Surxondaryo viloyati hokimligi
25K subscribers
30.1K photos
2.98K videos
1 file
13.3K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Йиғилишда илгари ажратилган кредитларнинг қайтарилиши масаласига тўхталиб ўтилди.

"Ҳокимлар бу маблағларни қайтаришни ўйламаса, оилавий тадбиркорлик қаердан бўлади? Ахир бу пуллар қайтса, яна туманнинг ўзига берилади-ку!", - деди Президент.

Мутасаддиларга ушбу масалани қатъий назоратга олиш топширилди.

Шунингдек, бандлик вазирига янги вазирликка бюджетдан ажратилган 1,5 триллион сўмни аввало энг оғир маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришга йўналтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Бош вазир ўринбосарига, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига вилоят ҳокимликлари билан бирга жалб қилинган 135 миллион долларлик кредит линияси бўйича оғир маҳаллалар кесимида тадбиркорлик лойиҳалари пакетини шакллантириб, ушбу маҳаллаларда камида 50 минг аҳолини банд қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Брифинг | Қиш мавсуми, мамлакатимизда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитларида спорт муассасаларида ёшларни спортга кенг жалб қилиш, оммавий спорт турларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан

Сурхондарё вилояти Спорт бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Дурдона Халикова иштирокида қиш мавсуми, мамлакатимизда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитларида спорт муассасаларида ёшларни спортга кенг жалб қилиш, оммавий спорт турларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.

Унда ёшлар билан олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил ахборот берилди
.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Йиғилишда бандликни таъминлашда аҳолига тарқатилган ерлардан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

Икки йил ичида аҳолига бериладиган ерлар 200 минг гектардан ошади. Бу – Самарқанд вилоятининг жами пахта ва ғалла еридан кўп майдон.

Лекин, бу йил ажратилиши керак бўлган ерларни кўпи ҳали захирага олинмаган, ишлар пала-партиш ташкил қилинаяпти. Маҳалланинг ичидаги кичик-кичик қулай майдонлар қолиб, даланинг ўртасидаги катта ерларни ажратиш ҳолатлари ҳам бор.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

- ҳар бир маҳаллага “уста деҳқонлар”ни жалб қилиб, ушбу ер майдонларида фақат экспортбоп-бозорбоп маҳсулотлар етиштирилишига эътибор қаратиш;

- ҳар бир туман агрологистика марказлари ва экспортёрлар билан шартномалар тузилишини таъминлаш топширилди.

Бу ерлардан самарали фойдаланиб, камида 1 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Янги тизимга кўра, туманлар алоҳида тоифаларга ажратилди. Йиғилишда 4 ва 5-тоифаларга кирган оғир туманлар ҳокимлари ўз иш услублари ва ёндашувларини ўзгартириши шартлиги қайд этилди.

Масалан, бугун Сурхондарёнинг барча туманларига республикадан тажрибали кадрлар ҳоким қилиб қўйилди.

Шу билан бирга, ушбу туманларда камбағалликни қисқартириш ишлари ҳам янгича ташкил қилинади. Бунда:

- биринчи босқичда “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” ягона тизимга бирлаштирилиб, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади;

- иккинчи босқичда ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурлари тузилади;

- учинчи босқичда оила учун касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик лойиҳаси амалга оширилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш зарурлигини қайд этди.

Масалан, ўтган йили Бухорода – 8 та, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарёда – 2 тадан, Тошкент вилоятида – 1 та туманда янги ташкил этилган тадбиркорлар сони 2021 йилга нисбатан 30-40 фоизга камайган.

Энг оғир аҳвол Андижон, Термиз ва Когон шаҳарлари, Жалақудуқ, Марҳамат, Олот, Қоракўл, Шофиркон, Мингбулоқ ва Қибрай туманларида эканини қайд этиб, Президент ушбу ҳудудлар ҳокимларининг бу борадаги фаолияти қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга икки ҳафта муддатда ушбу туманларга бориб, мавжуд шароитларни ўрганиб, уларнинг ҳар бири бўйича тадбиркорликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Маҳалладаги ишсиз аҳолини даромадли қилиш мақсадида 1 мингта маҳаллага хизмат кўрсатувчи 300 та микромарказ
ташкил этиш дастури бошланган.

Давлатимиз раҳбари 1 апрелга қадар ҳар бир вилоятда камида 5 тадан микромарказни ишга тушириш зарурлигини таъкидлади.

Жорий йилда Ғиждувон, Булоқбоши, Зангиота, Фарғона туманлари, Қўқон, Марғилон, Урганч шаҳарларида камида 20 тадан шундай марказларни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, 2023 йилда яна 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида ҳудудлар ва соҳа учун масъул мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
ТАЙИНЛОВ: Узун туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Узун тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Турсунов Бахром Бобохонович вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Бозоров Хабибулла Шерданакулович тасдиқланди.

Хабибулла Бозоров 1980 йил 3 апрелда Ангор туманида туғилган. 2003 йил Ички ишлар вазирлиги академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Х.Бозоров 2003-2022 йилларда Ички ишлар органларида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
ТАЙИНЛОВ: Денов туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Денов тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Аброров Илхом Ибрахимович тасдиқланди.

Илхом Аброров 1971 йил 3 июлда Денов туманида туғилган. 1995 йил Тожикистон давлат университети, 2008 йил Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги бухгалтерия ҳисоби, давлат ва жамият қурилиши.

И.Аброров 1997-2020 йилларда маҳаллий ҳокимликлар ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

2020 йилдан буён Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
ТАЙИНЛОВ: Олтинсой туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Олтинсой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Джумаев Алишер Турабович вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Махматраемов Бахром Омонович тасдиқланди.

