AVTO YURIST
215K subscribers
8.71K photos
14.5K videos
37 files
6.76K links
🚘Барчаси автомобил ҳақида.

💰Реклама учун: @Avtoyurist_admin

Канал № 0003337171 - сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади

🖨Саволингиз бу́лса: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
Download Telegram
#Ҳайдовчиларга_эслатма

☑️ Ҳайдовчи қувиб ўтишни бошлашдан олдин:

🔹ўзи ўтмоқчи бўлган ҳаракатланиш бўлаги қувиб ўтиш учун етарлича масофада бўш эканлигига, қувиб ўтиш жараёнида ҳаракатланишга хавф туғдирмаслигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига;

🔹шу бўлакда орқада ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтишни бошламаганлигига;

🔹олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтиш, чапга бурилиш (қайта тизилиш) ишорасини бермаётганлигига;

🔹қувиб ўтишни тугаллаётганда қувиб ўтилаётган транспорт воситасига халақит бермасдан илгари эгаллаган бўлакка қайтиб ўта олишига ишонч ҳосил қилиши шарт.

Асос:
Йўл ҳаракати қоидалари

👉 @avtoyurist_uz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машиналарга ксенон фара қўйиш мумкинми?

👉 @avtoyurist_uz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда биринчи ёнилғи қуйиш роботи фойдаланишга топширилди.

У паст ҳарорат ва кучли ултрабинафша нурлар таъсиридан ҳимояланган бўлиб, ҳар қандай шароитда ишлашга қодир. Ҳатто, локал портлашларга ҳам бардош бера олди.

👉 @avtoyurist_uz 👈
Яширин радар ўрнатиш қонунийми?

Кўпчилик ҳайдовчилар йўлда кетаётиб "шу атрофда радар борда. Адашмасам столбадан кейинги тут шохларига ўрнатилган. Лекин буни хитлаганман. ГАИ пихини ёрган бўлса, мен ундан баттарман", деб қўйишади. Аслида, яширин радар ўрнатиш мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига биноан, “Радар” йўл белгиси - тезликка риоя этилиши радар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи белги ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
1 декабрдаги 975-сон қарорига кўра, ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини махсус аудио ва видео қайд этиш қурилмалари билан жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда ошкора усулда амалга оширади.

Йўлларда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади. У ошкора бўлиши лозим.

Агар яширин, белги ўрнатилмай қўйилган радарга тушган бўлсангиз, жаримани тўламасликка ҳаққингиз бор. Ҳуқуқингизни талаб қилинг.

👉 @avtoyurist_uz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Соғлиқ учун жуда фойдали машқ - "ПУЛ САНАШ"

- суяклар оғриғини қолдиради;
- қон босимини меъёрга солади;
- тиш ва бош оғриғини тўхтатади;
- кўриш қобилияти, иштаҳа, ташқи кўриниш ва яшаш тарзини яхшилайди
.

Ушбу машқни тез-тез бажариб туриш тавсия этилади :)

👉 @avtoyurist_uz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларни қоида бузишига мажбур қилишмоқда.

Бу қанчалик тўғри?!

👉 @avtoyurist_uz 👈
7.19 «Фото- ва видео қайд этиш» қўшимча ахборот белгиси

«Фото- ва видео қайд этиш». Йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатлари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилаётганлигини билдиради. Огоҳлантирувчи, имтиёз, тақиқловчи, буюрувчи ва ахборот ишора белгилари билан биргаликда қўлланилади.

☑️ Асос: Йўл ҳаракати ҚОИДАЛАРИ
Тошкентда радар ўрнатиладиган ҳудудлар бошланғич нархидан 277 баробар қимматга сотилди

▪️7-январда электрон аукцион орқали пойтахтда 69та ҳудуд сотилган. Уларнинг бошланғич нархи – 306,45 млн сўм бўлса, жами сотилган нарх – 20,99 млрд сўм бўлди

Деярли барча жойларнинг асосий харидори 3та: 1 жисмоний шахс ва 2та компания бўлган.

👉 @avtoyurist_uz 👈
Йўллар сирпанчиқ вақтда автомобилни тўғри бошқаришнинг қандай усуллари мавжуд?

🔸 йўлнинг нотекис қисмида тормозни босманг;

🔸 бурилиш жойларида ҳаракат тезлигини бир меъёрда сақланг;

🔸 сирпанчиқ йўлда тормозни қаттиқ босманг.

Автомобиль сирпанишни бошлаганда қандай чоралар кўриш зарур?

🔸 сирпанчиқ йўлда автомобилнинг орқа чап ёки ўнг томони сирпанишни биринчи бошлаши мумкин;

🔸 сирпанчиқ йўлда рул чамбарагини секин ва аниқ айлантириш керак. Шу билан бирга:
агар автомобилни орқа ғилдирак бошқарса, газдан оёғингизни олинг. Агар олди ғилдирак бошқарса, газни босиб тезликни озгина оширинг;

🔸 автомобиль сирпанчиқ йўлдан чиққандан сўнг, рул чамбарагини тўғри ҳолатга қайтариш зарур. Агар ўз вақтида қайтармасангиз, автомобиль ўз йўналишидан бошқа йўналишга ўтиб кетиши мумкин.

Ушбу усуллар тўғри бажарилса, автомобиль яна бошланғич ҳолатига қайтади ва ўз йўналишингизда давом этишингиз мумкин.

👉 @avtoyurist_uz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оддий эътиборсизлик катта кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин

Мутасаддилар ушбу хатоликни тузатиб қўйишса яхши бўларди.

