AS'HAB.UZ
1.83K subscribers
7.79K photos
4.78K videos
4 files
11.6K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
@Ravshanbek_ibni_Raximqul
Савол ва таклифлар учун:
@Ibrokh1m1 ℹ️
Download Telegram
Men haqimda yomon so'z aytganlarini menga gapirma.

Nega seni oldingda men haqimda so'zlasha olganlarini gapir?!

@Ashabuz
#намоз_вақтлари
🇺🇿Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа 25 кун
Милодий 2024 йил 1-Июль куни ўқиладиган Намоз вақтлари. (Тошкент вақти билан) дўстларингизга улашинг.


@Ashabuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@Ashabuz
«Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз».

Наҳл сураси, 97-оят.

@Ashabuz
Имомнинг тақвоси

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ёшликларида газлама сотарди. Бир куни дўконни эрта ёпиб, уйига қайтибди. Бир киши у зотдан бунинг сабабини сўрабди. Шунда у зот: «Бугун осмон ғуборли бўлди, шу сабабли харидор матонинг навини ва рангини тўлиқ ажратолмаслиги мумкин. Шунинг учун дўконни ёпдим. Тағин харидор билмасдан арзон матони қиммат мато экан, деб алданиб қолмасин», деб жавоб берибди.

@Ashabuz
Чумолиларнинг ғимирлашини биладиган, сасини ҳам эшитадиган Аллоҳ, қалбларимизнинг астойдил фарёдини эшитмайдими?! Албатта эшитади...

@Ashabuz
​​Энг ачинарлиси - жаннатда сизга жой бўлмаслиги!

Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига келиб: “Мени таҳажжудга туриш чарчатиб қўймоқда, унга бардошим етмаяпти, таҳажжудга туролмай қоляпман! Нима қилсам бўлади?” деб сўради.

У киши: “Эй биродар, Аллоҳга истиғфор айт, Унга тавба қил, чунки бу ёмонлик аломати!”.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ўзи айтарканлар: “Киши гуноҳ қилиб қўяди, натижада таҳажжудга туришдан маҳрум бўлади”.

Намоз бу – Аллоҳ билан мулоқот демакдир! Кимки бу мулоқотга нолойиқ бўлса, Аллоҳ ундан маҳрум қилади, бу неъматни унга раво кўрмайди.

Ўйлаб қаранг, нафл намоз ўқишдан маҳрум бўлишнинг ёҳуд бирор кулфатга дучор бўлишнинг сабабики гуноҳ бўлар экан, кўпчилик одамларни фарз намозларини ўқишдан, зиммаларидан вожиб ибодатларни бажаришдан маҳрум қилаётган гуноҳ қандай экан?!

Бомдод намозига туролмаган одам ҳам, жамоат намозига боролмаётган одам ҳам, илм талабида юролмаётган одам ҳам, бу нарсаларни қилишда ўзида малоллик туяётган одам ҳам, ота-онасига яхшилик қилолмаётган одам ҳам, умуман қайсики фарз ибодатларни бажаролмаётган одам ўзига мана шу саволни берсин. Қилаётган амалларини тафтиш қилсин!

Агар кунлик режангизда икки ракат чошгоҳ намози, бир пора ёки ақалли ярим пора Қуръон, таҳажжуд намози, одамларга айтадиганингиз ширин сўз, фақат Аллоҳ биладиган махфий яхшиликлар бўлмаса, ҳаётнинг қандай мазмуни қолади?!

Тавфиқдан қимматлироқ неъмат йўқ дунёда. Шунингдек ихлосдан савоби каттароқ амал йўқ!

Энг ачинарли нарса нима биласизми? Энг ачинарли нарса – кенглиги осмонлар-у ерчалик бўлган жаннатда сизга жой бўлмаслиги!

Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан

@Ashabuz
Qo'lida chaqalog'i bor onalar diqqatiga!

"Bolani ko'p ko'tarma, qo'lga o'rgatib qo'yasan". Tanish so'zlar-a? Xo'sh, nima qilibdi qo'lga o'rgansa? Nari borsa, o'sha ayol qiynalar, balki bir-ikkita ishi qolib ketar, mayli, shuning dastidan qaynonasidan bir-yarimta gap ham eshitar. Aslida, qaynona ham gapirguncha keliniga yordam berishi kerak, er yordam bersin.

Chaqalog'ingizni ko'proq bag'ringizga bosing, qo'lga o'rganib qolsa ham ko'taring, qiynalib qolaman deysizmi, mayli, qiynaling.

Birinchidan, ming chiranmang, ro'zg'or – g'or: ishi tugamaydi, kami sira bitmaydi. Ikkinchidan, bolangizning bu davri ko'z ochib-yumguncha: kulyapti, "ga-ga" deyapti, dumalayapti, emaklayapti, bir qadam tashladi, yurib ketdi deb o'tib ketadi...

Bolasini koʻtarishdan bezib qolgan onalarga yuborib qoying.


@Ashabuz
🔸Rosululloh Sollalloxu alayxi vasallam shunday marhamat qiladi:
«Allohning to‘qson to‘qqizta ismi bor. Kim ularni yod olsa, Jannatga kiradi. Albatta, Alloh toqdir va toqni yaxshi ko‘radi» dedilar.🌙

📚 Abu Xurayra Roziyalloxu anxudan rivoyat qilingan.

🌸ᴬˡˡᵒʰⁿⁱⁿᵍ ᵍᵒ'ᶻᵃˡ 99 ⁱˢᵐⁱ🌸

1. ᴬˡˡᵃʰ - الله
2. ᴬʳ-ᴿᵒʰᵐᵃⁿ - الرحمن
3. ᴬʳ-ᴿᵒʰⁱᵐ - الرحيم
4. ᴬˡ-ᴹᵃˡⁱᵏ - الملك
5. ᴬˡ-Qᵘᵈᵈᵘˢ - القدوس
6. ᴬˢ-ˢᵃˡᵃᵐ - السلام
7. ᴬˡ-ᴹᵘᵐⁱⁿ - المؤمن
8. ᴬˡ-ᴹᵘʰᵃʸᵐⁱⁿ - المهيمن
9. ᴬˡ-ᴬᶻⁱᶻ - العزيز
10. ᴬˡ-ᴶᵃᵇᵇᵃʳ - الجبار
11. ᴬˡ-ᴹᵘᵗᵃᵏᵃᵇᵇⁱʳ - المتكبر
12. ᴬˡ-ᴴᵒˡⁱq - الخالق
13. ᴬˡ-ᴮāʳⁱ - البارئ
14. ᴬˡ-ᴹᵘˢᵒᵛᵛⁱʳ - المصور
15. ᴬˡ-ᴳ'ᵒᶠᶠāʳ - آل الغفار
16. ᴬˡ-Qᵒʰʰᵃʳ - القهار
17. ᴬˡ-ⱽᵃʰʰᵃᵇ - الوهاب
18. ᴬʳ-ᴿᵒᶻᶻᵃq - الرزاق
19. ᴬˡ-ᶠᵃᵗᵗᵃʰ - الفتاح
20. ᴬˡ-'ᴬˡⁱᵐ - العليم
21. ᴬˡ-Qᵒᵇⁱᶻ - القابض
22. ᴬˡ-ᴮᵃˢⁱᵗ - الباسط
23. ᴬˡ-ᴴᵒᶠⁱᶻ - الخافض
24. ᴬʳ-ᴿᵃᶠⁱ - الرافع
25. ᴬˡ-ᴹᵘ'ⁱᶻᶻ - المعز
26. ᴬˡ-ᴹᵘᶻⁱˡˡ - المذل
27. ᴬˢ-ˢᵃᵐⁱ - السميع
28. ᴬˡ-ᴮᵃˢⁱʳ - البصير
29. ᴬˡ-ᴴᵃᵏᵃᵐ - الحكم
30. ᴬˡ-ᴬᵈˡ - العدل
31. ᴬˡ-ᴸᵃᵗⁱᶠ - اللطيف
32. ᴬˡ-ᴴᵒᵇⁱʳ - الخبير
33. ᴬˡ-ᴴᵃˡⁱᵐ - الحليم
34. ᴬˡ-'ᴬᶻⁱᵐ - العظيم
35. ᴬˡ-ᴳ'ᵒᶠᵘʳ - الغفور
36. ᴬˢʰ-ˢʰᵃᵏᵘʳ - الشكور
37. ᴬˡ-'ᴬˡⁱʸʸ - العلي
38. ᴬˡ-ᴷᵃᵇⁱʳ - الكبير
39. ᴬˡ-ᴴᵃᶠⁱᶻ - الحفيظ
40. ᴬˡ-ᴹᵘqⁱᵗ - المقيت
41. ᴬˡ-ᴴᵃˢⁱᵇ - الحسيب
42. ᴬˡ-ᴶᵃˡⁱˡ - الجليل
43. ᴬˡ-ᴷᵃʳⁱᵐ - الكريم
44. ᴬʳ-ᴿᵒqⁱᵇ - الرقيب
45. ᴬˡ-ᴹᵘʲⁱᵇ - المجيب
46. ᴬˡ-ⱽᵃˢⁱ - الواسع
47. ᴬˡ-ᴴᵃᵏⁱᵐ - الحكيم
48. ᴬˡ-ⱽᵃᵈᵘᵈ - الودود
49. ᴬˡ-ᴹᵃʲⁱᵈ - المجيد
50. ᴬˡ-ᴮᵃ'ⁱˢ - الباعث
51. ᴬˢʰ-ˢʰᵃʰⁱᵈ - الشهيد
52. ᴬˡ-ᴴᵃqq - الحق
53. ᴬˡ-ⱽᵃᵏⁱˡ - الوكيل
54. ᴬˡ-Qᵒᵛᵛⁱʸʸ - القوى
55. ᴬˡ-ᴹᵃᵗⁱⁿ - المتين
56. ᴬˡ-ⱽᵃˡⁱʸʸ - الولى
57. ᴬˡ-ᴴᵃᵐⁱᵈ - الحميد
58. ᴬˡ-ᴹᵘʰˢⁱ - المحصى
59. ᴬˡ-ᴹᵘᵇᵈⁱ' - المبدئ
60. ᴬˡ-ᴹᵘ'ⁱᵈ - المعيد
61. ᴬˡ-ᴹᵘʰʸⁱ - المحيى
62. ᴬˡ-ᴹᵘᵐⁱᵗ - المميت
63. ᴬˡ-ᴴᵃʸʸ - الحي
64. ᴬˡ-Qᵒʸʸᵘᵐ - القيوم
65. ᴬˡ-ⱽᵃʲⁱᵈ - الواجد
66. ᴬˡ-ᴹᵃʲⁱᵈ - الماجد
67. ᴬˡ-ⱽᵃʰⁱᵈ - الواحد
68. ᴬˢ-ˢᵒᵐᵃᵈ - الصمد
69. ᴬˡ-Qᵒᵈⁱʳ - القادر
70. ᴬˡ-ᴹᵘqᵗᵃᵈⁱʳ - المقتدر
71. ᴬˡ-ᴹᵘqᵒᵈᵈⁱᵐ - المقدم
72. ᴬˡ-ᴹᵘ'ᵃʰʰⁱʳ - المؤخر
73. ᴬˡ-'ᴬᵛᵛᵃˡ -  الأول
74. ᴬˡ-ᴬʰⁱʳ - الأخر5
75. ᴬᶻ-ᶻᵒʰⁱʳ -  الظاهر
76. ᴬˡ-ᴮᵃᵗⁱⁿ - الباطن
77. ᴬˡ-ⱽᵃˡⁱ - الوالي
78. ᴬˡ-ᴹᵘᵗᵃ'ᵃˡⁱ - المتعالي
79. ᴬˡ-ᴮᵃʳʳ - البر
80. ᴬˡ-ᵀᵃᵛᵛᵃᵇ - التواب
81. ᴬˡ-ᴹᵘⁿᵗᵃqⁱᵐ - المنتقم
82. ᴬˡ-ᴬᶠᵘᵛᵛ - العفو
83. ᴬˡ-ᴿᵒ'ᵘᶠ - الرؤوف
84. ᴹᵃˡⁱᵏ-ᵘˡ-ᴹᵘˡᵏ - مالك الملك
85. ᶻūˡ-ᴶᵃˡᵃˡⁱ-ᵛᵃˡ'ⁱᵏʳᵒᵐ - ذو الجلال والإكرام
86. ᴬˡ-ᴹᵘqˢⁱᵗ - المقسط
87. ᴬˡ-ᴶᵃᵐⁱ - الجامع
88. ᴬˡ-ᴳ'ᵒⁿⁱ - الغني
89. ᴬˡ-ᴹᵘᵍ'ⁿⁱ - المغني
90. ᴬˡ-ᴹᵃⁿⁱ' - المانع
91. ᴬᶻ-ᶻᵒʳʳ - الضار
92. ᴬⁿ-ᴺᵃᶠⁱ - النافع
93. ᴬⁿ-ᴺᵘʳ - النور
94. ᴬˡ-ᴴᵃᵈⁱ - الهادي
95. ᴬˡ-ᴮᵃᵈⁱ - البديع
96. ᴬˡ-ᴮᵃqⁱ - الباقي
97. ᴬˡ-ⱽᵃʳⁱˢ - الوارث
98. ᴬʳ-ᴿᵒˢʰⁱᵈ - الرشيد
99. ᴬˢ-ˢᵒᵇᵘʳ - الصبو

MashaAllah🌺

@Ashabuz
Бир донишманддан "заҳар нима?" деб сўрашибди. Донишманд шундай жавоб берибди:
— Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон ҳам.

Ҳаётнинг моҳияти — мувозанат ва хотиржамликни бир маромда сақлай олишдир. Бунинг учун ҳамма нарса меъёрида бўлиши керак.

@Ashabuz
#намоз_вақтлари
🇺🇿Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа 26 кун
Милодий 2024 йил 2-Июль куни ўқиладиган Намоз вақтлари. (Тошкент вақти билан) дўстларингизга улашинг.


@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

@Ashabuz
"Аввало мени эски машинам, ижарадаги уйим билан танлаганинг....

Менга сабр қилганинг...

Менга гўзал ҳаёт, оила, ҳузур, булар ҳам камдек, икки хайрли фарзанд берганинг, иккисини ҳам энага керак демасдан катта қилганинг.....

Дугоналаринг таътилларда, саёҳатларда юрганида, сен қучоғингда икки фарзанд билан уйда ўтирганинг....

Фарзандларим туғилганида фотосессия керак, қиммат машиналар керак, деб моданинг кетидан қувмаганинг.....

Хар ҳафта кўчада овқатлангани чиқишимиз керак, овқат қилишдан чарчадим демаганинг....

Хар қандай ҳолатда ҳам мени ва фарзандларимни ҳар нарсадан, ҳар кимдан устун кўрганинг учун сенга ошиқман.

Сени қийматингни билиш ҳам инсонга ҳузур беради, яхшиям ҳаётимдасан" деб ёзибди бир турк эркак аёлига..


Аввалига мени айтяптими, деб ўйладим, сизга ҳам шундай туйилдими ? ))))

Аслида, бу ёзилган ҳислатлар бизнинг барча ўзбек аёлларимизда бор, эътироф этилмай кетган холос.

Турмуш ўртоғимни бир гаплари бор, бир инсонга бир яхшиликни қайта қайта қилсанг, охирида у ишни сени мажбуриятинг деб ўйлаб қолади.


Ҳар нарсада меъёрни бил, ҳатто яхшилик қилишда ҳам дейдилар.
Яхшиям борсиз, яхшиям бормиз ўзбек аёллари.

@Ashabuz
ҚАЙТА ТИРИЛИШ BA ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ (3)

Кофирлар Қиёматда юзтубан судраб олиб келинади.

Аллоҳ таоло «юзтубан ҳолларида жаҳаннам томон жам қилинурлар», деган (Фурқон сураси, 34-оят).
Анас розияллоҳу анҳу бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дунёда икки оёғида юргизиб қўйган Зот юзи билан юргизишга қодир эмасми?» дедилар. Қатода бу сўзни эшитиб, «Ҳа, Роббимизнинг иззатига қасамки, қодир», деди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан.

@Ashabuz
Агар насиб бўлмаса, инсон дуо қилишга ҳам эринади, дуо қила олиш ҳам насибдир...

