A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
137K subscribers
4.64K photos
948 videos
94 files
3.3K links
Download Telegram
“Imom Buxoriy” ordenini ta’sis etish to‘g‘risidagi qonunning targ'iboti

Xalq taʼlimi vazirligining А.Аvloniy nomidagi milliy-tadqiqot institutida “Imom Buxoriy” ordenini ta’sis etish to‘g‘risidagi qonunning targ'ibot tadbiri o'tkazildi.

Tadbirda Institut xodimlariga targ'ibot materiallari to‘plami va infografikalar orqali qonunning mazmun mohiyati tushuntirildi.

Qonunga muvofiq, “Imom Buxoriy” ordeni ikki darajadan iborat bo‘ladi:

🔹"Oliy Darajali Imom Buxoriy” ordeni;
🔹“Imom Buxoriy” ordeni.

“Oliy Darajali Imom Buxoriy” ordeni islom ma’rifati rivojiga ulkan hissa qo‘shgan buyuk allomalar merosini xalqaro maydonda keng targ'ib qilishda katta yutuqlarga erishganligi uchun berilsa;

“Imom Buxoriy” ordeni esa buyuk allomalarimizning merosini mamlakat aholisi, ayniqsa yoshlarga yetkazishdagi xizmatlari uchun beriladi.

❗️A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
Малакали ўқитувчи - малакали миллат: Таълим бўйича Марказий Осиё симпозиуми ўтказилмоқда

ЮНEСКО ва Жаҳон банки Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, ва Тожикистон таълим вазирликлари билан ҳамкорликда Марказий Осиёда ўқитувчиларга бўлган муносабатда давлат сиёсати бўйича минтақавий ҳисобот тайёрламоқда.

Бу борада бугун 27 октябрь куни Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида педагог кадрларни саралаш, уларнинг малакасини ошириш ва ишга ёллаш бўйича Марказий Осиё таълим симпозиуми ўтказилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси таълим вазирликлари делегацияси аъзоси сифатида Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти проректори М.Пардаева иштирок этмоқда.

Минтақавий ҳисоботни тайёрлаш доирасидаги иккинчи семинарда Марказий Осиёда самарали ўқитувчиларни танлаш, бошланғич тайёрлаш, малакасини ошириш ва ишга ёллаш таҳлили тақдим этилади. Шунингдек, хулосалар ва биргаликда ишлаб чиқилган тавсиялар муҳокама қилинади.

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Диққат_эълон

2 кун давомида Халқ таълими вазирлигининг барча ҳудудий бўлинма раҳбарлари иштирокида республика бўйлаб сайёр қабуллар ўтказилади

➡️Жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилади.

📌
Унда фуқаролар ҳамда соҳа ходимлари халқ таълими тизимига оид барча масалалар, савол ва таклифлар билан мурожаат этиши мумкин.

📌Сайёр қабулларнинг ўтказилишига доир маълумотлар (манзили, вақти) билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:

Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Наманган вилояти
Навоий вилояти
Самарқанд вилояти
Сирдарё вилояти
Сурхондарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳар

⚠️Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирининг Сайёр қабули вақти ва манзили тўғрисида қўшимча тарзда маълумот тақдим этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
📱Telegram |🎞 Youtube |☮️ Facebook | 💟Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Умумтаълим мактаб директорлари учун ижодий кеча ташкил этилди

🎬 Биламизки, адабиёт, санъат ва маданият миллатнинг маънавий оламини юксалтиради. Айниқса, ёш авлод тарбиясига катта таъсир ўтказади. Келажак авлодга бугунги санъат оламининг оқ қорасини ажратишда, тарбия учун фойдали ижод намуналарини танитишда ота-она билан бирга мактаб жамоаси ҳам эътиборли бўлиши мақсадга мувофиқдир.

А.Авлоний номидаги миллий тадқиқот институтида анъанавий малака ошириш курсидаги мактаб директорлари ва санъаткор учрашуви маданий хордиқ билан биргаликда ана шу масалага ҳам бағишланди.

Ижодий кеча меҳмони «Бахт овчиси» миллий сериалидаги Зуля образи билан томошабинлар эътиборини қозонган Барчин Ғофурова бўлди.

Иштирокчиларга актриса ижросидаги фильмлардан парчалар намойиш этилди. Шунингдек, актриса ўзбек киносидаги фаолиятига оид саволларга жавоб берди.

❗️Миллий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатишда давом этинг!

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#pedagogik_tavsiya

O'qituvchining dars maqsadiga yetishi uchun 7 qadam:

➡️ 45 daqiqada aynan nimani o‘qitishingiz kerakligini bilib oling;

➡️ Maqsadni aniq yozib qo‘ying;

➡️ Vaqt taqsimotini aniqlang;

➡️ Kerakli resurslarni tanlang;

➡️ Muhim jihatlarni aniqlang;

➡️ Reja tuzing va undan foydalaning;

➡️ Har kuni shu tartibda ishlashga odatlaning.

❗️A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
“Ingliz tilida soʻzlashuvchi millat” (ESN) loyihasi doirasidagi navbatdagi uchrashuv tavsilotlari

Ingliz tili o'qituvchilarining malaka ko'nikmalarini oshirish boʻyicha Amerika Kengashlari hamda A.Avloniy milliy-tadqiqot instituti hamkorligida olib borilayotgan “Ingliz tilida soʻzlashuvchi millat” (ESN) loyihasi doirasida navbatdagi uchrashuv boʻlib oʻtdi.

