A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
138K subscribers
4.58K photos
944 videos
93 files
3.28K links
Download Telegram
Эндиликда мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин

Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

💰 Киритилган қўшимчаларга кўра, мактабларнинг педагог ходимлари халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган тақдирда базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама қўшилади.

Илгари ушбу устама педагог ходимлар фаолияти давомида юқори натижалар кўрсатган тақдирда тўланган.

🔎 100 фоизлик устама олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари асосида баҳоланади.

☑️ Бунда назорат материаллари Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда Республика таълим маркази томонидан тайёрланади.

Илгари назорат материаллари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тайёрланган.

Шунингдек, эндиликда ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритганда мактабларнинг раҳбар ходимларига ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар белгиланади.

© Huquqiy axborot

Telegram |Facebook |Website
⚡️Халқаро тадқиқотларга тайёргарликда фаол педагогларга ҳар ойлик 100 фоиз устама тўланади

Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

❗️Мазкур қарор билан ўқитувчиларга устама белгилаш оид бошқа янгиликлар ҳам киритилган бўлиб, улар билан танишиш учун А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш институтининг расмий канали (https://t.me/avloniyuz)ни кузатиб боринг.

Telegram |Facebook |Website
Халқ таълими педагоглари учун яна бир имконият!

⚡️Давлатимиз раҳбари бошчилигида 2020 йил 31 январь куни илм-фанни ривожлантиришга қарата ўтказилган 5-сон йиғилиш баёни ижроси юзасидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгаши йиғилишининг 2020 йил 30 декабрдаги 2-сон баёни қарорига мувофиқ, “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2020 йилда математика фанидан ўтказиладиган халқаро илмий анжуманларда етакчи хорижлик олимларнинг иштирокини кенгайтириш, хорижда ўтказиладиган илмий тадбирларга ва стажировкаларга танловсиз юбориш, шунингдек, математика, кимё, биология ва геология фанлари йўналишлари бўйича ёш мутахассислар, профессор-ўқитувчи, олимларни магистратура ҳамда докторантурада таҳсил олиши, малака ошириши ва стажировка ўташларида жами 200 та, математика фани бўйича илмий стажировка учун 50 та квота ажратди.

60 таси (24%) ХТВ учун, магистратурага 7 та, докторантурага 7 та, стажировкага 20 та, малака ошириш учун 26 та квота ажратилган.

Telegram |Facebook |Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси

Савол. Мурожаатномада халқ таълими соҳасига оид берилган вазифаларни қандай тартибда амалга оширишингизни шу соҳада ишлаётган вазир сифатида тўхталиб ўтсангиз?

© Studio_67

Telegram |Facebook |Website
А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш институтининг расмий каналини кузатиб боринг 👇

Telegram |Facebook |Website
Forwarded from Sherzod Shermatov
Таълим сифати паст мактаблар жамоаси натижага ишлаш учун бор имкониятини сафарбар этишлари зарур, акс ҳолда бу ишни бошқа жамоа амалга оширади!

Президентимиз Мурожаатномада таълим сифатини барча мактабларда кўтариш бўйича жуда катта вазифани белгилаб бердилар. Бунинг учун таълим сифати паст мактабга бошқа тумандан борган малакали ўқитувчи учун 50% устама, бошқа вилоятдан келганига эса 100% устама бериш кўзда тутилаяпти.

Хабарингиз бор, битирувчисининг биронтаси ҳам олий таълим муассасаси (ОТМ)га кирмаган мактабларда узоқ вақт ишлаган раҳбарларни лавозимдан олиш бўйича чоралар бошлангани сабаб, ушбу мактаблар жамоаси ҳаракатга тушиб, бир йил ичида бундай мактаблар сони 3 баробар камайди!

Буёғига ўқувчилар битиришига атиги ярим йил қолди. Шунинг учун ушбу графикда кўрсатилган тўқ қизил рангдаги (0%) ва қизил рангдаги (10 фоизгача кўрсатгичга эга) мактаблар учун бу йил жуда катта синов йили бўлади. Шунинг учун, ушбу мактаблар жамоаси бирлашиб натижага ҳаракат қилиши зарур! Аввалгидек, биз кетсак, ўрнимизга ўқитувчи топилмайди дейиш хомхаёлдан бошқа нарса эмас.

Вазирлик, вилоят ва туман бўлинмалари ходимлари ҳам бундан буён ФАҚАТ қизил (10 фоизгача кўрсаткичли) мактабларга бориб, улардаги аҳволни яхшилаш бўйича ишлайди. Яшил категориядаги мактабларга умуман бормаса ҳам бўлади, уларга халақит қилинмаса бўлди асосийси. Уларда яхши ёш кадрлар бўлса, қизил категориядаги мактабларнинг раҳбар лавозимларига тавсия этиш керак холос. Шундагина ушбу яшил мактаблардаги ижобий муҳит қизил мактабларга ҳам тезроқ тарқалади.

PS.
Албатта, бу масала эртага анчагина шов-шув, хайпга айланиши ҳам мумкин, чунки ҳеч ким ишдан шундоқ кетишни хоҳламайди. Лекин, мактабда ўқувчиларга таълим-тарбия берадиган ўқитувчилар ишлаши керак, уларни фақат ҳурматини ошириб, қўшимча шароит яратишга ҳаракат қилиб борамиз. Аксинча, ўзини устида ишламайдиган, адашиб мактабга келиб қолган, аввалги мажбурий меҳнат тизимида қандайдир сақланиб юрган инсонларга интернетда хайп кўтаришга ҳаракат қилгандан кўра, секин мактабдан бошқа жойдан иш топишни маслаҳат берамиз. Бундан буёғига мактаблар фақат натижага ҳаракат қилади, ўқитувчилар ҳам ўз устида ишлашлари зарур. Вилоятларда бир ставкада бир нечта ўқитувчи ишлаётган мактаблар ҳам анчагина, ўқитувчиларнинг умумий сони ставкаларнинг сонидан 80 мингдан ортиқ!
Forwarded from Sherzod Shermatov
Асосий эътибор қизил категориядаги мактабларга қаратилиши зарур.
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти профессори Пахрутдинов Шукритдин Ильясовичнинг сиёсий соҳадаги салмоқли фаолияти муносиб баҳоланиб, 2021 йил 2 январь санасидан АҚШнинг Филадельфиядаги нуфузли илмий нашриётларидан ҳисобланган “Назарий ва амалий фанлар бўйича Халқаро илмий журнали”нинг таҳрир ҳайъати аъзолигига қабул қилинди.

Пахрутдинов Шукритдин Ильясович узоқ йиллардан бери таълим тизими ривожига самарали фаолияти билан ҳисса қўшиб келмоқда. Соҳада кўплаб шогирдлар етиштириб чиқарган.

Бир қатор монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар муаллифи. Дунёнинг қатор давлатларида, жумладан, Англия, Ҳиндистон, Канада, Украина ва Россиянинг нуфузли журналларида 300 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.

Устоз Пахрутдинов Шукритдин Ильясовични институт жамоаси номидан самимий муборакбод этиб, масъулиятли фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз!

Telegram |Facebook |Website
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти “Таълимни бошқариш назарияси ва амалиёти ” кафедраси докторанти Н.Пулатованинг “Умумтаълим мактаб директорининг инновацион бошкарув фаолиятини такомиллаштириш" диссертацияси мавзуси юзасидан тажриба синов ўтказилди.

Мазкур тажриба синов ишлари институтда ташкил этилган менежерлик малака ошириш курс тингловчилари( мактаб директорлари) гуруҳларининг мустақил таълим машғулотларида олиб борилди.

Курсларда директорларнинг инновацион бошқарувини ривожлантиришнинг шакл, услуб ва воситалари, раҳбарларда инновацион бошқарув шакллантиришга қўйиладиган замонавий талаблар бўйича маълумотлар берилди.

Инновацион бошқарувни такомиллаштиришга қаратилган технологиялар, инновацион бошқарув масалалари, бошқарув жараёнида инновацион муаммоларни ҳал этиш усуллари ўрганиб, таҳлил қилинди. Тажриба синов ишлари якунланиб, амалиётда қўллаш учун фойдаланилмоқда.

Telegram |Facebook |Website
Кореяда мактаб директорларининг ўртача ёши 59 ёшни ташкил этади (OECD ўртачаси 52 ёш). Бундан ташқари, Кореядаги 44% мактаб директорлари 60 ва ундан юқори ёшдагилардир (OECD ўртачаси 20%).

Кореяда мактаб директорларининг 20 фоизи, педагогларнинг эса 67 фоизи аёлларни ташкил этади (OECD ўртачаси 47% га 68%).

🖊А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш институтининг расмий каналини кузатиб боринг 👇

Telegram |Facebook |Website
Beeline Uzbekistan ўқитувчилар учун янги тариф режасини ишлаб чиқди

Beeline Uzbekistan муҳим касб эгалари учун янги тарифлар ишлаб чиқди. Улар орасида таълим ва соғлиқни сақлаш ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бор.

“Биз қилаётган ишларингизни қадрлаймиз ҳамда фидокорона ва машаққатли меҳнатингиз учун «РАҲМАТ» айтмоқчимиз! Миннатдорчилик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида биз янги ва фойдали махсус тариф режаларини ишлаб чиқдик”, — дейилади компания хабарида.

Ўқитувчилар учун ишлаб чиқилган тариф режаси – «Устоз Старт» ва «Устоз Профи» бўлиб, бу тариф режалари қўнғироқлар учун катта ҳажмдаги дақиқаларни ва СМСларни, юқори тезликда мобил Интернетни, шунингдек, ҳар қандай танлов учун телеканалларни ва мусиқани бирлаштирадилар!

– Ушбу тариф режалари ноёбдир. Ҳар бир олижаноб касбнинг вакили уларда ўзига хос нарсаларни топади. Абонентлар учун бугунги кунда сифат билан бир қаторда алоқа хизматларининг нархи ҳам жуда муҳимдир. Шунинг учун биз мулоқотда чеклашни истамайдиганлар ва алоқа билан Интернет нархларини кузатишни истаганлар учун идеал бўлган янги ойлик тарифларни ишга туширмоқдамиз. Уларда ортиқча нарса йўқ.

Айтганча, янги абонентлар учун яна бир зўр янгилик – «Устоз Профи», «Шифокор Профи», «Ҳарбий Профи», «Шифокор Старт», «Устоз Старт», «Ҳарбий Старт» тарифларига уланиш пайтида сиз “олтин рақам” танлаш хизматидан фойдаланиб, номинал қиймати 210 500 сўм бўлган рақамни 50% чегирма билан олишингиз мумкин бўлади! – дейди Бахтияр Мўминов, компаниянинг корпоратив сотувларни ривожлантириш бўйича директор.

Тарифларга уланишда абонент фақат ушбу соҳага тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни (иш жойидан маълумотнома, иш гувоҳномаси, ушбу ходим учун ташкилотнинг хати) тақдим этиши керак.

Янги тарифлар ҳақидаги барча маълумотларни компаниянинг расмий веб-сайтидан билиб олиш мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЮНEСКО Ўзбекистон биринчилардан бўлиб «Ҳикояни таржима қилинг» лойиҳасига қўшилиш таклифига ижобий жавоб қайтарганини эътироф этди

Ўзбекистон биринчилардан бўлиб ЮНEСКОнинг «Ҳикояни таржима қилинг» (Translate a Story) лойиҳасига қўшилиш таклифига ижобий жавоб қайтарган мамлакат бўлди. Рақамли кутубхона Global Digital Library (Глобал рақамли кутубхона) билан ҳамкорликда болалар учун 130 та китоб ҳамда интерактив таълим ўйинлари ўзбек тилига таржима қилинди.

«Мавжуд таълим манбаларининг лингвистик хилма-хиллиги таълим сифати учун жуда муҳимдир. Боланинг ўз она тилида таълим олиши унинг келажакдаги муваффақиятларига ижобий таъсир кўрсатиши аниқ», - дейди ЮНEСКО Бош директорининг таълим бўйича ёрдамчиси Стефания Жаннини.

Батафсил: https://bit.ly/35mJrqt


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
🔰 «Айрим мактабларимизда таълим сифати юқори бўлиб, ҳамма ота-оналар ўша ёққа интилади. Биз мактаблар даражаси бўйича график қилганмиз: қизил, сариқ ва яшил мактаблар.

🔺 «Қизил мактаблар» — таълим сифати жуда паст
бўлган мактаблар. Олдимизга қўйган вазифамиз — «қизил мактаблар» сонини камайтириш. Мурожаатномада таълим сифатини ошириш механизми ҳам очиб берилди.

💵 Яъни бошқа тумандан «қизил мактаб»га бориб ишлаган ўқитувчиларга 50% устама, бошқа вилоятдан бориб ишлашда 100% устама бериш масалалари Мурожаатномада қайд этилди. Бу республикадаги 10 мингдан ошиқ мактабнинг ўз устида ишлашига стимул бўлади.

✖️ «Қизил мактаблар»да ўз устида ишламаслигининг сабаби — мен ишламасам, бу ерда ишлашга ҳеч ким бўлмайди, деган хомхаёлларнинг мавжудлиги бўлган.

📈 Ҳозир ўзбек мактабларида ўқитувчи етарли. Республика бўйича педагогик ставка ва ҳақиқий ўқитувчилар фарқини таққослаганда 80 мингдан зиёд ортиқча ишлаб турган ўқитувчилар бор».

АОКАдаги брифингдан

Telegram |Facebook |Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ўқитувчилари сони жами иш ставкасидан 80 мингтага кўп — Шерматов

Республика бўйича мактабларда ишлаётган ўқитувчилар сони мавжуд педагогик ставка миқдоридан 80 мингга кўп. Ўқитувчилар сони етарли, буёғига сифат ўсишига ҳаракат қиламиз, деди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

👉 https://kun.uz/32905741

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг 2020 йилда амалга оширган ишлари сарҳисоби

🖊А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇


Telegram |Facebook |Website
III чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилади

Хабарингиз бор, 2020-2021 ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида ўқув жараёни юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, ота-оналарнинг ихтиёрига кўра анъанавий ва масофавий шаклда олиб борилди.

Халқ таълими вазирлиги юртимизда эпидемиологик вазият барқарорлашгани, иккинчи чорак якунига қадар 90 фоиздан ортиқ ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олиш мақсадида мактабга қайтганини инобатга олиб, 2021 йилнинг 11 январидан (III чорак) барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилишини маълум қилади.

Айтиш жоизки, ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш бўйича ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги давомида анъанавий шаклда таълим жараёни йўлга қўйилган мактабларда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлиги таъминланди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, икки чорак давомида масофавий таълим олиш жараёнида ўқувчиларнинг дарсларни тўлиқ ўзлаштиришларига етарли имконият бермади, айрим ҳолатларда ўқувчилар телевизион дарсларни кўриш ва ўрганиш ўрнига вақтини бесамар ўтказиш ва ота-оналар томонидан етарли назорат этилмаслиги оқибатида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳам кузатилди.

Шу боис, ота-оналардан фарзандларининг келажаги учун ўз вақтида билим олишларига шароит яратишлари ва мактабга юборишларини сўраб қоламиз.

Ўз ўрнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари барча умумтаълим мактабларида қишки мавсумда иссиқлик тизимини барқарор ишлаши, ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш билан боғлиқ ташкилий чораларни кўриш, санитария-гигиена ва дезинфекция воситалари билан таъминлашлари талаб этилади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазирлиги фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан уйида зарур шарт-шароит яратиб беришларини сўрайди

Ҳурматли ота-оналар!

Куни кеча III чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома ижтимоий тармоқларда кўплаб тушунмовчилик ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда мактаблар 2020 йил сентябрь ойидан санитар-эпидемиологик талабларга жавоб берган ҳолда босқичма-босқич фаолиятини тиклади.

Қишки таътилдан аввал, республика ўқувчиларининг 90 фоизи анъанавий таълимга қайтди. Қолган 10 фоиз ўқувчиларни ҳам келажагига бефарқ бўлмай, уларни ҳам мактаб таълимига бевосита қамраб олиш мақсад қилинган эди.

Халқ таълими вазирлиги ҳавотирга ўрин йўқ эканлигини, уйида касаллик тарқалишига ҳавотир катта бўлган, кекса одамлари бор ҳамда саломатлигида сурункали хасталиги бўлган ўқувчиларнинг таълим олиши учун параллель равишда “Онлайн-мактаб” лойиҳаси ҳам давом эттирилишини маълум қилади.

Бундай оилалар аввалги чоракдагидек ўқишларини уйидан давом эттиришларига имконият яратилади.

Азиз ота-оналар!

Ўқувчилар ўртасида ўтказилган сўровномаларда уларга карантин даврида ўқитувчилари ва тенгдошлари билан ўзаро бевосита мулоқот етишмагани аниқланди.

Мактабга бормаётган ўқувчилар эса афсуски, ана шундай имкониятдан маҳрум бўлиб қолмоқда, бола учун дўстлари билан доимий мулоқотда бўлиш ва улар билан бир жамоа бўлиб таълим олиш жуда муҳим, ҳеч қандай энг замонавий технология айнан шу муҳитни бола учун таъминлаб бера олмайди.

Шу ўринда фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан, уларнинг вақтини бесамар ўтказмасликлари ҳамда уйда таълим олишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб, уларни тўлиқ назоратга олишларини сўраб қоламиз.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамкорлигида ҳудудий малака ошириш марказларининг 35 нафар профессор-ўқитувчилари учун "Информатика ва ахборот технологиялари" фанини ўқитиш бўйича тренерлар тайёрлаш курси ташкил этилди.

Курсни муваффақиятли тугатиб, малака оширганлик тўғрисидаги тренерлик сертификатига эга бўлган профессор-ўқитувчилар жойлардаги умумтаълим мактаб информатика фани ўқитувчиларининг малакасини оширадилар.

🖊А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇

Telegram |Facebook |Website
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти фаолияти доирасида халқаро ҳамкорликларни давом эттирмоқда. Бугун институт раҳбарияти Америка Кенгаши, ESN лойиҳаси раҳбари William O'Roark ва унинг жамоаси билан онлайн учрашди.

Учрашувда ESN лойиҳасини амалага оширишда институтга белгиланаётган вазифалар ҳамда январь ойида лойиҳа доирасида Ўзбекистонга ташрифи кутилаётган 7 нафар инглиз тили мутахассисларининг малака ва тажрибаларини педагогларга кенгроқ етказиш борасида суҳбат олиб борилди.

Томонлар ESN лойиҳаси доирасида Америка Кенгаши ва А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ўртасида “Мустақил тадқиқот маркази”ни ташкил этиш орқали тадқиқотлар натижасини ёритиб бориш, ҳамкорлик алоқаларини давом эттириш бўйича фикр алмашдилар.

Бундай лойиҳаларни амалга оширишдан кўзланган ягона мақсад- мамлакатимизда турли хил хорижий тилларни ўқитиш сифатини оширишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, институт ва А.И.Герцен номидаги РДПУ ҳамкорлигида "Зўр!" лойиҳаси олиб борилмоқда.

Telegram |Facebook |Website