A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
120K subscribers
4.22K photos
879 videos
89 files
3.15K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎓Институтнинг илк қалдирғочларига магистрлик дипломлари топширилди

Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида “Таълимда менежмент” ва “Катталар таълими” магистратура мутахассислиги бўйича илк бор ташкил этилган бир йиллик магистратурани муваффақиятли якунлаган илк қалдирғочларига магистр дипломини топшириш маросими ўтказилди.

Ушбу мутахассислик бўйича битирган магистрлар Олий таълим муассасаларида, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотларида, илмий тадқиқот институтларида ҳамда халқ таълими муассасаларига методик хизматни амалга оширувчи идора ва ташкилотларда илмий-педагогик фаолият билан шуғулланишлари ёки олий таълимдан кейинги таълимни давом эттиришлари мумкин.

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
🩺💉"Узлуксиз касбий таълим" платформасида мустақил курс!

Халқ таълими педагог ходимларининг ОИВ/ОИТС касаллигини олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш ўқув курси.

Ушбу курс “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасида барча фан йўналишларининг “Ўзини-ўзи ривожлантириш ва узлуксиз касбий ривожланиш масалалари” модулига жойлаштирилган ва рўйхатдан ўтган барча педагогга курс материаллари билан танишиш имконияти яратилган.

“Халқ таълими ходимларини ОИВ/ОИТС касаллигини олдини олиш ва унга қарши курашишда тиббий билимини ва хабардорлигини ошириш бўйича” ўқув курси мавзулари:

🇺🇿Ўзбек тилида:

🧑‍⚕️ОИВ/ОИТС ҳақида асосий билимлар. ОИВ ва ОИТС нима, юқиш йўллари, белгилари, ташхиси;

🧑‍⚕️ОИВ/ОИТС ҳақида асосий билимлар. Даволаш, парваришлаш ва қўллаб-қувватлаш;

🧑‍⚕️ОИВ ва шу каби бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш;

🧑‍⚕️ОИВ/ОИТСнинг таъсири;

🧑‍⚕️Боланинг масъулиятли ҳулқ-атворини шакллантиришда мактабнинг ўрни.

Telegram |Facebook |Website|YouTube
❇️ Темы учебного курса“Повышение знаний и осведомленности работников народного образования в вопросах профилактики и борьбы с ВИЧ/СПИДом”

🇷🇺На русском:

🧑‍⚕️- Основные знания по ВИЧ/СПИД. Что такое, пути передачи, симптомы, диагностика;

🧑‍⚕️- Основные знания по ВИЧ/СПИД. Лечение, уход и поддержка;

🧑‍⚕️- Профилактика ВИЧ и других подобных инфекционных заболеваний;

🧑‍⚕️- Влияние ВИЧ/СПИД;

🧑‍⚕️- Роль школы в формировании ответственного поведения ребенка.

❗️ Следите за официальными страницами Национального исследовательского института им. А. Авлони 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
⚡️⚡️ #хабарнома

📢 Халқ таълими педагоглари диққатига!

🔰Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4963-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли қарорларига мувофиқ, халқ таълими тизимидаги педагог ходимлар узлуксиз ҳар йили йил давомида ўз малакаларини ошириб боришлари белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, фан ўқитувчилари учун Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформаси орқали онлайн малака ошириш курслари 2022 йил январь-май ойларида босқичма-босқич жорий этилди.

Шунингдек, офлайн шаклда ҳудудий малака ошириш марказларида ҳам ташкил этилмоқда.

❗️Педагог устозларга платформадан рўйхатдан ўтиб, 2022 йилнинг 31 декабрь санасига қадар белгиланган тартибда малака ошириш курсларида қатнашишлари ҳамда сертификат олишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз!

⁉️“Узлуксиз касбий таълим” платформаси билан боғлиқ саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Кўмак берувчи техник ёрдам хизмати" йўлга қўйилган.

Операторлар 24/7 режимда Сизнинг саволларингизга жавоб берадилар.

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#sayyor_kurslar

Chekka hududlarda sayyor malaka oshirish kurslari tashkil etilmoqda

📚Sirdaryo viloyati Pedagogika markazi tomonidan viloyatning olis hududida joylashgan Sardoba tumani pedagoglari uchun sayyor malaka oshirish kurslari tashkil etilmoqda.

