз. “Қаттансан” деб ўлиб кетамиз...
P.S. Маҳаллийчилик қўзғайдиган тормозлар – катта кўча!

✅ Уй-жойга мўлжалланган закот бўйича ўзига хос якун қилиб қўйсак
* 5-6 кишига 4 млн сўмгача бўлган ёрдам берилди;
* Ўзи ногирон, уйи бузилган йигитга 700 $;
* Икки ногиронли оилага 800 $;
* Уйи ёниб кетган, бир боласи жиддий ногирон аёлга уйи томини ёпиш учун 2000 $;
* Эрига буйрагини берган, лекин барибир сақлаб қола олмаган аёл уй-жой қуриб олиши учун 3500 $;
* Ва ниҳоят асосийси – жуда жиддий дардга чалинган ижодкор йигитга Тошкент шаҳрида уй харид қилиш учун бошланғич тўлов 6000 $ ажратилди.
💥 Закот қоидасига кўра пуллар муҳтожларнинг ўзларига берилди. Уй-жойга ишлатиш фақат тавсия.
⭕️ Шу тарзда укам ва дўстларимнинг катта кўмагидаги бу акция ўз якунига етди. Яна шундай ва бундан ҳам кўпроғига қодир қилсин. Ҳаммага раҳмат!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💥 Кўрсатувида иштирок этмасам, телеканаллар ҳеч нарса йўқотмайди ёки мен телевизорда кўринсам, сочим чиқиб қолмайди. Фақат...
... фақат, машҳур қизиқчи эфирга чиқиб ҳаммага қарата фаҳш қилиғини кўрсатганини намойиш этганлар менинг бир сантиметрли соқолимдан қўрқишди.
⚡️ Менку майли, рак ортидан оёғи кесилган, бир йилда 13 марта нур олиб, сочлари тўкилиб кетгани туфайли рўмол ўраб юрган қизалоққа ҳам эътироз билдиришди. Унинг рўмолдаги онаси “Майли, боламга ёрдам бўлса, рўмолимни ечиб чиқишга ҳам тайёрман” дегани қулоғим остида жаранглаб қолди.
✅ Тўғри, соқол ва рўмол бўйича маълум талаб бор. Лекин саллани ол деса, елкадан кесиб кетаётганлар борлиги ачинарли.

✅ “Кўк жигули” феномени
🖌Озоданинг “Кўк жигули” қўшиғи дунёвий хитга айлангани ҳақида ёзмаган бир мен қолгандим. Шуни тузатиб қўяй.
1. Қўшиқ мазмунан саёз – лекин хорижнинг машҳур хитлари ҳам одатда шунақа енгил-елпи, осон ҳазм бўладиган сўзлар мажмуаси бўлади;
2. “Кўк жигули” 100 млн.лик маррани забт этган, айни пайтда 140 млн кўришлар қайд этган биринчи ўзбекча қўшиқ бўлди – аммо шундай ютуқ енгил-елпи маҳсулот билан эришилгани афсусланарли;
3. Шундай деймизу, умумиятла ўзбек санъати шитоб билан пастга шўнғимоқда. Шерали Жўраевдай тоғдан айрилдик, Назарбеков тўла-тўкис сиёсатга ўтиб кетди, ёшлигида жуда маъноли қўшиқлар куйлаган Юлдуз ҳожи опамиз “Ман тожикча намедонам” деган яллалар билан рейтинг қилиб қолди;
4. Озода Нурсаидова ижоди мураккаб кечди, парвоз ва шўнғишлар жуда жиддий бўлди – бироқ ўз ўрнини қайтариб олгани, миллий медиамаҳсулотни ҳақиқий хитга айлантиргани таҳсинга сазовор барибир;
5. Очиғи, шу қўшиқни бирор марта тўлиқ эшитмадим – дид борасида тортишмайдилар.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👉 Оддий кундаги оддий ҳолат
🤷🏻♂️ Видеони кўриб икки ҳолатдан даҳшатга тушасан:
1. Қонунга ғарқиллатиб тупуриб қўйганлар бор;
2. Органларимиз қонун қолиб ўша тупуриб қўйганларнинг ўзини ҳимоя қиладилар...
⚡️ Иккинчиси айниқса оғриқли. Иккинчиси аниқроқ!

