Аёлларга Марузалар | Расмий канал
14.7K subscribers
3.41K photos
8.34K videos
47 files
2.33K links
🍃 Hayotda hech narsa tasodif emas. Siz aynan kerakli vaqtda, kerakli joydasiz!

Reklama 👉 https://t.me/ibratli_reklama
Perfluence

Diniy savollar 👉 Savollar.islom.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Иддаси чиқмаган аёл бозорга чиқиши мумкинми

♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

Каналимизга обуна бўлинг⤵️

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar

Аёл киши Қуръонни ёд олиши мумкин эмасми?

Савол:
Ассалому алайкум! Бир қариндошимдан «аёлллар ва қизлар Қуръони Каримни ёдлаши мумкин эмас, улар Қуръонни ўқиши керак. Қуръонни ёд олиш эркаклар учун» деган гапни эшитиб қолдим ва бу сўзга шубҳа билан қарадим. Чунки аёллар илмли бўлса бутун уммат илмли бўладику. Қуръонни аёллар ва қизлар ёд олса бўладими?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Ўша қариндошингиз бекор айтибди. Бу каби гапларни диндан хабари бўлмаган одамлар ўйлаб топишади ва диндан хабари бўлмаганлар тарқатишади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Қизларнинг поклиги ҳақида

Ассалому алайкум! Балоғат ёшига eтаётган қиз ва йигитларнинг қўлтиқости ва киндикости туклари янги чиқишни бошлашида юлинадими? Биз шундай қилганмиз, лeкин кимлардир: “Турмушга чиқмагунча тeгиб бўлмайди”, дeйишади. Шу масалага ойдинлик киритилса, яқинларимга ҳам улашсам дeйман.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Долзарб масалани кўтарибсиз. Бу ҳам бўлса, сизнинг ибодат масаласида эътиборли эканлигингизнинг белгисидир. Анчадан бери шу масалани ёритиш ниятим бор эди. Мен ҳам шу гапни кўп бора эшитганман. Ҳақиқатда ҳам, баъзиларда шундай одат бор. Келинг, аввало шариатда бу ҳақда нима дейилганига назар солайлик:
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўн нарса фитратдан (соф табиатдан)дир; мўйлабни қисқартириш, соқолни ўстириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни олиш, бўғинларнинг бужмайган жойларини ювиш, қўлтиқ (туки)ни юлиш, қовуқ (туки)ни қириш, истинжо қилиш – ва Мисъаб «ўнинчисини унутдим, оғизни чайиш бўлса керак», деди».
Бешовлари ривоят қилишган.
Инсон мукаллаф бўлганидан кейин бу ишларни амалга ошириши зарур. Демакки, бу нарсалар зоҳир бўлиши билан, яъни қўлтиқ ва киндик остидаги тук ўсиб чиқиши билан олиш лозим. Бу маълум бир ёш ёки вазиятга боғланмаган. Мазкур аъзоларда ўсиб чиқадиган туклар нопок ҳисобланганидан кейин уни тозалаш шарт. Турмушга чиққунга қадар олмаслиги керак, деган гап аслида шариатда йўқ, аксинча, шариат кўрсатмасига зиддир. Уламоларимиз уларни олмаслик қирқ кундан ошиб кетмаслиги кераклигини айтадилар.
Энди, ижозатингиз билан, бу борадаги ҳаётий татбиққа назар солиб кўрайлик. Дейлик, қиз болада 13-14 ёшларида шу нарсалар зоҳир бўлди. У то турмушга чиққунга қадар, яъни масалан, 19 ёшгача тукларини олмади. Бу туклар нопоклик экани, ҳар хил ноқулайликларга сабаб экани, турли нохуш ҳидларни жалб қилиши ҳаммага аён. Бунинг устига, қиз боланинг покланиш ҳақида тушунчаси ҳам, тажрибаси ҳам йўқ. Тўй куни тайин бўлганидан кейин, тўйдан бир кун аввал қиз ҳаммомга кириб покланиш ишини ҳаётида биринчи бор амалга оширади. Бунга минг машаққат ва оғриқлар билан 4-5 соат сарфлаб эришилади. Мазкур ҳолатни тўйдан аввал қанча вақт сарфлаб бўлса-да, қилиш имкони бор. Лекин тўйдан кейин-чи? Қайси келин ҳаммомда соатлаб қолиб кетиши мумкин? Бундай тозаланишга одатланмаган келин тўйдан кейин ноқулай ҳолатга дуч келиши аниқ. Ё ўрганмагани учун кўп машаққатга, вақт сарфлашга мажбур бўлади, ё одатланиб қолгани учун тўйдан кейин ҳам покланишга беэътибор бўлиб юраверади. Баъзи, балки аксар можароли оилаларнинг келишолмаслиги сабабларини ўргансангиз, айнан мана шу сабаб келиб чиқади. Аёлларининг покликка бўлган эътиборсизликлари эрларнинг кўнглини совутади. Эркаклар учун аёлларнинг озодалиги ва хушбўй бўлиши жуда муҳимдир.
Энди қиз болага шу нарсаларни аввалдан ўргатиб борилса, бунга одатлантириб борилса, турмушга чиққанида ҳам қийналмайди. Тозаланиш учун соатлаб вақт сарфламайди. Озодаликка ўргангани учун нопок юра олмайди. Ёш қизларга бундай масалаларда таълим-тарбия бериб бориш, биз катталарнинг масъулиятимиздир.

Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб
ҚАЗО БЎЛГАН НАМОЗ БИРИНЧИ ЎҚИЛАДИМИ ЁКИ ВАҚТИ КИРГАН НАМОЗМИ?

CАВОЛ:
Қазо бўлган намоз биринчи ўқиладими ёки вақти кирган намозми? Масалан, бир киши Пешин намозини қазо қилиб қўйди. Шу одам Аср вақтида биринчи қазо қилган Пешин намозини ўқийдими ёки Аср намозини ўқиб бўлиб, кейин қазо бўлган Пешинни ўқийдими.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир
Роҳманир Роҳим.
Агар киши “аҳли тартиб” бўлса, яъни, зиммасидаги қазо намозлари олти маҳалга етмаган бўлса, бундай кишилар қазо намоз ўқишда тартибга риоя қилишлари керак бўлади. Мисол учун, аҳли тартиб киши Бомдод намозини қазо қилиб қўйса ва шу Бомдодни ўқимасдан Пешин намозини ўқиса, Пешин намози дуруст бўлмайди. Чунки бу киши аҳли тартиб бўлгани учун намозларни ўқишда ҳам тартибига риоя қилиши керак эди. Яъни, биринчи қазо қилган Бомдодни ўқиши ва кейин Пешинни ўқиши керак эди. Қазо бўлган Бомдодни ўқимасдан Пешинни биринчи ўқиб қўйса, ўқиган намози бекор бўлиб, Бомдодни қазосидан кейин яна Пешинни ўқиши керак бўлади.

Аҳли тартиб киши Витр намозини ҳам риоясини қилади. Яъни, Витр намозини қазо қилиб қўйса, уни ўқимасдан Бомдод намозини ўқиши дуруст бўлмайди. Ҳатто бундай пайтда Бомдодни жамоат билан ўқиши ҳам дуруст бўлмайди. Албатта, биринчи қазо қилган Витр намозини ўқиб, кейин Бомдодни адо қилади.
“Ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида “аҳли тартиб” киши ҳақида шундай дейилган:

وإذا فاتته أقل من ست صلوات: يجب الترتيب بين الفوائت والوقتية أى: يجب أن يقضي الفوائت قبل أداء الوقتية فإن أدى الوقتية قبل قضاء الفوائت: لا تصح الوقتية. وكذلك يجب الترتيب فيما بين الفوائت، فإن فاتته الفجر والظهر والعصر والمغرب: يقضي الفجر ثم الظهر ثم العصر وهكذا، فإن قضى الظهر قبل الفجر أو العصر قبل الظهر لم يصح، وعليه الإعادة.

яъни: “Агар кишининг қазолари олти намоздан кам бўлса, бундай киши қазо намозлар билан вақтида ўқиладиган намозларнинг ўртасида тартибга риоя қилиши вожиб бўлади. Яъни, вақти кирган намозни ўқишдан олдин қазо қилган намозни ўқиши лозим бўлади. Агар қазо қилган намозни ўқишдан олдин вақти кирган намозни ўқиса, вақтидаги намози дуруст бўлмайди. Шунингдек, бундай аҳли тартиб кишига қазо қилган намозларини ўқишда ҳам тартибга риоя қилиши вожиб бўлади. Масалан, бундай киши Бомдод, Пешин, Аср ва Шом намозларини қазо қилса, биринчи Бомдоднинг қазосини, кейин Пешинни, сўнгра Асрни ва охир Шомни қазосини ўқийди. Агар мабодо, Бомдоднинг қазосидан олдин Пешинни қазосини ўқиб қўйса ёки Пешиндан олдин Асрни қазосини ўқиб қўйса, дуруст бўлмайди. Балки, Пешин ва Асрни қазосини қайта тартиб билан ўқиши керак бўлади”.

