Аёлларга Марузалар | Расмий канал
13.9K subscribers
3.47K photos
8.57K videos
47 files
2.36K links
🍃 Hayotda hech narsa tasodif emas. Siz aynan kerakli vaqtda, kerakli joydasiz!

Reklama 👉 https://t.me/ibratli_reklama
Perfluence


Diniy savollar 👉 Savollar.islom.uz
Download Telegram
НАМОЗХОННИНГ ОЛДИДАН АЁЛ КИШИНИНГ ЎТИШИ
#намоз

1237-CАВОЛ: Намоз ўқиётган кишининг олд томонидан аёл киши ўтса, намози бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозхон олдидан ҳар қандай инсон ёки ҳайвоннинг ўтиши унинг намозини бузмайди. Бу мавзуда Имом Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَإِنْ مَرَّتْ امْرَأَةٌ بَيْن يَدَيْ الْمُصَلِّي لَمْ تَقْطَعْ صَلَاتَهُ
“Аёл киши намозхон олдидан ўтса, унинг намозини бузмайди” (“Ҳидоя” китоби).
Баъзи кишилар қуйидаги ҳадисни далил қилиб, аёл киши намоз ўқиётган эркакнинг олдидан ўтса, унинг намози бузилади дейишади:
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бирингиз намозга турса, унинг ҳузурида эгарнинг суянчиғига ўхшаш нарса бўлса, сутра қилиб олади. Қачонки, унинг олдида эгарнинг суянчиғига ўхшаш нарса бўлмаса, унинг намозини эшак, аёл киши ва қора ит кесади», дедилар...”. (Имом Муслим ривоят қилган).
Лекин биргина ҳадиснинг ўзини ушлаб, бошқа ҳадисларни ўрганиб чиқмасдан ҳукм чиқариш катта хато ҳисобланади. “Саҳиҳи Муслим”нинг машҳур шориҳларидан бири Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ “Ал-Минҳож шарҳи саҳиҳи Муслим ибн Ҳажжож” китобида юқоридаги ҳадисни шарҳлаб бундай деганлар:
“Имом Молик, Абу Ҳанифа ва Шофеий розияллоҳу анҳум ҳамда салаф ва халаф уламоларнинг жумҳури: “Ҳадисларда зикр қилинган тоифадагиларнинг намозхоннинг олдидан ўтиши билан унинг намози бузилмайди”, дейишган. Юқорида айтилган ҳадисдан намозхоннинг қалби олдидан ўтаётган мазкур нарсаларга машғул бўлиши туфайли унинг савоби камайиши ирода қилинган, намози бузилиши эмас”.
Қолаверса, “Саҳиҳи Муслим”нинг ўзида юқоридаги ҳадисларнинг кетидан қуйидаги ҳадислар келган:
عن عائشة وذُكر عندها: ما يقطع الصلاة الكلب والحمار والمرأة، فقالت عائشة قد شبهتمونا بالحمير والكلاب، والله لقد رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم وإني على السرير بينه وبين القبلة مضجعة فتبدو لي الحاجة فأكره أن أجلس فأوذي رسول الله صلى الله عليه وسلم فأنسل من عند رجليه رواه مسلم
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “У кишининг ҳузурларида намозни кесадиган нарсалар зикр қилинди. “Намозни ит, эшак ва аёл киши кесади”, дедилар. Бас, у киши: «Батаҳқиқ, бизларни эшаклар ва итларга ўхшатдингиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида мен у киши билан қибланинг орасида бўлганим бор. Мен сўри устида ёнбошлаб ётар эдим. Агар бирор ҳожатим чиқиб қолса, у кишига юзланишни ёқтирмай, секин сурилиб чиқиб кетар эдим”, дедилар”.
Фақиҳларнинг бу мавзудаги, намозхонни олдидан аёл киши ўтиши намозни бузмайди, деган гаплари юқорида келган ҳадисларнинг хулосаси ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
​​ТАСБИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#намоз

1251-CАВОЛ: Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу намоз машҳур нафл намозлар сирасига киради ва нафл намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтларда ўқилмайди.
Тўрт ракат ўқилади. Икки ракатдан бўлиб-бўлиб, икки марта ҳам ўқиш мумкин. Чунки ҳар ракатда 75 та, тўрт ракатда 300 та тасбиҳ айтилиши керак.
Зам сурада истаган сурани ўқиш мумкин. Агар билса, биринчи ракатга “Такосур”, иккинчига “Аср”, учинчига “Кофирун”, тўртинчига “Ихлос” сурасини ўқийди.
Бу намознинг ўқилиш кайфиятини Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган:
وَهِيَ أَرْبَعٌ بِتَسْلِيمَةٍ أَوْ تَسْلِيمَتَيْنِ ، يَقُولُ فِيهَا ثَلَثَمِائَةِ مَرَّةٍ { سُبْحَانَ اللَّهِ ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ ، وَاَللَّهُ أَكْبَرُ } يَقُولُ ذَلِكَ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ خَمْسَةً وَسَبْعِينَ مَرَّةً ؛ فَبَعْدَ الثَّنَاءِ خَمْسَةَ عَشَرَ ، ثُمَّ بَعْدَ الْقِرَاءَةِ وَفِي رُكُوعِهِ ، وَالرَّفْعِ مِنْهُ ، وَكُلٍّ مِنْ السَّجْدَتَيْنِ ، وَفِي الْجَلْسَةِ بَيْنَهُمَا عَشْرًا عَشْرًا بَعْدَ تَسْبِيحِ الرُّكُوعِ وَالسُّجُودِ ، وَهَذِهِ الْكَيْفِيَّةُ هِيَ الَّتِي رَوَاهَا التِّرْمِذِيُّ فِي جَامِعِهِ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْمُبَارَكِ ، وَعَلَيْهَا اقْتَصَرَ فِي الْقُنْيَةِ وَقَالَ إنَّهَا الْمُخْتَارُ مِنْ الرِّوَايَتَيْنِ .
“Тасбиҳ намози бир ёки икки салом билан ўқилиб, унда уч юз марта “Субҳаналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” ни айтади. Бир ракатда етмиш беш марта айтади. Қулоқ қоқиб санони ўқигандан кейин ўн беш марта айтади. Кейин “Аъузу”, “Басмала”, “Фотиҳа” ва зам сурани ўқигандан кейин ўн марта, рукуда ўн марта, рукудан қайтганда ўн марта, биринчи саждада ўн марта, саждадан қайтиб ўтирганда ўн марта, иккинчи саждада ўн марта айтилади. Мазкур тасбеҳни руку ва саждада “Субҳаана роббиял аъла” ва “Субҳаана роббиял азийм”ни айтгандан кейин ўн марта айтади. Бу кайфиятни Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Муборакдан ривоят қилганлар. “Қуня” китобида ҳам шу кайфият айтилган ва уламолар томонидан ихтиёр қилинган сўз мана шу деган” (“Раддул муҳтор” китоби).
Мана шу тартибда тўрт ракат ўқилади ва жами уч юз тасбиҳ айтилган бўлади.
Агар шу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолиб, саждаи саҳв қилса, мазкур саждада тасбиҳларни айтмайди, балки сажданинг ўзининг тасбиҳлари билан кифояланади.
Агар қайсидир жойдаги тасбиҳни ташлаб кетган бўлса, бошқа ўринда бўлса ҳам ўшани ўқиб қўйилади. Масалан, биринчи саждадаги ўн тасбиҳни ўқимаган бўлса, орадаги жалсада эмас, иккинчи саждадаги тасбиҳларга қўшиб ўқиб қўяди.
Бир қанча ҳадиси шарифларда тасбиҳ намози фазилатлари айтилиб, уни ўқиган инсон гуноҳлардан фориғ бўлиши, имкони бўлса ҳар куни, бўлмаса, ҳафтада, ойда, йилда, буни ҳам қила олмаса, умрда бир марта бўлса ҳам қилишга тарғиб қилинган.
Тасбиҳ намозида тасбиҳлар ўқиш борасида бошқа кўринишлар ҳам бор. Кўпчилик уламолар маъқуллаган кўринишни келтиришни афзал деб билдик. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
​​НАМОЗГА НИЯТ ҚИЛИШДА АДАШИШ
#намоз

