Surxondaryo viloyati hokimligi
23.7K subscribers
43.4K photos
4.29K videos
3 files
17.2K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://gov.uz/oz/surxondaryo

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@qosimovgamurojaat
Download Telegram
Сурхондарё юртимизнинг энг моҳир мерганларига мезбонлик қилмоқда

Термиз шаҳридаги "Сурхон-Арена" спорт мажмуасида спортнинг камондан отиш тури бўйича "Ўзбекистон кубоги" мусобақасига старт берилди. Унда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан келган моҳир мерганлар ўзаро баҳслашмоқда.

Вилоятда илк марта ўтказилаётган мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти қўриқлаш бошқармаси бошлиғи, вилоят камондан отиш федерацияси раиси А.Умаров, вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи А. Арабов, камондан отиш бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи Г.Ариповалар мамлакатимизда сўнгги йилларда спортни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор яхши самаралар бераётганини таъкидлади. Бу жараёнда спортнинг камондан отиш турини қўллаб-қувватлаб, оммалаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича фикр юритди.

Беллашув иштирокчиларининг ғолиблик шоҳсупасидан ўрин олишига омад тилади. Мусобақа аввалида спорт фахрийлари, нуронийлар ва ҳаваскор ёшлар камондан отиш бўйича ўз маҳоратини синовдан ўтказди. Айни пайтда эркаклар, аёллар ҳамда ёшлар ўртасида 60 ва 70 метр масофадаги нишонда камондан отиш беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/407679

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Афғонистоннинг Шўртепа туманига ҳам инсонпарварлик ёрдами юклари етказиб берилди

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва мамлакатимизнинг Мозори-Шарифдаги консуллиги вакиллари томонидан Афғонистоннинг Балх вилояти шимолидаги Калдор тумани ва Ҳайратон шаҳрида оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларга инсонпарварлик ёрдами юклари етказиб берилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Беғараз ёрдам кўрсатилиши белгиланган учта ҳудуддан охирги манзил Балх вилоятининг Шўртепа тумани "Тукай" аҳоли пункти бўлди.

Ушбу аҳоли пунктида оғир ижтимоий шароитда яшаётган 420 та оилага ҳам 58 тоннадан иборат 8 турдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари туман мэри Алламурод Полвон, Афғонистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
🇺🇿🇷🇺 Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг музокаралари бўлиб ўтди

Томонлар кейинги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-Россия шериклиги юксак даражага кўтарилганини қайд этди. Товар айирбошлаш икки баробардан зиёд кўпайди, ўтган етти ойда эса ўзаро савдо 30 фоиздан ортиқ ўсди. Эътиборлиси, икки томонлама савдо ҳажмининг 70 фоизи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлардан иборат.

Ушбу ташриф доирасида машинасозлик, кимё, нефть-кимё ва геология соҳалари бўйича 4,6 миллиард долларлик янги инвестиция битимлари имзоланаётгани қайд этилди.

Самимий ва дўстона ўтган учрашув якунида томонлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги интилишлари қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.

〰️〰️〰️
✍️ Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

🎖 Давлатимиз раҳбари Россиянинг Александр Невский ордени билан тақдирланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site