Агар киши “аҳли тартиб” бўлмаса, яъни зиммасидаги қазо намозлари олти маҳалга етган бўлса ёки ундан ҳам кўп бўлса, бундай киши “аҳли тартиб”ликдан чиқади ва вазиятга қараб, хоҳласа, биринчи қазо намозини ўқийди, хоҳласа вақти кирган намозни биринчи ўқиб, кейин қазо намозини ўқийди.

Бу ҳақда “Ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида шундай дейилган:

وإن فاتته ست صلوات أو أكثر لا يجب الترتيب، فيجوز أن يؤدى الوقتية قبل قضاء الفوائت، و كذلك لا يجب الترتيب فيما بين الفوائت، فيجوز أن يقضي الظهر قبل قضاء الفجر، أو العصر قبل قضاء الظهر.

яъни: “Агар кишининг зиммасида олти ёки ундан ортиқ қазо намозлари бўлса, ундай кишига қазо намозларни ўқишда тартибга риоя қилиш вожиб бўлмайди. Демак, бундай киши қазо намозини ўқишдан олдин вақти кирган намозни ўқиши жоиз бўлади.

Шунингдек, бундай кишига (зиммасида олти ёки ундан ортиқ қазо намозлари бор кишига) қазо намозларини ўқишда ҳам тартибга риоя қилиши вожиб бўлмайди. Демак, бундай киши Бомдоднинг қазосини ўқишдан олдин Пешиннинг қазосини ўқиши жоиз ёки Пешиннинг қазосини ўқишдан олдин Асрнинг қазосини ўқиши жоиз”
. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Иддаси чиқмаган аёл бозорга чиқиши мумкинми

♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

Каналимизга обуна бўлинг⤵️

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

🎞 НАМОЗДАГИ ЗИКРЛАРНИ БАРМОҚЛАР БИЛАН САНАШ ЖОИЗМИ?

🎙 Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
#Савол_жавоб

Иккиланиш

Савол:
Ассалому алайкум! Қуръонни ўзбекча тафсирини ўқиб ўтирибман. Бақара сурасининг 42-оятида: «Ҳақни ноҳақлик билан қориштирмангиз, ҳамда билиб туриб, ҳақиқатни яширмангиз» деб ўқидим. Саволим шундан иборатки, оятнинг охирги жумласидан (ҳақиқатни яширмангиз) келиб чиқди. Интернет нашрларида ҳамда сизларнинг саҳифангизда ўқиганманки, ким бировни айбини беркитса, Аллоҳ қиёматда уни айбини беркитади деб. Мисол, киши белгиланган тартиб қоидани бузди ва маълум миқдорида зарар келтирди, мен унга гувоҳ бўлдим. Уни айбини беркитганим маъқулми ёки 42-оятга кўра иш тутганим яхшими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Айб икки хил бўлади. Бир инсонни ўзидан бошқага зарари етмайдиган ва у ўзи ҳам уни яширишга ҳаракат қиладиган. Буни яширишга ҳаракат қилиш керак. Масалан кимдир гоҳ гоҳида маст қилувчи нарсани ичиб қўяди ва уни ташлашга ҳам ҳаракат қилади. Буни ошкор қилмай қўйявериш керак. Иккинчиси ўзидан бошқаларга зиён келтирадиган айб ёки шариат ҳукмини зидди бўлган нарса. Буни аввало ўзига айтиб огоҳлантирилади, тўхтамаса ундан бошқаларни огоҳлантирилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
#Савол_жавоб

Қадр кечасида амаллар

Савол:
Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳим улуғ ойда қилаётган эзгу ишларингизга Ўзи ажрни кўпайтириб берсин. Менга Қадр кечасида қандай зикрларни айтишни ёзиб берсангизлар.

Жавоб:
- Ва алайкум ассалом!

