Аёлларга Марузалар | Расмий канал
13.9K subscribers
3.47K photos
8.57K videos
47 files
2.36K links
🍃 Hayotda hech narsa tasodif emas. Siz aynan kerakli vaqtda, kerakli joydasiz!

Reklama 👉 https://t.me/ibratli_reklama
Perfluence


Diniy savollar 👉 Savollar.islom.uz
Download Telegram
НАМОЗ ЎҚИМАЙ ЖАННАТГА КИРГАН САҲОБА
#намоз

930-CАВОЛ: Саҳобалардан бирини "Бирор вақт намоз ўқимасдан жаннатга кирган саҳоба Амр ибн Собит ибн Уқайш розияллоҳу анҳу" деб ўқидим. Қандай қилиб намоз ўқимай жаннатга кирса бўлади? Шуни изоҳлаб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, шундай саҳоба ўтган. Бунинг сабабини кўплаб ҳадис китобларида келтирилган қуйидаги воқеаларни ўқиб билиб оламиз.

Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида Амр ибн Собит деган киши Ислом ва мусулмонларни жуда ёмон кўрар эди. Мусулмонлар унга Исломни таклиф қилишар, у эса рад қилар эди.
Кунларнинг бирида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар билан мушрикларга қарши Уҳуд жангига чиқдилар.
Амр ибн Собит тўсатдан ислом ва мусулмонларга нисбатан, Набий алайҳиссаломга нисбатан қаттиқ муҳаббатни ҳис қилди. У Пайғамбаримизнинг олдиларига исломни қабул қилганини эълон қилиш учун борди. Унга Расулуллоҳ ва саҳобалар Қурайш мушрикларига қарши жанг қилгани Уҳуд томон кетганини айтишди.
Амр Уҳуд томон шошди. Етиб борганида уруш қизиб ётган эди. У мусулмонлар томонида туриб жанг қилди. Аммо унга қаттол зарбалардан бири тегиб, ерга йиқилди.
Жанг тугагач, мусулмонлар жароҳатланган ва ҳалок бўлганларни қидириб юриб, уни кўриб қолишди. У оғирлашиб қолган эди. Шунда улар Амрдан сўрашди:
- Бу ерга нега келдинг, эй Амр? Буни қавмингни ёмон кўрганингдан қилдингми ёки Исломга рағбат қилиб қилдингми?
Амр деди:
- Исломга рағбат қилиб қилдим. Мен Аллоҳга ва Расулига иймон келтирдим. Сўнгра қиличимни кўтариб келдим ва Аллоҳнинг Расули билан бирга бўлдим. Жангда яраландим.
У шундай деб оз фурсатдан сўнг вафот этди. Амр ибн Собит разияллоҳу анҳу шаҳид бўлган эди. Кўпчилик унинг мусулмон бўлганини ҳам билмаган эди.
Саҳобалар Пайғамбаримиздан Амр ибн Собит ҳақида сўрашди. "У жаннат аҳлидан", дедилар.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу саҳобалар билан мутойиба қилиб улардан сўрар эдилар:
- Менга айтингчи, ким Аллоҳ таолога битта ҳам сажда қилмасдан жаннатга кирган?
Агар ҳеч ким жавоб бермаса, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ўзлари: "Бу Амр ибн Собит", деб жавоб берар эдилар.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
САФАРДА НАМОЗЛАРНИ МАШИНАДА ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

512-CАВОЛ: Мен ишим юзасидан сафарда кўп бўламан. Намоз пайти бўлганда, машинада ўтирган ҳолатимда намозларимни ўқиб оламан. Чунки, машинадан тушиб намозларни адо этадиган бўлсам, вақт кўп кетиб қолади. Шу ишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусофир киши беш вақт фарз ва витр намозини енгил машина ёки юк уловларида узрсиз ўтириб ўқиши жоиз эмас. Сабаби, бундай намоз ўқилганда намознинг тик туриш, руку, сажда каби фарз амалларини ерга тушиб бажаришга қодир бўла туриб бажармаган ҳисобланади. Натижада, ўқилган намоз дуруст бўлмасдан қолади. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар:

كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي فِى السَّفَرِ عَلَى رَاحِلَتِهِ حَيْثُ تَوَجَّهَتْ بِهِ يُومِئُ إِيمَاءً صَلاَةَ اللَّيْلِ، إِلاَّ الْفَرَائِضَ (رواه الإمام البخاري والإمام مسلم)

