AS'HAB.UZ
1.78K subscribers
7.87K photos
4.83K videos
4 files
11.6K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
@Ravshanbek_ibni_Raximqul
Савол ва таклифлар учун:
@Ibrokh1m1 ℹ️
Download Telegram
#намоз_вақтлари
Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа 13 кун
Милодий 2024 йил 19-Июнь куни ўқиладиган Намоз вақтлари. (Тошкент вақти билан) дўстларингизга улашинг.


@Ashabuz
Қуръон билан қандай муомала қилиш керак?

Қуръони карим борасидаги насиҳатларни ушбу тартибда келтирамиз.
1. Қуръонни хатм қилиш муддатини белгилаб олинг.
Масалан, тонгда 10 саҳифа, тушда 5 саҳифа, кечаси 5 саҳифа. Қисқаси, аниқ муддатни белгилаб олинг ва уни бажаришга киришинг. Лекин, ҳар куни Қуръон ўқинг.

Қуръони каримни бир ойда хатм қилиш машҳур ривоят билан келган. Энг охирги муддати эса 40 кундир. Хоҳланг, 1 ойда, хоҳланг 20 кунда, хоҳласангиз 15 кунда ёки 10 кунда ёхуд 7 кунда хатм қилинг. Буларнинг барчаси суннатда келган. Бошқа бир ривоятга кўра, 3 кунда хатм қилиш энг оз муддат экани айтилган. Аммо тез ўқилганда тадаббур қилишга имкон қолмайди. Демак, Қуръони каримни хатм қилишнинг энг кўп муддати 40 кун, энг оз муддати 3 кун экан.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоху алайҳи васаллам (масжидга) кирсалар, икки устун орасига арқон боғлаб қўйилган экан. Шунда: “Бу арқон нима?” дедилар. “Бу Зайнабнинг арқони, толиққанда осилиб олади,” дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ, уни ечинглар. Ҳар бирингиз тетиклигида намоз ўқисин. Қачон толиқса, ўтириб олсин”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).

Бу ер юзининг энг буюк аёлларидан бири билан қилинган муомала ва таълим беришдир. У зот – мўминлар онаси Зайнаб бинт Жаҳш розияллоҳу анҳо. У зот розияллоҳу анҳодан бошқа аёллардан талаб қилинмаган нарса талаб қилиниши мумкин эди. Лекин қоидага хилоф қилинмайди: “Албатта, дин енгилликдир”.

Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам банданинг умри давомида Робби азза ва жалла билан боғлиқ бўлишига ўч эдилар. Токи у бир лаҳза дангасалик қилмасин ёки бошқа вақт камчиликка йўл қўймасин, оқсамасин. Шу сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оз бўлса-да давомли ишни ёқтирар эдилар. Бу эса бандага ҳам, жамиятга ҳам энг манфаатли, яроқли иш ҳисобланади.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Билиб олинглар, албатта, Аллоҳга энг севимли амал оз бўлса-да, давомлисидир” (Имом Муслим, Насоий, Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.

@Ashabuz
Бир донишманддан "Дунёда мўжизалар борми?" - дея сўралганда, "Ҳар тонг ёришиб, қуёш чиқишининг ўзи ҳам бир мўъжизадир"- деб жавоб берган экан...

Мўжиза тонгларга дуои саломлари ила файз
бахш этган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

@Ashabuz
​​Бўри бошқа бўри билан жангда мағлуб бўлиб, ғалаба қозониш имконияти йўқлигини тушунса, “ютқазиб қўйдим, ҳал қилайлик” дегандек босиқлик билан рақибига бўйин томирини таклиф қилади.

Бироқ, бу вақтда ақл бовар қилмайдиган бир ҳодиса содир бўлади: ғалаба қозонган бўри тушунарсиз равишда ўзини ўзи фалаж қилади.
Минглаб йиллар бўлибдики, бўрилар ўз ихтиёри билан мағлубиятни тан олган рақибларини ўлдиришга журъат қилмайдилар.

Асосий механизм, ДНКда ёки ундан ташқарида бўладими, ғолиб бўри бирдан ўзгаради ва вазият рақибини йўқ қилиш завқидан ҳам муҳимроқ эканини унга эслатади.

Таслим бўлган бўрини ҳеч ким қўрқоқ демайди. Ўлдириши мумкин бўлган, аммо вазиятга таслим бўлган бўрини ҳеч ким айбламайди.
Фақат ғолиб йўқ. Икки бўри икки томонга кетади ва ҳаёт доираси айланишда давом этади.

Одамлар ҳам вазиятни англаб, бир-бирини ўлдирмасликни бўрилардан ўргансалар эди, ҳаётда манманлик ва ҳокимиятга интилиш каби иллатларга жой қолмас эди!

Аллоҳ жорий қилиб қўйган табиат тилини ўқий олганимизда, биз ҳаёт муаммоларига барча жавобларни осон англай оламиз.

@Ashabuz
Кунларнинг бирида қурбақалар тўдасидан икки қурбақа чуқурликка тушиб кетибди. Қолган барча қурбақалар чуқурлик тепасида жамланиб олиб - "Бўлди энди, шу ерда ўлиб кетасизлар, ҳадеб сакрайверишдан фойда йўқ" - дер эдилар. Узоққа бормай, икки қурбақанинг бири қўрқув ва қаттиқ тушкунлик оқибатида нобуд бўлди. Иккинчи қурбақа эса тинмай сакрашда давом этарди. Ҳар сафар сакраганда, илгаригидан баландроқ сакрар эди. Аммо, юқоридаги қурбақалар ҳамон: "Бўлди қил энди! Фойдаси йўқ" дер эдилар. Кўп ўтмай, бояги қурбақа чуқурдан чиқишга муваффақ бўлди. Тепадаги қурбақалар қаттиқ таажжубда эдилар. Сўнг ундан сўрашди: "Буни қандай уддалай олдинг?!" У жим турарди. Кейин билсалар, унинг қулоқлари эшитмас экан. Ҳар сафар уни сакрашдан қайтарганларида, мени қўллаб-қувватламоқдалар, деб ўйлаб, бу мушкул ишнинг уддасидан чиққан экан.

Баъзида муваффақиятга эришиш учун "кар" бўлишга тўғри келади.

@Ashabuz
#Dolzarb

1 - Dinshunoslik ekspertizasi va dinshunoslik ekspertizasi deganda nimalar nazarda tutiladi?

2 - Mazhablarni inkor qilish

@Ashabuz
«Аллоҳим, мен кенглик қиламан, эвазига Сен менинг қабримни кенг қилгин!”
Бир танишим бошидан ўтказган воқеани айтиб берди. Тўғриси, ҳикояси бугунги кун одамининг ақлига сиғиши қийин.
“Жума намозини ишхонамиз ёнидаги масжидда ўқийман. Жуда файзли маскан. Аммо битта камчилиги бор. Сафлар ораси сал торроқ. Фарз ўқилаётганда-ку билинмайди – ҳамма саждага бир пайтда ётиб-туради. Аммо суннат намозларда одам қийналади. Айниқса, менга ўхшаган бўйи баланд ва қорни каттароқларга қийин. Ё оёқ билан ортингиздагининг бошини туртиб оласиз, ё сизни туртиб юборишади. Шунинг учун иложи борича қисқароқ сажда қилишга интиламан. Баъзилар бафуржа сажда қилиш учун ортга бироз чекинади, бу пайтда ортдагига сажда қилиш машаққатли бўлиб қолади. Натижада, одам ғашинади ҳам. Кейин эса, ғашингани туфайли кўнгилга беҳаловатлик киради.
Аммо мен бу дарднинг чорасини топиб қўйганман. Бир куни сафда сиқилиб турарканман, Оллоҳ кўнглимга бир жилва қилди: “Оллоҳим, мен биродаримга кенглик қиламан, эвазига Сен менинг қабримни кенг қилгин!” деган ўйни хаёлимга солди. Шу заҳоти тангланиб-торайиб турган ичимга ёруғлик ва кенглик кирди. Ортимдаги биродарим бемалол сажда қилиши учун кўпмас, тўрт энликкина олдинга жилдим; олдимдаги кишининг ҳам ортига “калла қўйиб” хаёлини бўлмаслик учун қисқароқ сажда қилдим. Қарангки, бошқа пайтларда сиқилиб қоладиган одам энди асло қийналмасдан ётиб-турдим. Ҳатто намозда кўпинча тополмайдиган ҳаловатни туйдим. Худди Оллоҳ қабримни кенг-ёруғ қилиб қўйгандек маза қилиб намоз ўқидим.
Шу-шу ҳар жума олд-ортимдагиларга кенглик қиладиган, эвазига Оллоҳдан қабримни кенг қилишини ўтинадиган бўлдим.
Бир куни шу ҳолатимни рафиқамга айтиб, бир мақтангим келди. Ҳикоямни эшитаркан, унинг оғзидан суви қочди. Ҳаваслари келиб кетди. Кейин: “Қанийди, биз ҳам сизга ўхшаб гўрларимизни кенг қилолсак”, деб қолди.
– Нега қилолмас экансан, бемалол қилоласан.
Қандай қилиб?
Бир жувон бор экан, турмуши бузилганига ўн йилча бўлибди… Ўшанга кенглик қилоласанми?
Аёлим гапнинг қаёққа кетаётганини англолмай, бироз ҳайрон тортиб турди. Мен давом этдим.
Фарзанд бўлмагани учун ажрашган экан Бугун бир ака келиб: ўша аёлга уйланмайсизми? деган эди мен: Ҳа, бўпти уйланаман деб юбордим.
Энди хотинимнинг рангидан қон қоча бошлади. Мен эса, жадал давом этдим
Мана қара ҳозир қанчадан-қанча жувонлар эрсиз, оиласиз. Уларнинг айби нима? Ахир улар ҳам оила қилгиси, фарзанд кўргиси келади Лекин қани уларга шу бахтни берадиган эркак? Агар оилали йигит яна битта аёлга уйланса ва хотини кундошига кенглик қилса, эвазига Оллоҳдан қабри кенг бўлишини сўраса Оллоҳ шак-шубҳасиз, унга шу неъматни ато этажак Шу нарсага ишонган аёлга кундошлик асло мусибат бўлиб кўринмайди. Нафсни кўндиришнинг энг осон йўли Оллоҳ учун қилинган ҳеч бир иш мукофотсиз қолмаслигини унутмаслик Мана, сенинг олдингда катта бир иш турибди, хоҳласанг, уни ўзингга зулм қилиб ол, хоҳласанг, мукофот қилиб…
Шу гапларни айтарканман, хотиннинг боши эгилиб кетди, ҳатто кўзларига ёш сизди. Мен у ёшларни норозилик аломати деб ўйладим. Бирпас жим қолдик. Кейин қўлим билан иягидан тутиб, бошини кўтардим овутишга бир нарсалар айтмоқчи бўлдим лекин у оғзимдан гапимни олди, кўзларимга тикилган кўйи:
Адажониси мен розиман Ўша аёлга кенглик қилай Оллоҳим менинг гўримни кенг қилсин Розиман. Фарзанд кўрсангизлар кўрарсизлар, кўрмасангизлар мана учта ўғил бор бирортасини берармиз, келин билан хизматингизни қилар деди
Хотинимга олдиндан ярим ҳазил-ярим чин қилиб уйланаман деб юрардим Шунинг учун уйланишимга жуда тўполон қилиб юбормаса ҳам, ҳарҳолда бунчалик гўзал тарзда розилик беради деб ўйламаган эди..” Дўстимнинг гапларини эшитиб ҳайратдан ёқамни ушладим Агар уни яхши билмаганимда гапларига ишонмаслигим ҳам мумкин эди. Лекин Оллоҳ бизни ўзаро аҳил бўлишга ухувват қилишга кўмаклашишга буюрган ва эвазига кўз кўриб, қулоқ эшитмаган мукофотлар ваъда қилганини биламиз-ку Мана озгина яхшилик илинишнинг мукофоти Шундан кейин уйимиздаги аёлларнинг ўғил-қизларнинг итоатсизлиги илдизи ўзимизда эмасмикан деган хаёл келди.

@Ashabuz
Қоғоздаги ёзув:

"Азиз биродарим, агар пулинг бўлмаса, асло хижолат бўлма, оилангни егуликсиз қолдирма. Марҳамат, нарсаларимдан фарзандларинг учун қанча эҳтиёжинг бўлса, ўшанча олавер.
Зеро, менинг ризқим ҳам, сенинг ризқинг ҳам Аллоҳнинг зиммасида!"

Яхшиям сиз борсиз, яхши одамлар!

@Ashabuz
Агар сиз кунига 6 дақиқа китоб ўқисангиз:
•Алсгеймер касаллиги ривожланишининг олдини оласиз.
• Мулоқот қилиш қобилиятини шакллантирасиз.
• Диққатни бир жойга жамлашга ёрдам беради.
• Стрессдан ҳимоялайди.
• Хотира мустаҳкамланади.

@Ashabuz
Оилада ўғил бола фарзанд тарбияси.

Фарзанд тарбияси нозик масала, ўғил боланинг тарбияси эса икки баробар кўпроқ меҳнат ва эътиборни талаб этади. Чунки эркак киши оила бошлиғи, ҳар қандай шароитда ҳамма оғирликни ўз бўйнига олиши ва муаммони ҳал қилиш йўлларини билиши лозим. Қуйида ушбу мавзуга оид баъзи маслаҳатлар берилади.

Ўғил боланинг тарбияси билан ота шуғулланиши лозим. Туғилиши биланоқ. Ҳа, айнан ўзининг туғилиши билан. Чунки оиладаги тарбия – бу авваламбор насиҳат эмас, намунадир. Ўғил бола отасининг гапига кирмайди, у отасининг хулқи, юриш-туриши ва гап-сўзидан андоза олади.

Оналарга савол – ўғлингиз отасига ўхшашини хоҳлармидингиз?

@Ashabuz
#намоз_вақтлари
Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа 14 кун
Милодий 2024 йил 20-Июнь куни ўқиладиган Намоз вақтлари. (Тошкент вақти билан) дўстларингизга улашинг.

@Ashabuz
Suratdagi erkakning ismi Salim!

Yoshi ellikda.

Maktabda qorovul bo‘lib ishlaydi. Qo‘lidagi ayol uning turmush o‘rtog‘i.

Bitta farzandlari bor.
5 yil avval oyoq qo‘llari ishlamay qolgan. Gapirmaydi ham.

O‘shandan beri ayoliga qarash va uy ishlari Salimga qolgan.
Har kecha to‘rt marta uyg‘onib, ayolini uyoqdan buyoqqa ag‘darib qo‘yadi.

Ayrim vaqt ayolini ingrayapganida uyg‘onib ketadi.
Chunki ayoli eriga malol kelmasligi uchun o‘zi ag‘darilib olishga harakat qilardi.

Bu holat ayoli biroz tobi qochsa uyiga jo‘natib yuboradigan erkaklarga yaxshigina ibratdir.

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

"ҲОЖИЛАРИМИЗ, СИЗ КАМТАР БЎЛИНГ, БАРЧАГА ИБРАТ БЎЛИНГ!
СИЗНИ КУТИБ ОЛАЁТГАНЛАРГА ҲАМ ТАЙИНЛАНГ... "

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов

@Ashabuz
Дунёни кўзга илмаслик, унга аҳамият бермаслик, унинг мол-мулкига, роҳат-фароғатига асир бўлиб қолмаслик, охиратни исташ ва унга рағбат қилиш, Аллоҳнинг ризолигини ўйлаш ва ризосини қозонишга ҳаракат қилиш, кечаларни  ибодат ва кўз ёшлари билан ўтказиш, кундузлари елиб-югуриб халқ хизматини қилиш, бошқаларнинг дуосини олиш, аммо мол-мулкини олмаслик, қўл остида бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқидан  фойдаланиш имкониятлари бўла туриб,  ундан ўз манфаати учун фойдаланмаслик ва оддий ҳаётни давом эттиришни зуҳд дейдилар, зоҳидлик дейдилар.

Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон.

@Ashabuz
Шифо оятлар

    Шайх Абул Косим ал-Қушайрий шундай ҳикоя қиладилар:
- “Менинг уғлим қаттиқ касал бўлди, ҳатто унинг тузалиб кетишига менда умид қолмади. Мен қаттиқ  изтиробга тушдим. Шу кеча жаноб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ни тушимда кўрдим ва у зотга уғлимнинг оғир бетоблигидан шикоят қилдим. Менга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  шундай дедилар:
- “Шифо оятларини билмайсанми?”.
     Мен дарҳол уйғониб, шифо оятларини фикр қилдим ва Қуръони каримнинг 6 жойида эканлигини топдим.
1. Ваяшфи судуро қовмим мўъминин. (Тавба, 14)
Тарж. – “Қуръон мўъминларнинг қалбларига шифо беради”.

2. Ва шифаун лима фис-судури. (Юнус, 57)
Тарж. – “Диллардаги барча дардларга шифодир” .

3. Яхружу мин бутуниха шаробун мухталифун алвануҳу фийхи шифаун линнааси. (Нахл, 69)
Тарж. – “Асаларининг қорнидан турлирангли суюқлик чиқади. Бу суюқликни одамларга шифо қилдиқ”.

4. Вануназзилу минал Қуръани  ма хува шифваув ва рохматун лилмуъминин. (Ал-Исро, 82)
Тарж – “Қуръондан баьзи оятларни шифо ва муъминларга рахмат қилиб нозил қиламиз”.

5. Ва иза маризту фахува яшфин. (Шуаро, 80)
Тарж – “Агар касал булсам, Аллоҳ менга шифо беради”.

6. Қул хува лиллазийна худав ва шифа.  (Фуссилат, 44)
Тарж – “Айтинг, эй Мухаммад, Қуръон муъмин кишилар учун хидоят ва шифодир”.

  Мазкур 6 шифо оятини бир сахифага ёздим, уни сув билан ювиб, идишга туширдим ва ўғлимга ичирдим. Шифо оятларининг ҳосияти билан  ўғлим дарддан бутунлай фориғ бўлди”.


@Ashabuz
Рўзадор кампир.

Эллигинчи-олтмишинчи йиллар эди. Қилишлоғимизда бир аёл бор эди.Эри урушдан қайтмаганми, ёш оламдан ўтиб кетганми, аниғини билмайман. Ёлғизгина ўғлини бир ўзи қийналиб катта қилган эди. Ёш бўлишига қарамай турмуш қурмади,бутун ҳаётини ёлғиз ёдгорига бағишлади.Ҳозиги кунимизда қаҳрамонлик бўлиб кўринадиган бу воқеа ўша даврларда оддийгина ҳол эди.Одамлар соддадил, самимий , ишонувчан, вафодор эди .
Умр оқар сувдай тез ўтади .
Аёлнинг ўғли вояга етди. Урушдан кейинги очарчилик, йўқчиликлар ортда қолди. Қишлоғимиз тоғли ҳудуд булганлиги сабабли геологлар кон қидирув ишларини олиб бориб, олтин рудаси заҳирасини топишди. Қишлоқда олтинни қайта ишлайдиган фабрика қурилиши бошланди. Шу баҳона йўллар қурилди, одамлар ишли бўлишди.Кўп қатори аёлнинг ўғли ҳам янги очилган шофёрлик курсини тамомлаб ҳайдовчиликка ишга жойлашди.Ўша йилларда одам ташийдиган автобуслар бўлмаганлиги сабабли пасажирлар юк мошиналарида ташилар эди. Асфалт йўл нималигини одамлар ҳали билмасди. Машиналар ёзда чанг, қишда лой кўчаларда юришга мажбур эди.Йигит яхши ишлаб юганди-ю,фалокат оёқ остида экан автоҳалокат рўй берди,ҳайдовчининг ўзи унчалик шикастламган бўлса ҳам йўловчилардан икки киши ҳалок бўлди.
Суд ҳукми билан йигит ЎН йилга қамалди.
Онаизорннинг кўксидан чиққан фарёдга қишлоқ титраб кетди...
Муштипар она ўн йил давомида кўз ёш тўкди.У ўн йил (беш вақт намозида) ўғлининг ҳаққига дуо қилди.
Оллоҳга ваъда берди , «эй қодир эгам, агар ўғлимнинг жамолини озодликда кўришликни насиби рўз айласнг, агар ўша кунгача жонимни олмасанг ўша кундан бошлаб
то умримнинг охиригача сенинг розилигинг учун рўза тутишга аҳд қилдим» деди.
Ўн йилнинг ўтиши осон бўлмади, аёл кампирга айланди.
Неча бора оғир касалга чалиниб ётиб қолди...
Ниҳоят жазо муддатини ўтаб ўғли омон-эсон уйга кириб келди.
Ўша кундан бошлаб кампир рўза тута бошлади.Қишнинг қаҳратонида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам ҳатто бемор ётган кунларида ҳам оллоҳга берган ваъдасини бузмади. Фақатгина бир йилда икки кун ,ҳайит кунлари рўза тутмади холос.Қишлода бу кампирнинг ўз отини ҳеч ким айтмас, «Рўзадор кампир »деб аташарди.Оллоҳнинг мукфотими билмадим, ўғлини тирик кўришга умри етишига ишонмаган «Рўзадор кампир» яна йигирма йил яшади, невараларини орзу-ҳавасини кўриш насиб этди,дунёда ўзини бахтли инсонлар қаторида ҳис қилди.
Оллоҳга шукроналар айтиб йигирма йил то умрининг охиригача бир кун ҳам канда қилмай рўза тутиб яшади..
Азизларим биз шундай ҳалол лабзли ,асл имонли бобокалон-у , бувижонларнинг авлод-аждоди эканлигимиздан фахрланмоғимиз, уларга муносиб авлод бўлмоғимиз лозим эмасми?..
Ўша даврда ҳамма шунақа диёнатли бўлган деб ўйлашга ҳаққимиз бор деб ўйлайман....

@Ashabuz
Шайтон алайҳилаъна Аллоҳдан сўраган экан:
— Эй Аллоҳ, мен билан Фиръавндан ҳам ортиқроқ душманинг борми?

Шунда Аллоҳ марҳамат қилган экан:
— Сендан ҳам, Фиръавндан ҳам ортиқ душманим бор. Бир отанинг пуштидан бўлиб, бир онанинг сийнасидан сут эмиб, жигар бўлиб жигарчиликни узган, силаи раҳмни тўхтатганлар — сендан ҳам, Фиръавндан ҳам ортиқроқ душманимдир!

Дарҳақиқат, азизлар, силаи раҳмни тўхтатишнинг гуноҳи оғирдир. Шундоқ экан, бир биримизга оқибатли бўлайлик!

@Ashabuz
Ассаламу алейкум!

Азизлар, барчангизга Саййидул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш... ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БӮЛСИН!


@Ashabuz
#намоз_вақтлари
Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа 15 кун
Милодий 2024 йил 21-Июнь куни ўқиладиган Намоз вақтлари. (Тошкент вақти билан) дўстларингизга улашинг.


@Ashabuz