A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti
121K subscribers
4.17K photos
874 videos
89 files
3.13K links
Download Telegram
Мактаб директорларидаги лидерлик ва бошқарув кўникмалари борасида Малайзия тажрибаси ўрганилмоқда

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти таълим сифатини ошириш борасида халқаро тажрибаларни ўрганишда давом этади. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида институт раҳбарияти ва Малайзия таълим вазирлигининг Аминуддин Баки институти ўртасида "Мактаб директорларидаги лидерлик кўникмаларини ривожлантириш" мавзусида онлайн учрашув ўтказилди.

❇️ Учрашув давомида мактаб раҳбарларидаги лидерлик компетенциялари борасида ўзаро тажриба ва билим алмашишни йўлга қўйиш, таълимда менежмент йўналишида вебинарлар ташкил этиш, мактаб директорларидаги молиявий саводхонлик даражасини ошириш ҳамда юқоридаги йўналишлар бўйича контентлар яратиш тўғрисида суҳбат олиб борилди.

♻️ Томонлар якунда ҳамкорлик йўналишларини белгилаш мақсадида учрашув ташкил этишга келишиб олдилар.

Telegram |Facebook |Website | YouTube
Халқ таълими вазири Сирдарё вилоятидаги Ҳудудий малака ошириш маркази педагоглари билан учрашди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятида педагогларни малакасини ошириш Ҳудудий марказида яратилган шароитлар билан танишиб, профессор-ўқитувчилар билан учрашди. Давлатимиз Раҳбари бошчилигида шу йили 5 апрель куни халқ таълими тизимини такомиллаштириш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишида Ҳудудий малака ошириш марказлари қайта ташкил этилиб, педагогларни янги методикаларга ўргатиш таълим марказига айлантирилиши таъкидланган эди. Бундан кўзланган мақсад таълим сифатини ошириш учун дарс жараёнларини янгича ёндашув, илғор методикалар асосида ташкил этишдан иборат. Бунда ушбу марказ драйвер вазифасини ўтаб, ўқитувчиларни янги методикаларга ўргатади, бу ерда малака оширган педагоглар ўз мактабида ўқувчиларга сифатли таълим беради.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3Ne4Ztt


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Таълим сифатини таъминлашда энг асосий омил ўқитувчилар касбий маҳоратидир. Таълим сифати ўқитувчи сифатидан юқори бўлолмайди, ўқитувчининг қўлига том маънода миллат тақдирини яратиш берилган бўлиб, уларни доимий қўллаб-қувватлаш, касбий маҳоратини ривожлантириш, керак бўлса, уларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш зарур.

©️Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов

"Халқ таълими: муаммолар, изланишлар, ечимлар" журнали, 2022 йил сони.

👉Мақолани батафсил ўқиш

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website | YouTube
А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан халқ таълими педагог ходимлари, докторантлар ва мустақил изланувчилар учун "Lesson Study таълим технологиялари" мавзусида онлайн вебинар ташкил этилди.

Вебинарда Япониянинг Нагоя университети докторанти Х.Исмаилов мактабларда LESSON STUDYни жорий этиш бўйича тақдимот қилди.

🏯 Lesson study, яъни япон ўқитувчилари ўз амалиётларини тизимли равишда текшириш учун иштирок этадиган касбий ривожланиш жараёнининг мақсадларига тўхталди.

Lesson studyда бир хил фанларни ўқитадиган 4-6 нафар ўқитувчилар кичик гуруҳларда жамланиши ва бунда ўзаро тажриба, фикр алмашишини таъкидлади.

Шунингдек, Японияда ўқитувчилар мактаблар бўйлаб мунтазам алмаштирилиши, одатда ўқитувчи бир мактабда 10 йилгача қолиши мумкинлиги ҳамда ўз мактабларида ҳам синфлар бўйича ўқитувчилар алмашиниб туриш методи тўғрисида маълумот бериб ўтди.

👉 вебинар тақдимоти

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website | YouTube
#Сўраган_эдингиз

⚡️ҚАЙСИ НОПЕДАГОГ КАДРЛАР ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛИШЛАРИ МУМКИН?

📣📣ДИҚҚАТ!

📌Навбатдаги қайта тайёрлаш курслари бўйича маълумот.

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида олий маълумотли нопедагог (номутахассис) кадрлар таҳсил олишлари мумкин бўлган касбий ва педагогик қайта тайёрлаш курслари билан танишинг 👇🏻 👇🏻

Чет тили (тиллар бўйича) ўқитувчиси
йўналишида ўқимоқчи бўлганлар
👉 Таржимонлик (тиллар бўйича) (5 йиллик)
👉Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)
👉 Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)**
👉 Халқаро муносабатлар (соҳалар бўйича)
👉 Халқаро журналистика
(Изоҳ: тегишли тилда эркин сўзлаша олиш даражасига эга бўлиши шарт)

Математика ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар
👉 Математик-инженер (5 йиллик)
👉 Механика (5 йиллик)
👉 Информатика (5 йиллик)
👉 Иқтисодиёт таълим соҳаси
👉 Ишлаб чиқариш ва техник таълим соҳаси
👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси
👉 Компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Транспорт таълим соҳаси

Технология ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Инженерлик соҳасидаги йўналишлар (5 йиллик)
👉 Ишлаб-чиқариш техник билим соҳаси
👉 Хизматлар таълим соҳаси
👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Транспорт таълим соҳаси
👉 Амалий санъат, сервис

Тарих ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Фалсафа
👉 Сиёсатшунослик
👉 Ҳуқуқшунослик
👉 Диншунослик
👉 Социология
👉 Архившунослик
👉 Архиология
👉 Ижтимоий иш

Тарбия ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉Фалсафа
👉 Сиёсатшунослик
👉 Ҳуқуқшунослик
👉 Диншунослик
👉 Социология
👉 Ижтимоий иш (соҳалар бўйича)

📍Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 6-уй
Мурожаат учун телефонлар: (71) 246-90-94, (94) 003-35-52, (90) 956-69-44

Савол ва таклифларингизни https://t.me/avloniy_qayta_tayyorlov телеграм гуруҳига йўллашингиз мумкин.

Бошқа йўналишлар бўйича навбатдаги постларимизда.

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇
Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti ilmiy xodimlari Finlandiyaga stajirovkaga yuboriladi

Jahon miqyosidagi ta'lim sohasida kechayotgan eng so'nggi innovatsiyalar va tendensiyalardan xabardor bo'lish, ularni milliy ta'lim tizimini rivojlantirish yo'lida puxta o'rganish nihoyatda muhim hisoblanadi.

Bu borada, A.Avloniy milliy-tadqiqot instituti rahbariyati ham ilmiy izlanuvchilar uchun Finladiyaga xizmat safarlarini tashkil etish bo'yicha Finlyandiyaning O'zbekistondagi faxriy konsuli Alisher Jo'rayev ishtirokida uchrashuv o'tkazdi.

Uchrashuvda A.Avloniy milliy-tadqiqot instituti ilmiy xodimlari va hududiy milliy ta'lim markazlarining professor-o'qituvchilari uchun maktab boshqaruv tizimi, liderlik qobiliyatlari, pedagoglarning uzluksiz kasbiy rivojlanish kompetentsiyalari yo'nalishlarida Finlandiyada stajirovkalarni amalga oshirishni kelishib olish borasida fikr almashildi.

❗️Institutning rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇
Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
#Тайинлов

Халикова Мохира Кундибаевна - Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий - тадқиқот институти томонидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги @vacancy_argos портали очиқ танлови орқали ўтказилган суҳбатдан муваффақиятли ўтиб, Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази директори лавозимига тайинланди.

У Низомий номли ТДПУнинг бакалавр ва аспирантурасини тамомлаган. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.

Тошкент вилояти малака ошириш институти (ҳозирги марказ) катта ўқитувчиси, 2001-2009 йилларда проректор, Тошкент шаҳар малака ошириш институти “Тил ва адабиёт таълими” кафедраси мудири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази махсус ўқув курслари раҳбари лавозимларида ишлаган.

Бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Фарзандингизни дарсда мобил телефондан фойдаланиб ўтириши тўғрими?

Фарзандингиз мобил телефонини текшириб турасизми?

Умуман олганда, ўқувчилар мобил телефонларидан қандай мақсадда фойдаланмоқда?

📣 ҲУРМАТЛИ УСТОЗЛАР ва ОТА-ОНАЛАР!

Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти юқоридаги каби ҳолатларни аниқлаш мақсадида, навбатдаги сўровномасини "Мобил телефон – ўқувчига дўстми ёки душман?" мавзусида олиб боради.

🔰 Марҳамат, фаол иштирок этинг.

Сизнинг иштирокингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз!

Сўровнома сизларга қулайлик яратиш мақсадида телеграм ҳамда Google форм орқали ўтказилади.

👉СЎРОВНОМАда иштирок этиш

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇
Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
2. Фарзандингизнинг мобил телефонини қанча муддатда текшириб турасиз?
Anonymous Poll
59%
Ҳар куни
17%
Ҳар ҳафтада
23%
Текширмайман
4. Сиз ўқувчиларингиз(фарзандларингиз)нинг дарс бошланишидан олдин мобил телефонини топшириши ва дарс якунлангандан сўнг қайтариб олиш фикрига қўшиласизми?
Anonymous Poll
84%
Ҳа қўшиламан
13%
Йўқ қўшилмайман
3%
Менга фарқи йўқ