AS'HAB.UZ
1.78K subscribers
7.87K photos
4.83K videos
4 files
11.6K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
@Ravshanbek_ibni_Raximqul
Савол ва таклифлар учун:
@Ibrokh1m1 ℹ️
Download Telegram
#Ислом_рукнлари

40 ФАРЗ 

Исломда 5 фарз бор
Иймонда 7 фарз бор
Намозда 12 фарз бор
Тахоратда 4 фарз бор
Таяммумда 4 фарз бор
Ғуслда 3 фарз бор
Амру маъруфда 1 фарз бор
Нахий мункарда 1 фарз бор
Хайзда 1 фарз бор
Нифосда 1 фарз бор
Илм излашда 1 фарз бор

Исломдаги 5 фарз
1.Иймон
2.Намоз
3.Рўза
4.Закот
5.Хаж

Иймондаги 7 фарз
1.Аллох Таолога иймон келтириш
2.Фаришталарга иймон келтириш
3.Аллохнинг китобларига иймон келтириш
4.Пайғамбарларига иймон келтириш
5.Қиёмат кунига иймон келтириш
6.Яхшилик ва ёмонлик хам Аллохдан эканлигига иймон келтириш
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш

Намоздаги 12 фарз
Намоздан ташқаридаги 6 фарз
1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетахоратликдан пок бўлиши
2.Жойи пок бўлиши
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши
4.Қиблани топиши
5.Ният
6.Ўз вақтида ўқиш

Намознинг ичидаги 6 фарз
1.Такбири тахрима (Дунё ишларини харом қилиб охират ишларини халол қилувчи такбир.Аллоху Акбар деб намозга кирилади)
2.Қиёмда туриш
3.Қироат қилиш
4.Руку
5.Сажда
6.Қаъдаи охир (Аттахиёти миқдорида ўтириш)

Тахоратдаги 4 фарз
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш
3.Бошнинг тўртдан бирига масх тортиш
4.Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш

Таяммумнинг 4 фарзи
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган,тупроқ,тош,қум кабилар)
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш

Ғуслдаги 3 фарз
1.Оғизга сув олиб ювиш
2.Бурунга сув олиб ювиш
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш

Амру маъруфда 1 фарз бор
Яхши амалларни ўзи бажариб,бошқаларга хам буюриш

Нахий мункарда 1 фарз бор
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни хам қайтариш

Хайзда 1 фарз бор
Хайз хукмларини билиш.Хайз кунларининг ози уч кун кўпи ўн кун.Хайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун,кўпининг чегараси йўқ.(Бир умр хайз кўрмаса,намоз ўқийверади)
Хайз кунларида намоз ўқилмайди,рўза тутмайди,жинсий алоқа қилмайди.Хайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради,рўзасини тутади.Хайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди.Рўзанинг қазоларини тутади.Хайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди Мусхафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.

Илм излашда 1 фарз бор
Илм излаш, ўқиш фарз.

@Ashabuz
— Ayol…
— Mo’jiza…

— O’zini chetga olgan sari diqqat markazida bo’ladi…
— Berkingani sari qadri yuksaladi…
— Omonatdorligi ortgani qadar unga ishonch ortib boradi…
— Soliha ayol podshoh boshidagi toj kabidir… Toj tillodan bo’lsada og’irligi bilinmaydi…
Unga ega bo’lgan dunyoda egalik qiladi…

— Ayol…
— Mo’jiza…

— Dunyoning taqdiri uning zimmasiga yuklatilgan…
— U to’g’ri turgani sayin dunyo to’g’ri turadi, u buzulsa dunyo buzuladi…
— Ayol zardir, uning asl qadrini faqat zargar tushunadi…

Mahbubiy

@Ashabuz
Барака недир?!

У Аллоҳ таолонинг яширин қўшинларидан биридир. Уни бандаларидан хоҳлаганига юборади. Агар у мол-мулкка тушса, уни кўпайтиради. Фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Жисмга тушса қувватга киради. Вақтга тушса узаяди. Ва қалбга тушса фараҳ-севинчга тўлади.

