Аёлларга Марузалар | Расмий канал
17.3K subscribers
3.2K photos
7.8K videos
44 files
2.23K links
🍃 Hayotda hech narsa tasodif emas. Siz aynan kerakli vaqtda, kerakli joydasiz!

Reklama 👉 https://t.me/ibratli_reklama
Perfluence


Diniy savollar 👉 Savollar.islom.uz
Download Telegram
ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ УЧ МАРТАДАН ОРТИҚ ЮВИШ
#таҳорат

1244-CАВОЛ: Таҳорат қилаётганда аъзоларни уч мартадан ортиқ ювиш мумкин эмас, деб эшитдим. Уч мартадан кўпроқ ювиш мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратда ювиладиган аъзоларни уч марта ювиш суннат ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:
عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ أَنَّ رَجُلاً أَتَى النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ كَيْفَ الطُّهُورُ فَدَعَا بِمَاءٍ فِى إِنَاءٍ فَغَسَلَ كَفَّيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ وَجْهَهُ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ ذِرَاعَيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ مَسَحَ بِرَأْسِهِ فَأَدْخَلَ إِصْبَعَيْهِ السَّبَّاحَتَيْنِ فِى أُذُنَيْهِ وَمَسَحَ بِإِبْهَامَيْهِ عَلَى ظَاهِرِ أُذُنَيْهِ وَبِالسَّبَّاحَتَيْنِ بَاطِنَ أُذُنَيْهِ ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ ثَلاَثًا ثَلاَثًا ثُمَّ قَالَ « هَكَذَا الْوُضُوءُ فَمَنْ زَادَ عَلَى هَذَا أَوْ نَقَصَ فَقَدْ أَسَاءَ وَظَلَمَ ». أَوْ « ظَلَمَ وَأَسَاءَ ».
Амр ибн Шуайб отасидан, у киши ҳам отасидан ривоят қилади: “Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Таҳорат қандай қилинади?” деб сўради. Бир идишда таҳорат суви олиб келишни буюрдилар, кейин кафтларини, юзларини, билакларини уч марта ювдилар. Бошларини масҳ қилдилар, кўрсатгич бармоқларини қулоқ ичига тиқиб, бош бармоқлари билан қулоқ орқаси, кўрсатгич бармоқлари билан қулоқ ичини масҳ қилдилар. Сўнгра оёқларини уч мартадан ювдилар. Кейин: “Таҳорат шундай бўлади, ким бунга зиёда қилса ёки камайтирса, ёмон иш ва ўзига зулм қилибди” ёки “зулм ва ёмон иш қилибди”, дедилар”.
Уламолар мазкур маънодаги ҳадисларни далил қилиб, таҳоратда ювиладиган аъзоларни уч мартадан ювишни суннат дейишган.
Саволда айтилгандек аъзоларни уч мартадан кўп ювиш икки хил мақсадда бўлиши мумкин. Биринчиси, уч марта ювиш суннат, деб эътиқод қилмайди. Шунинг учун уч мартадан кўп ювади. Бу хато ҳисобланади ва ҳадисдаги зулм қилибди, дейилган қайтариққа тушиб қолади.
Иккинчиси, уч марта ювиш суннат эканини билади ва шунга эътиқод қилади. Аммо бирор сабаб туфайли кам ёки кўп ювса, ҳадисдаги ваъидга тушмайди. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
وتثليث الغسل ولو اكتفى بمرة إن اعتاده أثم، وإلا لا، ولو زاد لطمأنينة القلب أو لقصد الوضوء على الوضوء لا بأس به وينبغي أن يقيد هذا بغير الموسوس أما هو فيلزمه قطع مادة الوسواس عنه وعدم التفاته إلى التشكيك
“(Таҳоратдаги суннатлардан бири) ювиладиган аъзоларни уч мартадан ювишдир. Агар доим бир мартадан ювишни одат қилиб олса, гуноҳкор бўлади. Агар одат қилмай, баъзида шундай қилса, гуноҳ бўлмайди. Агар қалб хотиржамлиги учун ёки таҳорат устига таҳорат олиш мақсадида зиёда қилса, зарари йўқ. Қалбни хотиржам қилиш каби сабаблар туфайли учтадан кўп қилиш васвасага учрамаган киши учундир. Васвасага учраган киши учтадан кўп ювмайди. У шайтон васвасасини узиш учун учта билан кифояланади. Қалбидаги шубҳага аҳамият бермайди”. (“Раддул муҳтор” китоби) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#қалин_пули #маҳр

🎙Қалин пулининг маҳрга алоқаси борми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
​​ИЖАРАГА ОЛИНГАН НАРСАНИ ИЖАРАГА БЕРИШ
#ижара #ҳалол_ҳаром

1247-CАВОЛ: Мен олдиндан бир йиллик ижара пулини тўлаб қўйиб, кейин ўзим қимматроқ пулга ижарага берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ижарага олинган нарсани ижарага бериш жоиз. Лекин бир қанча шартлар бор. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия” китобида шундай дейилган:
"وإذا ‌استأجر ‌دارا وقبضها ثم آجرها فإنه يجوز إن آجرها بمثل ما استأجرها أو أقل، وإن آجرها بأكثر مما استأجرها فهي جائزة أيضا إلا إنه إن كانت الأجرة الثانية من جنس الأجرة الأولى فإن الزيادة لا تطيب له ويتصدق بها، وإن كانت من خلاف جنسها طابت له الزيادة ولو زاد في الدار زيادة كما لو وتد فيها وتدا أو حفر فيها بئرا أو طينا أو أصلح أبوابها أو شيئا من حوائطها طابت له الزيادة، وأما الكنس فإنه لا يكون زيادة وله أن يؤاجرها من شاء إلا الحداد والقصار والطحان وما أشبه ذلك مما يضر بالبناء ويوهنه هكذا في السراج الوهاج".
“Бир ҳовлини (бинони) ижарага қабул қилиб олса, сўнг уни бошқага ижарага бермоқчи бўлса, ўзи олган нархга ёки ундан арзонроққа ижарага берса, жоиз бўлади.
Агар ўзи олган нархдан қимматроқ баҳога ижарага берса ҳам жоиз бўлади. Аммо бу ижараси учун олган ҳақи биринчи ижарадаги ҳақнинг жинсидан (масалан, сўмга олиб сўмга берса, долларга олиб долларга берса) бўлса, ортиқча олган пули унга ҳалол бўлмайди, уни садақа қилиши лозим бўлади.
Агар бошқага ижарага берганда иккинчи ижарачи томонидан бериладиган маблағ биринчи ижарачи томонидан бериладиган маблағнинг жинсидан бошқа (масалан, сўмга олиб, долларга берса) бўлса, унда ортиқча олган қиймати ҳам ҳалол бўлади. Агар ижарага олинган ҳовлига бирор қўшимча киритса, масалан қудуқ кавласа, қозиқ ўрнатса, лой билан шуваса, эшикларни тузатса ёки деворларини таъмирласа, шунда ҳам ортиқча олинган қиймат ҳалол бўлади. Аммо ҳовлини супуриб тозалаш қўшимча киритиш ҳисобланмайди.
Ижарага олган бино ёки жойни темирчи, тегирмончи, кир ювувчи каби бинога, жойга шикаст етказадиган ишлар билан шуғулланувчига ижарага бермайди”.
Шунга биноан сиз пулнинг жинсида ўзгариш қилсангиз ёки олган жойингизга матнда келгани каби ўзгартиришлар киритсангиз, олган ҳақингиз жоиз бўлади. Аммо ҳеч қандай ўзгартириш бўлмаса, олган ортиқча сумма ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
​​Синиқ қарор
(Бўлган воқеа)

Она ўғлига топган қизини мақтади.
Ота қизига келган совчини мақтади.
Йигит онанинг зўри билан уйланди.
Қиз отанинг зўри билан турмушга чиқди.
Фарзанд туғилгунча келин-куёв келиша олмадилар.
Фарзанд туғилгач эса ҳаммаси янада чигаллашди, баттар бўлди.
Куёв онасининг чизиғидан чиқолмади.
Келин отасининг...
Ёш оила ҳаётларини қуриб битказа олмадилар.
Бошидан ғишт қийшиқ қўйилган эди.
Қийшиқликни тўғирлаб бўлмади.
Куёв талоқ берди.
Келин ёш боласини бағрига босганча отасиникига қайтиб борди.
Йигит бошқасига уйланди.
"Қиз" бошқасига турмушга чиқди.
Ўртада ҳали 2 ёшга ҳам етмаган гўдак сарсон бўлгани қолди.
Баъзан онаси билан, баъзан эса онасининг онаси бувиси билан.
Ўгай ота гўдакни ҳар доим ҳам кўришни хоҳлайвермайди.
Бола бечорага жабр бўлди.
Фарзандларингизни кўнгиллари ўтирмаган инсонлар билан жуфт қилманг!
Азобини чекишга тоқатингиз тўкилади.

