This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар қандай ҳолат учун универсал ечим: ош!
- Туғилган кун? - ош.
- Тўй, байрам? - ош.
- Зиёфат, ўтириш? - ош.
- Кимдир ўлса ҳам - ош ;)
Life after death
- Туғилган кун? - ош.
- Тўй, байрам? - ош.
- Зиёфат, ўтириш? - ош.
- Кимдир ўлса ҳам - ош ;)
Life after death
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир одам физикадан хабари борлигини кўрсатганда, унга "парковка қаҳрамони" деган ном беришибди.
Парковкада сув тошқинида, парковка қаҳрамони канализацияни кўриб қолиб, қўли билан бир нечта айлана чизиб сув кетишини тезлаштира олди. Энди парковкадагилар давлат солиқларини уларни қутқарган одамга берилишини талаб қилишаётганмиш.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жанг қилганимда 19 ёшда эдим. фронтда эди. Мен кўп одамларни кўрдим: оғир яраланганлар, енгил яраланганлар. Ва мен ҳеч қачон оғир ярадорларнинг: "Худо менга ёрдам бер" деганини эшитмаганман, мен ҳар доим эшитганим: "Онам, мен учун жуда қийин, онам, менга ёрдам беринг". Мана Худо ким - Она! Ер юзида онадан яхши одам йўқ.
Бир мэм бор эди: "Уруш пайтида 1 аскар 2-аскарга қўрқма Худо бизнинг тарафда деганда, 2-аскар Худо бизнинг тарафда бўлса унда уларнинг тарафида ким? Деган эди".

Мандела эффекти.
Мандела эффекти - бу ҳақиқий фактларга зид бўлган бир нечта гуруҳ одамларда бир хил ёлғон хотира мавжуд бўлиши. Бу Нелсон Мандела исми билан боғлиқ. Паранормал тадқиқотчи Фиона Брум 2010 йилда у иштирок этган конференцияда кўпчилик одамлар Нелсон Манделанинг 1980-йилларда қамоқда вафот этгани ҳақидаги хотирасини баҳам кўришини аниқлаганида, жамоавий сохта хотирани тасвирлаш учун атамани ишлаб чиқди. Дарҳақиқат, Жанубий Африканинг собиқ президенти 1990 йилда қамоқдан озод қилинган ва конференция вақтида тирик эди.
Мандела эффектига чалинмаган одамлар уни 2013-йил ўлган деб ўйлайди, чалинганлар эса 80- йиллар қамоқда ўлган деб. Иккала гуруҳ инсонларида ҳам фикрларига исбот мавжуд. Квант назарияси ихлосмандларининг фикрига кўра , Мандела эффекти кўп олам мавжудлигини исботлайди. Бу фикр ҳар бир коинотда параллел воқелик, ҳодисалар ва обектларнинг муқобил версиялари мавжуд бўлиб, вақт жадвалига аралашади деган ғояга асосланади. Бироқ, психологияда бу таъсир баъзан дежавю билан таққосланади ва инсоннинг конфибуляция қобилияти билан изоҳланади: хотиранинг тасодифий бузилиши. Кўпинча миянинг олди қисмлари билан боғлиқ бўлган конфибуляцион хотиралар ҳақиқатда содир бўлган ва алдаш учун атайлаб яратилмаган воқеалар каби аниқ ва батафсил кўриниши мумкин.
Энг қизиқарлиси эса бу эффект таъсирига учраган одамлар дунёнинг ҳар хил жойида бўлиши мумкин. Улар бир жойда яшайдиган одамлар гуруҳи эмас.
Ушбу одамларнинг хотираси тўғри эмас деб тан олинади.

Кераксиз янгиликлар, кераксиз малумотлар, кераксиз фикрлар, кераксиз бир балолар кириб кетмайдими ҳаммаси. Умр қисқа, Ерда эса ҳаммага жой етади!
© Ares!
© Ares!
«Худога ишонмайман, лекин атеист ҳам эмасман» — А.Камю.
Шу ҳам гап бўлдими, мано қани, Камюдан кўпроғини кутгандим. Фикрлаши ҳам, "Бегонаси" ҳам бир тейинга қиммат. Лекин ростдан шунақами, озгина мийяни ишлатсакчи? Нега Камю бундай фикрда экан, балки атеистлар ҳам, диндорлар ҳам ўзини ҳеч ким билан иши йўқ ва толерантдек кўрсатиб доим вақтини уришга сарфлаётгани Камюга мақул бўлмаган бўлсачи. Буни устига толерант атеист, деист ва диндорлар доимо бир бирини ҳақорат қилиши ва камситишичи.
Балки ҳеч кимга қизиқ бўлмаган бир одам, қачондир баҳсда ютиб ҳеч балога эришмагани, бефойда ўтқизган умрини оқлай оладими? Кимдир диндан чиққан, кимдир динга кирган лекин динсизлар ва диндорлар орасидаги низо тўхтамади. Ҳамма ўзича ақлли, ким қандай яшашни билади, нима тўғри-ю, нима нотўғри. Қари муллалар қизларни қандай кийиниш кераклигини қизларни ўзидан яхши билади, ким қандай пайпоқ кийиши керак, қандай юриши керак. Уларни хаётида шунчаки танлов бўмаган ва бундай одамлар ўзини танлови бўлмаган нарсаларни тўғри деб билади, бошқачароқ бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки бу уларни "энг тўғри йўл" номли хаётини барбод қилади.
Ҳеч ким қандай яшашни билмайди, нима тўғри ёки нотўғрилигини одам ўзи белгилайди. Яшаш учун одамдар томонидан ўйлаб топилган қонунларнинг 99 фоизи бир тейинга қиммат. Аввал ҳам айтганимдек, менинг нуқтаи назаримдан бир қоиданинг ўзи етарли: «Бошқалар сизга қандай муносабатда бўлишини хоҳласангиз, сиз хам уларга шундай муносабатда бўлинг».

Helena || Tom Odell - Another Love || The Voice Kids 2022 (Germany)
BWWKH
Севган инсонингиз ташлаб кетган бўлса афсусланманг, чунки сизнинг хаётингиздан сизни қадрламайдиган ва севмайдиган одам кетди. Унинг хаётидан эса уни севадиган инсон.
Яна эса, бу қўшиқ "another love" ни сиз эшитган энг чиройли кавери бўлади.
Life after death
Яна эса, бу қўшиқ "another love" ни сиз эшитган энг чиройли кавери бўлади.
Life after death
Солипсизм (лотинча solus - битта, ягона ва ipse - ўзи) — субъектив идеализмнинг экстремал шакли бўлиб, унда фақат фикрлаётган одам шубҳасиз ҳақиқат сифатида тан олинади холос.
Яъни бу фалсафий ғоя бўлиб онгдан ташқарида бўлган ҳар қандай нарсани исботлаб бўлмайди, деган тушунча; ташқи дунёни ва бошқа одамларни мавжудлигини англаб етиш имконсиз ва улар фақатгина сизнинг фикрингизда мавжуд холос.
Коинотда ўзини ўзи англайдиган ягона мавжудот эканлигингизни ўйлаш қўрқинчли. Сиз билан мулоқот қилаётган ҳар бир киши мавжуддек туюлиши мумкин, лекин сиз буни исботлай олмайсиз. Агар бу ғоя тўғри бўлса, унда сиз бу ғалати оламда бутунлай ёлғизсиз ва ҳамма билган малумотларингиз кўринганидек эмас.
Life after death
Яъни бу фалсафий ғоя бўлиб онгдан ташқарида бўлган ҳар қандай нарсани исботлаб бўлмайди, деган тушунча; ташқи дунёни ва бошқа одамларни мавжудлигини англаб етиш имконсиз ва улар фақатгина сизнинг фикрингизда мавжуд холос.
Коинотда ўзини ўзи англайдиган ягона мавжудот эканлигингизни ўйлаш қўрқинчли. Сиз билан мулоқот қилаётган ҳар бир киши мавжуддек туюлиши мумкин, лекин сиз буни исботлай олмайсиз. Агар бу ғоя тўғри бўлса, унда сиз бу ғалати оламда бутунлай ёлғизсиз ва ҳамма билган малумотларингиз кўринганидек эмас.
Life after death
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Да Винчининг бетакрор ёрқинлиги.
Да Винчи ёрқинлиги - бу ярим ой, Қуёш томонидан ёритилганига қарамай, Ойнинг бутун юзаси кўринадиган эффектнинг номи.
Life after death
Да Винчи ёрқинлиги - бу ярим ой, Қуёш томонидан ёритилганига қарамай, Ойнинг бутун юзаси кўринадиган эффектнинг номи.
Life after death
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Формула 1 - тезроқ машиналарни шунчаки тезроқ хайдаш.
Деб ўйлардим ёшлигимда, кейинроқ формула 1 учувчилари эшакдек меҳнат қилишини тушуниб етдим. Юқори тезликда машина хайдаш учун юқори концентрация, кучли жисмоний тайёргарлик ва ақл бўлиши керак.
Life after death
Деб ўйлардим ёшлигимда, кейинроқ формула 1 учувчилари эшакдек меҳнат қилишини тушуниб етдим. Юқори тезликда машина хайдаш учун юқори концентрация, кучли жисмоний тайёргарлик ва ақл бўлиши керак.
Life after death
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега сиз ҳеч қачон Ф1 учувчиси бўла олмайсиз?
Ҳатто сиз ҳозироқ телеграмдан чиқиб, астойдил шуғулланишни бошлаб, чинакамгина жисмоний қийинчиликга чидасангиз ҳам ва 6G юкдан кейин тирик қола олсангиз ҳам Ф1 учувчиси бўлишингиз имконсиз. Миллисекундлар муҳим бўлган спортда концентрацияни узоқ вақт сақлаб қолишингиз даргумон, бундан ташқари 60°C иссиқликдаги машинанинг ичида 300 км/соатдан юқори тезликда бир неча соат ишлаш, ўзингизга бўлган ишонч ҳақида яна бир ўйлаб кўришга ундайди.
Бундай техник спортда ўнлаб йиллар давомида тўпланган тажриба муҳим, шунинг учун ҳам Ф1 учувчилари машина хайдашни эмбрионлик пайтидан бошлаб ўрганишган, шунинг учун ҳам сиз ҳеч қачон Ф1 учувчиси бўла олмайсиз.

Уятсизлар (Shameless 2011).
Бу видеони кўп маротаба рилсда кўриб, сезони кўплиги учун ҳар сафар кўришдан қайтгандим. 1 кун кўришга қарор қилдим ва 5 сезонлик ҳулосам: шахсий баҳойим-7, чунки сериалнинг 70 фоизи кераксиз, оддий хаёт, оддий қизиқарсиз воқеалар ва х.з. 5 ёки 6 та сезон олишганда ҳам етарди, балки ниманидир тушунмаётгандирман, чунки кўп киносайтларда бу сериал камида 8 олган, imdb да 8.5. Сериалларни баҳолашга унча уста эмасман, лекин бу сериал аниқ кўришли.

- Аксарият одамлар учун қуёш чиқади ва ботади ва улар ўлишади. Аммо баъзилари буюк инсонларга айланади. Ламборгини оиласи яшашини истайман.
- Сен деҳқонсан, ахмоқ бўлма. Умрингни бекор кеткизасан холос.
Life after death
- Сен деҳқонсан, ахмоқ бўлма. Умрингни бекор кеткизасан холос.
Life after death
Нега мотивацион видео ва китоблар ёрдам бермайди?
Мотивацион видеолар узоқ давом этмайдиган тезкор ҳис-туйғулар холос. Одатда, бундай видеолар илҳомлантирувчи сўзларга қаратилади: ақллироқ бўл, ўзингга ишончни ёқотма ёки муваффақиятга эришган одамларни тарихи ҳақида гапиради ва яна илҳомлантирувчи сўзлар... Аммо одатда сиз битта фикрдан узоққа бормайсиз, чунки аниқ мақсад йўқ ва агар мавжуд бўлса-да, унда аниқ режа бўлмайди. Бироқ, ҳаммаси бўлса ҳам, сизга бошқа одамларнинг фикрлари тўсқинлик қилади, негаки, сиздаги ғоялар ўзингизда қаттиқ истак орқали пайдо бўлмаган, бировлар ўйлаб топган ғояларни ушлаб олганингизни эса гапирмаса ҳам бўлаверади. Ҳақиқат шундаки, агар сиз бирон нарсани чиндан ҳам хоҳласангиз, сизга ҳеч қандай мотивациянинг кераги йўқ.
Бу пост билан ҳеч қандай видео ёки китоб илҳомлантирмайди демоқчи эмасман. Илҳомлантирадигани ҳам бор, фақат аксарияти муаллифнинг шахсий тажрибасидан келиб чиқиб яратилган, бунинг ҳам сизга мос келишининг эҳтимоли кам. Мотивацион гаплар камдан-кам одамларга ёрдам беради, биронта гапга дуч келиб қолсангиз ва у сизни илҳомлантирса яхши, акс ҳолда, бунга ишонмаслик яхшироқ.

- Бугун тунашга жойимиз йўқ, бу сен учун қўрқинчли эмасми?
- Менга дунёни кезмаслик қўрқинчли...
Life after death
- Менга дунёни кезмаслик қўрқинчли...
Life after death