яъни: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам сафар пайтида уловлари қаерга қараб кетишидан қатъий назар фарзлардан бошқа намозларни имо-ишора билан улов устида ўқир эдилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

"Ал-Мавсуатул фиқҳийя ал-Кувайтийя" китобида шундай дейилган:

عند الحنفية ما يعتبر واجبا عندهم من غير الفريضة كالوتر لا يجوز على الراحلة بدون عذر وكذلك سجدة التلاوة

яъни: "Ҳанафийларнинг наздида фарздан бошқа вожиб амаллар ҳам бор. Масалан, витр намози. Витр намозини узрсиз улов устида ўқиш жоиз эмас. Шунингдек, тиловат саждасини ҳам улов устида адо қилиш жоиз эмас".

Уламоларимиз юқоридаги маълумотларга суяниб, фарз ва вожиб ҳамда жаноза намозларини енгил ёки юк автоуловларида узрсиз ўтириб ўқиш дуруст эмас дейдилар. Фиқҳий китобларимизда қуйидаги узрли ҳолатларда сафарда фарз намозларни уловда ўқиш мумкин экани айтиб ўтилган:
1. Уловдан тушса, ер лой ёки сув бўлиб, ерда намоз ўқишга умуман шароит бўлмаса;
2. Уловдан тушса, ўзига, молига ёки уловига йиртқич, ўғри ёхуд душман томонидан тажовуз қилиши хавфи бўлса;
3. Уловдан тушса, беморлиги зиёда бўлса ёки кексалиги сабабли уловга қайта минишида қаттиқ машаққат юзага келса (Манба: “Муҳит” ва “Фатавои Ҳиндийя” китоблари).

Демак, фарз ва вожиб намозларини юқорида зикр қилинган узрлардан бири топилса, мусофир киши машинада ўтириб, имо-ишора қилиб адо қилиши мумкин. Узр сабабли улов устида ўқилган намозни узр кетгандан кейин қайта ўқилмайди. “Хулосатул фатаво” китобида фарз ва вожиб намозларни узр сабабли уловда ўқиётган киши имкон бўлса, албатта, қиблага юзланиб ўқийди. Мабодо, қиблага юзланишнинг имкони бўлмаса улов кетаётган тарафга қараб намозини адо этиши мумкин дейилган. Аммо узрлардан бири топилмасдан туриб машинада ўтириб фарз ва вожиб намозларини ўқилса намоз дуруст бўлмайди.

Шунингдек, мусофир киши сафари давомида фақат нафл намозларни барча авто улов турларида, хоҳ у енгил ёки юк машина бўлсин, хоҳ сувда юрувчи ёки ҳавода учувчи восита бўлсин, ўтириб, имо-ишора қилиб ўқишига шариатимиз рухсат беради. Бу ҳақда Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтадилар:

أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُصَلِّي التَّطَوُّعَ وَهُوَ رَاكِبٌ فِي غَيْرِ الْقِبْلَةِ (رواه الإمام البخاري عَن جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللَّهِ رضي الله عنهما)

яъни: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам нафл намозларини улов минган ҳолатларида қиблага йўналмасдан ҳам ўқир эдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Нафл намозларини улов устида ўқиш ҳақида "Ал-Мавсуъатул фиқҳийя ал-Кувайтийя" китобида шундай дейилган:

اتفق الفقهاء على أنه يجوز للمسافر صلاة النفل على الراحلة حيثما توجهت به

яъни: “Мусофир киши нафл намозларни улов қайси тарафга қараб кетишидан қатъий назар улов устида ўқиши жоиз эканига уламолар иттифоқ қилганлар”.

“Ҳидоя” китобида фарздан олдинги ва кейинги суннатлар ҳам нафллар қаторига киради дейилган. Лекин, Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бомдоднинг суннатини уловдан тушиб ўқиш афзал, чунки у бошқаларига нисбатан таъкидлироқ деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
НИМА ҚИЛСАМ БОМДОДГА ҚИЙНАЛМАЙ ТУРАМАН?
#намоз

933-CАВОЛ: Бомдод намозига турушлик тўғрисида яқинда эшиттимки, агар инсон бир оғир гуноҳ қилса бомдодга туролмас экан, кейингиси, агар аёли кечки овқатни бетаҳорат қилса ҳам туролмас экан. Яна қандай иллатлар борки бомдод намозига туришга тўсқинлик қилади? Нима қилсам бомдодга осон ва қийналмай туришим мумкин?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гуноҳлар одамни оғир қилиб, табиатига дангасалик олиб келиши тўғри. Бунинг чораси гуноҳларни тарк қилишдир.

Аёлининг таҳоратсиз таом пишириши эрнинг бомдодга ухлаб қолишига сабаб бўлмайди. Чунки доим таҳоратли юриш фазилат бўлсада, таҳоратсиз қилинган таом ибодатлардан тўсувчи бўлмайди.

Бомдодга эрта туриш учун қуйидагиларга амал қилиш керак бўлади:

- Бомдод намозининг фазилатини, унга бериладиган савобларни ўрганиш. Бомдодни тарк қилишнинг ёмонлигини билиш.

- Уйқуга кетишдан аввал суннат бўлган дуоларни ўқиб, бомдодга туришни астоидил қасд қилиб ётиш.
Киши қаттиқ қасд қилса, кўзланган вақтда тура олиши кўп марта тажрибалардан ўтган.

- Хуфтонни ўқигач имкон борича тезроқ уйқуга ётиш (айниқса ёз кунлари). Пайғамбаримиз алайҳиссалом хуфтондан кейин дунё сўзларини сўзлашиб туришни хуш кўрмасдилар.

- Намозга ўйғотувчи воситалардан фойдаланиш.
Телефон ёки соатни ўйғотгичга қўйиш ёки бирор яқин кишисидан намозга ўйғотишни илтимос қилиш керак.
Бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом оғир сафардан қайтаётиб тонгга яқинлашиб қолганда Билол разияллоҳу анҳуни ўзлари ва бутун қўшинни ўйғотишга масъул қилиб ухлаганлари ривоят қилинган.

- Ётишдан аввал кўп еб-ичмаслик.
Умуман олганда, меъёрда таомланиш тананинг енгил бўлиши, ғайратли бўлишга сабаб бўлади ва намозларга ўйғонишни осонлаштиради. Ҳаддан ошиқ кўп ейиш эса танани оғирлаштириб, одамни дангаса қилиб қўяди. Ҳадиси шарифда айтилганидек, тўла идишларни ичида энг ёмони – одам боласининг тўла қорнидир.

- Намозни уйқудан устун билиш.
Намозларга вақтида туриш, хусусан бомдод намозига туриш намозни уйқудан афзал билган кишиларга насиб бўлади. Бу маъно бомдоднинг азонида ҳам акс этган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бомдоднинг азонига “Намоз уйқудан афзалдир”, деган сўзларни қўшишни маъқул кўрганлар. Бу азонни эшитганларга яхши насиҳат ва огоҳлантииш вазифасини ўтайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
ФАРЗ НАМОЗИНИНГ УЧИНЧИ ВА ТЎРТИНЧИ РАКАТЛАРИДА ЗАМ СУРА ЎҚИГАН БЎЛСА
#намоз

955-CАВОЛ: Фарз намозини учинчи ва тўртинчи ракатларида фотиҳа сурасидан сўнг зам сура ўқиса саждаи саҳв қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида Фотиҳа сурасини ўқишлик суннат амал. Кимдир Фотиҳадан кейин зам сура ўқиб қўйса, бу билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди.

Суннат ва нафл намозларнинг барча ракатларида Фотиҳадан кейин зам сура қўшиш вожиб бўлиб, уни тарк қилиш билан саждаи саҳв қилинади.

Бу борада "Фатово ҳиндия"да шундай дейилади:

ولو قرأ في الأخريين الفاتحة و السورة لا يلزمه السهو، و هو الأصح

"Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракъатларда Фотиҳа ва зам сура ўқиган бўлса, саждаи саҳв лозим бўлмайди". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
ВИТРДА ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШ
#намоз

30-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Витр намозида қунут дуоси ёдимдан чиқиб, саждага кетибман. Намозим бузиладими ёки саждаи саҳв қилсам намозим комил бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Намозингиз бузилмайди, намознинг охирида саждаи саҳв қилиш билан дуруст бўлиб кетади. Бу ҳақда “Фатавои Ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَمِنْهَا الْقُنُوتُ ، فَإِذَا تَرَكَهُ يَجِبُ عَلَيْهِ السَّهْوُ ، وَتَرْكُهُ يَتَحَقَّقُ بِرَفْعِ رَأْسِهِ مِنْ الرُّكُوعِ

“Витрда қунут дуосини ўқиш намознинг вожибларидан бири. Уни тарк қилиш саждаи саҳвни вожиб қилади. Рукудан бош кўтариши билан қунутни тарк қилган ҳисобланади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.