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, агар Қадр кечасини қайси эканлигини билсам, у кечада нима дейман? Шуни хабарини берсангиз» дедим. У зот «اللَّهُمَّ إنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي» Аллоҳим сен авф қилувчисан, Каримсан, авф қилишни яхши кўрасан, мени авф қил» дедилар.
(Термизий ривояти)

Авф қилиш, гуноҳларни кечириб, буткул йўқ қилиб юбориш маъносини билдиради. Мағфират қилиш маъносига яқминдир. Лекин ундан муболағалироқдир. Чунки мағфират қилиш айбни беркитишдан иборатдир. Авф қилиш эса, буткул йўқ қилиб юборишдан иборатдир. Авф қилиш Аллоҳ таолонинг ҳаққида гуноҳнинг изини ҳам қолдирмай йўқ қилиб юборишга айтилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Эмикдошлик

Ассалому алайкум! Мен ўғил фарзандимни дунёга келтирганимда сутим кўплиги сабабли туғруқхонадаги иккита гўдакни дўхтирлар айтгани сабабли эмизгандим. Бу вақтда эмикдошлик деган нарсани тушунмасдим. Эмизган гўдакларимнинг жинсини ҳам, ота-онасини ҳам билмайман. Вақти келиб, ўша гўдаклардан бирортаси билан фарзандим никоҳ қурадиган бўлса ёки гўдакларнинг синглиси билан оила қурадиган бўлса, гуноҳга қоламанми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:
– Ва алайкум ассалом! Ўша гўдаклар сизга ўғил ёки қиз бўлади. Улар билан сизнинг фарзандларингиз турмуш қура олмайди. Аммо уларнинг сингил ёки укалари фарзандларингиз билан никоҳланиши жоиз.

Валлоҳу аълам.

#Савол_жавоб

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Ҳайз

Ассалому алайкум! Хар ойда бир ҳафта ҳайз кўраман. Шу бир ҳафта ичида намоз ҳам, Қуръон хам ўқимаганим боис, намоз ўқишга эриниб қоламан. Бундай бўлмаслиги учун ҳайз даврида нималар қилишимни маслаҳат берасиз? Олдиндан раҳмат!

Одинахон Муҳаммад Юсуф:
– Ва алайкум ассалом! Зикрларни кўпайтириш, китоблар ўқиш, маърузалар тинглаб туриш лозим.

Валлоҳу аълам.

#Савол_жавоб

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
#Савол_жавоб
ҚАЗО БЎЛГАН НАМОЗ БИРИНЧИ ЎҚИЛАДИМИ ЁКИ ВАҚТИ КИРГАН НАМОЗМИ?

CАВОЛ:
Қазо бўлган намоз биринчи ўқиладими ёки вақти кирган намозми? Масалан, бир киши Пешин намозини қазо қилиб қўйди. Шу одам Аср вақтида биринчи қазо қилган Пешин намозини ўқийдими ёки Аср намозини ўқиб бўлиб, кейин қазо бўлган Пешинни ўқийдими.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир
Роҳманир Роҳим.
Агар киши “аҳли тартиб” бўлса, яъни, зиммасидаги қазо намозлари олти маҳалга етмаган бўлса, бундай кишилар қазо намоз ўқишда тартибга риоя қилишлари керак бўлади. Мисол учун, аҳли тартиб киши Бомдод намозини қазо қилиб қўйса ва шу Бомдодни ўқимасдан Пешин намозини ўқиса, Пешин намози дуруст бўлмайди. Чунки бу киши аҳли тартиб бўлгани учун намозларни ўқишда ҳам тартибига риоя қилиши керак эди. Яъни, биринчи қазо қилган Бомдодни ўқиши ва кейин Пешинни ўқиши керак эди. Қазо бўлган Бомдодни ўқимасдан Пешинни биринчи ўқиб қўйса, ўқиган намози бекор бўлиб, Бомдодни қазосидан кейин яна Пешинни ўқиши керак бўлади.