©️ Шайх Али Тантовий

@Ashabuz
ЖАННАТ ТУПРОҒИ

Муаллим ўқувчилардан имтиҳон олди. Жавоб варақаларини текширгач, уларни яна шогирдларига тарқатди. Шунда ўқувчилардан бири:
— Устоз, менинг жавобларимга бирорта ҳам тузатиш киритмагансиз, хатоси йўқ. Аммо, нега менга ўн балл эмас, саккиз балл қўйдингиз? - деб сўради. Муаллим:
— Сен тузган жумлалар менга маъқул келмади, шу туфайли икки балл кам қўйдим, - деб жавоб берди.

Аслида, ўқувчи имтиҳоннинг барча саволларига тўғри жавоб берган, ёзма ишни ҳам маъноли ёзган эди. Бироқ, устоз унинг синфдаги энг иқтидорли, аълочи бола эканини тан олгиси келмаётганди. Ўқувчи баҳосидан ҳадеб норози бўлганини кўриб, муаллим унинг таъзирини бериб қўймоқчи бўлди:
— Агар менга жаннат тупроғидан олиб келсанг, сенга ўн балл қўйиб бераман, - деб шарт қўйди.
— Эртаси куни ўқувчи халтачани тўлдириб тупроқ олиб келди.
— Бу нима? — сўради устоз.
— Жаннат тупроғи, — дея жавоб берди бола.
— Қаердан олдинг буни?
— Онамни тупроқ устидан юргизиб, ўшандан олиб келавердим. Эсингизда бўлса, бизга: "Жаннат оналар оёғи остидадир", деган ҳадисни ўргатган эдингиз.

Бундай жавобни эшитган устоз шогирдининг заковати-ю фаросатига қойил қолиб, унга энг юқори баҳони қўйди.

Онасини қадрлайдиганлардан буюк инсонлар чиқади!

Хулоса ўзингиздан!

@Ashabuz
ЖАҲАННАМДА ОЛОВ ЙЎҚ ЭКАН!

Бир куни халифа Ҳорун Ар-Рашид тахтда ўтирар экан, унинг ҳузурига, устибоши тупроққа беланган ҳолда Баҳлул Доно кириб келди. Унинг бу ҳолини кўрган Ҳорун Ар-Рашид: “Эй Баҳлул! Сен қаердан келаяпсан? Бу ҳолинг нима?” деди. Баҳлул Доно: “Эй халифа ҳазратлари! Мен жаҳаннамдан келаяпман” деди. Унинг бу жавобидан бир сесканиб тушган Ҳорун Ар-Рашид шошиб қолганидан: “Сен жаҳаннамга нега борган эдинг” деди. Баҳлул Доно: “Менга олов керак бўлдида, у ердан ўт ёқиш учун олов олишга борган эдим” деди. Ҳорун Ар-Рашид ҳайрон ҳолда кулиб: “Ундан олов келтирдингми?” деди. Баҳлул Доно: “Йўқ! Ундан олов келтира олмадим. Чунки, мен жаҳаннамнинг посбонлари билан кўришдим ва уларга: "Менга олов беринглар" десам, улар менга: “Эй Баҳлул! сен бу ердан олов тополмайсан. Чунки оловни ҳар ким дунёдан ўзи олиб келади” дея мени қайтариб юборди” деди. Бу жавобнинг қаршисида Халифа Ҳорун Ар-Рашиднинг тили гапга айланмай қолди. Халифа узоқ вақт кўз ёши тўкканидан сўнг: “Эй Баҳлул! Сен ҳақ гапни айтдинг” деди.


@Ashabuz
❗️Seriallardan ehtiyot bo'ling!

😌 Hurmatli ota-onalar bu postni chuqur tashvish bilan sizlarga murojaat sifatida yozmoqdamiz. Hozirgi kundagi seriallar va ularda targ'ib qilinayotgan oilaviy munosabatlarni ko'rib, jahlingiz chiqmay iloji yo'q. Gohida pultni olib televizorga otgingiz ham keladi.

😳 Seriallarda, xususan o'zbek seriallarida janjallar, aldab ketish, ota-onaga hurmatsizlik, xiyonat kabi bizning millatimizga xos bo'lmagan voqealarni ko'rsatishmoqda. Biz esa oilaviy o'tirib, yetti yoshdan yetmish yoshgacha tomosha qilmoqdamiz.

🤷🏻‍♂️ Xiyonat qilish haqidagi o'ylar hayolining bir chekkasiga ham kelmagan bir o'spirin yoki bolakay bu seriallardan keyin nimalar haqida o'ylaydi?!

📲 Iltimos, shu postni qayta-qayta o'qing va chuqurroq mulohaza qilishga harakat qiling! Seriallarni esa umuman ko'rmasangiz ham bo'laveradi.

@Ashabuz
#намоз_вақтлари
Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа 18 кун
Милодий 2024 йил 24-Июнь куни ўқиладиган Намоз вақтлари. (Тошкент вақти билан) дўстларингизга улашинг.


@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!

☘️ Кунингиз барокатли
бўлсин! ☘️

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.

@Ashabuz
МУҲИТНИНГ БОЛАГА ТАЪСИРИ

Ўқитувчи биринчи синф ўқувчилари билан илк дарсини ўтяпти:
Ким санашни билади?
Бир ўқувчи ўрнидан туриб санай бошлади:

- Бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти, саккиз, тўққиз, ўн, валет, дама, қирол, туз...

Болани у улғаяётган муҳит шакллантиради. Бола карта, қимор ўйналаётган муҳитда ўсса, унинг жавоби юқоридагидай булиши табиий эмасми? Болада нима айб? Хўш, айб кимда?.. Болангиз қандай муҳитда вояга етаётганига диққат қилинг!

Нақшбандий тариқати устозларидан бири Умар Форуқ Сайдо ал-Жазарий айтадилар:
“... Фарзанд, айни пайтда имтихондир. “Унга яхши, рисоладагидек тарбия бердингми, яхши-ёмонни танитдингми, илм-маърифат ўргатдингми?..” Буларни қилмаган булсанг, сен ҳам гуноҳкор саналасан...

“Ғам-қайғусиз яшай десангиз II” китобидан.

@Ashabuz
Биласизми, инсонларнинг нега армони кўп? Чунки инсонлар: тушунишдан кўра айблашни, кечиришдан кўра ғурурни, боришдан кўра кутишни, курашишдан кўра воз кечишни маъқул кўрадилар!

@Ashabuz
Pul sarflash qanday bo‘lishi kerak?

• Jobirdan rivoyat qilinadi: “Bir kishi:
«Ey Allohning Rasuli! Mening bir dinorim bor”, dedi. “Uni o‘zingga sarfla”, dedilar.

“Menda boshqasi bor”, dedi.
“Uni xodimingga yoki bolangga sarfla”, dedilar. “Menda boshqasi bor”, dedi yana...
“Uni Allohning yo‘lida sarfla. Lekin bu fazli eng kamidir”, dedilar».

• Sharh: Demak, eng avvalo o‘ziga, so‘ng oilasiga va xodimlariga sarflash kerak. Shundan ham ortsa, uni Allohning yo‘liga sarflash lozim. O‘z rizqini, bolalarining rizqini qiyib, “Allohning yo‘lida sarfladim”, deyish to‘g‘ri emas ekan.

@Ashabuz
Жаннатим Онажоним!

Кабобхонада хизматчи янги пишган кабобларни олиб келаркан, ёнимда ўтирган йигит пиқ-пиқ йиғлай бошлади. Эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Коронаўлим мавсуми. Ҳар куни кимнингдир яқини вафот этяпти.

Йигит бирдан ҳўнграб юборди. Аста олдига ўтиб уни юпатишга уриндим:
— Бандалик экан, Аллоҳ сабр берсин! Яқинингизни йўқотдингизми?

Йигит йиғи аралаш:
— Йўқотганимга тўрт йил бўлди, ака... Ҳеч бу ерга келмас эдим. Бугун қорним очиб киргандим, — деди.

Йигитга мен ҳам 3 йил бурун онамни йўқотганимни, қандай қийин кунлар бўлганини гапириб, бироз овутишга ҳаракат қилдим. Лекин унинг азоби меникидан улуғроқ эди:

"Ака, беш йил аввал онам оғир дардга чалиндилар. У пайтлар менинг қўлим жуда калта эди. Бор-будимни сотиб бўлсада, онамни қаратдим. Қарзга кирдим. Танишлардан яна сўрашга уялар, ўзим топганим онамни даволашга кетарди. Онам тобора оғирлашиб борар, мен эса баттар эзилардим.

Онам овқат еёлмай қолдилар. Амаллаб, суюқлик ичкизиб турдик. Бир ҳафталар ҳеч нарса емаган онам бир кун ўзларини жуда яхши ҳис қилдиларда, сизлаб: "Ўғлим, Арабнинг шашлигидан егим келяпти. Обкебермайсизми?" деб қолдилар.

Хурсанд бўлиб, кўчага отилдим. Аммо... чўнтагимда 1 сўм ҳам йўқ эди. Югурганча яқин дўстимнинг уйига бордим. Дарвозаси ёнида "Тез ёрдам" машинаси турган экан. Индамайгина ўтиб кетдим. Хаёлимда пул олиш мумкин бўлган танишларим бир-бир ўтди. Кўпидан қарзим бор, ҳамманинг муаммоси етарли.

Бошим ғовлаб оғрир, чорасизликдан аламим ичимда эди. "Ўғлимга нега янги пойафзал олиб бердим. Эскисини ямаб кийса бўларди-ку. Хотинимнинг никоҳ узугини нега сотмадим? Уйнинг ярмини сотса бўларди-ку?"

Ўзим ўзимни қаттиқ сўроқ қилардим. Кўзимга онамнинг табассуми-ю, "Араб шашлик" деганларидан бошқа ҳеч нарса кўринмас, оёғим юриб кетар, бошимни чангаллаганимча, қаёққа кетаётганимни ҳам билмас эдим.

Шу пайтгача йигит бўлиб, ҳеч йиғламагандим. Шу маҳал негадир, хўрлигим келиб йиғладим. Кўзимни очиб қарасам, кабобхонага яқинлашиб қолибман. Шунда бир бегона йигит келди-да, "юринг, биродар" деди. Нима бўлганини ҳам сўрамади. Иккита нонга 4 та кабоб бостирди-да, қўлимга тутқизди.

Хурсанд бўлганимдан кабобни олибману, уйга қараб юугурибман. Йигитга раҳмат айтишни ҳам унутибман.

Онам ҳам хурсанд бўлдилар. Қирқма кабобнинг биттасидан уч бўлакни иштаҳа билан едилар. "Раҳмат ўғлим, энди озгина ухлаб оламан" дедилар. Бир ҳафта ухламаганмиз, хурсанд бўлиб биз ҳам ухлаб қолибмиз. Тушимга кундуз куни бўлган воқеалар кириб чиқди. Югураман, югураман, тезроқ онамга етказсам деган жойимда уйғониб кетдим. Қарасам онам ғарағара ҳолатидалар. Жон бердилар...

...Анча пайтдан кейин бу ерга келиб, ўша кун ёдимга тушди. Қарзларимдан қутулдим. Бугун ҳамма нарсам бор, ака, лекин онам йўқ..."

Йигитнинг ҳикояси шу ерда тугади.

Дўстим, онангиз тириклиги сиз учун катта имконият. Уни қўлдан бой берманг! Ўзимиз тансиқ-тансиқ таомлар еймиз. Казо-казолар билан чойхона, ресторанларда ўтирамиз. Онамиз-чи? Ундан нима емоқчисиз, қаерга оборай, деб қачон сўрадик? Бугуноқ сўранг. Эртага кеч бўлмасин!

@Ashabuz
НИШОНГА УРИЛГАН ГАПЛАР:

“Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!”


Эй Аллоҳ! Барчамизга Байтингни тавоф қилишни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўпган ҳажарул асвадни ўпиб, муборак қадамларининг изи тушган йўлларда юришни насиб этгин! Омин!


Сенга исён қилдик, Сен бизни сатр қилдинг.
Сени унутдик, Сен бизни унутмадинг.
Сенинг ғазабингни келтирадиган амал қилдик, Сен бизга раҳм қилдинг.
“Эй Аллоҳ, албатта, Сен Афувв, Каримсан. Афвни яхши кўрасан, бас, бизни афв этгин!”


Имом Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
«Аллоҳга эллик йил ибодат қилдим. Уч нарсани тарк қилмагунимча ибодат ҳаловатини топмадим:
Одамларнинг розилигини тарк этдим, натижада ҳақни гапиришга қодир бўлдим;
Фосиқларнинг суҳбатини тарк этдим, натижада солиҳларнинг суҳбатини топдим;
Дунёнинг лаззатини тарк этдим, натижада охират ҳаловатини топдим».
«Сияру аъламин нубала» китобидан


Эркак ўзининг жанозаси учун тобутда масжидга олиб кирилмагунча масжидга кирмай юраверадими?!
Аёлни кафанликка ўрашмагунча авратини беркитмай юраверадими?!


Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!


Бир киши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни сўкди. Буюк саҳобий унга ўгирилиб қарадилар-да, «У сенинг саҳифанг, уни истаган нарсанг билан тўлдир» дедилар.


Овозингни кўтарма, балки сўзларинг савиясини кўтар. Гулларнинг ўсишига сабаб бўладиган нарса ёмғирдир, момақалдироқ эмас.
Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ


Уйланмоқчи бўлганингда, ўзингга: «Ушбу аёл мен у билан умр бўйи гаплашишни истаган аёлми?» деб савол бер.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»


Устозларимиздан бирлари: «Агар аёлим итоатсизлик қилса, дарҳол ўтириб истиғфор айтаман. Кейин Аллоҳнинг изни билан яна итоат қила бошлайди» деган эдилар.


Эй Одам фарзанди, сен кунлардан иборатсан. Ҳар гал бир кун кетса бир қисминг ҳам кетган бўлади.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ


Мени ёмон кўрганларни ёмон кўришга вақтим йўқ. Чунки мен, мени яхши кўрганларни яхши кўриш билан бандман.
Маҳмуд Дарвеш


Таом узатган қўлингни тишлайдиган кимсалар одатда ўзларини тепадиган оёқдаги поябзални ялайдилар.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»


Пулингиз кўпайиб, бой бўлганингизда қариндошу яқинларингиз кўплигини билиб қоласиз.


Бошқа миллатлар ўз миллати номини фахр билан тилга олади. Нега биз миллатимиз номини кўпинча “қовун туширганда”, хато содир бўлганда тилга оламиз? “Ўзбекчилик-да буёғи, ака” деймиз. Хато қилганимизда хатони ўзимизга нисбат беришни ўрганайлик, миллатимизга эмас. “Камчилигим бор-да”, “Малакам етишмади”, “Хато қилиб қўйдим. Албатта, тузатаман” каби услубда гапирилса ўринли бўларди. Бу миллат қанчадан қанча улуғларни етиштирган. Ўзи аслида миллат сўзини зарурат бўлмаса ишлатавермаган маъқул. Акс ҳолда, гап миллатчилик мавзусига ўтиб кетиши мумкин. Миллат номи ютуқни қўлга киритилган, зафар қозонилган, яхшилик содир бўлган ўринларда ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади.
(Бошқалар қандай фикрда билмадим. Мен шунақа деб ўйлайман)

@Ashabuz
Ҳаёт доим бир маромда давом этмайди…

Баъзида сизни руҳан синдирувчи қийинчиликка йўлиқасиз ва бу қийинчилик ҳаёт нихоясига етди дегани эмас, балки янги ҳаёт бошланишидир!

Ҳеч қачон таслим бўлманг!

@Ashabuz
#намоз_вақтлари
Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа 19 кун
Милодий 2024 йил 25-Июнь куни ўқиладиган Намоз вақтлари. (Тошкент вақти билан) дўстларингизга улашинг.


@Ashabuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@Ashabuz
Сизларга бир сирни айтаман:
«Биз ер куррасининг туб аҳолиси эмасмиз. Биз асли жаннатликлармиз, чунки Отамиз дастлаб жаннатда яшаганлар. Бу ерга қисқа муддатлик имтиҳонни ўташ учун тушганмиз, тезда қайтиб кетамиз. Кенг ва гўзал ватанимизга кетаётган солиҳлар карвонига етиб олишга кучинг борича ҳаракат қил. Бу кичик курраи заминда вақтингни зое кетказма»

«Ҳикматлар» китобидан.

@Ashabuz
Ҳикмат

Сен нимани яхши кўрсанг, ўшангга қулсан. Аллоҳ таоло эса сени Ўзидан бошқасига қул бўлишингни истамайди.

Аллоҳ таоло муштарак (икки томон ҳам кўзланган) амални яхши кўрмаганидек, шерик қилувчи қалбни ҳам хушламайди.

Хос амалларингдан ва қалб ҳолатларингдан инсонларнинг хабардор бўлишларини яхши кўришинг, холис қуллик қилишда содиқ эмаслигинг белгисидир.

Ибодат ва итоат қилаётган ҳолатингда Аллоҳ таолонинг сенга ғазаб қилмаслигига, маъсият ва фисқ пайтингдагидан кўра кўпроқ муҳтож бўласан.

Ўзинг ҳақиқий бажарувчиси бўлмаган ишга эваз талаб қилма. Ўша амални сендан деб қабул қилиши ва жазоламаслигининг ўзи ҳам сенга етарлича мукофотдир.

Агар амалингга мукофот хоҳласанг, ўша ишни ростмана қилиб, ихлос билан бажар.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий.

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умримиз ҳам худди шундай кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Қанча яшасак ҳам, тўймаймиз...

@Ashabuz
КИЗАЛОКНИНГ БЕЗОВТА РУХИ (ҳаётий воқеа)

Кунларнинг бирида врач, профессор Снегирев кабинетини ичкаридан тамбалаб бугун ётқизилган беморларнинг касаллик тарихи билан таниша бошлади. У ора-сирада чойдан ҳўплаб олар, иложи борича касаллик варақасини синчиклаб ўқишга ҳаракат қиларди. Бир пайт шундоқ тепасида юпун ва одми кўк кўйлак кийиб, турмакланган малла сочига сариқ тасма бойланган ўн ёшлар атрофидаги қизалоқ ҳозир бўлди. Қизалоқ ялангоёқ ҳам эди. Снегирев ҳайрон бўлди. Ахир, кабинет эшиги ичкаридан тамбаланган. Бу қиз қандай кабинетга кириб қолди?
Қиз асабий, йиғламсираган ҳолда дафъатан сўз қотди.
— Дўхтир, илтимос, ойимга ёрдам беринг! Ойим оғир касал. Иситмаси жуда баланд, тушмаяпти. Укам ҳам касал. Хотирасини йўқотган. Унинг ҳам иситмаси баланд. Илтимос, бизникига боринг, ойим билан укамга ёрдам беринг!
— Сен ўзи қаердан пайдо бўлдинг? — сўради врач ҳануз ҳеч нарсага тушунмай. — Эшик тамбаланган. Ташқаридагиларга ҳеч кимни киритмасликларини тайинлаганман. Тайинламаганимдаям кира олишмасди. Қаердан келдинг?.. Ҳа майли, энди менга қулоқ сол, мен “Тез ёрдам” да ишламайман. Демак, хонадонларга беморни даволаш учун бормайман. Касалхонадаги беморларим ҳам етиб ортади менга.
— Майли, — деди қиз йиғлаб. — Бизникига бора қоли-инг, жон дўхтир! Ойим билан укам ўлиб қолишади, ахир!..
Шундай деди-ю, қизалоқ стол устидан қоғоз ва ручка олиб чамаси яшаш манзилини ёзди…
Снегирев варақалардан бошини кўтариб қараса, қизалоқ ғойиб бўлибди. Бу врачни баттар ваҳимага солди.
— Қизалоқ, қаердасан? Қаерга беркиндинг? Мен билан бекинмачоқ ўйнамоқчимисан нима бало?
Врач жонҳолатда ўрнидан турди-да, шкафлар ичларини кўздан кечирди. Ҳеч қаерда қизалоқни учратмади. Шоша-пиша бориб эшикни очди-да, қўриқчини чақирди.
— Сен менинг олдимга қизалоқни киритдингми? — сўради ундан. — Мен тайинлагандим-ку! Ҳеч кимни киритма дегандим-ку! Ҳалиги… Менга уйидагилар касаллигини айтди-ю, бирдан ғойиб бўлди. Ҳеч қурса чиқиб кетаётганини кўргандирсан-а?
— Мен ҳеч кимни киритганим йўқ, — елка қисиб жавоб қилди қўриқчи. — Ташқарига ҳеч ким чиққаниям йўқ. Сизга шундай туюлгандир? Балки чарчагандирсиз?
— Бу нима деганинг? — тутоқиб кетди Снегирев. — Мен у билан гаплашдим, ахир! Жинни эмасман-ку! Менга яшаш манзилиниям қолдириб кетибди.
— Тушунмадим, — елка қисди қўриқчи. — Эшигингиз ёпиқ бўлса, чарчагансиз, профессор, толиққансиз.
Снегирев қўриқчини мажбуран кабинетига олиб кирди-да, ҳаммаёқни қайтадан титкилади. Кейин эса қоғозга ёзиб қолдирилган манзилни кўрсатди.
— Барибир тушунмадим, — деди қўриқчи. — Қизалоқдан ном нишон йўқ. Бу қоғоздаги ёзувни кундузи бошқа биров қолдириб кетган бўлишиям мумкин. Дўхтир, келинг, сизга қайноқ чой дамлаб бераман! Саломатлигингиз сал ёмонлашган бўлиши мумкин.
— Бор, ҳайдовчига айт, машинани тахт қилиб турсин! Мен ҳозир чиқаман.
— Сизга нима бўлди? Қаерга бормоқчисиз ўзи?
— Сен айтилган ишни бажар!..
Орадан тахминан ўн дақиқача вақт ўтгач, Снегирев биринчи ёрдам кўрсатишга мўлжаланган ускуна-ю, дори-дармонни олиб қоғозда кўрсатилган манзил томон жўнади…
Ана, худди ўша уй! Қани, кирсин-чи! Агар адашган бўлса, қўриқчи ҳақ бўлиб чиқади. Чарчаган бўлиши мумкин.
Профессор машинадан тушди. Сал нарида қари кампир ўтирган экан. Қоғоздаги манзилни сўради. Тўғри топиб келибди.
— Мана шу уйда яшашади улар, —деди кампир кўримсизгина уйни кўрсатиб. — Аммо анчадан бери кўриниш беришмайди. Бирор ерга кетдими-йўқми, буям аниқмас.
Снегирев қўлига керакли сумкани олди-да, уй ичкарисига кирди. Хоналардан бирининг эшиги қия очиқ экан. Остона ҳатлаб ичкарига кирди. Каравотда озиб кетган, ранглари заъфарон, пахтадек оқарган аёл ётарди. Устига қандайдир латта-путталар ташлаб қўйилибди. Ёнида эса уч яшар бола ётарди. У беҳуш ва иситмаси баланд эди.
— Сизга ким керак? — ётган ерида шивирлаб сўради аёл. — Ичкарига қандай кирдингиз?
— Мен врачман, —деди Снегирев. — Мана, келдим, сизни даволайман!.......

@Ashabuz