A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
137K subscribers
4.64K photos
948 videos
94 files
3.3K links
Download Telegram
#ИНФОГРАФИКА

Мактаб директорларидан таълим тизимини ривожлантириш бўйича 170 дан ортиқ таклифлар келиб тушди

Аввал хабар берганимиздек, мактабларда мавжуд тизимли муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиб бориш орқали таълим-тарбия жараёнларини яхшилаш мақсадида махсус @direktor_murojaati_bot боти ташкил қилинди.

Ўтган икки ҳафта давомида мактаб раҳбарларидан ушбу бот орқали 170 дан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушди. Унда асосан таълим жараёнларини яххшилаш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш юзасидан мурожаатлар йўлланган.

Айни вақтда Вазирлик мутасаддилари ва ҳудудий халқ таълими бошқармалари ушбу мурожаатларни манзилли ўрганиб чиқмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу масалага бефарқ бўлмаган барча мактаб раҳбарларига миннатдорлик билдирган ҳолда, бошқа мактаб директорларини ҳам фаол бўлишга чақирамиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#LMS_imkoniyatlari

Siz "Uzluksiz kasbiy ta'lim" platformasida ro'yxatdan o'tmoqchimisiz?

O'z shaxsiy profilingizning parolini unutdingiz yoki kodni qayerdan olishni bilmayapsizmi?

🛎 Buning yechimi oson. Quyidagi havolalar orqali "Uzluksiz kasbiy ta'lim" platformasida malaka oshirish to'g'risida sizni qiziqtirayotgan barcha savollarga aniq va amaliy javob olishingiz mumkin.👇👇👇

👉 Bot orqali izlash: @lms_video_bot

🖥 Videoyo'riqnomalar: https://t.me/video_yoriqnoma

🧑🏻‍💻 Adminlardan tezkor javob olish: http://t.me/joinchat/UthvxcGuRTIyMjZi

❗️A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
#yangiliklar

🎓 Xalq ta’limi tizimida pedagogika fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) yana bittaga ko'paydi

Xalq ta'limi vazirligining A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti huzuridagi ilmiy kengashda Siradjev Ilxom Toxirovichga "Umumiy o‘rta ta’lim tashkilotlari direktorlarining moliyaviy faoliyatini takomillashtirish" mavzusidagi 13.00.07 – Ta’limda menejment ixtisosligi yo'nalishida pedagogika fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasi berildi.

Ushbu ilmiy tadqiqot natijasida xalq taʼlimi tizimidagi tashkilotlarda byudjetdan tashqari jamg‘ariladigan mablag‘larni shakllantirish va ulardan samarali foydalanish bo‘yicha mexanizm hamda Xalq taʼlimi muassasa va tashkilotlarining byudjetdan tashqari jamg‘armalari mablag‘larini shakllantirish va ulardan foydalanish tizimi joriy etildi.

❗️A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
❗️Нурафшон шаҳридаги 13-мактабда 210 ўринли янги ўқув биноси бунёд этилди

➡️ Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги 13-сонли умумтаълим мактабида Инвестиция дастури асосида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳамда ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

☑️ Айтиш лозимки, ҳозирда мазкур мактабнинг мавжуд 320 ўринли ўқув биноси мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда. Шунингдек, қўшимча равишда 210 ўринли янги ўқув биноси қуриб битказилди ҳамда пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

☑️ Жорий ўқув йилида мактабда 480 нафардан ортиқ ўқувчи таълим олаётган бўлиб, янги бино фойдаланишга топширилганидан сўнг мактаб ўқувчилари тўлиқ бир навбатдаги ўқув жараёнига ўтказилади.

👉Батафсил

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Mavzu mazmunini ishlab chiqish bosqichi (mustahkamlash) uchun metod

"Karusel" usuli

Ushbu usul mavzu mazmunini ochishga va olingan bilimlarni mustahkamlashga qaratilgan.

Bu usuldan foydalanish uchun har xil axborot manbalarini tayyorlash kerak: gazeta va jurnallardan parchalar, internetdan olingan materiallar, audio yozuvlar, videokliplar.

O'quvchilar kichik guruhlarga bo'linadi. Bir guruh mavzuning diqqatga sazovor joylari haqida ma'lumot to'playdi. Boshqa guruh esa audio yozuvni tinglaydi, javob topadi, doskaga yozadi. Yana bir guruh matndan kerakli ma'lumotlarni videodan topsa, yana biri - javoblarni internetdan qidiradi.

Hamma javoblar doskaga yozilib, bir-birini to'ldiradi. Keyin natijalar e'lon qilinadi va umumlashtiriladi.

❗️A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
Hurmatli ustozlar, malaka oshirish tinglovchilari!

2022 yil 16-oktyabr kuni Onlinedu.uz hamda Uzlms.uz uzluksiz kasbiy taʼlim platformasi joylashgan server qurilmalarida rejali profilaktika ishlari olib boriladi.

♻️Shu munosabat bilan 15-oktabr (shanba) soat 23:59 dan 16-oktabr (yakshanba) 15:00 ga qadar onlinedu.uz va uzlms.uz platformalari vaqtinchalik o‘chiriladi.

A.Avloniy milliy-tadqiqot instituti rahbariyati noqulayliklar uchun oldindan uzr so‘raydi.

Bizni qo‘llab-quvvatlaganingiz uchun tashakkur bildiramiz.

❗️A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
#yangiliklar

Maktab ta’limini rivojlantirish yo‘lida yana bir muhim qadam

Xalq ta’limi vazirligi Jahon Banki bilan hamkorlikda uzoq muddatli loyiha olib borish bo‘yicha muzokaralar olib bormoqda va bunda asosiy e’tibor xalq ta’limi xodimlarini malakasini oshirishga qaratiladi.

Shu maqsadda kuni kecha Institut rahbariyati Jahon Bankining ta’lim va global amaliyot bo‘yicha bosh iqtisodchisi Xiroshi Saeki bilan uchrashuv o‘tkazdi hamda loyihani amaliy jihatdan boshlash uchun amalga oshirilishi kerak bo‘lgan bir qator masalalarni muhokama qilishdi.

♻️ Eslatib o‘tamiz, mazkur loyiha:

- loyiha maktabda ta'lim va baholash tizimlarini rivojlantirishga;
- maktab oʻqituvchilari sifatini va hududiy markazlarning faoliyatini yuksaltirishga;
- maktab boshqaruvini natijadorlikka yoʻnaltirishga qaratiladi.

Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
Халқ таълими ходимларининг малакаларини оширишда нодавлат таълим ташкилотлари ҳам қатнашади

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги тегишли қарорига асосан “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланди.

Низом талабларига кўра, халқ таълими ходимлари эндиликда фақат Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги малака ошириш ташкилотларида эмас, балки ихтиёрий равишда нодавлат таълим муассасаларида ҳам ўз малакаларини оширишлари мумкин.

📌Нодавлат таълим ташкилотларининг бу борадаги харажатлари давлат бюджетининг мазкур соҳага ажратилган маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган. Бунинг учун халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотларининг электрон Реестри шакллантирилди.

Халқ таълими вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ҳозирга қадар Реестр орқали келиб тушган аризалар асосида белгиланган талабларга жавоб берадиган 3 та НТТлар халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланишлари учун реестрга киритилди.

Ушбу нодавлат таълим ташкилотлари қуйидаги йўналишлар бўйича малака ошириш курсларини ташкил этмоқда:

➡️ Информатика ва ахборот технологиялари;
➡️ Инглиз тили.

⚠️Нодавлат таълим ташкилотлари учун эслатма!

Халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотлари “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасининг Нодавлат таълим ташкилотлари реестри орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Реестр орқали рўйхатдан ўтиш учун ОТМ ва Нодавлат таълим ташкилотлари дастлаб, “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформасидан (onlinedu.uz) рўйхатдан ўтишлари ва ташкилот тўғрисидаги маълумотлар (педагог кадрлар таркиби, моддий-техника ва ўқув-методик таъминоти, банк ҳисоб рақам ва ҳ.к.)ни киритишлари талаб этилади.

Мазкур жараёнларни амалга ошириш бўйича видео
йўриқнома ҳаволаси орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Айтиш лозимки, халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари сонининг ортиши педагогларга танлаш имкониятини кенгайтириш баробарида соҳада соғлом рақобат муҳитини шаклланишига хизмат қилади.

⚠️Эслатиб ўтамиз, халқ таълими ходимлари қаерда малака оширишидан қатъий назар, жорий йил учун белгиланган кредит балларини йиғишлари талаб этилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ва ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти ҳамкорлигида ўқитувчининг касб стандартини амалиётга татбиқ этиш бўйича устоз тренерлар гуруҳини тайёрлаш курсларига старт берилди.

Тренингни халқаро эксперт Мажена Рафальска, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти профессор-ўқитувчилари, Ориентал университети ва президент мактаблари ходимлари томонидан олиб борилмоқда.

Семинарга ҳудудий марказлардан 28 нафар профессор-ўқитувчилар жалб этилган бўлиб, улар ўз ҳудудларидаги ўқитувчиларга мазкур мавзу бўйича тренерлик қиладилар.

Бунда касб стандарти асосида педагогика йўналишидаги ОТМларида кадрларни тайёрлашда, мактабларда стандарт асосида кадрларни саралаш, ўқитувчиларнинг аттестациясини стандарт асосида ташкил этилишини таъминлаш кўзда тутилмоқда.

❗️А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇
Telegram |Facebook |Website | YouTube |Instagram