Uchrashuv davomida tomonlar ESN loyihasi doirasida shu kunga qadar olib borilgan seminar-treninglar, ingliz tili oʻqituvchilarining ishtiroki va kurs samaradorligi haqida fikr almashish bilan bir qatorda xalq ta’limi xodimlarini malakasini oshirish sohasida olib borilgan islohotlar, shuningdek “Uzluksiz kasbiy ta’lim” platformasi bilan ham yaqindan tanishishdi.

Uchrashuv yakunida tomonlar ESN loyihasi doirasida olib borilayotgan tadqiqotlarni birgalikda olib borish va natijalaridan keyingi yillar malaka oshirish kurslarini yaratishda foydalanish yuzasidan kelishib olishdi.

Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
#янгиликлар

❇️ А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида илмий ходимлар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар иштирокида “Таълимда менежмент” йўналишида илмий семинар ўтказилди.

Унда институтнинг Таълим менежменти ва статистикаси илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи, иқтисод фанлари номзоди, доцент А.ИбрагимовнингДиссертация ишининг долзарблиги ва зарурати, муаммонинг ўрганилганлиги” мавзусидаги маърузаси тингланди. Сўнгра биринчи босқич докторантлари ўзларининг илмий тадқиқот ишлари бўйича тақдимотларини намойиш қилдилар.

Профессор-ўқитувчилар томонидан докторантлар маърузаларидаги ёритилмай қолган жиҳатлари тўлдирилди ва докторантларга тегишли таклифлар, тавсиялар берилди.

❗️Миллий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатишда давом этинг!
Telegram |Facebook |Website|YouTube
⚡️⚡️#tezkor_xabarlar

📢📢 Nemis tili fani ustozlarimiz uchun uzoq kutilgan yangilik!!!

A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot institutining "Uzluksiz kasbiy taʼlim" platformasida xalq taʼlimi xodimlarining 2022-yil uchun fanlar kesimida malaka oshirish kurslarini faollashtirishda davom etadi.

☑️Demak, 0️⃣3️⃣ noyabr sanasi soat 1️⃣1️⃣:0️⃣0️⃣dan NEMIS TILI fani bo‘yicha elektron platformada malaka oshirish kurslari boshlanishini ma'lum qilamiz.

📨 Platformada malaka oshirish borasida batafsil ma'lumotlar uchun havola:https://t.me/video_yoriqnoma/56

❗️A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#туғилган_кун

Абдуллаева Махпрат Нурматовна

Ўқитувчи устозларга кўрсатилган эҳтиром юрт келажагига эътибордир. Бугун узоқ йиллар ўзининг педагогик фаолияти билан мамлакат таълим тизими равнақига ҳисса қўшиб келаётган Махпират Абдуллаева муборак 60 ёшни қарши олди.

Устоз 1962 йил Андижон вилояти, Хўжаобод туманида туғилган. 1987 йилда Тошкент давлат чет тиллари институтини тугатиб, таълим соҳасида ўз фаолиятини бошлаган.

А.Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти катта ўқитувчиси Махпират Абдуллаева айни кунда Америка Қўшма Штатларида ўқиб ҳам ишлаб, малака оширмоқда.

2002 йилда «Дўстлик» ордени ва 2013 йилда Халқ таълими аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланган.

Ҳурматли Махпрат Нурматовна!

Сизни бугунги таваллуд айёмингиз, 60 йиллик муборак ёшингиз билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз!

Таълим тизимидаги фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!
Соғлик-саломатлик, оилавий хотиржамлик, бахт ва омад ҳамроҳингиз бўлсин!

Ҳурмат билан,

А.Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти жамоаси
📢 Бугун 2 ноябрь, чоршанба куни АОКАда 📍Брифинг

● Мавзу:
Халқ таълими тизимида Фин тажрибаси асосида апробация жараёнлари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
#Брифинг

Финландия замонавий дарсликларнинг апробациясида 4 минг нафардан ортиқ 1-4 синф ўқувчилари иштирок этади

Халқ таълими тизимида халқаро таълим дастурлари ва дарсликларини жорий қилиш амалиёти мавзусида Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг ўтказилди.

Сўнгги йилларда халқ таълими тизимига халқаро тажрибаларни кенг жорий қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, халқаро экспертлар ва маҳаллий амалиётчи ўқитувчилар иштирокида Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилди.

Мактабларда “Клетт”, “Cambridge University Press” каби нашриётларининг халқаро тан олинган маҳаллийлаштирилган дарсликлари билан бир қаторда миллий қадриятларга асосланган замонавий дарсликларни жорий этиш бошланди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/808


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Педагог кадрлар тайёрлаш тизимининг транформацияси амалга оширилади

Педагог кадрларни тайёрлаш тизимида вужудга келган танглик мамлакатимиз раҳбариятидан зарур чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо қилди.

Шунга кўра, жорий йилнинг июнь ойида Низомий номидаги ТДПУ фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 290-сон Президент қарори қабул қилинди.

Университет фаолиятини трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Бунда таълим тизимини ривожлантиришда қандай самара кўзда тутилган?

Шу каби саволлар билан Низомий номидаги ТДПУ проректори Шахзод Қурбониёзовга юзландик.

Батафсил:

🇺🇿 ўз
🇬🇧 english
🇷🇺рус

❗️Миллий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатишда давом этинг!
Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram