A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
137K subscribers
4.64K photos
948 videos
94 files
3.3K links
Download Telegram
А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ўзининг бой ҳаётий тажрибаси ва олимлик салоҳияти билан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган институт илмий маслаҳатчиси, сиёсий фанлар доктори, профессор, Россия политологлари миллий ассоцияциясининг аъзоси Пахрутдинов Шукритдин Илёсовичнинг “Тараққиётга таҳдид: назария ва амалиёт” номли китоби бугунги мураккаб, таҳликали ва зиддиятли ходиса-жараёнлар назарий таҳлилига бағишланган.

Китобда дунёвий тараққиётга хавф-хатар ва таҳдидларнинг юзага келиши омиллари, жамият ҳаётига салбий таъсири ва бартараф этиш йўл-йўриқлари, таҳдидбардош жамиятни барпо этишда жаҳон ва Ўзбекистон тажрибаси ёритилган.

Ўзбек олимининг ушбу китобига халқаро майдонда катта қизиқиш ва эҳтиёж туғилмоқда. Илмий монография дастлаб Европада инглиз тилида, бугунги кунда эса қатор давлатларда яъни, Дания, Германия, Италия, Латвия, Португалия, Франция, Япония ва АҚШ давлатлари нашриётлари томонидан 8 тилда чоп этилди.
Туркиянинг Мармара университети билан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди

❇️ Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов II Истанбул таълим саммитида иштироки доирасида Туркияда педагогларни тайёрлаш ва улар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш соҳасидаги самарали тажрибаларни ўрганиш мақсадида Истанбул шаҳрида жойлашган Мармара университетида бўлди.

Университет ректори профессор Мустафа Курт билан учрашув Ўзбекистонда таълим масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигидан хабардор эканлигини ва унинг халқ келажагига бевосита самарали таъсиридан келиб чиқиб, таълимга кўрсатилаётган эътибор мамлакат тараққиёти учун зарур бўлган муносиб инсон капитали ва ресурсларини шакллантириш учун улкан имконият яратиши юзасидан муносабат билдирди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/821

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро таълим тажрибалари бизга нима беради?

Ўқувчига "2" баҳо қўйиш қанчалик тўғри?

Халқаро тажрибаларнинг айнан қайси методлари таълим ривожида самарали бўлади?


Халқаро тажрибаларни таълим тизимига жорий этиш бўйича ташкил этилган малака ошириш курсларидаги ўқитувчилар билан суҳбат олиб борилди.

Юқоридаги видео лавҳада уларнинг фикрлари ва жараёнлар билан батафсил танишишингиз мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро тажрибаларни жорий этишдаги малака ошириш курс тингловчиларига сертификатлар топширилди

Мазкур курсларда халқаро тажрибалар, янги ўқитиш методларини ўрганган ўқитувчилар ҳудудларда тренерлик қиладилар.

Тренингда иштирок этган ва сертификатни қўлга киритган 179 нафар ўқитувчиларга 18 кредит тақдим этилди, яъни бу ўқитувчилар 2023 йил учун малака оширишдан озод этилди.

❗️Миллий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатишда давом этинг!

Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
Umumta'lim maktab rahbar xodimlari va direktorlikka nomzod kadrlar uchun muhim bo'lgan o'quv qo'llanma taqdimoti o'tkazildi

Maktabdagi ta'lim sifatini oshirish hamda xodimlarning samaradorligini oshirishda rahbar xodimning boshqaruvi eng muhim vazifani bajaradi. Shu munosabat bilan A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti tomonidan "Maktabda boshqaruv" nomli uslubiy qo‘llanma tayyorlandi.

Kuni kecha mazkur qo'llanmaning Buxoro shahar hamda Buxoro tumanining 81 nafar maktab direktorlari uchun taqdimoti o'tkazildi.

👉 Batafsil: https://bit.ly/3DQdvLO

❗️A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzating
Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
📣 Xalq ta'limidagi dolzarb muammolarga bagʻishlangan xalqaro ilmiy-amaliy onlayn konferensiya

❇️ Ushbu konferensiya Xalq ta’limi vazirligining A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti, O‘zbеkiston Rеspublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspеksiyasi hamda Rossiya ta’lim akademiyasining Ta’limni rivojlantirish strategiyalari instituti bilan hamkorlikda tashkil etilmoqda.

📆 O‘tkazilish kuni va vaqti: 2022-yil 15-noyabr, 10:00

Uchrashuv havolasi:
Plenary
1-shoʻba
2-shoʻba
3-shoʻba

🧾 Tezislar uchun: @nozirustamovna

Batafsil: (axborot xati)
🇺🇿 Oʻzbek tilida
🇷🇺 Rus tilida

Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
#yangiliklar

Bishkekdagi submintaqaviy konferensiya: O‘zbekistonda barqaror rivojlanish maqsadlarini taʼlimga integratsiya qilish tajribasi

❇️ 2-5 noyabr kunlari Bishkek shahrida YUNESKO, GIZ (Germaniya), EdNet tashabbusi bilan “Barqaror rivojlanish uchun taʼlim: mintaqaviy istiqbol va tajribalar” submintaqaviy konferensiya bo‘lib o‘tdi.

Toshkent shahar milliy markazi direktori Mohira XalikovaO‘zbekistonda barqaror rivojlanish maqsadlarini taʼlimga integratsiya qilish tajribasi” mavzusida maʼruza bilan ishtirok etdi.

🔰O'z ma'ruzasida O'zbekiston Respublikasi xalq ta'limida amalga oshirilayotgan islohotlar, jumladan pedagoglarning hayot davomida ta'lim konsepsiyasi asosida uzluksiz kasbiy rivolanish, "Uzluksiz kasbiy ta'lim" elektron platformasi, o'quvchilarning PISA xalqaro baholash dasturlaridagi ishtiroki, xalqaro standartlar asosida yaratilgan zamonaviy darsliklar haqida ishtirokchilarga ma'lum qildi.

Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Ҳурматли кенг жамоатчилик вакиллари!

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасига доир қатор ташаббуслари натижасида ўқитувчиларнинг фақат ўз хизмат фаолиятига оид ишлар билан шуғулланиши қатъий белгилаб қўйилди.

Афсуски, белгиланган мазкур чораларга қарамай жойларда мутасадди раҳбарлар томонидан ўқитувчилар зиммасига ортиқча вазифалар юклаш ва бу топшириқларни бевосита Халқ таълими вазирлиги томонидан юборилаётганлиги билан хаспўшлаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали мактаб ўқитувчиларининг навбатдаги ўқув йилида мактабга чиқиши кутилаётган болаларнинг рўйхатини уйма-уй юрган ҳолда йиғиб чиқаётгани билан боғлиқ хабар тарқалди. Фаолият бошлаганимга қарийб 1 йил муддат бўлаётган бўлса, вазирлик томонидан ўқитувчиларнинг хизмат мажбуриятидан ташқари иш билан шуғулланиши бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмади. Аксинча, жойларда аниқланган бундай ҳолатлар билан доимий равишда муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Ўқитувчиларнинг уйма-уй юриб, болаларни рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳолатга келсак, кечанинг ўзида вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига мактаб педагогларига бундай ўзбошимча топшириқлар берилмаслиги юзасидан огоҳлантириш берилди.

Айтиш лозимки, ўтган бир йиллик фаолиятим давомида мамлакатимизнинг 200 дан ортиқ туман ва шаҳарларидаги 1 600 та мактабда бўлдим. Мазкур ҳудудларда мавжуд барча мактаб раҳбарлари билан учрашувлар ташкил қилиб, ўқитувчиларга муносабат ўзгариши лозимлиги, уларни эътиборини болаларнинг таълимига қаратиш, ортиқча вазифаларга жалб этмаслик бўйича доимий равишда таъкидлаб келаман.

Шу ўринда Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан, мактаб ўқитувчилари дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа барча ишлардан, жумладан педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш, хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш қатъиян тақиқланганлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Мактаб ёшигача болалар рўйхатини шакллантириш ҳамда умумий ўрта таълимга қамраб олиш масаласи Халқ таълими вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлигининг манзил-рўйхат ахборот хизмати ҳамда Адлия вазирлигининг ФҲДЁ бўлимлари электрон тизимига интеграция қилинган ҳолда босқичма-босқич олиб борилаётганлигини қайд этмоқчиман.

Ҳурматли соҳа мутасаддилари!

Ўқитувчиларнинг асосий вазифаси ўқувчиларга билим бериш орқали мамлакатимиз тараққиёти ва келажагини таъминлашдир. Зеро, бизнинг олдимизда Ватанимизнинг эртанги кунини белгилаб берадиган келажак авлодни тарбиялаш каби масъулиятли иш турибди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бизнинг асосий мақсадимиз, баркамол авлодни вояга етказиш орқали юртимизни дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига қўшиш, халқимиз учун эркин ва фаровон жамият қуришдан иборат экан, бу борадаги энг катта масъулият Сиз — фидойи ўқитувчи ва мураббийлар қўлидадир.