📊Ushbu kurslar Sardoba tumanidagi o‘qituvchilar o‘rtasida o‘tkazilgan so‘rovnoma asosida tashkil etildi.

📍Pedagogika markazi mazkur sayyor malaka oshirish kurslarini muntazam tarzda viloyatning boshqa hududlarida tashkil etadi.

❗️Milliy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларни мукофотлаш ва рағбатлантириш, Директор жамғармасидан бериладиган устамалар ва бошқа моддий имкониятлар борасида илгари сурилаётган турли талқинлар юзасидан

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 август куни қабул қилинган 425-сонли қарори билан айрим қарорларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли Қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур ўзгартиришлар жойлардаги коррупцион ҳолатларни шунингдек, молиявий хато ва камчиликларни олдини олишга қаратилган бўлиб, маблағларнинг мактаб раҳбарлари ҳамда жойлардаги масъулларнинг суистеъмол қилинишини олдини олиш кўзда тутилган.

Қайд этиш жоизки, ўзгаришлар бевосита ўқитувчиларни рағбатлантириш учун йўналтириладиган директор жамғармаси маблағлари миқдорини пасайишига олиб келмайди. Аксинча, маблағлар аниқ мезонлар асосида белгиланадиган устамаларга ажратиладиган маблағларни кўпайишига ва мукофотлашни “барча учун тенглик” тамойили асосида амалга оширилишига хизмат қилади.

Қонунчиликка кўра жорий йилда Директор жамғармаси жами мактаб иш ҳақи фондининг 12 фоизи бўйича шакллантирилади. Мазкур жамғарма ҳисобидан 2022 йилнинг август ойига қадар мактабнинг энг илғор ўқитувчиларига 40 фоизгача устама, шунингдек, маблағлар доирасида ходимларга моддий ёрдам ва мукофот бериш имконияти берилган эди.

Маълумот учун: 2021 йилда бир мактабда ўртача директор жамғармасининг 55 фоизи педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар учун ҳамда қолган 45 фоизи мукофот ва моддий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган.
Бироқ, жойларда ўқитувчиларга 40 фоизгача устама бериш ўрнига фоизни камайтириш ва қолган суммани моддий ёрдам ҳамда мукофотга йўналтириш амалиёти йилдан-йилга ошиб борган.

Мисол учун: 2021 йилда мактабнинг иш ҳақи фондига 787,5 миллион сўм ва директор жамғармасига 175,5 миллион сўм ажратилган. Ушбу Жамғарма маблағларининг фақатгина 20 фоизи педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар учун қолган 80 фоизи мукофот ва моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган.
Кўп ҳолларда Жамғарма ҳисобидан мактаб директорлари “таниш-билиш” орқали ходимларга моддий рағбатлантириш, сурункали равишда айнан бир гуруҳ ходимларга такрор-такрор амалга оширган;

мукофот пуллари директорга яқин бўлган ходимларга, қариндош ва танишларга расмийлаштирилганлиги;
аввалги таҳрирда жамғарма ҳисобидан моддий ёрдам миқдори чегараланмаганлиги сабабли исталган ҳажмда моддий ёрдам кўрсатиш орқали ўғирлик ҳолатлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар бўйича материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

Шундан келиб чиқиб янги таҳрирда директор жамғармасидан моддий ёрдам кўрсатиш миқдорлари ва ҳолатлари аниқ белгилаб қўйилди.
Натижада мукофот ва моддий ёрдам пулларини сабабсиз бериш имкониятлари чекланди, мактаб доирасида ўқитувчиларни рағбатлантириш учун ажратиладиган жами сумма эса сақлаб қолинди.

Бу эса:
- маблағларни бевосита ўқитувчиларнинг устамаларига йўналтириш;
- моддий ёрдам кўрсатишнинг аниқ ҳолатларини белгилаш
(ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрганда);
- мукофот пулларини барчага тенг миқдорда бериш имкониятини яратди.

Шунингдек, Вазир жамғармаси орқали ягона тамойил асосида республика бўйича малакали педагог ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари (ҳозирда 5,1 млн. сўм) миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, худди шундай миқдорда илғор ходимларга бир марталик пул мукофотини тўлаш амалиёти жорий этилди.

Хулоса ўрнида Директор жамғармасига бериладиган маблағлар камайтирилмаганлиги, аксинча, моддий ёрдам ва мукофот пулларини аниқ мақсадларга ва тенглик тамойили асосида бериш таъминланганини қайд этиш керак.

Ўзгартиришлар орқали Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали ўқитувчи ва бошқа ходимларга тўғри етказилишини таъминлаш мақсад қилинган.
#bilasizmi

2022-yil 2-avgustdagi Vazirlar Mahkamasining 425-sonli qaroriga ko'ra, 2021-yil 1-sentabrdan boshlab quyidagilar har yili:

- birinchi sinf o‘quvchilari hamda kasalligi tufayli yakka tartibda uyida ta’lim oladigan nogiron bolalar uchun beriladigan o‘quv qurollari to‘plami;

- maktablardagi barcha 1 — 11-sinflar o‘quvchilarining 15 foizidan ko‘p bo‘lmagan kam ta’minlangan oilalarga mansub o‘quvchilarni zamonaviy yagona maktab formasi to‘plamlari;

- 2022/2023 o‘quv yilidan boshlab 1-sinfga qabul qilinadigan ko‘zi ojiz va zaif ko‘ruvchi bolalar uchun maxsus o‘quv qurollari to‘plami bilan bepul ta’minlash joriy qilinadi.


❗️Milliy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудий_марказлардан

📣ДИҚҚАТ ТАНЛОВ

💼 Сирдарё вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази қуйидаги лавозимларга очиқ танлов эълон қилади:

🔹 Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси мудири

🔹 Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедраси мудири

🔹 Ижтимоий ва иқтисодий фанлар методикаси кафедраси мудири

🔹 Педагогика, психология ва таълим технологиялари кафедраси мудири

🔹 Аниқ ва табиий фанлар кафедраси мудири

🔹 Катта ўқитувчи

⚠️ТАЛАБЛАР:

👨🏻‍🎓 Камида магистр даражали мутахассис бўлиш;

📚 Замонавий методикаларни билиш;

👨‍💻 Ахборот технологияларидан юқори даражада фойдалана олиш;

📔 Ўзбек ва рус тилларида интерактив дарс ўта олиш.

ҚАБУЛ ВАҚТИ:

📆 Душанба-шанба

🕰 9:00дан 17:00 гача

☎️ Мурожаат учун телефонлар:

+99867-279-77-00

+99891-104-22-80

❗️А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Qiyin akademik tushunchalar qanday qilib o'zlashtiriladi?

Qiyin yoki zerikarli tuyilgan akademik tushunchalarni vizual ko'rinishda va amaliy o'quv tajribalari sifatida o'quvchilarga taqdim eting. Bu esa o'quvchilarga maktabdagi o'rgangan tushunchalarining real hayotda qanday qo'llanilishini anglashga yordam beradi.

Buning uchun interaktiv doskadan fotosuratlar, audio kliplar va videofilmlarni namoyish qilishda foydalaning, shuningdek, sinfda fan tajribalarini tashkillang yoki mahalliy ekskursiyalarga o'quvchilarni olib chiqing.

Vizualizatsiya - bu raqamli ma'lumotni yoki fan hodisasini vizual kuzatish va tahlil qilish uchun qulay shaklda taqdim etish texnikasining umumiy nomi.

❗️Milliy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube
⚠️Внимание!

📝Как вам известно, стартовали краткосрочные курсы повышения квалификации по естественным наукам (SCIENCE)!

Национальный научно-исследовательский институт имени А.Авлони Министерства народного образования в сотрудничестве с Республиканским центром образования и Международной организацией ЮНИСЕФ начал краткосрочные курсы повышения квалификации для учителей естественных наук (SCIENCE), объединивший в себе естественные науки, внедренные в систему образования Узбекистана.
Курсы стартовали 26 июля текущего года, и на сегодняшний день уже зарегистрировались 71190 учителей.

