A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
137K subscribers
4.7K photos
952 videos
94 files
3.31K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитида иштирок этаётган давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари томонидан дарахтлар экилди

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саммит иштирокчилари "Боқий шаҳар" билан танишдилар

Facebook|Instagram|Twitter
❗️Эндиликда педагог устозлар ишга жойлашишда сарсон бўлмайди

Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқитувчилари ҳамда директорлар портфолиосини яратиш, инсон омили аралашмаган рейтингини белгилаш учун “Мактаб ўқитувчилари ва директорлари захирасини шакллантириш портали” лойиҳасини амалга оширмоқда.

Бу борада А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан фанлар бўйича мактаб ўқитувчилари ва директорлар захирасини шакллантириш электрон (портал) тизими яратилмоқда.

Бунда халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган раҳбар ва педагог кадрлар захираси ва ўқитувчи лавозимига талабгор кадрлар электрон портфолиоси яратилади.

📌Таълим тизимида фанлар, мактаблар, ҳудудлар кесимида вакант ўринларининг статистикаси аниқланиб, ҳудудлар ва фанлар кесимида ўқитувчилар захираси шакллантирилади.

Хўш, лойиҳа доирасида қандай қулайлик ва имконият яратилади?

Эндиликда:

👉Батафсил

Бу тўғрида ОАВларда

👉Янги Ўзбекистон

👉УзА

Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇

Telegram |Facebook |Website | YouTube
⚡️⚡️ #хабарнома

📢 Халқ таълими педагоглари диққатига!

🔰Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4963-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли қарорларига мувофиқ, халқ таълими тизимидаги педагог ходимлар узлуксиз ҳар йили йил давомида ўз малакаларини ошириб боришлари белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, фан ўқитувчилари учун Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформаси орқали онлайн малака ошириш курслари 2022 йил январь-май ойларида босқичма-босқич жорий этилди.

Шунингдек, офлайн шаклда ҳудудий малака ошириш марказларида ҳам ташкил этилмоқда.

❗️Педагог устозларга платформадан рўйхатдан ўтиб, 2022 йилнинг 31 декабрь санасига қадар белгиланган тартибда малака ошириш курсларида қатнашишлари ҳамда сертификат олишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз!

⁉️“Узлуксиз касбий таълим” платформаси билан боғлиқ саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Кўмак берувчи техник ёрдам хизмати" йўлга қўйилган.

Операторлар Сизнинг саволларингизга жавоб берадилар.

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Халқ таълими вазирлиги аниқ ва табиий фан ўқитувчиларига 20 фоиз устама берувчи миллий сертификат тизимини яратмоқда

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Аниқ ва табиий фан ўқитувчиларига сертификат беришнинг миллий тизимини яратиш ва педагогларни биринчи, олий малака тоифасини олишга тайёрлаш – борасида “QUALIFICATION” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Хўш, бу тизим қандай яратилади? Ўқитувчилар тоифа олишга тайёргарлигида қандай кўмак берилади?

Бу борада халқ таълими вазирлиги томонидан етук мутахассисларни жалб қилган ҳолда саволлар тузишга қўйиладиган талаблар, тест топшириқлари намуналари, сўровномалар, баҳолаш мезонларига қўйилган талаблар ишлаб чиқилди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/720


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
PISA, TIMSS, PIRLS: Ўзбекистон халқаро баҳолаш дастурларига тайёрми?

STESTING.UZ тренажёр платформаси статистикасига эътибор қаратилса, 2022 йилнинг февраль-июль ойлари давомида юртимиздаги 7750 дан ортиқ мактаблар ушбу электрон платформадан рўйхатдан ўтган бўлиб, уларда 2 500 000 дан ортиқ мактаб ўқувчилари тест-топшириқларни бажариб келмоқда. Ушбу бажарилган тест-топшириқлар 12 нафар малакали педагог-мутахассислар томонидан ўзбек ва рус тилларида текшириб баҳоланмоқда. Ҳозирда 2 000 000 дан ортиқ тест-топшириқлар текшириб баҳоланди.