👉 @avtoyurist_uz 👈
КЎЧМА ФОТОРАДАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ

❗️Биринчи қисм

Йўл ҳаракати қатнашчиларининг қоидаларга риоя этишларини назорат қилиш мақсадида махсус мосламалардан фойдаланилади. ЙПХ ходимлари томонидан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатини назорат қилишда фойдаланиладиган махсус мосламалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувдан ўтган бўлиши лозим.

Транспорт воситаларининг оқими ва йўл шароитини ҳисобга олган ҳолда, кўчма фоторадар ва мобиль комплекслар бириктирилган ЙПХ ходимлари томонидан уларнинг кунлик дислокацияси белгиланган ва махсус мосламалардан тегишли тартибда фойдаланиш чоралари кўрилган бўлиши лозим.

Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслар билан ишлашга улардан фойдаланиш тартибини пухта ўзлаштирган ва қўллаш қоидалари бўйича синовдан ўтган ЙПХ ходимларига рухсат берилади. Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланганда ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим.

ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида фойдаланиш белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламаларини ўзбошимчалик билан ечиб олиши ва хизматга алоқаси бўлмаган бошқа (жисмоний ва юридик) шахсларнинг транспорт воситаларига ўрнатиши ҳамда хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилиши қатъиян тақиқланади. Мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

Иккинчи қисм билан танишиш учун:
👇

👉 @avtoyurist_uz 👈
КЎЧМА ФОТОРАДАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ

❗️Иккинчи қисм

Кўчма фоторадар ва мобиль комплексларни қўллаш жойи ва вақти
ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғи томонидан тасдиқланган дислокацияга мувофиқ белгиланади. Ҳайдовчи томонидан содир этилган қоидабузарлик кўчма фоторадар ва мобиль комплексларни қўллаш орқали аниқланганда, у ЙПХ ходими дислокациясининг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши ёки ёзма маълумот олиши мумкин.

Рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган
ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган махсус мосламалардан фойдаланиш тақиқланади.

Бунда рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган тезликни ўлчаш воситалари асосида расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

ЙПХ ходими дислокацияга асосан бириктирилган ҳудудга етиб бориб, хизматини бошлашидан олдин тезлик ўлчаш мосламасини фойдаланиш учун тайёрлайди, мослама хотирасига унинг ўрнатилган жойи, ҳаракат йўналиши, юқори тезлик чекланган кўрсаткичга қўшимча беш километр фарқи билан маълумотни киритиб, хизматга киришади.

👉 @avtoyurist_uz 👈
Янги Ўзбекистоннинг янги йўллари.

Тошкент. Юнусободдаги янги йўл.

Trolluz

👉 @avtoyurist_uz 👈
#Ҳайдовчиларга_эслатма

Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш

Қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда, шунингдек йўлнинг ёритилганлигидан қатъи назар, туннелларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларида қуйидаги ёритиш асбоблари ёқилган бўлиши керак:

барча механик транспорт воситалари ва мопедларда — узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар;

велосипедларда — чироқлар;

тиркамаларда ва шатакка олинган механик транспорт воситаларида габарит чироқлари.

Қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмида, шунингдек етарлича кўринмайдиган шароитда тўхтаган ёки тўхтаб турган транспорт воситасида габарит чироқлари ёқилган бўлиши керак.

Етарлича кўринмайдиган шароитда габарит чироқларига қўшимча равишда яқинни ёритувчи чироқлар, туманга қарши чироқлар ва туманга қарши орқа чироқлар ёқилиши мумкин.

Асос: Йўл ҳаракати ҚОИДАЛАРИ

👉 @avtoyurist_uz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу қандай типдаги автомобиль бўлди?

👉 @avtoyurist_uz 👈
🛡 Ички ишлар ходими фуқароларнинг паспортини текширишга ҳақлими?

"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонунга асосан ички ишлар органлари ўз хизмат мажбуриятларини амалга ошириш чоғида фуқароларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларини текшириш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ, шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси аниқланмаган бўлса ушлаб турилиши мумкин.

👮‍♀️
Бундай ҳолларда ички ишлар органи ходими (бошқа ваколатли шахс):

👉 ўзини таништириши ва ушлаб турилган шахснинг талабига кўра ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши;

👉 гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб ушланганлигини маълум қилиши;

👉 ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши;

👉 ушлаб турилган шахсга у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши;

👉 ушлаб турилган шахсдан яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши шарт.

📹 Ушбу процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт (кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардан ташқари).

👉 @avtoyurist_uz 👈
❗️Ўзингизни синаб кўринг.

Қайси автомобиль қоида бузмаган?

👉 @avtoyurist_uz 👈
Ўзингизни синаб кўринг!

Бундай вазиятда қайрилиб олиш мумкинми?

👉 @avtoyurist_uz 👈
#Биласизми

Қандай ҳолларда ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади?

☑️ Агар содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликда транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазо қўллаш белгиланган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси ЙПХ ходими томонидан олиб қўйилиши мумкин.

Бошқа ҳолларда
ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйишга йўл қўйилмайди.

🔹Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилганда
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонига тегишли ёзув киритилади ва талон ҳайдовчига қайтариб берилади.

🔹Масалан:
хавфсизлик камари тақмаганлик учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш мумкин эмас.

☑️
Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун эса ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади чунки, ушбу ҳуқуқбузарлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

❗️Эслатма: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси фақат суд томонидан қўлланилади.

👉 @avtoyurist_uz 👈