Из них 34800 учителей успешно завершили курс и получили сертификаты.

Теперь стартуют курсы:

С 25 августа текущего года для учителей 3 класса и 6 классов (география, биология,физика) с русским языком обучения.

На данные курсы учителя могут зарегистрироваться через электронную платформу uzlms.uzНационального исследовательского института имени А.Авлони.

На Ваши вопросы по курсам в режиме 24/7 отвечает группа "Службы технической поддержки" (http://t.me/joinchat/UthvxcGuRTIyMjZi)

❗️Следите за официальными страницами национального исследовательского института 👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Табиий фан бўйича ташкил этилган қисқа муддатли курслар ўқитувчиларга нима берди?

Хабарингиз бор, табиий фанларни ўзида жамлаган Табиий фан (SCIENCE) бўйича ўқитувчиларга қисқа муддатли ўқув курслари бошланган эди.

Курс бўйича таҳлилий маълумотлар, статистик рақамларни улашмоқдамиз.👇

2022 йил 22 август ҳолатига кўра 34,8 мингдан ортиқ ўқитувчи курсларни муваффақиятли якунлаб, сертификатга эга бўлди.

Бу тўғрида батафсил
👉УзАда

👆Юқорида ўқитувчиларнинг курс якунида қолдирган изоҳларидан бир қисмини кузатишингиз мумкин.

❗️Миллий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатишда давом этинг!👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube
#муносабат

Жорий йил тест синовлари натижаларига оид ижтимоий тармоқлар орқали билдирилаётган фикрларга Халқ таълими вазирлигининг расмий муносабати

Айни вақтда ижтимоий тармоқлар орқали абитуриентларнинг 2022 йилда олий таълим муассасаларига кириш бўйича тест синови натижалари кенг жамоатчилик вакиллари томонидан атрофлича муҳокама этилмоқда.

Ҳурматли юртдошлар!

Албатта, давлатимиз равнақи ва келажаги, халқимизнинг фаравон турмуш тарзини таъминлашда бугунги ёш авлод камолотининг ўрни ва аҳамияти нақадар муҳим эканлигини барчамиз яхши англаб турибмиз. Шу боисдан бу борада куюнчаклик билан билдирилаётган турли фикр-мулоҳазаларнинг ҳам жуда ўринли эканлигини таъкидлаб ўтамиз.

Муҳокама қилинаётган кўрсаткичлар барча тест синовларида қатнашган 1 миллиондан ортиқ абитуриентларнинг натижалари эканлигига ҳам эътиборни қаратиш лозим, деб ҳисоблаймиз.

Шу ўринда, бир қатор таҳлилий ҳолатларга эътибор қаратсак:

2022 йилги тест синовларида иштирок этган жами абитуриентларнинг 386 523 нафар ёки 24 фоизи жорий йилги мактаб битирувчиларини ташкил этади. 810 мингдан ортиқ ёки 76% абитуриентлар касб-ҳунар мактаблари, академик лицейлар битирувчилари ва энг асосий қисми олдинги йиллар давомида олий таълим муассасаларига қабул қилинмаган ёшлардан иборат.

2021 йилда битирувчиларнинг ўртача бали (самарадорлик кўрсаткичи) 2020 йилга нисбатан 69,8 баллдан 74,9 баллга, яъни,+5.1 баллга ошган. Шунингдек, паст натижа кўрсатган (56,7 баллдан кам) битирувчиларнинг улуши 2021 йилда 2020 йилга нисбатан қарийиб -13% ёки -35 232 нафарга камайган.
Жумладан, 2020 йилда 56.7 баллдан паст натижа кўрсатган битирувчи-ўқувчилар 138 780 нафар (ёки 46%)ни ташкил қилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 103 548 нафар (ёки 33%)ни ташкил этган.

Албатта, ҳозирги кундаги мактаб битирувчиларининг билими ва кўникмалари паст эканлигини қайд этиш керак. Ҳозирги кунда мактаб таълимида таълим мазмунини янгилаш ҳамда педагогларнинг малакасини ошириш бўйича бошланган қадамлар, секин-асталик билан битирувчиларнинг даражасига ижобий таъсир кўрсатади, деб ўйлаймиз.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтишни истардикки, ҳозирги вақтда Халқ таълими вазирлиги томонидан Давлат тест маркази билан ҳамкорликда битирувчиларнинг мактаб якуний давлат имтиҳонлари натижаларига кўра олий таълим муассасаларига киришини ташкил этиш, мактаб битирув имтиҳонларини унификациялаштириш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Маълумот учун: 2022 йилги мактаб битирувчиларининг тест синовларида эгаллаган ўртача балл кўрсаткичлари Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида жорий йилнинг октябрь ойида тўлиқ таҳлил этилади ва жамоатчиликка етказилади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏛Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2022 йил 20 январдаги 18-сонли буйруғига асосан 2022 йил 22-27 август кунлари Сирдарё вилоятининг олис ҳудудида жойлашган Сардоба тумани педагоглари учун сайёр малака ошириш курслари ташкил этилди.

📈Ушбу курслар Сардоба тумани педагогларининг касбий эҳтиёжларини ўрганишдаги натижалар асосида ташкил этилди.

🧰Педагогика марказининг бундай сайёр малака ошириш курсларини мунтазам олиб бориш, олис ҳудуддаги мактаб педагогларига методик ёрдам кўрсатиш каби режалари тизимли амалга оширилмоқда.

❗️Миллий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатишда давом этинг!👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube
❗️Ҳурматли халқ таълими тизими ходимлари, педагог устозлар!

📝Сизда умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг касбий салоҳияти даражасини баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар борми?

🔻Педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ қандай ҳолатлар сизда салбий, норозилик кайфиятини уйғотмоқда?

🔷А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти бу борада ҳам ўз тадқиқотларини бошлади.

Юқоридаги каби саволлар орқали сизни қийнаётган масалалар бўйича институт томонидан тадқиқот олиб борилади.

Марҳамат, сўровномада иштирок этиб, ўз таклифларингиз, фикрларингизни билдиришингиз мумкин!

Иштирокингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдириб қоламиз!

👉Сўровномада иштирок этиш

❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
ХХI-asrda qanday bilimlarni o'rganish kerakligi haqida bilasizmi? Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o'rgatish milliy markazi direktori M.Xalikovaning "Ma'rifat" gazetasidagi maqolasi aynan shu mavzuda!

Instagram | Facebook | Website | YouTube
📢ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли халқ таълими ходимлари, педагог устозлар!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарори билан "Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом" тасдиқланган эди.

📌Эндиликда халқ таълими ходимлари фақат Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги малака ошириш ташкилотларида эмас, балки, ўз ихтиёрларига кўра, давлат ва нодавлат таълим муассасаларида ҳам ўз малакаларини оширишлари мумкин бўлди.

Нодавлат таълим ташкилотларининг халқ таълими ходимлари малакасини ошириш бўйича харажатлари давлат бюджетининг мазкур соҳага ажратилган маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланди.

Низомга мувофиқ, халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари Реестри шакллантирилди.

Реестр орқали келиб тушган аризалар тегишли тартибда Халқ таълими вазирлиги томонидан кўриб чиқилди ва белгиланган талабларга жавоб берадиган 3 та нодавлат таълим ташкилотлари, “Зиё муаллим педагоглар ривожланиш маркази”, "Turon international school group" ва "Тафаккур чархпалаги" нодавлат таълим ташкилотлари халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланишлари учун имконият яратилди.

Ушбу нодавлат таълим ташкилотлари қуйидаги йўналишлар бўйича малака ошириш курсларини ташкил этадилар:

• Информатика ва ахборот технологиялари;

• Инглиз тили.

Бошқа нодавлат таълим ташкилотлари ҳам юқоридаги ташкилотлар каби халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

♻️Малака ошириш фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотларига “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасининг Нодавлат таълим ташкилотлари реестри орқали рўйхатдан ўтишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари сонининг ортиши педагогларга танлаш имкониятини кенгайтириш баробарида соҳада соғлом рақобат муҳитини шаклланишига хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ходимдан қаерда малака оширишидан қатъий назар, жорий йил учун белгиланган кредит балларини йиғиш талаб қилинади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#дунё_таълими
🇯🇵Япония давлатида мактабга қабул қилинаётган бола нималарни билиши керак?

