A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
135K subscribers
4.36K photos
907 videos
89 files
3.2K links
Download Telegram
Forwarded from Usmon Sharifxodjayev
Matematika va Biologiya bo’yicha jamoalarimiz Norvegiya va Armanistonga yetib borib, Olimpiadalarning ochilish marosimida ishtirok etishdi.

Omad yor bo’lsin!
⚡️⚡️ #хабарнома

📢 Халқ таълими педагоглари диққатига!

🔰Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4963-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли қарорларига мувофиқ, халқ таълими тизимидаги педагог ходимлар узлуксиз ҳар йили йил давомида ўз малакаларини ошириб боришлари белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, фан ўқитувчилари учун Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформаси орқали онлайн малака ошириш курслари 2022 йил январь-май ойларида босқичма-босқич жорий этилди.

Шунингдек, офлайн шаклда ҳудудий малака ошириш марказларида ҳам ташкил этилмоқда.

❗️Педагог устозларга платформадан рўйхатдан ўтиб, 2022 йилнинг 31 декабрь санасига қадар белгиланган тартибда малака ошириш курсларида қатнашишлари ҳамда сертификат олишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз!

⁉️“Узлуксиз касбий таълим” платформаси билан боғлиқ саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Кўмак берувчи техник ёрдам хизмати" йўлга қўйилган.

Операторлар 24/7 режимда Сизнинг саволларингизга жавоб берадилар.

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇯🇵Мактаб директорлари фаолиятини сертификатлаш: Японияда “Ўзаро ҳамкорлик келишуви” (Letter of Intent for Cooperation) имзоланди

Халқ таълими вазирлигининг A.Aвлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ректори Aюбхон Раджиев айни масала юзасидан хизмат сафари билан Япония давлатида бўлиб турибди.

Батафсил 👉 https://avloniy.uz/uz/press-center/news/368

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Хушхабар

Ўзбекистонлик ўқувчилар каратэ WUKF бўйича Майамида ўтган мусобақада Жаҳон чемпиони бўлдилар

Жорий йилнинг 2-7 июль кунлари Америка Қўшма Штатлари Майами шаҳрида Каратэ WUKF бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

🥇Мазкур мусобақада Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги 34-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси Фазлиддин Фахриддинов ҳамда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 6-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Шохобиддин Шодмонхонов 2 та олтин медални қўлга киритиб, мутлоқ Жаҳон чемпиони бўлди.

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларимизни ғалаба билан муборакбод этади

✒️Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши матбуот хизмати