Life after death
1.97K subscribers
78 photos
108 videos
6 files
582 links
Мен шубҳаланаман, шунинг учун фикрлайман. Мен фикрлайман, демак мавжудман.
© Рене Декарт!

Савол ёки таклиф: @Lifead_bot
Download Telegram
Эвтаназия
Life after death
Эвтаназия нима, нега Ўзбекистонда тақиқланган ва эвтаназия ўзи керакми?

Life after death
Кераксиз янгиликлар, кераксиз малумотлар, кераксиз фикрлар, кераксиз бир балолар кириб кетмайдими ҳаммаси. Умр қисқа, Ерда эса ҳаммага жой етади!

© Ares!
​​​​«Худога ишонмайман, лекин атеист ҳам эмасман» — А.Камю.

Шу ҳам гап бўлдими, мано қани, Камюдан кўпроғини кутгандим. Фикрлаши ҳам, "Бегонаси" ҳам бир тейинга қиммат. Лекин ростдан шунақами, озгина мийяни ишлатсакчи? Нега Камю бундай фикрда экан, балки атеистлар ҳам, диндорлар ҳам ўзини ҳеч ким билан иши йўқ ва толерантдек кўрсатиб доим вақтини уришга сарфлаётгани Камюга мақул бўлмаган бўлсачи. Буни устига толерант атеист, деист ва диндорлар доимо бир бирини ҳақорат қилиши ва камситишичи.

Балки ҳеч кимга қизиқ бўлмаган бир одам, қачондир баҳсда ютиб ҳеч балога эришмагани, бефойда ўтқизган умрини оқлай оладими? Кимдир диндан чиққан, кимдир динга кирган лекин динсизлар ва диндорлар орасидаги низо тўхтамади. Ҳамма ўзича ақлли, ким қандай яшашни билади, нима тўғри-ю, нима нотўғри. Қари муллалар қизларни қандай кийиниш кераклигини қизларни ўзидан яхши билади, ким қандай пайпоқ кийиши керак, қандай юриши керак. Уларни хаётида шунчаки танлов бўмаган ва бундай одамлар ўзини танлови бўлмаган нарсаларни тўғри деб билади, бошқачароқ бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки бу уларни "энг тўғри йўл" номли хаётини барбод қилади.

Ҳеч ким қандай яшашни билмайди, нима тўғри ёки нотўғрилигини одам ўзи белгилайди. Яшаш учун одамдар томонидан ўйлаб топилган қонунларнинг 99 фоизи бир тейинга қиммат. Аввал ҳам айтганимдек, менинг нуқтаи назаримдан бир қоиданинг ўзи етарли: «Бошқалар сизга қандай муносабатда бўлишини хоҳласангиз, сиз хам уларга шундай муносабатда бўлинг».

Life after death
Helena || Tom Odell - Another Love || The Voice Kids 2022 (Germany)
BWWKH
Севган инсонингиз ташлаб кетган бўлса афсусланманг, чунки сизнинг хаётингиздан сизни қадрламайдиган ва севмайдиган одам кетди. Унинг хаётидан эса уни севадиган инсон.

Яна эса, бу қўшиқ "another love" ни сиз эшитган энг чиройли кавери бўлади.

Life after death
​​Солипсизм (лотинча solus - битта, ягона ва ipse - ўзи) — субъектив идеализмнинг экстремал шакли бўлиб, унда фақат фикрлаётган одам шубҳасиз ҳақиқат сифатида тан олинади холос.

Яъни бу фалсафий ғоя бўлиб онгдан ташқарида бўлган ҳар қандай нарсани исботлаб бўлмайди, деган тушунча; ташқи дунёни ва бошқа одамларни мавжудлигини англаб етиш имконсиз ва улар фақатгина сизнинг фикрингизда мавжуд холос.

Коинотда ўзини ўзи англайдиган ягона мавжудот эканлигингизни ўйлаш қўрқинчли. Сиз билан мулоқот қилаётган ҳар бир киши мавжуддек туюлиши мумкин, лекин сиз буни исботлай олмайсиз. Агар бу ғоя тўғри бўлса, унда сиз бу ғалати оламда бутунлай ёлғизсиз ва ҳамма билган малумотларингиз кўринганидек эмас.

Life after death
20 хил сценария
Life after death
Ер сайёраси йўқ бўлиши ҳақида 20 хил сценария.

Life after death
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Да Винчининг бетакрор ёрқинлиги.

Да Винчи ёрқинлиги - бу ярим ой, Қуёш томонидан ёритилганига қарамай, Ойнинг бутун юзаси кўринадиган эффектнинг номи.

Life after death
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Формула 1 - тезроқ машиналарни шунчаки тезроқ хайдаш.

Деб ўйлардим ёшлигимда, кейинроқ формула 1 учувчилари эшакдек меҳнат қилишини тушуниб етдим. Юқори тезликда машина хайдаш учун юқори концентрация, кучли жисмоний тайёргарлик ва ақл бўлиши керак.

Life after death
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега сиз ҳеч қачон Ф1 учувчиси бўла олмайсиз?

Ҳатто сиз ҳозироқ телеграмдан чиқиб, астойдил шуғулланишни бошлаб, чинакамгина жисмоний қийинчиликга чидасангиз ҳам ва 6G юкдан кейин тирик қола олсангиз ҳам Ф1 учувчиси бўлишингиз имконсиз. Миллисекундлар муҳим бўлган спортда концентрацияни узоқ вақт сақлаб қолишингиз даргумон, бундан ташқари 60°C иссиқликдаги машинанинг ичида 300 км/соатдан юқори тезликда бир неча соат ишлаш, ўзингизга бўлган ишонч ҳақида яна бир ўйлаб кўришга ундайди.

Бундай техник спортда ўнлаб йиллар давомида тўпланган тажриба муҳим, шунинг учун ҳам Ф1 учувчилари машина хайдашни эмбрионлик пайтидан бошлаб ўрганишган, шунинг учун ҳам сиз ҳеч қачон Ф1 учувчиси бўла олмайсиз.

Life after death
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уятсизлар (Shameless 2011).

Бу видеони кўп маротаба рилсда кўриб, сезони кўплиги учун ҳар сафар кўришдан қайтгандим. 1 кун кўришга қарор қилдим ва 5 сезонлик ҳулосам: шахсий баҳойим-7, чунки сериалнинг 70 фоизи кераксиз, оддий хаёт, оддий қизиқарсиз воқеалар ва х.з. 5 ёки 6 та сезон олишганда ҳам етарди, балки ниманидир тушунмаётгандирман, чунки кўп киносайтларда бу сериал камида 8 олган, imdb да 8.5. Сериалларни баҳолашга унча уста эмасман, лекин бу сериал аниқ кўришли.

Life after death
Динлардан пулни олиб ташланг ва эртасига динлар ёқолиб кетади.

© Махатма Ганди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Аксарият одамлар учун қуёш чиқади ва ботади ва улар ўлишади. Аммо баъзилари буюк инсонларга айланади. Ламборгини оиласи яшашини истайман.
- Сен деҳқонсан, ахмоқ бўлма. Умрингни бекор кеткизасан холос.

Life after death
​​Нега мотивацион видео ва китоблар ёрдам бермайди?

Мотивацион видеолар узоқ давом этмайдиган тезкор ҳис-туйғулар холос. Одатда, бундай видеолар илҳомлантирувчи сўзларга қаратилади: ақллироқ бўл, ўзингга ишончни ёқотма ёки муваффақиятга эришган одамларни тарихи ҳақида гапиради ва яна илҳомлантирувчи сўзлар... Аммо одатда сиз битта фикрдан узоққа бормайсиз, чунки аниқ мақсад йўқ ва агар мавжуд бўлса-да, унда аниқ режа бўлмайди. Бироқ, ҳаммаси бўлса ҳам, сизга бошқа одамларнинг фикрлари тўсқинлик қилади, негаки, сиздаги ғоялар ўзингизда қаттиқ истак орқали пайдо бўлмаган, бировлар ўйлаб топган ғояларни ушлаб олганингизни эса гапирмаса ҳам бўлаверади. Ҳақиқат шундаки, агар сиз бирон нарсани чиндан ҳам хоҳласангиз, сизга ҳеч қандай мотивациянинг кераги йўқ.

Бу пост билан ҳеч қандай видео ёки китоб илҳомлантирмайди демоқчи эмасман. Илҳомлантирадигани ҳам бор, фақат аксарияти муаллифнинг шахсий тажрибасидан келиб чиқиб яратилган, бунинг ҳам сизга мос келишининг эҳтимоли кам. Мотивацион гаплар камдан-кам одамларга ёрдам беради, биронта гапга дуч келиб қолсангиз ва у сизни илҳомлантирса яхши, акс ҳолда, бунга ишонмаслик яхшироқ.

Life after death
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Бугун тунашга жойимиз йўқ, бу сен учун қўрқинчли эмасми?
- Менга дунёни кезмаслик қўрқинчли...

Life after death
​​Аделя синдроми.

Бу руҳий касаллик бўлиб, унда одам бошқа одамга жавобсиз мафтун бўлади. Бу узоқ муддатли севги обсесёни ва гиёҳванддикка қарамликка ўхшаш касаллик. Аделя Гюго офицер Альберт Пинсон билан шундай учрашди ва севиб қолди. Қиз Альбертни тинмай таъқиб қилади, ҳаётига аралашади, ҳатто Альбертнинг тўйини ҳам бузади. Аделя ўзини Пинсоннинг рафиқаси деб ҳисоблаб иллюзиясига тўлиқ ишонади, бу Аделяни аста-секин ақлдан озишга олиб келди. У руҳий касалхонага ётқизилгач, у ерда ўз шахсини йўқотади ва вафот этгунича унинг исмини алаҳсираб такрорлайди. Мана сизларга ўлимгача бўлган чин севги.

Life after death
Ахир бу оламда бегуноҳ ким бор?
Нечук яшай олди бўлмай гуноҳкор?
Ёмонлик қайтарсанг ёмонлигимга,
Фарқимиз не бўлди, айт, парвардигор!


© Умар Хайём
​​Хаётнинг 5та сири, (The Top Five Regrets of the Dying 2011).

1. Афсуски, мен ўз ҳаётимда бошқаларга эьтибор бермай яшашга журъат эта олмадим;
2. Афсуски, ҳар доим ишни биринчи ўринга қўярдим, шунинг учун яшашга вақтим бўлмади;
3. Эхх, туйғуларимни айтишга журъат этганимда эди;
4. Афсуски, оилам ва дўстларим билан кўпроқ вақт ўткизолмадим;
5. Афсуски, ўзимни бахтлироқ қилишимга йўл қўймадим.

Вафот этишингизга саноқли кунлар қолганда, нима ҳақида ўйлаган бўлардингиз? Менимча, кўпчилик ўзининг қилган гуноҳлари учун қандай жавоб бераман деб ўйласа керак ёки ўлганимдан кейин нима бўлади. Аксарият одамларнинг фикрлари шундай, чунки улар ҳали тирик ва яшашга ҳам вақтим кўп деб ўйлайди. Айтмоқчиманки, одам ўзида йўқ нарсаларга интилади, яъни ҳали яшашга вақтим кўп дея асосий фикрини ўлимдан кейинги хаётга қаратади.

Вафот этаётган одамларга ғамхўрлик қилиб ишлайдиган хамшира Бронни Вэр, кўплаб беморлар билан сухбати улар нимадан кўпроқ афсусланишларини кўрсатди. Ҳар хил хаёт кечирган турли қатлам вакиллари бир хил нарсадан афсусланишарди. Бронни ўлаётган одамларнинг энг кенг тарқалган 5та афсусланишини аниқлаб, шулар устида китоб ёзган.

Life after death
– Рус тилини нега ўрганаяпсан?
– Достоевскийни аслида ўқимоқчиман.

© Қироличанинг юриши.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қироличанинг юриши (The Queen's Gambit 2020).

Фильмга биринчи марта кўзим тушганида, кўришга арзийди деб қидириб топгандим. Кейин қарасам сериал экан, шу билан кўрилмай қолиб кетган эди. Ярим кунда кўриб тугатиб, яхши таассуротларга эга бўлдим, шахсий баҳойим 9/10.

Life after death