Бугун мазкур давлат таълим тизимининг ўзига хос жиҳатларига қисқача тўхталамиз.

Японияда мактабгача таълим 3-6 ёшни ўз ичига олади ва у мажбурий ҳисобланмайди. Боғчалар ҳам Таълим ва фан вазирлигига эмас, балки, Меҳнат вазирлигига бўйсунади. Уларнинг асосий вазифаси япон болаларини мактабга тайёрлашдир.

Мактабга қабул қилиниши учун бола умумий арифметика, шунингдек, катакана ва хирогани (япон бўғинли алифбоси)ни билиши талаб этилади.

Мактаб таълими уч босқичда олиб борилади:
1.Бошланғич мактаб 6 ёшдан 12 ёшгача (1-6 синф)
2.Ўрта мактаб 13 ёшдан 15 ёшгача (7-9 синф)
3.Юқори мактаблар 16 ёшдан 18 ёшгача (10-12 синф)

Мактаблар давлат ва хусусий асосда фаолият юритади. Ўқув йили дунёнинг кўпчилик давлатларидан фарқли равишда биринчи апрелдан (сакура дарахтининг гуллаш даври) бошланади. Дарслар ҳафтада 5-6 кун (мактабларнинг ўзидан келиб чиқиб), ҳар фан 45-50 дақиқа давом этади. Болалар эрталабки 9:00 дан 15:00 гача мактабда вақтларини ўтказадилар.

Бошланғич ва Ўрта мактаб мажбурий ҳисобланади. Юқори мактаблар эса олдингиларидан фарқли равишда мажбурий эмас. Ўқув дастурлари учта чоракликка бўлинган ҳолда олиб борилади.

❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Диққат, эълон!

❗️❗️1-СИНФГА ОНЛАЙН ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ 30 АВГУСТ КУНИ ЯКУНЛАНАДИ

📈 Аввал хабар берилганидек, мактаб ўқувчиларини ўз вақтида "Президент совғаси" ва дарсликлар билан таъминлаш учун 2022-2023 ўқув йилининг 1-синфга қабул жараёнлари 2022 йил 30 август куни соат 18.00 да якунланишини маълум қиламиз.

Ҳурматли ота-оналар!

Агар сиз бугунги кунга қадар мактаб ёшига (7 ёш) етган фарзандингизни 1-синфга жойлаштиришмаган бўлсангиз, юқорида белгиланган вақтга қадар тезроқ буни амалга оширишингизни сўраймиз. Қабул масаласида 30 август 18.00 га қадар мурожаат этишингиз мумкин.

Барча мактаб раҳбарларидан, шу жумладан, нодавлат таълим ташкилотидан 2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинган барча ўқувчиларни adm.maktab.uz электрон платформасига киритиш жараёнини 30 август 18.00 га қадар якунлашлари сўралади.

Маълумот учун: бугунги кунга қадар республика бўйича 692 минг нафардан ортиқ болалар умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинди.

🌐Шунингдек, электрон қабул жараёнлари ўтказилаётган ҳудудудларда 105 минг нафардан ортиқ болалар my.maktab.uz платформаси орқали мактабларга онлайн тарзда қабул қилинди.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
♻️Ҳудудий миллий марказлар фаолиятини такомиллаштиришда Сингапурлик таълим экспертлари жалб этилиши режалаштирилмоқда

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти раҳбари Сингапурнинг “Six Clouds Pte. Ltd.” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Бу учрашувдан кўзлаган асосий мақсад Халқ таълимимни ривожлантиришда Сингапур таълим тизими тажрибасини қўллашдир.

Суҳбат давомида Сингапурлик экспертлар томонидан ишлаб чиқилган стратегик режа кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар ўртасида келишилган режаларни молиялаштириш учун халқаро донорлик ташкилотларни жалб қилиш ҳамда Сингапурлик таълим экспертларини Сирдарё вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказига жалб этиш бўйича муҳокама олиб борилди.

❗️Миллий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатишда давом этинг!👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube