A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
137K subscribers
4.64K photos
948 videos
94 files
3.3K links
Download Telegram
#брифинг

Ўзбекистонда мактаб етишмовчилиги масаласи қандай ҳал этиляпти?

АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова мавзу юзасидан маълумот берди:

〰️〰️〰️
2018-2021 йилларда мактабларда янги 474,5 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бунга давлат бюджетидан 5 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Мактаблар 11 йиллик таълим тизимига ўтиши муносабати билан бўшаб қолган 383 та касб-ҳунар коллежи мактабларга айлантирилиши ҳисобидан яна 221 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилди.

Бугун республикада 5 млн.дан ортиқ ўқувчи ўрнига мўлжалланган 10 130 та мактабда 6 млн. 246 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. Келгуси 5 йилликда ўқувчилар сони 7,5 млн.га етиши кутилмоқда.

▪️Батафсил
_______________

❗️Халқ таълими тизимини истиқболли ривожлантириш бўйича келгуси 5 йиллик учун Миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Таълим сифати ва ўқитувчи нуфузини ошириш ёхуд тизим ривожига оид таклифларингиз бўлса, ушбу ҳавола орқали ёзиб юборинг:

✍️ СЎРОВНОМА

Расмий хабарлар | Медиабанк
Forwarded from Laylo Rustamova
#Брифинг

📢 13 апрель, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

▪️Мавзу: Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларга ўқишлари учун яратилган шароитлар
● Вақти:
14:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
#Брифинг

Финландия замонавий дарсликларнинг апробациясида 4 минг нафардан ортиқ 1-4 синф ўқувчилари иштирок этади

Халқ таълими тизимида халқаро таълим дастурлари ва дарсликларини жорий қилиш амалиёти мавзусида Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг ўтказилди.

Сўнгги йилларда халқ таълими тизимига халқаро тажрибаларни кенг жорий қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, халқаро экспертлар ва маҳаллий амалиётчи ўқитувчилар иштирокида Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилди.

Мактабларда “Клетт”, “Cambridge University Press” каби нашриётларининг халқаро тан олинган маҳаллийлаштирилган дарсликлари билан бир қаторда миллий қадриятларга асосланган замонавий дарсликларни жорий этиш бошланди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/808


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram