Life after death
1.97K subscribers
78 photos
108 videos
6 files
582 links
Мен шубҳаланаман, шунинг учун фикрлайман. Мен фикрлайман, демак мавжудман.
© Рене Декарт!

Савол ёки таклиф: @Lifead_bot
Download Telegram
Ақл овозидан кўра виждонингизнинг овозига эргашиш осонроқ, чунки ёмон оқибатда виждонингиз доимо баҳона ва афйюн топади.

© Ф.Ницше
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео фейк эмас, бир одамнинг видеосида НЛО учиб кетаётгани кўринибти.

Life after death
​​Доктор Фокс эффекти.

Бу психологик эффект бўлиб, унда ўқитувчининг ажойиб экспрессивлиги талабалар учун барча маъруза материалининг бефойда ва уйдирмалигини бутунлай яшириши мумкин, шу билан бирга талабалар ҳақиқатан ҳам ниманидир ўрганганликларини ҳис қилишади.

Америка университетида эксперимент ўтказилган, у ерда магистрлар ва фан докторларига керакли одамнинг ўрнига бошқа одам жуда муҳим ишланмани тақдим этди, мавзуни умуман тушунмайдиган, фақат битта мақолани ўқиган, лекин жуда харизматик гапирадиган ва ўзига жуда ишонган актёр. Унинг ортидан мавзу бўйича ўта малакали профессор олимлардек ишланмани тақдим этди. Маърузадан сўнг тингловчилардан кимнинг тақдимоти уларга кўпроқ ёққанлиги сўралганда, ҳамма биринчиси деб жавоб берди. Ушбу тажриба доктор Фокс эффекти деб номланди, у маъруза пайтида шахснинг сифати, харизмаси ва ўзига ишончи мавзунинг ўзидан муҳимроқ эканлигини кўрсатди. Омма олдида гапирганда бу тадқиқотни эсланг.

Life after death
Ҳаётга маъно бермаслик керак, зеро ҳаёт яшашга арзимайди деган хулосага келиши муқаррар.

© А. Камю
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одатда яхшироқ ухлаш учун бундай мавзулардан четроқ юраман, лекин чуқур фикрлайдиган видео бўлибди. Диндорларга ҳеч хайрон қолмайман...

Life after death
​​Фикрлаш жараёни.

Туғулганингиздан буён миянгиздаги овозни тинимсиз эшитиб келасиз. Кун тартибингизда, уйқувсиз тунларингизда ҳам шу овоз. Бу овоз қаердан келади, овоз келса-ю сиз уни эшитсангиз ростдан ҳам бу овоз сизникими?
Фикрларга берилманг, бу овоз сизники. Бу фикрлаш жараёнидаги миянинг ишлаши холос, ҳамма фикрлаётганда миясидаги овозни эшитади деб ўйласангиз адашасиз, дунёда фақатгина 26 фоиз одамлар ўйлаётганда ички овозини эшитади. Олмани тасаввур қилинг тест натижаси шуни кўрсатдики, ҳамма одамлар ҳам ички овозини эшитмайди.

2-гуруҳ тоифасидаги одамлар овоз билан эмас тасаввур билан фиклайди ва улар 34 фоизни ташкил қилади. Масалан, сиз фикрлаётганингизда шу постни ўқиб тугатиб кейин бошқа ишларимни қиламан деган овозни эшитасиз, бошқалар постни ўқиб тугатишини кейин бошқа ишларини қилишини тасаввур қилиб фикрлайди ва ҳеч қандай овозни эшитмайди.

3-гуруҳ тоифасидаги одамлар фақат ҳис қилади, улар 26 фоизни ташкил қилади. Бундай одамлар ўйлаётганда фақатгина қувонч, қўрқув, ғамгинлик ва ҳ.з ларни ҳис қилади холос.

4-гуруҳ тоифасидаги одамлар сенсорли фикрлайди, ғалати эшитилади биламан, лекин улар 22 фоизни ташкил қилади. Масалан, улар магазинга бормоқчи бўлса юзига шамол эсаётганини, ерни босаётганини ҳис қилади ҳудди ростдан ҳам нимадир танасига тегаётгандек.

Ва 5-гуруҳ тоифасидаги одамлар овозни эшитмайди ва ҳеч нимани ҳис қилмайди, улар ҳам 22 фоизни ташкил қилади. Масалан, бундай одамлар магазинга кетаётганда тасодифий одам ҳақида ёки умуман ўзининг ишига режасига талуқли бўлмаган нарсаларни ўйлайди.

Бу тажриба ҳақида тўлиқ малумотни шу ерда ўқишингиз мумкин: inner experience

Life after death
Вафот этганлар тирикларга қараганда кўпроқ гул олишади, чунки пушаймонлик миннатдорчиликдан кучлироқдир...

© Анна Франк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу видео зўрда, хар доим кайфиятимни кўтаради...

Life after death
​​Одамнинг бошини бошқа танага кўчириш.

Бу мумкинми? Ўйлашингиз мумкин: албатта йўқ, чунки кўплаб нейронлар бор, бундан ташқари, томирларни кесиб қайтадан улаш имконсиз. Лекин медицина 21-асрда чинакамгина ривожланган ва назарий жиҳатдан бундай операцияни амалга оширса бўлади. Бошни кўчириш одамларга фалаж, охирги босқичдаги саратон, орқа мия жароҳатлари каби касалликларни енгиб ўтишга ёрдам беради. Лекин операцияни тез бажариш керак, акс ҳолда бошсиз бемор хаёт фаолиятини тўхтатиши мумкин. Бундай тезкор операцияни сунъий интелекти бор робот бажариши мумкин.

Лекин, бу ҳали операциянинг тўлиқ қисми эмас, масалан, одамнинг асаб тизимига тегишли бўлган млрд нейронлар бор уларни кесиб қайта улаш имконсиз. Кейинги масала бу донорнинг танаси, яъни иммунитет тизими бировнинг бошини қабул қилмаслиги мумкин. Ҳозирча, бошни кўчириш учун қўйидаги бажариб бўладиган ва бўлмайдиган ишлар бор, лекин инсонлар кейинчалик буни ҳам уддалаши ҳеч гап эмас.

Life after death
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Орзу учун реквием (Requiem for a dream 2000).

Ҳали кўришга улгурмадим, лекин норм фильмга ўхшаяпти Imdb 8.3 экан. Фильм севишга ва севгини ҳис қилишга интилаётган инсонларнинг ички дунёсини хаёлий тарзда уйғотувчи фильм, улуғвор топилган ва фожиали тарзда йўқолган бахт ҳақидаги масалдир. "Орзу учун реквием" ёлғиз, бева қолган Сара Гольдфарб ва унинг мақсадсиз ўғли Гарри ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ бўлган параллел воқеаларни ҳикоя қилади. Телевизион ўйин кўрсатувида пайдо бўлиш умидига эга бўлган тўлиқ Сара миллий томошабинлар учун, ўзини гўзаллаштириш учун хавфли парҳез режимини бошлайди. Кечга фильм тополмаётган бўлсангиз кўриб қўйса бўлади.

Реквием - бу филмнинг шунчаки номи эмас, унинг ўзаги кўп қатламли бўлиб, ёлғон, бузғунчи бўлиб чиқадиган ва тўлиқ ҳалокатга олиб келадиган аянчли оқибатларни акс эттиради. Сўзнинг иккита маъноси бор, 1- вафот этган одам учун католик черковининг хизмати. 2- Дафн маросими учун мусиқа.

Life after death
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
— Вафот этганингдан кейин нима бўлишини биласанми?

— Билганим шуки, вафот этганимиздан кейин бизни севадиганлар бизни соғинишади...

Life after death
​​Нега бир хил ёшдаги одамлар бир бирисига нисбатан қарироқ ёки ёшроқ бўлади?

Сабаби шундаки, одамнинг туғилган санаси унинг ҳақиқий ёшини аниқламайди, одамнинг ёши теломер номли ҳужайраларнинг узунлигидан ўлчанади. Нобель мукофотига эга, профессор Элизабет Блекберн 1980-йилда теломерларни ўрганиб чиқди ва қандай қилиб секинроқ қариш мумкунлигини аниқлади. Танамизнинг ҳужайралари хар доим бўлиниб янгиланади, аммо бўлинишларнинг сони чекланган. Хужайраларнинг бўлиниши теломерларни узунлигида ўлчанади, теломерлар узун бўлса одам ёшдек кўринади, вақт ўтгач улар бўлиниб-бўлиниб бошқа бўлина олмайдиган ҳолатга келади.

Теломерлар бўлинишни тўхтагандан кейин сочлар оқаради, тана қарийди, ажинлар пайдо бўлади ва ҳ.з Теломерлар одамда ҳар хил тезликда бўлинади, шунинг учун бир хил ёшдаги одамлар бир бирисидан қарироқ ёки ёшроқ кўринади. Профессор Блекберн 4 йил изланиб охири теломерларнинг бўлиниш тезлигининг сабабини аниқлади. У 4 йил мобайнида кўп ёш оналарни ўрганиб чиқди ва тез қаришнинг асосий сабаби стресслигини исботлади. Одам қанчалик кўп стрессга тушса тезроқ қарийди, кўп ҳолатларга позитив ёндашса секироқ қарийди.

Life after death
Кўп одамлар 27 ёшида вафот этадилар, шунчаки уларни 72 ёшида кўмишади...

© Марк Твен
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тасканини бир асарини 65 маротаба қайта-қайта ёзган, тугатиб асари ҳақида нима деганини биласизми? "Яхшироқ бўлиши ҳам мумкин эди" - деган.

© Life after death
21- асрдаги одам эволюцияси.

Одамнинг эволюцияси узоқ муддатда билинади ва 21-асрга келиб одамлар яхшироқ хаётга мослашиб эволюция жараёни билинарли ўзгаришни бошлади. Олимларнинг такидлашига кўра одамлар микроэволюцияга учрашни бошлади, Микроэволюция - бу эволюцияни қисқа вақт ичида сезиш мумкин бўлган жараёндир. Ҳозирги кунда, кўп чақалоқлар ақл тишларисиз туғиляпти, бундан ташқари, одамларнинг жағи нозиклашиб кетди, бунга сабаб озиқ-овқатимиз яхшироқ ва юмшоқроқ бўлиши. Одамнинг юзи калтароқ бўлиб боряпди, янги туғилган чақалоқларда эса жағ қисми кичикроқ бўлиб тишларга камроқ жой қолдиряпти.

Яна олимлар, баъзи одамлар қўл ва оёқларида қўшимча суяк билан ва қўшимча артерия билан туғилаётганини аниқлашди. Шу жумладан, одамнинг аппендикси ҳам кичрайди, чунки юқорида ёзганимдек бир неча аср давомида овқатимиз юмшоқроқ ва сифатлироқ бўлган.

Life after death
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олимлар кўп асрлар ўтиб тушуниб етган фактлар аллақачон Библияда бор эди, деган видео.

Life after death
Саволга нима деб жавоб беришни эмас, савол нима учун берилгани ҳақида ўйланг. Нега савол берилганини тушунсангиз, нима деб жавоб беришни ҳам топасиз.

© М. Горький
​​Мия нечи фоиз ишлайди?

Олимлар инсон мияси фақат 10 фоиз аниқлашди, шу жумладан, агар инсон миясини 40 фоизини ишлатса ўзининг яраланган тана ва органларининг қайта тиклаши мумкин бўлади. Агар миянинг 50 фоизини ишлатса телекинез, телепатия ва левитация қобилиятларига эга бўлади. Миянинг 70 фоиз ишлашида одам маконни бошқариши мумкин бўлади, 100 фоизда эса одам атроф муҳитга айланиб у билан бир бўлади. Деган бекорчи гапларни ўқиган бўлсангиз керак, ҳаммаси исботи йўқ тўқилган гаплар.

Аслида, одам миясини 100 фоизини ишлатади, фақат ҳар хил вақтда миянинг ҳар хил қисмлари ишлайди. Мия 5та қисмдан иборат бўлиб, унинг ҳар бир қисми ҳар хил вазифалар учун жавоб беради.

Life after death
​​Қора кислород.

Олимлар океан тубида металл парчаларидан ҳосил бўлган "қора кислород" ни аниқладилар.
Биз нафас олаётган кислороднинг ярми океандан келади. Аммо бу кашфиётдан олдин кислород қуёш нурини талаб қиладиган фотосинтез жараёни орқали денгиз ўсимликлари томонидан ишлаб чиқарилади деб ҳисобланган. Қора кислород аниқлангандан кейин, жонсиз металл фотосинтезсиз кислород ишлаб чиқариши маълум бўлди.

Бу кашфиёт дунё қарашимизни чинакамгина ўзгаришига сабабчи бўлди, 1-дан биз фақатгина тирик организмлар фотосинтез орқали кислород ишлаб чиқариши мумкин деб билардик, 2-дан кислородни жонсиз моддалар ишлаб чиқариши, қайси экзосайёраларда кислород борлигини яхшироқ кўрсатиб беради, яъни хаёт учун шароит йўқ деб ҳисобланган экзосайёраларнинг биронтасида тирик организмлар мавжуд бўлиши мумкин.

Life after death