Зулфия Махмуд

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Ҳожиларга эслатма:
Бақиъ қабристонига кириб, ўнг қўл-тепароққа қаранг, Бақиъ Имомлари қабрларига кўзингиз тушади.

1- Аббос ибн Абдулмуттолиб.

У кишим ортларида саф тортгандек тўрт имом:
2- имоми Ҳасан ибн Алий.

3-имоми Зайнул обидин ибн Ҳусайн ибн Алий.

4- имоми Муҳаммад Боқир ибн Зайнул обидин.

5-имоми Жаъфар Содиқ ибн Муҳаммад Боқир розияллоҳу анҳум ажмаъин.

Ҳазрати Аббос розияллоҳу анҳуни баробарларида, деворга яқин саййида, афифа, жаннат аёллари маликаси Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо қабрлари бор.

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Кўчага ахлат ташлайдиганлар учун.

Фақат суратингиз эмас, аслингиз ҳам инсон бўлсин!!!

Ибрат учун тарқатинг!

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
ДАМ СОЛДИРИШ ЖОИЗМИ?
#ҳадис

1248-CАВОЛ: Бир ҳадисда: “Менинг умматимдан ҳисобсиз жаннатга кирадиганлари бўлади. Улар бемор бўлсалар, дам ҳам солдирмайдилар”, дейилган экан. Шунга дам солдириш ҳам гуноҳми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Сиз сўраган ҳадис машҳур саҳобий ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бўлиб, унда Набий алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар:
يدخلُ مِن أمَّتي الجنَّةَ سبعونَ ألفًا بغيرِ حسابٍ همُ الَّذينَ لاَ يسترقونَ ولاَ يكتَوونَ، ولا يَتطيَّرونَ وعلى ربِّهم يتوَكَّلونَ
Яъни: “Умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз кирурлар. Улар шундай кимсаларки, дам солишни талаб қилмайдиганлар ва шумланмайдиганлар ҳамда роббиларига таваккул қиладиганлардир” (Имом Бухорий, Муслим ва Термизийлар ривояти).
Мулла Алий Қорий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида дам солдириш жоизлигига далолат қиладиган ва дам солишдан қайтарилган ҳадиси шарифларни келтириб, уларнинг ҳар бири ўзига хос маънога эга эканини айтадилар. Яъни дам солдириш Қуръони карим оятлари, Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан араб тилида бўлса ва одамлар шифони Аллоҳ таолодан деб билсалар, бу иш жоиз экани, таваккалга зид эмаслиги, жаннатга ҳисобсиз киришдан тўсмаслигини айтадилар. Лекин дам солдириш жоҳилият одатларига кўра бўлса, одамлар тушунмайдиган бир нарсалар ўқилса, одамлар шифо шу руқядан деб эътиқод қилса, бундай дам солиш жоиз эмаслигини баён қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Ҳаётий ҳикоя

Ота

-Дадажон , эртага Қиёмат қойим бўлиб, дунё тугармиш. Ўртоқларим айтяпти, қўрқяпман.

-Қўрқма, болажоним, мен борман, ҳаммаси яхши бўлади.
"Яхшиям дадам бор!", хотиржам ухлаб қолди болакай отасининг пинжига кириб.

—Дада, эртага биринчи мусобақам , ҳаяжонланяпман.

—Қўрқма, ўғлим,мен дуо қилиб тураман, ҳаммаси яхши бўлади.
"Отамнинг дуоси билан ғалаба қозонаман" .Ўзига ишончи ортди ўсмирнинг.

—Дада, олисга кетяпман, оиламни олиб кетолмайман.
—Хавотир олма, онанг иккимиз қайтгунингча уйингда бўламиз. Кўнгли тинчиб сафарга кетди йигит.

—Дада,мени ташлаб кетманг, сизсиз нима қиламан, йиғлади у отасини қучиб
-Дуоларим сени асрайди болам. Кўзи мангуга юмилди отанинг.

Оталар тоғ бўлар экан. Уларга суяниб юксалар экан инсон.Тоғи қулаб кетди йигитнинг. Юрагига қиёмат қадар дард ўрнашди.

Феруза Салходжаева

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Али Тантовий ҳикоя қилади:
Уни менга Афғонистоннинг Мисрдаги собиқ элчиси шайх Содиқ Мажийдий айтиб берган эди. Уни зудлик билан муҳим бир вазифани бажариш учун собиқ СССРга юборадилар. У борадиган ерларида ҳалол жонлиқлар сўйилишини аниқ билмагани учун ташвишга тушади ва уйидаги иккита товуқни сўяди. Аёли сафари учун унга сўйилган товуқларни пишириб беради. Тошкентга етиб келганида бир мулла киши меҳмон қилиш уни уйига чақиради. Мажийдий унинг уйига пишган товуқларни олиб боришга хижолат бўлиб турганда йўлда бир муслима аёлнинг фарзандлари билан турганини кўриб қолади. Уларнинг юзидан оч эканлари билиниб турар эди. Уларга товуқларни бериб юборади. Озгина вақтдан кейин у кишига топшириқ ўзгаргани ва ортга қайтиш борасидаги телеграмма етиб келади..

У кишининг мазкур сафари фақат бир иш учун бўлган эди. У ҳам бўлса уйида турган товуқларни пишириш ва уларни тўрт минг мил юриб бориб юқорида айтилган аёл ва болаларига етказиш. Товуқлар уларнинг ризқи эди..
Ризқларни ўз эгаларига буюк ҳикмати ила етказувчи Аллоҳ таоло ҳар қандай айб ва нуқсондан пок зотдир.
Субҳаналлоҳ...

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Siz namozni qanday o'qiysiz ?

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ayollar kechiradi, lekin unutmaydi!

Sizning turmush o'rtog'ingiz sizdan kechirim so'ray oladimi?



🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Injiqliklarsiz bolaga qanday dars qildirish mumkin?

🔵Siz bolangizni vaqti uchun reja tuzasizmi yoki kun tartibini o'ziga qo'yib berasizmi?

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ота ва ўғил маҳкамада

Улуғ ёшдаги ота маҳкамага ўз ўғлидан шикоят қилиб келди. Қози аввалига ўз ўғлидан шикоят қилган отани кўриб ҳайрон бўлди ва: ўғлингиздан қандай шикоятингиз бор?-деб сўради.
Ота: мен ўғлимдан ҳар ойлик харажатларимни тўлаб беришини сўрайман, деди.
Қози: бунга ҳаққингиз бор, деди ва ўғлини топиб келишларига буюрди.
Ўғилни топиб келтиришди.
Қози: бу қария сенинг отангми?-деб сўради.
Ўғил: ҳа, деди.
Қози: отанг сендан шикоят қилиб келганини биласанми? У сендан ҳар ойлик харажатларини тўлаб беришингни даъво қиляпти. Бир ойлик харажатининг миқдори 10 динор экан, деди.
Ўғил: қандай қилиб отам мендан ҳар ойда 10 динор беришимни талаб қилади. Аҳир отам бундай арзимас миқдордаги пулга муҳтож эмаску. Унинг бир нечта корхоналари, кўплаб кўчмас мулклари борку. Агар ўн динорни ерда ётганини кўрса ҳам олмайдику. Мен унинг шикоятига тушунмадим, дебди.
Қози: Отангни талаби шу, деди.
Ота: ҳурматли қози, менга талабим бўйича ҳукм чиқариб беришингизни сўрайман, деди.
Шундан кейин қози ҳукмни ўқиди. Ҳар ойда ўғил отасига харажатлари учун 10 динор маблағни беришини тайин қилди.
Ота ва ўғил маҳкамадан чиқиб кетаётганларида уларнинг ортидан қози бақириб чақирди. Мен сиздан бир савол сўрасам майлими?-деди қози.
Майли сўранг, деди ота.
Нима учун СИЗ беҳисоб бойликка эга бўлатуриб, ўғлингиздан ҳар ойда арзимас маблағни бериб туришини талаб қилдингиз?-деб сўради.
Шунда ота хўнграб йиғлаб юборди ва: мен ўғлимни узоқ вақтдан бери кўрмайман. У менинг ҳолимдан хабар олмайди, мен билан гаплашмайди. Мен эса, уни соғинаман, тез-тез кўришни истайман. Шунинг учун ҳеч бўлмаса бир ойда бир марта дийдорини кўриш учун шу даъво билан келдим, деди.
Бу гапни эшитиб қози ҳам йиғлаб юборди ва отага: агар бошидан шу гапни айтганингизда мен ўғлингизни зиндонга солиб, дарра урдирган бўлар эдим, деди. Шундан кейин ўғилга қараб: Аллоҳга қасамки, агар дунёга подшоҳ бўлсанг ҳам отангни норози қилар экансан, нажот топмайсан, жаннатга киролмайсан, деди!
ДУНЁДА ОЛТИТА ЖОНЗОТ БОРКИ, ҲАЗРАТИ РАСУЛУЛЛОҲ (с.а.в.о.) УЛАРНИ ЎЛДИРИШНИ МАНЪ ҚИЛГАНЛАР

Ҳазрати Расули акрам (с.а.в.о.) қуйидаги сабабларга кўра асалари, чумоли, қурбақа, чумчуқ, ҳудҳуд ва қалдирғочни ўлдиришни манъ қилганлар:

Асалари
Асалари шундай жонзот эканки, фақат ҳалол еб ҳалол қайтарар экан. Шунинг эвазига Аллоҳ асаларини шунчалик мўътабар деб билар эканки, бундай иззат инсу-жинда ҳатто йўқ экан.

Чумоли
Чумолининг Аллоҳ ҳузуридаги иззат-эътибори шунда эканки, ҳазрати Сулаймон ибн Довуд (а.с.) замонларида кучли қирғоқчилик дунёга ҳукмрон бўлганида, одамлар ибодат қилиб Аллоҳдан ёмғир сўраган пайтларида ҳазрати Сулаймон пайғамбар (а.с.) нинг кўзлари бир чумолига тушган экан. Сулаймон (а.с.) икки оёқда тик ва икки қўлини осмонга баланд кўтарган ҳолда турган чумолининг сўзларига қулоқ тутсалар, у Парвардигорга шундай арз қилармиш: “- Эй Худо! Биз ҳам сен яратган бошқа махлуқотлар сингари махлуқларингданмиз. Биз ҳам улар каби сенинг фазлу-карамингдан ноумид эмасмиз. Бизларни ўз ризқу-рўзингдан узоқлаштирма, бемурувват инсонларнинг гуноҳлари туфайли бизларни жазоламагин!”

Қурбақа
Иброҳим (а.с.) ни Намруд подшоҳ оловда ёқиш учун ташлаган пайтда инсонлар ва бошқа жонзотлар Худодан сўрашдан бошқа иш қилмай турганларида, қурбақа сув ютиб, оловни учириш учун оловга кириб танасининг тўртдан бир қисмини куйдириб олиб, оловга сув сепган экан.

Ҳудҳуд
Ҳудҳуд Сулаймон (а.с.) га Балқис мамлакатига бориш учун йўл кўрсатган экан.

Чумчуқ
Одам (а.с.) га Сарондиб юртидан Жидда шаҳрига келишлари учун ҳамроҳлик қилиб йўл кўрсатган экан.

Қалдирғоч
Осмонда чарх уриб парвоз қилганлигининг сабаби инсонларнинг бир-бирларига ситам кўрсатганликлари учун ғам чекаркан ва у тўхтовсиз ибодатда бўлганлиги учун у овоз чиқарган пайтда “Валаз зооллийн” деган жумла эшитилар экан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Mulohaza

Inson asliyatini kim biladi?🤔

Insonlar shunaqa, òzi qanaqa bòlsa hammani shunaqa deb òylaydi, yaxshilar hammani yaxshi deb òylaydi, yomon insonlar doim hammani yomonlab yuriydi🧐

Video sizlarga manzur bòlsa reaksiyalar bildiring va yaqinlaringizga uzating ❤️

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ròmol_òrash

🧕 Kapyushonli kiyimlar bilan sharf ôrash usuli

Yana qanday usulda sharf ôrash usullarini olishimni xohlaysiz kommentariyada yozib qoldirig

Video yoqsa layk bosing va dugonalaringizga ham uzating ❤️

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