Life after death
1.97K subscribers
78 photos
108 videos
6 files
582 links
Мен шубҳаланаман, шунинг учун фикрлайман. Мен фикрлайман, демак мавжудман.
© Рене Декарт!

Савол ёки таклиф: @Lifead_bot
Download Telegram
Notion
The Rare Occasions
Тушлар одамга ўзи хоҳлаган дунёларни яратишга имконият беради.

Life after death
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар ҳақида қанча кўп ўргансам, итимни шунчалик яхши кўравераман.

© М. Твен
​​Шахмат хаёт каби.

Шахматни хаётимизга ўхшатаман: ақллироқ одам ютиб чиқади, бундан ташқари, шахматда олиб қочиш, сеники ҳам тўғри, меники ҳам тўғри ва х.з ахмоқона гаплар йўқ. Ўйин 1га 1 бўлади, яъни фақат ўзимизга ишонишимиз керак, фақатгина ўзимиз ҳаракат қилиб мияни ишлатсак, ютамиз, холос. Тинимсиз ютиш имконсиз, мағлубият эса бизни ривожлантиради. Нокас бўлмаслик керак, ҳудди пастдаги видеодагидек: дебютда с5 даги пешкани химоялади, у пешка кимга керак, охирида эса ладьяни а1+ қурбон қилиши керак эди, аниқ мот бўлардим, 2-3 марта бу имкониятни қўлдан чиқарди. Отни урганимдан кейин ҳам захарли тўрамни ейиш мажбуриймас, йўқ у керагидан ортиқ ейиши керак. Ҳужум қилдим, химояландим, охири рақибимни хатолари сабабли ютиб олдим.

Хуллас, гапириш осон, ўйнаш қийин. Партияда ферьзни зевоқ қилганимдан кейин ёқотадиган нарсам қолмаган эди. Ферьзни урганидан сўнг, мени чиқиб кетади деб ўйлаган бўлса керак. Партия давом этяпти, мен таслим бўлмаяпман, шахматда психология ва рақибни ўрганиш ҳам муҳим. Рақибим тўрасини ўйинни охири қурбон қилмагани ҳам шу деб ўйлайман, рақиб босим остида кўпроқ химояга эътибор қаратди, лекин фақат химояланиб ютиб бўлмайди.

Шахматда асосий омилларнинг бири бу психология, одам ментал кучли бўлиши керак, ҳудди Магнусга ўхшаб, шунинг учун ҳам у 2014дан бери чемпионликни ҳеч кимга бермай, рейтингда 1-ўринда. Чемпионликнинг умрини охиригача ушлаш ҳам нотўғри. 5-10 йил давомида енгиб бўлмаяпти бошқаларга йўл бериш керак деб ўйлайман.

Читерлик хақида. Ўйинда фақат кучсиз инсонлар компьютердан фойдаланади, ғалабанинг ҳам маззаси йўқ. Ўзим ҳам читерлик қилганман, рейтингим 1300далигида рақибларимни ютолмай роса қийналгандим, ютишни хоҳлаб компьютердан фойдаланганман фақат телеграмда, чунки ческомда бан ейиш ният йўқ эди. Натижада ғалаба ҳеч қандай ижобий ҳис олиб келмади, ўзим фикрламаганим туфайли, тактикам ҳам пасайди ва рейтингим ҳам тушиб кетди. Кейин бу фойдасизлигини, бунинг устига зарарлигини тушиниб, бундай ишни ташлаб, ўз устимда ишлашни бошладим, ҳозирги рейтингим репид 1800+, блиц 1500+ ва ўз устимда ишлашни давом этяпман.

Life after death
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ферзьни зевок қилиб, 2та фил билан ёрворган партиям. Бу партия анчагина эндорфин олиб келгани учун каналимда ўрин олиши керак. Китобда бир маслахатга кўзим тушган: "Юришда адашган бўлсангиз ўйинни давом этаверинг, чунки ҳамма адашади". Эло 1700дан бошлаб ҳар хил тузоқлар иш бермай қўяркан фақат позицион ўйин. Лекин хато қилиб қўйсам рақиблар дарров ушлаяпти.

Life after death
Одамлар сизни камдан-кам ҳолларда тушунишларини билганингизда эди, кўпроқ сукут сақлаган бўлардингиз.

© И. Гёте
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
kendine iyi bak
Ahmet Kaya
Барибир ўзи айтганига ҳеч ким етмайди, бу одамни овозида дарди бор.

Life after death
In God We Trust

АҚШ диний таъқиблардан қочиб келган иммигрантлар томонидан асос солинган, уларнинг аксарият қисми протестант, пуритан, квакер, баптист, католик ва бошқа диний секталардан иборат эди. Ҳаммани бирлаштириш учун бу шиор ўйлаб топилган, ким ўйлаб топганини аниқлаш имконсиз, лекин тарихчиларнинг асосли таҳминларига кўра бу Самуэль Морзе, Френсис Шейн ёки АҚШ конгресси бўлиши мумкин. Бу ибора 1856 йилда АҚШ конгресси томонидан расман АҚШнинг миллий шиори деб эълон қилинган.

Қочиб келган иммигрантларнинг фикрича: "Биз Худога ишонамиз, яъни Худо ўз паноҳида асрашига ишонамиз" деган маънолар келиб чиқади. Яна бир изохи Совуқ уруш вақтларида пайдо бўлган, Америка шиорини СССРга ва уларнинг атеистик сиёсатига қарши Худо биз билан деб ишлатишган. Шундай қилиб, бу шиор АҚШда христианлар бирлашиши ва ўзига ишончини ёқотмаслик учун ўйлаб топилган. АҚШда бўлган фуқаролар уруши, 2001-йилдаги терракт, умуман, ички ва ташқи сиёсати бу шиорни мустаҳкамлаш учун туртки бўлган.

Бу шиор пул бирлигига киритилишининг тарихи. Биринчи 1861-йилда бу ибора 2 центлик валютада пайдо бўлади, бунинг асосий маъноси: Бойлик, куч Худодан. Бундан ташқари ўзининг миллий шиорини пул бирлигига киритиш. Шиорни пул бирлига киритиш ғоясини АҚШ конгрессида ва давлат ишларида ишлайдиган бир нечта одамлар таклиф қилишган. Протестантларнинг асосий фикрларидан бири Ерда ҳам яхши яшаш. Шундай қилиб, кимдир камбағалликда дунёдаги моддий воситалардан узоқлашиб, лекин Худога яқинроқ бўлиб яшаб ўтади. Бошқалар эса бойлик ва фаровонликда яшаб Худога яқинроқ бўлиб яшаб ўтади.

Пулни ўзининг фантазияларига боғлаш эса диний пропоганданинг чўққиси. Бошқаларни ўзининг фантазияларига ишонтира олган одам хоҳлаганини айтаверади, ишонишни давом этишса бўлди, кимдир пул Худодан узоқлаштиради дейди, бошқаси яқинлаштиради дейди. Нима ҳам дердим, догмалар хаётни тўлиқ қамраб туриши керак, шундагина ишониб яшаётган одамлар хаётида кўпроқ қоидаларга бўйсунади ва сифатлироқ зомбиларга айланади.

Life after death
​​1924.

Ҳаётда қандай яшаш керак, нима кийиш керак, нимага ёки кимга ишониш керак? Бундай саволларга жавоб топиш учун 100 йил аввалги ва ҳозирги ҳаётни таққослашни таклиф қилмоқчиман. 1 аср аввал одамлар қандай яшаган, ҳозир қандай яшаяпмиз, нима аҳамиятга эга-ю, нима эга эмас. 1918-йилдаги Earnshaw's Infants журналининг мақоласи: Умумий қоида - пушти ранг ўғил болалар учун, кўк ранг қизлар учун. Сабаби, пушти ҳал қилувчи ва кучлироқ ҳисобланиб, кўпроқ ўғил болаларга мос бўлган ва ўғил болалар 7 ёшигача узун пушти кўйлак кийиши одатий ҳолат бўлган. Кўк эса мулойим ва нозик ранг бўлгани сабабли қизларга мос бўлган. Баланд каблукли туфлилар биринчи эркакларнинг оёқ кийими ҳисобланган. Бундай туфлини Людовик 14 кийган ва фақат у танлаган обрўли одамлар кийиши мумкин эди. Иисус, Ньютон, Коперник, Декарт ва бошқа кўплаб эркаклар учун ўзларининг даврида узун соч одат эди.

Кунларнинг бирида, одамлар уйғониб, энди биз ҳамма нарсаларни тескарисини қиламиз деб қарор қилишди. Бундан кейин одамлар шу қоидага амал қилиб келишяпти. Ҳамма қонун-қоидаларни одамларнинг ўзлари ўйлаб топади, бошқалари эски ёки янги қоидаларга амал қилиб яшайди. Урф-одатлар эса бу аждодларимизнинг хаётидан келтирилган мисоллар, аждодларимиз бундай кийинган, юрган биз ҳам шундай қилишимиз керак, буни урф-одат деймиз. Ақлбовар қилмас улкан коинотда одамларнинг қоидалари, кийиниш низомлари, мода ҳар куни ўзгаради. Қачондир одамлар тўғри деб билган фикрлар бугун нотўғри, биз билганларимиз ва амал қиладиганларимиз ҳам кейинчалик нотўғри бўлади, ҳозир нотўғри деб билганларимиз эса тўғри деб э'лон қилинади.

Life after death
Хэ Цзянькуй.

Хитойда генларни ўзгартириш билан ишлаётган олимни қамашди. 2018- йилда Хэ Цзянькуй фарзанд кўролмаётган одамлар устида, уларнинг розилиги билан, клиник синовларни ўткизган, олим одамларга сунъий эмбрион яратишга ёрдам берган ва касалликка чалинмаслик учун эмбрион орқали генларни ўзгартирган. Бу тадқиқот сирли равишда ўткизилган, олим тадқиқоти ҳақида 2018-йилнинг ноябрь ойида оммага айтган.

Олимнинг айтишига кўра, у генетик жиҳатдан таҳрирланган эмбриондан дунёдаги биринчи қиз эгизаклар дунёга келганини эълон қилди. Генетикнинг сўзларига кўра, у уларнинг ДНК кодини ўзгартиришга муваффақ бўлган. Унинг баёноти илмий жамоатчиликда ва Хитойда катта резонанс ва танқидларга сабаб бўлди. Генлар таҳрирлаш ҳали тўлиқ ўрганилмагани сабабли, бу хавфли бўлиши мумкин. Унга қарши айбловлар қўйилиб, 3 йил қамоқ ва ярим млн доллар жаримага тортилди. Олим 2 йил олдин озодликка чиқди ва яқинда у қилган ишидан фахрланишини ва дунё бунга тайёр эмаслигини айтди. Эгизаклар Лулу ва Нана ҳозир 5 ёшда, улар бутунлай соғлом ва ҳеч қандай муаммоси йўқ.

Шунчаки тасаввур қилинг, генетик олим днк кодини ўзгартиришга муваффақ бўлди. Бу генларни ўзгартириш мумкин дегани, энди фарзанд кўролмайдиган оилалар фарзанд кўриши ёки гендаги касаллик ва бошқа нарсаларни ўзгартириш мумкин бўлади. Ёмон томони шундаки, буни ҳукумат ўзининг ғоялари учун ишлатиши мумкин, одамларни кучлироқ, ақллироқ, тезроқ қилиб хаётга келтирса бўлади.

Life after death
Кузатувчи эффекти.
Life after death
Дунё тартибсизликдан иборат, барча воқеалар тасодифий содир бўлади.

0:00 - Кириш қисм.
0:58 - Шрёдингер мушуги.
2:45 - Квант суперпозицияси.
4:41 - Фотонлар тадқиқоти.
6:06 - Кузатувчи эффекти.
6:18 - Тўлқинлар функцияси.
7:28 - Квант чалкашлиги.
11:03 - Параллел оламлар.
12:57 - Декогеренция.
15:55 - Ҳулоса.

Life after death
​​Ад томино.

Бу 1919 йилда ланатлаш учун, япониялик бир бола томонидан, ёзилган шеър. Тарихига кўра, кўплаб бахтсиз ҳодисалар содир бўлган, шунинг учун одамлар ланатланган шеърга ишонишади. Уларнинг айтишларига кўра, шеърни устингизда 1марта ўқисангиз 7кун ичида сиз учун бўлган энг яхши ҳолатда касал бўласиз ёки жароҳатланасиз, ёмон ҳолатда эса ўласиз. Бир ёмон ҳолат Судзити Рояма билан содир бўлган экан, у 1974 йилда шеър ҳақида фильм олган, 1 хафтадан сонг вафот этган. Бундан ташқари, кўплаб воқеалар бор кимдир шеърни ўқиб касал бўлган ёки вафот этган лекин аниқ исботи йўқ.

Бундай нарсалар доимо қизиқтириб келган, ҳуллас шеърни топдим. Русчада ва оригинал япон тилида ўқиб чиқдим. Савол пайдо бўлди таржимасини ўқисам ёки япончани тушунмасдан хато билан ўқисам тасир қиладими? Сафсатага ўхшаяпти, лекин ўткизиб юборолмадим. Энди сабрсизлик билан 1 хафта кутамиз.

Life after death
Бугун сизга бир сирни очаман, кўпчилик космоснинг шунақа рангларга бой чиройли расмларини кўп кўрган, лекин коинот бунақа эмас.

Гап шундаки Джеймс Уэбб каби спутниклар турли тўлқин узунликдаги ёруғликни, яъни инсон кўзига кўринмайдиган инфрақизил, ултрабинафша ва рентген нурларини суратга олади. Кейин НАСА кузатувчига маълум бир тузилмани кўрсатиш учун ранг қўшади, бу нотўғри ранг бериш деб номланувчи жараён. Ранг берилмаганда космос, юлдузлар ва галактикалар батафсил кўринмаган бўлар эди.

Life after death
​​Ёруғлик тезлигидан тезроқ ҳаракатланиш.

Вакуумдаги ёруғлик тезлиги 300 000 км/с ни ташкил этади ва Эйнштейннинг нисбийлик назариясига кўра максимал тезликдир. Бироқ, бу чекловни бартараф этиш учун назарий тушунчалар мавжуд. Энг қизиқарлиларидан бири бу Мигель Алькубьерре томонидан таклиф қилинган варп-двигатели.

Варп-двигатели фазов-вақтнинг сиқилиши ва кенгайтирилиши ғоясидан фойдаланади. Унинг ишлаш принципи космик кема атрофида фазо-вақтнинг "пуфакчасини" яратишдир. Бу "қабариқ" кема олдидаги бўшлиқни сиқиб, орқасида кенгайтиради. Шундай қилиб, кема нисбийлик назариясини бузмасдан ёруғлик тезлигидан тезроқ ҳаракат қилиши мумкин, чунки кеманинг ўзи "қабариқ" ичида ҳаракатсиз қолади. Бунга салбий энергияга эга экзотик материяни талаб қиладиган, ҳозирги вақтда фараз бўлиб қоладиган ва амалда кашф этилмаган фазо-вақт кўрсаткичини манипуляция қилиш орқали эришилади.

Life after death
I Wanna Be Yours
Arctic Monkeys
Шу қўшиқни эшитадиган тун бўляпти...

Life after death
Джеймс Уэбб ва Хаббл телескопларидан NGC 1566 галактикасининг тасвири.

Life after death
Америкалик астрофотограф Эндрю Маккарти, 5 та камерадан бир неча минг фотосуратларни бирлаштириб, Қуёшнинг тўлиқ тутилишининг ўта батафсил тасвирини олган.

Life after death
​​Олимлар ўзгасайёраликларни қандай излашади?

Тадқиқотнинг икки тури мавжуд:
Биосигнатура - бу ҳаёт мавжудлигини кўрсатадиган кимёвий белгилар. Бундай кўрсаткичлар, масалан, кислород ёки метан бўлиши мумкин, улар Ерда асосан тирик организмлар томонидан ишлаб чиқарилади. Аммо шуни тушуниш керакки, бу моддалар ноорганик тарзда ҳам синтезланиши мумкин. Шунинг учун биосигнатурa мавжудлиги ҳаёт мавжудлигининг 100% эҳтимолини таъминламайди.

Техносигнатура - бу ердан ташқари цивилизациялар томонидан тасодифий ёки атайлаб чиқарилган радио сигналлари. Албатта, бу сайёрада ҳаёт мавжудлиги фойдасига янада кучли далил. Аммо бундай сигнални фақат технологик жиҳатдан ривожланган цивилизация юбориши мумкин, у ҳам биз билан бир хил алоқа усулидан фойдаланади. Ҳозирча тасдиқланган техник имзолар қайд этилмаган.

Life after death
Скафандрнинг ички қисми.

Оғирлиги - 178 кг, костюм ичида 0,3 атмосфера доимий босим сақланади. Космосда ишлаш муддати 7 соатгача.

Костюм 14 та қатламдан (шу жумладан нейлон, неопрен, синтетик полиэфир толаси ва термопластик)дан иборат бўлиб, ҳароратнинг -184 дан +149 даражагача ўзгаришига бардош бера олади.

НАСАнинг 1960-70 йиллардаги биринчи скафандрлари 122 млн.$ бўлган. Ҳозирги замонавий скафандрлар 12-15 млн.$

Life after death