1255-CАВОЛ: Хуфтон намозида имомга иқтидо қилиб, шом намозига ният килиб қўйибман. Бошқатдан ўқиб олишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ният намознинг шартларидан бири ҳисобланади. Бу ниятда қалбдаги ният эътиборли бўлади. Тилда бошқа намоз, қалбда бошқа намозни ният қилса, қалбдаги ният ҳисобга ўтади. Шунга кўра агар сиз дилингизда хуфтон намозини ўқиш нияти бўлиб, тилингизда шом намозини айтган бўлсангиз, бунинг зарари йўқ. Бу ҳолатда намозни қайта ўқимайсиз. Агар дилингизда ҳам шом намози деб ният қилган бўлсангиз, у ҳолда қайта ўқиб оласиз. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидагича иборалар келган:
والمعتبر ‌فيها عمل القلب اللازم للارادة فلا عبرة للذكر باللسان إن خالف القلب لانه كلام لا نية، فلو قصدالظهروتلفظ بالعصر سهوا اجزأه
“Ниятда эътиборга олинадиган нарса бу бажарилаётган ишни қалбнинг қасд қилишидир. Қалбдаги ниятга тилдаги ният зид бўлса, бунинг аҳамияти йўқ. Чунки тилда айтиш қасд қилиш эмас, балки гапиришдир. Масалан, бир киши пешин намозини ўқиш учун дилида пешинни ният қилди, аммо адашиб тили билан асрни ният қилиб қўйди. Бундай ният қилиши кифоя қилади”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
​​НАФЛ НАМОЗ БОШЛАГАНДА ФАРЗГА ТАКБИР АЙТИЛСА
#намоз

1273-CАВОЛ: Бир киши масжидда нафл намозни бошлаганда иқомат такбири айтиб юборилса, нима қилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки ракат ўқиб, намозини тугатади ва жамоатга қўшилади. Дарҳол намоздан чиқиш намозни бузиш ҳисобланади. Бундай қилмайди, балки имомга биринчи ракатда иқтидо қилиш учун қисқа зам сура ўқиб, саловат ва дуони ҳам қисқароқ қилиб, намозини тезроқ ўқиб тугатади. Агар тўрт ракат нафл ўқишни ният қилиб бошлаган бўлса ҳам икки ракатда тугатади. Тўрт ракатга чўзмайди. Чунки намозларнинг энг ками икки ракатдир. Бир ракатли намоз йўқ. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” бундай ибора келган:
ولو شرع في التطوع ثم أقيمت المكتوبة أتم الشفع الذي فيه ولا يزيد عليه، كذا في محيط السرخسي.
“Агар намозхон нафл намозга киришгандан кейин фарз намозга такбир айтилиб қолса, бошлаган намозини икки ракат қилиб тамомлайди. Ундан кўп ўқимайди (масалан, тўрт ракат нафлга ният қилиб қўйган бўлса ҳам икки ракат билан тугатади). “Муҳити Сарахсий”да шундай келган”.
Иқомат такбири айтилгандан кейин ҳеч қандай нафл намозга киришилмайди. Такбирдан кейин суннат ва нафлларга киришиш макруҳдирБундан фақат, фарзга улгуриш шарти билан, бомдоднинг суннати истисно қилинган ("Бадоиъус саноиъ" китоби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
БИТТА НАМОЗ ЮЗ МИНГ НАМОЗ ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#намоз

263-CАВОЛ: Макка ва Мадина ҳарам масжидларида намоз ўқилганда юз минг ва минг баробар савоб берилиши эътибори билан юз мингта қазо намози ўрнига Масжидул ҳарамда битта намоз ўқиш кифоя қиладими? Илтимос, шу ҳақида жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳар бир қазо қилинган намозни худди ўзидек қилиб ўқилмагунча банданинг зиммасида қолади. Бунинг устига намозни вақтидан кечиктиргани учун тавба ҳам қилади.

Албатта, бошқа жойларга нисбатан Масжидул ҳарамда ўқилган намозлар 100 000 (юз минг) ва Масжидун набавийда ўқилганлари 1000 (минг) намознинг савобига тенг бўлади. Бу дегани 100 000 (юз минг)та ёки 1000 (минг)та қазо намознинг ўрнига битта намоз кифоя қилади дегани эмас. Балки битта намоз битта намоз ўрнига ўтади, лекин савоби минглаб марта кўп бўлади.

Бу мавзуда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

صلاة في مسجدي هذا خير من ألف صلاة فيما سواه إلا المسجد الحرام (متفق عليه عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Мана бу масжидимда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган мингта намоздан яхшироқдир. Фақат Масжидул ҳарамда ундай эмас” (Муттафақун алайҳ).

Бу ҳадисни Аллома Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ шундай шарҳлаганлар:

(خير) أي من جهة الثواب لا من جهة الإجزاء فالتضعيف يرجع إلى الثواب ولا يتعدى إلى الإجزاء بإتفاق العلماء كما نقله النووي وغيره ، فلو كان عليه صلاتان فصلى في أحد المسجدين صلاة لم تجزه إلا عن واحدة

яъни: “Масжидун набавийда ўқилган битта намоз бошқа жойларда ўқилган 1000 (минг)та намоздан савоб жиҳатидан яхшироқдир, ўрнига ўтиш жиҳатидан эмас. Уламоларнинг иттифоқи билан 1000 (минг) баробар устун бўлиш, ўрнига ўтишга эмас, балки савобга тегишли бўлади. Буни Имом Нававий ва бошқ уламолар ҳам нақл қилишган. Агар бир кишининг зиммасида иккита ўқилмаган намоз бўлса ва икки ҳарамдан бирида битта намоз ўқиса, фақат биттасининг ўрнидан ўтади” (“Мирқотул мафатиҳ” китоби).

Бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилади:

الصلاة في المسجد الحرام بمائة ألف صلاة والصلاة في مسجدي بألف صلاة والصلاة في بيت المقدس بخمسمائة صلاة (رواه الامام الطبراني عن أبي الدرداء رضي الله عنه)

яъни: “Масжидул ҳарамдаги намоз юз минг намозга, Менинг масжидимдаги намоз минг намозга, Байтул мақдисдаги намоз беш юз намозга тенг келади” (Имом Табароний ривоятлари).

Бу масжидларнинг фазилат маълум ва машҳур: Масжидул ҳарам энг биринчи ибодат учун қурилган масжид, Масжидун-набавий севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қурдирган ва доим ўша ерда турган масжидлари, Байтул мақдис ҳам қадимдан кўплаб пайғамбарлар намоз ўқиган, Пайғамбаримиз ўша ердан меърожга кўтарилган масжиддир.

Демак, муборак масжидларда ўқилган битта қазо намози биттага ўтса ҳам, ҳеч тушкунликка тушмаслик керак. Зеро у муборак жойларда ажру савобларнинг минглаб марта кўпайтириб берилиши ҳақида саҳиҳ хабарлар кўп. Аллоҳ таолонинг марҳамати билан юқорида зикр қилинган учта муборак масжидларга ҳаж, умра ёки зиёратга борган мўмин-мусулмонлар у масжидларда турли ибодатларни кўпайтиришга ҳаракат қилиши керак. Албатта, Аллоҳ ва Расули рост сўзлайди, ваъдасига хилоф қилмайди, ихлос билан амал қилсак, ваъда қилинган улуғ ажрлар шубҳасиз берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
54-savol
Fatvo hay'ati
БЕМОР КИШИНИНГ НАМОЗИ
#намоз

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
​​ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИ РЎЗАГА НИЯТ ҚИЛИБ НАМОЗГА ЧИҚИШ
#ҳайит #намоз

1290-CАВОЛ: Қурбон ҳайити куни ҳайит намозига рўза тутиб бориш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ундай эмас. Қурбон ҳайитининг одобларидан бири ҳайит намози ўқилгунга қадар ҳеч нарса емасдан намозга чиқишдир. Бу амал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳисобланади.
Ибн Бурайда отаси Бурайда розияллоҳу анҳунинг шундай деганини ривоят қилади:
وعن ابن بريدة عن أبيه رضي الله عنهما قال: كان النبي صلى الله عليه وسلم لا يخرجُ يومَ الفطر حتى يطعَم، ولا يطعَم يوم الأضحى حتى يُصلِّي؛ رواه والترمذي،
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайити куни бирор нарса емай намозгоҳга бормас ва Қурбон ҳайити куни токи ҳайит намозини ўқигунларича бирор нарса емас эдилар”. (Имом Термизий ривояти).
Айрим одамлар мана шу гапни рўза тутиб чиқиш керак экан деб тушуниб қолишган. Чунки ҳайит кунлари рўза тутилмайди. Шариатда беш кунда рўза тутиш тақиқланган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).
“Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
ويكره صوم يوم العيدين، وأيام التشريق
“Икки ҳайит ва ташриқ кунлари рўза тутиш (таҳримий) макруҳ саналади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