👉Батафсил

Бу тўғрида ОАВларда👇

▶️УзА
▶️Янги Ўзбекистон

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Мактаб директори лавозимига номзодларни тайинлаш ва менежерлик сертификатини бериш лойиҳаси доирасида навбатдаги учрашув

Хабарингиз бор, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти мактаб директори лавозимига номзодларни тайинлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда натижаси бўйича уларга менежерлик сертификатини бериш амалиётини йўлга қўйишда Япониянинг Цукуба университети ва Digital Knowledge Co. Ltd. таълим компанияси билан ўзаро ҳамкорликни бошлаган эди.

Куни кеча томонлар Миллий-тадқиқот институтида учрашув ўтказди.

❇️ Ҳамкорликнинг бошланишидаги вазифалар билан яқиндан танишиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тақсимлаб олинди. Жумладан, мактаб директори лавозимига номзодларни тайинлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда натижаси бўйича уларга менежерлик сертификатини бериш амалиётини йўлга қўйишда биринчи қадам сифатида мактаб директорлари билан тор ва кенг қамровли сўровномалар ўтказишга келишиб олдилар.

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Сўраган_эдингиз

📣📣ДИҚҚАТ!

📌Сиз сўраган навбатдаги қайта тайёрлаш курслари тўғрисида маълумот берамиз!

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти олий маълумотли нопедагог (номутахассис) кадрлар таҳсил олишлари мумкин бўлган қайта тайёрлаш курсларини эълон қилади 👇🏻 👇🏻

Тасвирий санъат ва чизмачилик ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Амалий санъат

👉 Безакчи-рассом

👉 Инженерлик соҳасидаги йўналишлар

👉 Санъатшунослик (тасвирий ва манзарали амалий санъат)

👉 Амалий санъат (турлари бўйича)

👉 Рангтасвир (турлари бўйича)

👉 Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича)

👉 Дизайн (тасвирий ва манзарали амалий санъат)

👉 Ишлаб чиқариш, қурилиш ва техника билим соҳаси

👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси

👉 Транспорт таълим соҳаси

👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси

Она тили ва адабиёт ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Журналистика

👉 Таржимонлик (тиллар бўйича)

👉 Нутқ маданияти ва нотиқлик

👉 Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)

Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Журналистика

👉 Таржимонлик (тиллар бўйича)

👉 Нутқ маданияти ва нотиқлик

👉 Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)

Давлат ва ҳуқуқ асослари ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Ҳуқуқшунослик

👉Юриспруденция

📍Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 6-уй

Мурожаат учун телефонлар: (71) 246-90-94, (94) 003-35-52

Савол ва таклифларингизни https://t.me/avloniy_qayta_tayyorlov телеграм гуруҳига йўллашингиз мумкин.

Бошқа йўналишлар, ўзгартиришлар бўйича навбатдаги постларимизда.

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Samarqand viloyatidagi umumta’lim maktablarida "Сambridge tajribasi" asosida qisqa muddatli o‘quv kurslari tashkil etildi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “2022-2026-yillarda xalq ta’limini rivojlantirish bo‘yicha milliy dasturni tasdiqlash to‘g‘risida” 2022-yil 11-maydagi PF-134-sonli Farmon ijrosini ta’minlash maqsadida O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi hamda Xalq ta’limi vazirligining 2022-yil 16-iyundagi 26-q/q va 28-q/q sonli qo‘shma qarori qabul qilingan.
♻️ Ushbu qarorga muvofiq, viloyat umumiy o‘rta ta’lim muassasalari pedagog xodimlar uchun 18 soatga mo‘ljallangan ilg‘or metodikalarga asoslangan “Сambridge tajribasi” asosida qisqa muddatli sayyor o‘quv mashg‘ulotlari va seminar-treninglar o‘tkazildi.

Samarqand viloyati PYMO'MM ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring👇

Telegram|Facebook|Youtube|Rasmiy sayt
#Qabul_2023 #doktorantura

📣 DIQQAT DOKTORANTURAGA QABUL BOSHLANDI

A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti quyidagi ixtisosliklar bo‘yicha doktorantura, tayanch doktorantura, stajor-tadqiqotchilik va mustaqil izlanuvchilikka qabul e’lon qiladi:

🔹13.00.07-Ta’limda menejment;
🔹13.00.02-Ta’lim va tarbiya nazariyasi va metodikasi.

📑 Hujjatlar joriy yilning 15-sentabridan-15-oktabriga qadar Yagona elektron tizim orqali qabul qilinadi.

👨🏻‍🎓Talabgorlar: http://phd.mininnovation.uz rasmiy sayti orqali ro‘yxatdan o‘tadilar.

📍Manzil: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Ziyo ko‘chasi 6-uy
📞Telefon: (71) 246-06-63

❗️A.Avloniy nomidagi milliy -tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли обуначилар, азиз юртдошлар!

Сизда мамлакатимизни ривожлантириш йўлида бирор таклифларингиз борми?

Ўзбекистонни яқин келажакда ривожлантиришдаги стратегиялар белгиланди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатни яқин йилларда ривожлантириш стратегияси танлаб олинди.

Яъни, таълим, суд, тадбиркорлик, тиббиёт ва сув таъминоти мамлакатни ривожлантиришдаги асосий стратегик йўналишлар этиб белгиланди.

Юқоридаги тизим, соҳалар муаммоларини ҳал этишда ёки ривожлантиришда фуқаролар ўз таклифларини қолдиришлари мумкин.

Муаммоларни ҳал этишга қаратилган ёки бошқа масалаларга оид таклифлар махсус яратилган сайт taklif2023.uz портали ёки телеграмдаги @taklif2023_bot манзили орқали қабул қилинади.

Таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади.

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
А.Авлоний миллий-тадқиқот институтида узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб, ўзининг бой ҳаётий меҳнат тажрибаси билан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган Институт Илмий маслаҳатчиси сиёсий фанлар доктори, профессор Пахрутдинов Шукритдин Илёсович Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги ҳамда 1-октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгашининг 2022 йил 6 майдаги 2-сон Қарорига асосан “Меҳнат фахрийси” I даражали кўкрак нишони билан мукофотланди.

Шу кунга қадар Пахрутдинов Шукритдин Илёсович “Ўзбекистон белгиси”, “Халқ таълими аълочиси”, “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Ш.Пахрутдинов Россия политологлари миллий ассоциациясининг аъзоси. АҚШ, Россия, Украина ва Кения давлатларининг илмий журналларида редколлегия аъзоси.

Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Ўзбекистонда таълим ислоҳоти нега биринчи ўринга қўйилди?

“Янги Ўзбекистон” газетасининг шу йил 22 сентябрь сонида журналист Баҳодир Жовлиевнинг халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов билан суҳбати чоп этилди. Қуйида уни ўқишингиз мумкин.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3LzFEKo


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_tanlov

Xalq ta’limi vazirligi esselar tanlovini e’lon qiladi

Xalq ta’limi vazirligi maktablarda o‘zbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzini oshirish maqsadida “Ma’rifatli jamiyat – Uchinchi Renessans bunyodkori” esselar tanlovini o‘tkazmoqda.

Tanlovda Xalq ta’limi tizimidagi maktab o‘qituvchilari 2 ta yo‘nalish bo‘yicha ishtirok etishlari mumkin:

Ta’lim o‘zbek tilida olib boriladigan maktablarning ona tili va adabiyoti fani o‘qituvchilari hamda ta’lim qardosh tillarda olib boriladigan maktablarning o‘zbek tili fani o‘qituvchilari.

