A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
122K subscribers
5.52K photos
1.04K videos
95 files
3.57K links
Download Telegram
Beeline Uzbekistan ўқитувчилар учун янги тариф режасини ишлаб чиқди

Beeline Uzbekistan муҳим касб эгалари учун янги тарифлар ишлаб чиқди. Улар орасида таълим ва соғлиқни сақлаш ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бор.

“Биз қилаётган ишларингизни қадрлаймиз ҳамда фидокорона ва машаққатли меҳнатингиз учун «РАҲМАТ» айтмоқчимиз! Миннатдорчилик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида биз янги ва фойдали махсус тариф режаларини ишлаб чиқдик”, — дейилади компания хабарида.

Ўқитувчилар учун ишлаб чиқилган тариф режаси – «Устоз Старт» ва «Устоз Профи» бўлиб, бу тариф режалари қўнғироқлар учун катта ҳажмдаги дақиқаларни ва СМСларни, юқори тезликда мобил Интернетни, шунингдек, ҳар қандай танлов учун телеканалларни ва мусиқани бирлаштирадилар!

– Ушбу тариф режалари ноёбдир. Ҳар бир олижаноб касбнинг вакили уларда ўзига хос нарсаларни топади. Абонентлар учун бугунги кунда сифат билан бир қаторда алоқа хизматларининг нархи ҳам жуда муҳимдир. Шунинг учун биз мулоқотда чеклашни истамайдиганлар ва алоқа билан Интернет нархларини кузатишни истаганлар учун идеал бўлган янги ойлик тарифларни ишга туширмоқдамиз. Уларда ортиқча нарса йўқ.

Айтганча, янги абонентлар учун яна бир зўр янгилик – «Устоз Профи», «Шифокор Профи», «Ҳарбий Профи», «Шифокор Старт», «Устоз Старт», «Ҳарбий Старт» тарифларига уланиш пайтида сиз “олтин рақам” танлаш хизматидан фойдаланиб, номинал қиймати 210 500 сўм бўлган рақамни 50% чегирма билан олишингиз мумкин бўлади! – дейди Бахтияр Мўминов, компаниянинг корпоратив сотувларни ривожлантириш бўйича директор.

Тарифларга уланишда абонент фақат ушбу соҳага тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни (иш жойидан маълумотнома, иш гувоҳномаси, ушбу ходим учун ташкилотнинг хати) тақдим этиши керак.

Янги тарифлар ҳақидаги барча маълумотларни компаниянинг расмий веб-сайтидан билиб олиш мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЮНEСКО Ўзбекистон биринчилардан бўлиб «Ҳикояни таржима қилинг» лойиҳасига қўшилиш таклифига ижобий жавоб қайтарганини эътироф этди

Ўзбекистон биринчилардан бўлиб ЮНEСКОнинг «Ҳикояни таржима қилинг» (Translate a Story) лойиҳасига қўшилиш таклифига ижобий жавоб қайтарган мамлакат бўлди. Рақамли кутубхона Global Digital Library (Глобал рақамли кутубхона) билан ҳамкорликда болалар учун 130 та китоб ҳамда интерактив таълим ўйинлари ўзбек тилига таржима қилинди.

«Мавжуд таълим манбаларининг лингвистик хилма-хиллиги таълим сифати учун жуда муҳимдир. Боланинг ўз она тилида таълим олиши унинг келажакдаги муваффақиятларига ижобий таъсир кўрсатиши аниқ», - дейди ЮНEСКО Бош директорининг таълим бўйича ёрдамчиси Стефания Жаннини.

Батафсил: https://bit.ly/35mJrqt


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
🔰 «Айрим мактабларимизда таълим сифати юқори бўлиб, ҳамма ота-оналар ўша ёққа интилади. Биз мактаблар даражаси бўйича график қилганмиз: қизил, сариқ ва яшил мактаблар.

🔺 «Қизил мактаблар» — таълим сифати жуда паст
бўлган мактаблар. Олдимизга қўйган вазифамиз — «қизил мактаблар» сонини камайтириш. Мурожаатномада таълим сифатини ошириш механизми ҳам очиб берилди.

💵 Яъни бошқа тумандан «қизил мактаб»га бориб ишлаган ўқитувчиларга 50% устама, бошқа вилоятдан бориб ишлашда 100% устама бериш масалалари Мурожаатномада қайд этилди. Бу республикадаги 10 мингдан ошиқ мактабнинг ўз устида ишлашига стимул бўлади.

✖️ «Қизил мактаблар»да ўз устида ишламаслигининг сабаби — мен ишламасам, бу ерда ишлашга ҳеч ким бўлмайди, деган хомхаёлларнинг мавжудлиги бўлган.

📈 Ҳозир ўзбек мактабларида ўқитувчи етарли. Республика бўйича педагогик ставка ва ҳақиқий ўқитувчилар фарқини таққослаганда 80 мингдан зиёд ортиқча ишлаб турган ўқитувчилар бор».

АОКАдаги брифингдан

Telegram |Facebook |Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ўқитувчилари сони жами иш ставкасидан 80 мингтага кўп — Шерматов

Республика бўйича мактабларда ишлаётган ўқитувчилар сони мавжуд педагогик ставка миқдоридан 80 мингга кўп. Ўқитувчилар сони етарли, буёғига сифат ўсишига ҳаракат қиламиз, деди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

👉 https://kun.uz/32905741

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг 2020 йилда амалга оширган ишлари сарҳисоби

🖊А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇


Telegram |Facebook |Website
III чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилади

Хабарингиз бор, 2020-2021 ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида ўқув жараёни юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, ота-оналарнинг ихтиёрига кўра анъанавий ва масофавий шаклда олиб борилди.

Халқ таълими вазирлиги юртимизда эпидемиологик вазият барқарорлашгани, иккинчи чорак якунига қадар 90 фоиздан ортиқ ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олиш мақсадида мактабга қайтганини инобатга олиб, 2021 йилнинг 11 январидан (III чорак) барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилишини маълум қилади.

Айтиш жоизки, ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш бўйича ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги давомида анъанавий шаклда таълим жараёни йўлга қўйилган мактабларда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлиги таъминланди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, икки чорак давомида масофавий таълим олиш жараёнида ўқувчиларнинг дарсларни тўлиқ ўзлаштиришларига етарли имконият бермади, айрим ҳолатларда ўқувчилар телевизион дарсларни кўриш ва ўрганиш ўрнига вақтини бесамар ўтказиш ва ота-оналар томонидан етарли назорат этилмаслиги оқибатида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳам кузатилди.

Шу боис, ота-оналардан фарзандларининг келажаги учун ўз вақтида билим олишларига шароит яратишлари ва мактабга юборишларини сўраб қоламиз.

Ўз ўрнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари барча умумтаълим мактабларида қишки мавсумда иссиқлик тизимини барқарор ишлаши, ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш билан боғлиқ ташкилий чораларни кўриш, санитария-гигиена ва дезинфекция воситалари билан таъминлашлари талаб этилади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазирлиги фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан уйида зарур шарт-шароит яратиб беришларини сўрайди

Ҳурматли ота-оналар!

Куни кеча III чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома ижтимоий тармоқларда кўплаб тушунмовчилик ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда мактаблар 2020 йил сентябрь ойидан санитар-эпидемиологик талабларга жавоб берган ҳолда босқичма-босқич фаолиятини тиклади.

Қишки таътилдан аввал, республика ўқувчиларининг 90 фоизи анъанавий таълимга қайтди. Қолган 10 фоиз ўқувчиларни ҳам келажагига бефарқ бўлмай, уларни ҳам мактаб таълимига бевосита қамраб олиш мақсад қилинган эди.

Халқ таълими вазирлиги ҳавотирга ўрин йўқ эканлигини, уйида касаллик тарқалишига ҳавотир катта бўлган, кекса одамлари бор ҳамда саломатлигида сурункали хасталиги бўлган ўқувчиларнинг таълим олиши учун параллель равишда “Онлайн-мактаб” лойиҳаси ҳам давом эттирилишини маълум қилади.

Бундай оилалар аввалги чоракдагидек ўқишларини уйидан давом эттиришларига имконият яратилади.

Азиз ота-оналар!

Ўқувчилар ўртасида ўтказилган сўровномаларда уларга карантин даврида ўқитувчилари ва тенгдошлари билан ўзаро бевосита мулоқот етишмагани аниқланди.

Мактабга бормаётган ўқувчилар эса афсуски, ана шундай имкониятдан маҳрум бўлиб қолмоқда, бола учун дўстлари билан доимий мулоқотда бўлиш ва улар билан бир жамоа бўлиб таълим олиш жуда муҳим, ҳеч қандай энг замонавий технология айнан шу муҳитни бола учун таъминлаб бера олмайди.

Шу ўринда фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан, уларнинг вақтини бесамар ўтказмасликлари ҳамда уйда таълим олишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб, уларни тўлиқ назоратга олишларини сўраб қоламиз.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамкорлигида ҳудудий малака ошириш марказларининг 35 нафар профессор-ўқитувчилари учун "Информатика ва ахборот технологиялари" фанини ўқитиш бўйича тренерлар тайёрлаш курси ташкил этилди.

Курсни муваффақиятли тугатиб, малака оширганлик тўғрисидаги тренерлик сертификатига эга бўлган профессор-ўқитувчилар жойлардаги умумтаълим мактаб информатика фани ўқитувчиларининг малакасини оширадилар.

🖊А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇

Telegram |Facebook |Website
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти фаолияти доирасида халқаро ҳамкорликларни давом эттирмоқда. Бугун институт раҳбарияти Америка Кенгаши, ESN лойиҳаси раҳбари William O'Roark ва унинг жамоаси билан онлайн учрашди.

Учрашувда ESN лойиҳасини амалага оширишда институтга белгиланаётган вазифалар ҳамда январь ойида лойиҳа доирасида Ўзбекистонга ташрифи кутилаётган 7 нафар инглиз тили мутахассисларининг малака ва тажрибаларини педагогларга кенгроқ етказиш борасида суҳбат олиб борилди.

Томонлар ESN лойиҳаси доирасида Америка Кенгаши ва А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ўртасида “Мустақил тадқиқот маркази”ни ташкил этиш орқали тадқиқотлар натижасини ёритиб бориш, ҳамкорлик алоқаларини давом эттириш бўйича фикр алмашдилар.

Бундай лойиҳаларни амалга оширишдан кўзланган ягона мақсад- мамлакатимизда турли хил хорижий тилларни ўқитиш сифатини оширишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, институт ва А.И.Герцен номидаги РДПУ ҳамкорлигида "Зўр!" лойиҳаси олиб борилмоқда.

Telegram |Facebook |Website
1️⃣ Россия Федерациясида мактаб директорларининг 46 фоизи мактаб менежменти ёки директорларни тайёрлаш курсини тамомлаган. Финляндияда ушбу кўрсатгич 88 фоизни, Кореяда 82 фоизни ташкил қилади (OECD ўртачаси 54 фоиз).

2️⃣ Россия Федерациясининг 60% директорлари лавозимга тайинланишидан аввал "Мактабни бошқариш кўникмалари" курсини тамомлаган, Финляндияда ушбу кўрсатгич 48 фоизни, Кореяда 94 фоизни, АҚШда эса 90 фоизни ташкил этади (OECD ўртачаси 54 фоиз).

3️⃣ Ўқитувчилар фаолияти учун менторлик (устозлик) одатда OECD мамлакатларидаги мактаб директорларининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватлансада, амалда фақат 22 фоиз ўқитувчи менторга эга.

4️⃣ Россия Федерациясида алоҳида менторга бириктирилган ёш ўқитувчилар (5 йилдан кам тажрибага эга) 27 фоизни, АҚШда 37 фоизни, Финляндияда 10 фоизни ҳамда Кореяда 16 фоизни ташкил қилади.

🖊А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇

Telegram |Facebook |Website
Forwarded from Ta'lim nazorati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўз фани ўқитилишига бефарқ бўлмаган фидойи педагоглар диққатига!

Таълим инспекциясининг "Узлуксиз таълимда фанлар узвийлиги" муҳокамалар порталига мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим босқичлари кесимида 21 та фан бўйича ўқув дастурлари лойиҳалари жойлаштирилди.

Uzviylik.tdi.uz сайти орқали Сиз мазкур ўқув дастурлари билан танишиб, ўз муносабатингизни билдиришингизни сўраймиз. Бунда:

👉 Таълим турлариаро ўқув дастурларининг ўзаро узвийлиги таъминланганми?

👉 Ўқув дастурларида мавзуларнинг айнан мазмунан такрорланиши борми?

каби масалаларга эътиборли бўлишингизни, шунингдек,

👉 қисқартириладиган ёки умуман дастурдан олиб ташланадиган;

👉 такомиллаштириладиган ёки янгиланадиган;

👉 халқаро тадқиқотлар мазмуни киритилиши талаб қилинадиган;

👉 назарий машғулот туридан амалий машғулот турига ўтказиладиган мавзуларни белгилаб беришингизни сўраймиз.

❗️Унутманг, Сизнинг муносабатингиз мамлакатимиз таълим тизими ривожи учун муҳим аҳамиятга эга!

👉 @uztdi
❗️Таълим сифати паст мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларга махсус устамалар берилади

➡️ “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори кўра, 2021 йил 1 мартдан таълим сифати паст мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.

🔰 Бунда:

● бир вилоят доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

● бошқа вилоятдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

🔎 Таълим сифати паст мактаблар рўйхати Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланади ва жорий йилда 15 февралгача, келгуси йилларда эса ҳар йили 1 сентябрга қадар Халқ таълими вазирлиги веб-сайтида эълон қилинади.

☑️ Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим сифати паст мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.

🌐 Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари ва тиббиёт муассасаларида бўш иш ўринлари юзасидан маълумотлар ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари веб-сайтларида жойлаштириб борилади.

©Ҳуқуқий ахборот

🖊А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇

Telegram |Facebook |Website
Курслар ва семинарларга қатнашиш ўқитувчилар учун малака оширишнинг энг оммабоп тури.

📊 Россияда ўқитувчиларнинг 76 фоизи (Вьетнам 59%, Корея 76%, Финляндия 14% ва АҚШ 55%) ўқитувчилар ҳамкорликда таълим бериш ва мураббийлик билан шуғулланадилар. OECD мамлакатларидаги ўқитувчиларнинг таъкидлашича, таълимга ҳамкорликда ёндашув тамойилига асосланган касбий ривожланиш улар учун энг самарали ҳисобланади.

📈 Россиядаги ўқитувчи ва мактаб директорлари орасида ишдан ажралмаган ҳолда малака ошириш одатий ҳол ҳисобланади: ўқитувчиларнинг 98% (Вьетнам 96%, Финляндия 93%, АҚШ ва Корея 98%, OECD ўртача 94%) ва директорларнинг 100% (OECD ўртача 99%) йил давомида камида бир маротаба малака оширган.

🧾 Россиядаги ўқитувчиларларнинг 88 фоизи (Корея 87%, Вьетнам 83%, Финляндия 79% ва АҚШ 89%) малака ошириш уларга ижобий таъсир кўрсатганлигини билдирган.

🖊А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇

Telegram |Facebook |Website
“Яшил мактаб” жамоаси “Қизил мактаб”да фаолият олиб борадими?

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Самарқанд вилоятидаги умумтаълим мактабларини битирган ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларига қараб, муассасалар “қизил”, “сариқ”, “яшил” тоифаларига ажратилди.

Булунғур туманининг 69 та умумтаълим мактабидан биттаси “яшил мактаб”, 13 таси “қизил мактаб” ва қолганлари “сариқ мактаб” тоифасига кирди.

Халқ таълими вазири Ш.Шерматов Булунғур тумани мактабларида бўлиб, педагогик жамоа, маҳалла фаоллари ва ота-оналар билан учрашди.

Туман маркази ва марказдан узоқликда жойлашган мактаб фаолияти ҳамда ўқувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари таҳлил қилиб, ўрганилди.

Халқ таълими вазири Ш.Шерматов эндиликда “қизил мактаб” тоифасидаги мактабларнинг директори лавозимига “яшил”, яъни таълим сифати кўрсаткичлари юқори бўлган мактабларнинг амалда ишлаб турган ўринбосарлари, ёш, ташаббускор, билимли, раҳбарлик қобилиятига эга бўлган фан ўқитувчилари номзоди кўрсатилишини таъкидлади.

Шунингдек, “Булунғур тажрибаси” йўлга қўйилиб, 11-умумтаълим мактаби директори ўринбосарлари ва илғор тажрибага эга, билимли ва юқори касбий маҳоратли, ёш ўқитувчилар номзоди “қизил мактаб” тоифасидаги муассасалар директори лавозимига тавсия этилиши белгиланди.

Telegram |Facebook |Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари бўйича 2020 йил якуни сарҳисоби.

#АхборотКоммуникацияТехнологияларниРивожлантириш #МалакаКасбТаълим
йўналишидаги натижалар билан видео-лавҳада танишишингиз мумкин.

"Таълим бу муваффақият гаровидир,
биргаликда таълим сифатини кўтарамиз!"

#ХалқТаълимиИслоҳотлари2020

© Халқ таълими вазирлиги

🖊А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇

Telegram |Facebook |Website
Таълимда ахборот технологияларидан фойдаланиш:

🔎 Корея
да мактаб ўқитувчиларининг 30 фоизи (Вьетнам 43%, Финляндия 53%, АҚШ 60%, OECD 53%) дарс жараёнини ташкил этишда «қисман» ёки "ҳар доим" ахборот технологияларидан фойдаланишга ҳаракат қилишади.

📝 Кореяда ўқитувчиларнинг 59 фоизи (Вьетнам 90%, Финляндия 56%, АҚШ 63%, OECD 56%) "таълимда АКТдан фойдаланиш" ёндашуви мактаб таълим дастури ёки малака ошириш дастурига киритилганлигини маълум қилган, ўқитувчиларнинг ўртача 48 фоизи (Вьетнам 80%, Финляндия 21%, АҚШ 45%, OECD 43%) малака оширгандан сўнг таълим жараёнида АКТдан фойдаланишга тайёрлигини ҳис қилган.

🖇 Кореяда мактаб директорларининг ўртача 24 фоизи мактабларда сифатли таълимни таъминлашда рақамли технологияларнинг етишмаслигини маълум қилган (АҚШ 19%, Финляндия 20%, Вьетнам 82%, Россия 32%, OECD 25%).

🖊А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇

Telegram |Facebook |Website
#Гендер_тенглик #Сўровнома

⁉️Аёлларни давлат хизматига кирмаслигининг асосий сабаблари нимада? Бу соҳада гендер тенгликни таъминлашда қандай омиллар тўсқинлик қилмоқда?

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматида гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни давлат бошқаруви, ижтимоий-сиёсий ҳаётга фаол жалб қилиш мақсадида шу ва бошқа саволларни ўзида жамлаган СЎРОВНОМА ўтказмоқда.

Ушбу ижтимоий сўровномада Сиз ҳам фаол иштирок этиб, хотин-қизларнинг давлат хизматидаги иштирокини янада мустаҳкамлашда муносиб ҳисса қўшинг!

➡️ Сўровномада иштирок этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг!

🤝 Кўмагингиз учун миннатдормиз!

**************

⁉️Какая основная причина, по которой женщины не идут на государственную службу? Что мешает обеспечению равенства в данной сфере?

Агентство развития государственной службы проводит опрос в целях выявления проблем и дальнейшего обеспечения гендерного равенства на государственной службе, активного участия женщин в государственном управлении и общественно-политической жизни

Не будьте безразличными! Примите активное участие в опросе и внесите свой вклад в дальнейшее повышение участия женщин в государственной службе!

➡️ Для участия в опроснике перейдите по этой ссылке!

🤝 Спасибо за участие!

Порталнинг расмий канали
@vacancy_argos
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти АҚШнинг Фулбрайт ДАСТ дастури экспертлари билан ҳамкорликда ўқув дастурларини такомиллаштиради

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари АҚШнинг Фулбрайт ДАСТ (Fulbright DAST) дастури экспертлари, таълим сифатини баҳолаш бўйича мутахассислари Teresita Eldredge ҳамда Marina Dewees билан онлайн учрашув ўтказди.

Учрашувда институт ректори А.Раджиев институтнинг галдаги вазифалари ва истиқбол режалари ҳақида маълумот бериб ўтди.

АҚШлик мутахассилар билан “Инглиз тилини ўқитиш технологиялари” йўналишида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари мазмунини такомиллаштириш ҳамда ўқувчи ва ўқитувчилар таълими сифатини баҳолаш тизимини яхшилаш борасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳамкорлар билан олиб бориладиган ишларнинг биринчи босқичи жорий йилнинг июнь ойидан бошланиши, пандемия ҳолати яхшиланиши билан АҚШлик экспертлар Ўзбекистонга ташриф буюриб, тренинглар олиб бориши режалаштирилди.
Telegram |Facebook |Website