Бахром Махматраемов 1974 йил 7 июнда Денов туманида туғилган. 2000 йил Термиз давлат университети, 2006 йил Банк-молия академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги автотранспорт корхоналари менежери, солиқлар ва солиққа тортиш.

Б.Махматраемов 1996-2021 йилларда Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ҳисоб палатасида турли лавозимларда фаолият юритган.

2021 йилдан буён Кинематография агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
ТАЙИНЛОВ: Бойсун туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Бойсун тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Жўраев Асқарали Чориевич вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Шукуров Бохадир Шотураевич тасдиқланди.

Бохадир Шукуров 1973 йил 1 январда Бойсун туманида туғилган. 1995 йил Тошкент давлат университети, 2004 йил Тошкент давлат юридик институти, 2006 йил Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги физик, ҳуқуқшунос.

Б.Шукуров 1994-2022 йилларда Экология давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Олий Мажлис Сенатида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Вазирлар Маҳкамасининг Экологик назорат бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
ТАЙИНЛОВ: Бандихон туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Бандихон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Чориев Ўткир Абдузоирович вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович тасдиқланди.

Абдумалик Алламуродов 1977 йил 17 апрелда Термиз туманида туғилган. 1998 йил Термиз давлат университетини, 2003 йил Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи, ҳуқуқшунос.

А.Алламуродов 2000-2022 йилларда Адлия, Прокуратура, Ички ишлар органлари, Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
ТАЙИНЛОВ: Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Шеробод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Давлатов Зиядулла Ўроқович вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Халилов Зайнобиддин Жалолитдинович тасдиқланди.

Зайнобиддин Халилов 1973 йил 19 июнда Сариосиё туманида туғилган. 1995 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, 2006 йил Термиз давлат университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги гидротехника қурилиши, иқтисодчи.

З.Халилов 2006-2022 йилларда монополия, қурилиш вазирлиги, рақобат қўмитаси, ҳисоб палатасида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Ҳисоб палатасининг шўъба мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
ТАЙИНЛОВ: Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Қизириқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Пардаев Рустам Убодуллаевич вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Ражабов Шерзод Абдимуратович тасдиқланди.

Шерзод Ражабов 1984 йил 26 январда Қизириқ туманида туғилган. 2007 йил Термиз давлат университети, 2014 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи.

Ш.Ражабов 2008-2021 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, “Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

2021 йилдан буён Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
“Термиз нефт базаси” МЧЖдан биржа орқали бензин ёқилғисини ҳарид қилган ва етказиб берилган АЁҚШлар рўйхати
(2023 йил 25 январь соат 20:30 ҳолатига)

“Термиз нефт базаси” МЧЖ маълумотига асосан, вилоятимиздаги мавжуд АЁҚШлар томонидан биржа орқали сотиб олинган ва етказиб берилган бензин миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинмоқда.

Ҳайдовчилар ушбу рўйхатдаги бензин етказиб берилган АЁҚШлардан бензин ёқилғисини ҳарид қилишлари мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
⚡️ Сурхондарё вилоятининг 13 та туманида навбатдан ташқари сессиялар ўтказилди

Бугун вилоятнинг 13 та туманида, хусусан Ангор, Бандихон, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Сариосиё, Термиз, Узун, Шеробод ва Шўрчи туманлари Халқ депутатлари Кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Туман Кенгашлари сессияси ишида Президент Админстрацияси масъуллари, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, депутатлар, вилоят ва туманлар ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Ўтказилган навбатдан ташқари сессияларда ташкилий масала кўрилиб, қуйидаги туманларга:

Ангор туманига Мардонов Қосим Эсонович;
Бандихон туманига Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович;
Бойсун туманига Шукуров Бохадир Шотураевич;
Денов туманига Аброров Илхом Ибрахимович;
Жарқўрғон туманига Авазов Элъмурод Рўзимуродович;
Қизириқ туманига Ражабов Шерзод Абдимуратович;
Музработ туманига Исмаилов Абдурашид Ҳудаярович;
Олтинсой туманига Махматраемов Бахром Омонович;
Сариосиё туманига Донаев Абдуқодир Ҳайдарович;
Термиз туманига Назаров Шухрат Худайбердиевич;
Узун туманига Бозоров Хабибулла Шерданакулович;
Шеробод туманига Халилов Зайнобиддин Жалолитдинович;
Шўрчи туманига Зокиров Улуғбек Хуррамович ҳоким этиб тасдиқланди.

Сессия ишларида сўзга чиққан фаоллар маҳаллий ҳокимлар Давлат раҳбарининг талаби билан айтганда бугунги куннинг замонавий фикрловчи, одамларни рози қилиш ҳаракати билан яшовчи, ҳудудда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалга оширилишини таъминлайдиган кадрлар бўлиши кераклиги таъкидланди.

Янги тасдиқланган ҳокимлар атрофида бирлашиб, ҳар бир туман ўзининг ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича белгилаб олинган дастурлари ижросини таъминлаш йўлида бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
⚡️ Сурхондарё вилоятининг 13 та туманида янги ҳокимлар иш бошлади

Бугун вилоятнинг 13 та туманида, хусусан Ангор, Бандихон, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Сариосиё, Термиз, Узун, Шеробод ва Шўрчи туманлари Халқ депутатлари Кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Туман Кенгашлари сессияси ишида Президент Админстрацияси масъуллари, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, депутатлар, вилоят ва туманлар ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Ўтказилган навбатдан ташқари сессияларда ташкилий масала кўрилиб, ушбу туманларга янги ҳокимлар тасдиқланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site