💥 Энергетика бўйича янги баҳо белгиланди... Нархлар ўзгарди...
⭕️ Суваб-андавалаб ўтирмай “Свет-газ ошди” деб қўявериш керак
✨ Тўғри, нархни оширмай илож қолмаганди. Ҳозир бошқа жиҳат ҳақида ёзмоқчиман – тўлов тизимида адолат бузилган.
🔥 Ҳозир свет тўлиқ, газ деярли тўлиқ олдиндан тўловга ўтган. Дейлик сиз 100 минг сўм тўлаб қўйгансиз, шу пайтгача бунинг учун 335 кв/с электр энергияси олардингиз. Энди ўша тўлаб қўйган ва вазирлик ҳисобидаги пулингиз сизга 220 кв/с келтиради холос. Чунки ҳисобингизда маблағ бор, сотиб олинган маҳсулот эмас.
😒 Яъни бу ерда кўпчилик тарғиб қилаётган предоплатанинг нафақат фойдаси йўқ, балки у чўнтакка зарарли ҳамдир.
Ау, Энергетика?!!

Телеграмдан фойдаланасизми?
Anonymous Poll
70%
1. Ҳа;
5%
2. Йўқ;
25%
3. Ҳазилни тушундим ва ҳаммасига кулиб қўйдим))
Нарх-наво жиддий ошиши кутилаётган бир пайтда қанча жамғармангиз бор?
Anonymous Poll
13%
1. 3 млн сўмгача;
4%
2. 3-5 млн сўм;
5%
3. 200-500 доллар;
7%
4. 500-1000 доллар;
5%
5. 1000-3000 доллар;
3%
6. 3000-5000 доллар;
3%
7. 5000-10.000 доллар;
7%
8. 10.000 доллардан юқори;
49%
9. Ҳеч қанақа жамғармам йўқ, ойликдан ойликка аранг етказяпман ёки аллақачон қарзга кириб бўлдим;
4%
10. Менинг иқтисодий ҳолатим ўзига хос, изоҳларда батафсил ёзаман.
⚡️Бу постим уч қисмни қамраб олади, илтимос, эринмай ўқинг!
☘️ Хурсандлик: Эртага, 19 апрель куни соат 15.00 да Давлат солиқ қўмитаси бош биносида “Сен кучлисан” лойиҳасининг янги кўргазмаси бўлиб ўтади. Ўзига хос жиҳат – бу кўргазма илк бор тўлақонли давлат ташкилоти томонидан, яна ўзлари таклифига биноан ўтказилмоқда;
💥 Дилдаги оғриқ: Видеода Моҳира исмли қизалоқ. У ҳам билагига санчилиб, томирига уланган игнага қарамай суратлар чизган, умид билан кўргазмаларга қўйган. Энг таъсирлиси – шифохонада пайтида Муниса Ризаевани кутган, хонанда суратларини сотиб олишига ишонган. Афсус, Муниса ўз админлари орқали хабар топган бўлсада, келмади. Қизалоқнинг умид шами сўнди. Бугун у орамизда йўқ, фариштага айланиб, бизни самолардан кузатиб турибди.
Муҳтарам машҳурлар – бу мавқе ҳам ўткинчи. Қолаверса, бир мушфиқнинг кўнглини кўтариш рейтингингизга фойда келтирса келтирадики, зарар эмас. Эътиборли бўлинглар!;
✅ Сен чиндан кучлисан: Моҳира бола ҳолида ҳам қолдирган мерос бор. У саноқли суратлар. Шулардан бирини бугун кимошди савдоси орқали сотмоқчимиз. Тушган маблағнинг бир қисми оиласига, асосий улуши хорижда даволанаётган ёки ўзимиздаги муҳтожлар эҳтиёжларига сарфланади. Тушум ва вазиятга қараб хуллас.
👁 Энди аввал видеони кўринг ва кейин суратга боқинг – унда Моҳира муштдек боши билан ҳаёт йўли якунини кўргани акс этгандек... Бу асар бебаҳо, лекин кимошди рақамларсиз кечмайди.
☝️ Бошланғич нарх – 100 минг сўм! Хўш, ким оширади?
Таклифингизни изоҳларда ёзинг!
* Кимдир аукционга қўшилмай, шунчаки эҳсон қилмоқчи бўлса, бош устига – 9860120113552208 Зоҳидов (қанча ўтказганингизни очиқ ёзаверинг. Балки нимага сарфлашни ҳам бирга муҳокама қиламиз);

⚡️Бу постим уч қисмни қамраб олади, илтимос, эринмай ўқинг! ☘️ Хурсандлик: Эртага, 19 апрель куни соат 15.00 да Давлат солиқ қўмитаси бош биносида “Сен кучлисан” лойиҳасининг янги кўргазмаси бўлиб ўтади. Ўзига хос жиҳат – бу кўргазма илк бор тўлақонли давлат…
👍 200-300 минг сўмлик таклифлардан сўнг адвокат дўстимиз Амрулло Ахмедов таклифни 1,2 млн қадар кўтарди. Барака топсин! Давом этамиз...
Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.