@Ashabuz
ПАЙҒАМБАРЛАР ЯШАГАН ВА ВАФОТ ЭТГАН ЖОЙЛАР

1. Одам алайҳиссалом Ҳинд диёрига тушган ва ўша ерда вафот этган.
2. Идрис алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Аллоҳ таоло у зотни осмонга кўтарган (вафот этмаган).
3. Нуҳ алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Маккада вафот этган.
4. Ҳуд алайҳиссалом Яманда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
5. Солиҳ алайҳиссалом Ҳижозда яшаган ва Маккада вафот этган.
6. Иброҳим алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
7. Лут алайҳиссалом Урдунда яшаган ва Суриянинг Сафро қишлоғида вафот этган.
8. Исмоил алайҳиссалом Маккада яшаган ва шу ерда вафот этган.
9. Исҳоқ алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
10. Яъқуд алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
11. Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
12. Шуайб алайҳиссалом Мадянда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
13. Айюб алайҳиссалом Сурияда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
14. Зулкифл алайҳиссалом яшаган ва вафот этган жой аниқ эмас.
15. Мусо алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
16. Ҳорун алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
17. Довуд алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
18. Сулаймон алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
19. Илёс алайҳиссалом Ливанда яшаган ва осмонга кўтарилган (вафот этмаган).
20. Алясаъ алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
21. Юнус алайҳиссалом Ироқда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
22. Закариё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
23. Яҳё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
24. Исо алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Аллоҳ таоло уни осмонга кўтарган.
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамада туғилганлар ва Мадинаи мунавварда вафот этганлар.
Барчаларига Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин.

@Ashabuz
Хатоларни қизил ручкада текшириш ажралишлар сонини ошишига олиб келади!

Ҳа, ҳа, тўғри ўқидингиз, биз учун жуда оддий бўлган нарса оилаларда ажралишлар сонини кўпайишига таъсир кўрсата олар экан.

Оилангизда муаммолар пайдо бўляптими? Ёки ҳар хил гап-сўзлар жонингизга тегдими? Ўзингизни айбламанг, сиз бунга мактаб остонасига илк қадам қўйган кунингиздан бошлаб тайёрланиб келгансиз.

Келинг, сиз учун кўз илғамаган, лекин ҳаётимизга сезиларли таъсир ўтказа оладиган ҳақиқат ҳақида гаплашамиз.

Мана тез кунларда сентябрь ойи келиб барчамиз ўқиш ва иш ташвишларига ўтиб кетамиз. Бола биринчи синфга борар экан унга доимо яхши ўқиши кераклигини, доимо “беш” баҳо олиши кераклигини ўқтириб келамиз. Тўрт ёки уч баҳолар биз учун кифоя эмас, кези келса, пастроқ баҳо олган фарзандимизни яхшилаб койиб ҳам қўямиз.

Мактаб давриданоқ бизга ўхшаган бошқа бир инсонлар бизга баҳо беришни бошлашади, улар бизга ҳар хил баҳолар қўйишади, энг асосийси 100 та ёзган сўзимизда иккита хато бўлса, ўша хатони бизга мошдек кўрсатиш учун қизил билан алоҳида урғу бериб кўрсатиб қўйишади. Эътибор бердингизми, 100 та сўздан, атиги иккитаси нотўғри, лекин биз урғуни айнан шу иккитасига берамиз. Биз 98 та тўғри ёзилган сўзга унчалик ҳам эътибор бермаймиз, натижада болада перфекционизм (ҳар нарсада 100 фоизлик натижага эришиш) касаллиги бошланади, боланинг кўнглида хато қилишдан қўрқиш ҳисси пайдо бўлади.

Биз инсонмиз, биз хато қилишга ҳақлимиз. Инсон онги секин-аста мана шундай кичик хатоларни кўришга кўникиб боради.Секин-аста бу феълимиз янада ривожланиб боради, кейинчалик эса, оилавий ҳаётимизга ҳам таъсир кўрсатади, оддий мисол қилиб айтадиган бўлсак, мана фараз қилинг, турмуш ўртоғингизнинг жуда кўп яхши хислатлари бор: у мард, оқкўнгил, инсонлардан ёрдам қўлини аямайдиган, имкон бўлди дегунча ишини ташлаб фарзандлари томон ошиқувчи меҳрибон ота, лекин шу қурғур топадиган пулини чўғи сал камроқда, бўлди мана шу минуснинг ўзи шуни кўтариб чопиш учун етарли. Чунки сизнинг қўлингизда қизил ручка бор, сиз у билан фақат хатоларни топишга ўрганиб қолгансиз.

Ёки бошқа бир мисол, аёлингиз пазанда, озода, меҳрибон, ҳар соҳада сизга суянчиқ, маслакдош, лекин кун сайин кўп овқат еб семириб кетаяпти. Ана кўрдингизми, айнан ўша “лекин” барчасини чиппакка чиқаради. Чунки биз бунга болалигимиздан ўрганганмиз, хато кўрдингми, дарҳол қизил ручкани олиб уни кўзга кўринадиган қилиб белгилаб қўй, тўғри жойларга эса эътибор бермасанг ҳам бўлади.

Мана шу каби ҳолатларнинг барча секин-аста оиланинг пароканда бўлишига олиб келади.

Нима қилиш керак?

Биз мактабларда “кўк ручка” принципига ўтишимиз лозим, болаларнинг хатолари қизил ручкада ажратиб эмас, кўк ручкада изоҳ бериб кетишимиз керак, масалан, “Жуда зўр ёзибсан, яна ҳам кўпроқ ёзишни машқ қилсанг, хатолар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади”, дея ўргатишимиз лозим.

Биз хатоларга эътибор бериб боланинг кўнглини тушуришни эмас, унга янгича куч-қувват бериб рағбатлантиришни ўргатишимиз лозим.

Ишонмасангиз, турмуш ўртоғингизнинг яхши хислатларини ва хато-камчиликларини алоҳида қоғозга ёзиб чиқинг, фақат камчиликлар қизил ручкада, хислатлар кўк ручкада бўлсин, лекин иккинчи варақда иккаласи ҳам кўк ручкада ёзилсин. Иккала қоғозга ҳам разм солиб ўқиб чиқинг, кўрдингизми, кўк билан ёзилган камчиликларни жуда катта камчилик ҳам деб бўлмайди.

Менимча, мактабларда аллақачон “кўк ручка” тизимини қўллаш лозим, болага тўлиқ “беш”га ўқиш нурли келажакни таъминламайди, биз болани хато қилишдан қўрқмасликка ўргатишимиз лозим, унинг яхши хислатларини юксакларга кўтариб, хатолари ҳақида биргаликда бош қотиришимиз лозим, зеро иллат излаганга иллатдир дунё, ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё.

@Ashabuz
Хуфтон намозини ўқимай ухлаб қолса...

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз! Хуфтон намозини ўқимай ухлаб қолса, кечанинг қайси вақтида ўқиса бўлади? Бомдоддан бир соат олдин ҳам ўқиса бўладими?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Бомдод намозининг вақти киргунча ўқисангиз бўлади.
Жавобни шайх ҳазратларининг «Кифоя» номли китобларидан тўлдиришга ижозат бергайсиз:
«Хуфтон ва ундан кейин витр – иккиси ҳам мазкур вақтдан то фажргачадир.
«Мазкур вақтдан» дегани «шом намозининг вақти тугагандан кейиндан бошлаб», деганидир.
Жаброил алайҳиссаломнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатгани ҳақидаги ҳадисда «Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган.
Бунда хуфтоннинг аввалги вақтида ўқилгани ҳақида сўз бормоқда. Охирги вақти эса бомдоднинг вақти киргунча давом этаверади. Бунда хуфтон билан витр намозининг вақти бир хил». Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.

@Ashabuz
Уйлар лойдан, юраклар олтиндан бўлган даврлар.

@Ashabuz
#намоз_вақтлари
🇺🇿Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа 27 кун
Милодий 2024 йил 3-Июль куни ўқиладиган Намоз вақтлари. (Тошкент вақти билан) дўстларингизга улашинг.

@Ashabuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундан 67 йил олдин ҳажга келган ҳожилар. 1957-йилда не не машаққатлар билан ҳаж амалини бажаришлик учун Маккайи Мукаррамага келган ҳожилар. Аллоҳ руҳларини шод қилган бўлсин. У вақтдаги имкониятлар билан ҳозирги имкониятларни солиштирсангиз эҳеее...

@Ashabuz