Аҳли тартиб киши Витр намозини ҳам риоясини қилади. Яъни, Витр намозини қазо қилиб қўйса, уни ўқимасдан Бомдод намозини ўқиши дуруст бўлмайди. Ҳатто бундай пайтда Бомдодни жамоат билан ўқиши ҳам дуруст бўлмайди. Албатта, биринчи қазо қилган Витр намозини ўқиб, кейин Бомдодни адо қилади.
“Ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида “аҳли тартиб” киши ҳақида шундай дейилган:

وإذا فاتته أقل من ست صلوات: يجب الترتيب بين الفوائت والوقتية أى: يجب أن يقضي الفوائت قبل أداء الوقتية فإن أدى الوقتية قبل قضاء الفوائت: لا تصح الوقتية. وكذلك يجب الترتيب فيما بين الفوائت، فإن فاتته الفجر والظهر والعصر والمغرب: يقضي الفجر ثم الظهر ثم العصر وهكذا، فإن قضى الظهر قبل الفجر أو العصر قبل الظهر لم يصح، وعليه الإعادة.

яъни: “Агар кишининг қазолари олти намоздан кам бўлса, бундай киши қазо намозлар билан вақтида ўқиладиган намозларнинг ўртасида тартибга риоя қилиши вожиб бўлади. Яъни, вақти кирган намозни ўқишдан олдин қазо қилган намозни ўқиши лозим бўлади. Агар қазо қилган намозни ўқишдан олдин вақти кирган намозни ўқиса, вақтидаги намози дуруст бўлмайди. Шунингдек, бундай аҳли тартиб кишига қазо қилган намозларини ўқишда ҳам тартибга риоя қилиши вожиб бўлади. Масалан, бундай киши Бомдод, Пешин, Аср ва Шом намозларини қазо қилса, биринчи Бомдоднинг қазосини, кейин Пешинни, сўнгра Асрни ва охир Шомни қазосини ўқийди. Агар мабодо, Бомдоднинг қазосидан олдин Пешинни қазосини ўқиб қўйса ёки Пешиндан олдин Асрни қазосини ўқиб қўйса, дуруст бўлмайди. Балки, Пешин ва Асрни қазосини қайта тартиб билан ўқиши керак бўлади”.

Агар киши “аҳли тартиб” бўлмаса, яъни зиммасидаги қазо намозлари олти маҳалга етган бўлса ёки ундан ҳам кўп бўлса, бундай киши “аҳли тартиб”ликдан чиқади ва вазиятга қараб, хоҳласа, биринчи қазо намозини ўқийди, хоҳласа вақти кирган намозни биринчи ўқиб, кейин қазо намозини ўқийди.

Бу ҳақда “Ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида шундай дейилган:

وإن فاتته ست صلوات أو أكثر لا يجب الترتيب، فيجوز أن يؤدى الوقتية قبل قضاء الفوائت، و كذلك لا يجب الترتيب فيما بين الفوائت، فيجوز أن يقضي الظهر قبل قضاء الفجر، أو العصر قبل قضاء الظهر.

яъни: “Агар кишининг зиммасида олти ёки ундан ортиқ қазо намозлари бўлса, ундай кишига қазо намозларни ўқишда тартибга риоя қилиш вожиб бўлмайди. Демак, бундай киши қазо намозини ўқишдан олдин вақти кирган намозни ўқиши жоиз бўлади.

Шунингдек, бундай кишига (зиммасида олти ёки ундан ортиқ қазо намозлари бор кишига) қазо намозларини ўқишда ҳам тартибга риоя қилиши вожиб бўлмайди. Демак, бундай киши Бомдоднинг қазосини ўқишдан олдин Пешиннинг қазосини ўқиши жоиз ёки Пешиннинг қазосини ўқишдан олдин Асрнинг қазосини ўқиши жоиз”
. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Мен йигирма ёшимда намозга кирганман. Ундан олдинги намозларимнинг қазосини ўқийманми?

Жавоб: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Умра зиёратига маҳрамсиз бориш жоизми?

Ассалому алайкум! Мен 19 ёшимда хўжайиним билан умрага кетаётгандик. Аэропортда хўжайинимга четга чиқмаслиги учун запрет қўйилганини билдик. Умрага кетаётганлар ичида менинг бувим, холам ва келинойимлар ҳам бор эди. Хўжайиним ўзлари бора олмадилар, мени уларга қўшиб жўнатдилар. Умрага маҳрамсиз борса нима бўлади? Мен маҳрамсиз борган бўламанми шунда? Маҳрамсиз борса ҳам умра зиёрати қабул бўладими?

Жавоб:
Маҳрамсиз борганингиз учун гуноҳкор бўласиз. Умра эса қабул, иншааллоҳ.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