Ta’lim tilidan qat’iy nazar barcha fan o‘qituvchilari.

📝Tanlov 2022-yil 26-sentabrdan 21-oktabrga qadar bo‘lib o‘tadi.

Tanlovning maktab bosqichi 26-sentabr kuni bo‘lib o‘tadi.

Tanlov g‘oliblari 21-oktabr —O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan sana arafasida aniqlanadi.

Batafsil ma’lumotlar vazirlikning rasmiy sahifasida.

Tanlovda faol ishtirok eting!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#qonunchilik

Savol: Agar xodim bir haftalik malaka oshirishga jo'natilsa, uning ish haqi saqlanadimi?

Javob: Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 17-yanvardagi 25-sonli "Xalq ta’limi xodimlarini uzluksiz kasbiy rivojlantirish tizimini tashkil etish tartibi to‘g‘risida"gi qaror nizomiga ko'ra, ixtisoslashtirilgan ta’lim tashkilotlariga ishdan ajralgan holda malaka oshirishga yuborilgan tinglovchilarning o‘qishi davrida asosiy ish joyi bo‘yicha lavozimi va o‘rtacha ish haqi saqlanib qoladi, ularning o‘quv yuklamalari esa boshqa pedagog xodimlar o‘rtasida taqsimlanadi.

❗️A.Avloniy nomidagi milliy -tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ БАРЧА МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИНИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲАМКОРЛИККА ЧАҚИРАДИ!

Ҳурматли халқ таълими тизимидаги мактаб раҳбарлари!

Хабарингиз бор, бугунги кунда мамлакатимизда барча ислоҳотлар “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилиб, давлат ташкилотлари халқ учун хизмат қилиши бугунги давлат сиёсатининг энг устувор вазифаси бўлмоқда.

Халқ таълими энг катта тизимлардан бири бўлиб, 10 мингдан ортиқ мактабда 700 мингдан ортиқ соҳа ходимлари фаолият юритади. Қарийб 6,4 млн ўқувчи таълим олади, тизимда ҳал этилиши лозим бўлган масалаларнинг кўлами ҳам шунга мос равишда жуда кўп.

Албатта, Халқ таълими вазирлиги ҳар бир мактабга бир вақтнинг ўзида бориб, муаммоларни ҳал этиши имконсиз.

‼️Шу боис, республикадаги 10 мингдан ортиқ мактабларда мавжуд тизимли ёки ўзига хос бўлган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиб бориш орқали мактабларда таълим-тарбия жараёнларини яхшилаш мақсадида махсус бот @direktor_murojaati_bot ташкил қилинди.

Ушбу Телеграмм-бот орқали Сиз раҳбарлик қилаётган мактабингиздаги таълим, тарбия, кадрлар масаласи, ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, маҳаллий ҳокимлик ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги масалалар юзасидан мурожаат этишингиз, соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар беришингиз мумкин.

Вазирлик мутасаддилари Сизнинг муаммо ва таклифларингизни кўриб чиқиб, ечимини топиш учун тегишли чораларни кўради.

Халқ таълими вазирлиги барча мактаб директорларини ҳамкорликда таълим тизимини ривожлантиришга фаол бўлишга чақиради!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Мактаб директорлигига номзодлар махсус сертификатга кўра тайинланади

Эндиликда мактаб директори лавозимига тайинланадиган янги номзодлар, директорларни ўқитиш махсус курсида ўқиган ва якуний имтиҳондан ўтиб, менежерлик сертификатини олган бўлиши лозим.

Яъни, Халқ таълими вазирлиги, Миллий-тадқиқот институти томонидан мактаб директори лавозимига номзодларнинг бошқарув соҳасига оид билим, кўникмалари баҳоланиб, натижаси бўйича менежерлик сертификати берилади.

👉Батафсил

Бу тўғрида ОАВларда

Янги Ўзбекистон
УзА

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube