Life after death
2.02K subscribers
73 photos
102 videos
6 files
548 links
Мен шубҳаланаман, шунинг учун фикрлайман. Мен фикрлайман, демак мавжудман.
© Рене Декарт!

Савол ва таклиф: @Lifead_bot
Download Telegram
20 хил сценария
Life after death
Ер сайёраси йўқ бўлиши ҳақида 20 хил сценария.

Life after death
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Да Винчининг бетакрор ёрқинлиги.

Да Винчи ёрқинлиги - бу ярим ой, Қуёш томонидан ёритилганига қарамай, Ойнинг бутун юзаси кўринадиган эффектнинг номи.

Life after death
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Формула 1 - тезроқ машиналарни шунчаки тезроқ хайдаш.

Деб ўйлардим ёшлигимда, кейинроқ формула 1 учувчилари эшакдек меҳнат қилишини тушуниб етдим. Юқори тезликда машина хайдаш учун юқори концентрация, кучли жисмоний тайёргарлик ва ақл бўлиши керак.

Life after death
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега сиз ҳеч қачон Ф1 учувчиси бўла олмайсиз?

Ҳатто сиз ҳозироқ телеграмдан чиқиб, астойдил шуғулланишни бошлаб, чинакамгина жисмоний қийинчиликга чидасангиз ҳам ва 6G юкдан кейин тирик қола олсангиз ҳам Ф1 учувчиси бўлишингиз имконсиз. Миллисекундлар муҳим бўлган спортда концентрацияни узоқ вақт сақлаб қолишингиз даргумон, бундан ташқари 60°C иссиқликдаги машинанинг ичида 300 км/соатдан юқори тезликда бир неча соат ишлаш, ўзингизга бўлган ишонч ҳақида яна бир ўйлаб кўришга ундайди.

Бундай техник спортда ўнлаб йиллар давомида тўпланган тажриба муҳим, шунинг учун ҳам Ф1 учувчилари машина хайдашни эмбрионлик пайтидан бошлаб ўрганишган, шунинг учун ҳам сиз ҳеч қачон Ф1 учувчиси бўла олмайсиз.

Life after death
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уятсизлар (Shameless 2011).

Бу видеони кўп маротаба рилсда кўриб, сезони кўплиги учун ҳар сафар кўришдан қайтгандим. 1 кун кўришга қарор қилдим ва 5 сезонлик ҳулосам: шахсий баҳойим-7, чунки сериалнинг 70 фоизи кераксиз, оддий хаёт, оддий қизиқарсиз воқеалар ва х.з. 5 ёки 6 та сезон олишганда ҳам етарди, балки ниманидир тушунмаётгандирман, чунки кўп киносайтларда бу сериал камида 8 олган, imdb да 8.5. Сериалларни баҳолашга унча уста эмасман, лекин бу сериал аниқ кўришли.

Life after death
Динлардан пулни олиб ташланг ва эртасига динлар ёқолиб кетади.

© Махатма Ганди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Аксарият одамлар учун қуёш чиқади ва ботади ва улар ўлишади. Аммо баъзилари буюк инсонларга айланади. Ламборгини оиласи яшашини истайман.
- Сен деҳқонсан, ахмоқ бўлма. Умрингни бекор кеткизасан холос.

Life after death
​​Нега мотивацион видео ва китоблар ёрдам бермайди?

Мотивацион видеолар узоқ давом этмайдиган тезкор ҳис-туйғулар холос. Одатда, бундай видеолар илҳомлантирувчи сўзларга қаратилади: ақллироқ бўл, ўзингга ишончни ёқотма ёки муваффақиятга эришган одамларни тарихи ҳақида гапиради ва яна илҳомлантирувчи сўзлар... Аммо одатда сиз битта фикрдан узоққа бормайсиз, чунки аниқ мақсад йўқ ва агар мавжуд бўлса-да, унда аниқ режа бўлмайди. Бироқ, ҳаммаси бўлса ҳам, сизга бошқа одамларнинг фикрлари тўсқинлик қилади, негаки, сиздаги ғоялар ўзингизда қаттиқ истак орқали пайдо бўлмаган, бировлар ўйлаб топган ғояларни ушлаб олганингизни эса гапирмаса ҳам бўлаверади. Ҳақиқат шундаки, агар сиз бирон нарсани чиндан ҳам хоҳласангиз, сизга ҳеч қандай мотивациянинг кераги йўқ.

Бу пост билан ҳеч қандай видео ёки китоб илҳомлантирмайди демоқчи эмасман. Илҳомлантирадигани ҳам бор, фақат аксарияти муаллифнинг шахсий тажрибасидан келиб чиқиб яратилган, бунинг ҳам сизга мос келишининг эҳтимоли кам. Мотивацион гаплар камдан-кам одамларга ёрдам беради, биронта гапга дуч келиб қолсангиз ва у сизни илҳомлантирса яхши, акс ҳолда, бунга ишонмаслик яхшироқ.

Life after death
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Бугун тунашга жойимиз йўқ, бу сен учун қўрқинчли эмасми?
- Менга дунёни кезмаслик қўрқинчли...

Life after death
​​Аделя синдроми.

Бу руҳий касаллик бўлиб, унда одам бошқа одамга жавобсиз мафтун бўлади. Бу узоқ муддатли севги обсесёни ва гиёҳванддикка қарамликка ўхшаш касаллик. Аделя Гюго офицер Альберт Пинсон билан шундай учрашди ва севиб қолди. Қиз Альбертни тинмай таъқиб қилади, ҳаётига аралашади, ҳатто Альбертнинг тўйини ҳам бузади. Аделя ўзини Пинсоннинг рафиқаси деб ҳисоблаб иллюзиясига тўлиқ ишонади, бу Аделяни аста-секин ақлдан озишга олиб келди. У руҳий касалхонага ётқизилгач, у ерда ўз шахсини йўқотади ва вафот этгунича унинг исмини алаҳсираб такрорлайди. Мана сизларга ўлимгача бўлган чин севги.

Life after death
Ахир бу оламда бегуноҳ ким бор?
Нечук яшай олди бўлмай гуноҳкор?
Ёмонлик қайтарсанг ёмонлигимга,
Фарқимиз не бўлди, айт, парвардигор!


© Умар Хайём
​​Хаётнинг 5та сири, (The Top Five Regrets of the Dying 2011).

1. Афсуски, мен ўз ҳаётимда бошқаларга эьтибор бермай яшашга журъат эта олмадим;
2. Афсуски, ҳар доим ишни биринчи ўринга қўярдим, шунинг учун яшашга вақтим бўлмади;
3. Эхх, туйғуларимни айтишга журъат этганимда эди;
4. Афсуски, оилам ва дўстларим билан кўпроқ вақт ўткизолмадим;
5. Афсуски, ўзимни бахтлироқ қилишимга йўл қўймадим.

Вафот этишингизга саноқли кунлар қолганда, нима ҳақида ўйлаган бўлардингиз? Менимча, кўпчилик ўзининг қилган гуноҳлари учун қандай жавоб бераман деб ўйласа керак ёки ўлганимдан кейин нима бўлади. Аксарият одамларнинг фикрлари шундай, чунки улар ҳали тирик ва яшашга ҳам вақтим кўп деб ўйлайди. Айтмоқчиманки, одам ўзида йўқ нарсаларга интилади, яъни ҳали яшашга вақтим кўп дея асосий фикрини ўлимдан кейинги хаётга қаратади.

Вафот этаётган одамларга ғамхўрлик қилиб ишлайдиган хамшира Бронни Вэр, кўплаб беморлар билан сухбати улар нимадан кўпроқ афсусланишларини кўрсатди. Ҳар хил хаёт кечирган турли қатлам вакиллари бир хил нарсадан афсусланишарди. Бронни ўлаётган одамларнинг энг кенг тарқалган 5та афсусланишини аниқлаб, шулар устида китоб ёзган.

Life after death
– Рус тилини нега ўрганаяпсан?
– Достоевскийни аслида ўқимоқчиман.

© Қироличанинг юриши.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қироличанинг юриши (The Queen's Gambit 2020).

Фильмга биринчи марта кўзим тушганида, кўришга арзийди деб қидириб топгандим. Кейин қарасам сериал экан, шу билан кўрилмай қолиб кетган эди. Ярим кунда кўриб тугатиб, яхши таассуротларга эга бўлдим, шахсий баҳойим 9/10.

Life after death
Хаёт нақадар зерикарли, яшашни билмайсан деб алдашга урунманг. Нима ҳам маъноли бўла олади: Иш, ўқиш, оила, севги, ўйин-кулгу, қисқа муддатли хурсандчиликлар? Ҳаммаси маъносиз...

© Ares!
​У ҳамма одамлар каби бирмунча вақт яшади, еди, ичди, ўйнади, кулди, нималардандир умидвор бўлди, кимларнидир севди. Энди бўлса ҳаммаси тугади, буткул барҳам топди.

© Ги Де Мопассан
​​Инсонда ирода эркинлиги йўқлигига 9та илмий далил.

1. Детерминизм: агар бу ғояни тўғри деб олсак, барча ҳодисалар ва бизнинг ҳаракатларимиз олдиндан мавжуд шароитлар билан олдиндан белгиланади.
2. Нейробиология: миямиз қарорларни англашимиздан олдин қабул қилади.
3. Генетика: Генлар бизнинг хулқ-атворимиз ва характеримизга таъсир қилади.

4. Мухит ва урф-одатлар бизнинг истак ва ҳаракатларимизни белгилайди.
5. Психология: онгсиз жараёнлар бизнинг қарорларимизга таъсир қилади.
6. Назорат иллюзияси: Биз кўпинча воқеаларни назорат қилиш қобилиятимизни ортиқча баҳолаймиз.

7. Либет эффекти: қарор билан боғлиқ мия фаолияти, қарорни англашимизда аввал бошланади.
8. Ижтимоий дастурлаш: тарбия ва таълим бизнинг эътиқод ва қадриятларимизни шакллантиради.
9. Неврологик касалликлар: ҳаракатлар устидаги онгли назоратни йўқотишни кўрсатади.

Life after death
Total Eclipse of the Heart
Bonnie Tyler
Севимли қўшиқларимдан бири...