AS'HAB.UZ
1.78K subscribers
7.87K photos
4.83K videos
4 files
11.6K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
@Ravshanbek_ibni_Raximqul
Савол ва таклифлар учун:
@Ibrokh1m1 ℹ️
Download Telegram
Жума куни салавот айтиш суннатдир

💐 Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

💐 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

☘️ Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

☘️ Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

@Ashabuz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.

2. Хушбўй нарсалар суртиш.

3. Чиройли кийимлар кийиш.

4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

@Ashabuz
Сажда

Бир чўпон бор эди. У ҳеч қандай саводга эга эмас эди. Намоз ўқишни жуда ҳохлаб қолди. Қандай ўргансам бўларкин деб юрарди. Бир кун шаҳарга тушди. Жума кун экан. Бир кишидан қандай намоз ўқишни ўргансам бўлади деб сўради. Ҳалиги киши жуда меҳрибон инсон эди. Чўпонга бугунги Жума намози хақида айтиб берди. Бирга бозор айланиб янги кийимлар олишди. Сартарошда сочларини текислаб, уйга обориб ҳаммомга киргизди. Чўпон ювиниб, ғусл қилиб меҳрибон инсон билан Жума намозига шошдилар. Маърузаларни эшитиб чўпон йиғлаб ўтирди. Ҳалиги одам қандай ўқилишини тушунтирди.
“Ҳозирча ҳамма билан ётиб тураверинг. Ўзим сизни уйга олиб кетиб ўргатаман намозни” - деди. Чўпон намоз пайти бошлангач жамоатга қўшилиб ётиб тураверди. Охирги ракаатда ҳамма саждадан бош кўтарсада чўпон бош кўтармасмиш. Ҳамрохи намозини ўқиб бўлиб чўпонни оҳиста туртди. Чўпон саждадан бош кўтариб:
- “Сизлар доим шундай чиройли боғларни томоша киларкансизлар. Нима бўлибди ўша боғларни мен ҳам озроқ томоша қилсам. Ҳамрохи ҳайрон бўлди. Чўпон саждага бош қўйганда жаннат боғларини кўрганди. Чўпон намозларни ўша кишидан ўрганиб олди. Ҳар жума куни эса шаҳарга келиб жамоат билан жума намозини адо этиб кетадиган бўлди.

@Ashabuz
Жума намози Қиёмат кунида ўз аҳлларининг йўлини ёритиб туради.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бу ўтаётган кунлар Қиёматда ўзининг дунёдаги ҳолатига кўра тирилтирилади, жума куни ҳам чарақлаган нур сочиб турган ҳолида тирилтирилади. Худди гўшанга сари олиб борилаётган келиннинг атрофидагилар сингари жума аҳли ҳам жума теварагида тўпланиб олишади. Жума ўз аҳлига нур таратиб туради. Атрофидагилар унинг шуъласида, нурида юрадилар. Уларнинг ранглари оппоқ қордек, ҳидлари эса мушк-анбардек бўлади. Улар Кофур тоғларига кириб боришади. Инсон ва жинлар – барча уларга қараб туради. Улардан кўзларини юммасдан, кўзларини олиб қочмасдан, (жума аҳлининг кўриниши гўзаллигидан) таажжубланган ҳолда ҳамма томоша қилади. Токи жаннатга киргунларича уларга ҳеч ким қўшила олмайди, фақатгина савоб умидида азон айтган зотлар уларга қўшила олади».

"Энг шарафли уммат" китобидан.

@Ashabuz
ҲАҚИҚИЙ МУҲАББАТ...

Бир куни Рacулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуни орқа тарафидан сездирмасдан маҳкам қучоқлаб олдилар.

Шунда Билол розияллоҳу анҳу:
— Ким бу? Aбу Бакр, сизми? Умар, ёки сизмисиз? Ҳа, билдим, Усмон, сизми бу? — дедилар.

Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам:
— Эй Билол, бу мен эканлигимни, наҳот, билмадингми? — дедилар.

Бу саволга эса Билол розияллоҳу анҳу:
— Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу сиз эканлигингизни бошидаёқ билгандим, лекин бироз кўпроқ қучоқлаб туришингизни хоҳладим — деб жавоб бердилар.

Барчамизга Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламни шундай севиш насиб этсин!

@Ashabuz
ИБРАТ... ТАРБИЯ.

Ўғил  ошхонада таом тайёрлавотган  Онажонисининг олдига югуриб
келдида секин жимгина чўнтагига  бир варақ қоғоз солиб кетди.

Она жимгина жилмайиб қўйиб, қўлларини сочиққа артдида, бир
чеккада  турган креслога ўтирди. Шошмасдан  чўнтагидаги  қоғозни
олиб, унда  ёзилган сўзларни  ўқий бошлади.Қоғозга  бундай  сўзлар ёзилганди:
-- Ҳовлидаги  хозонларни тозаладим-2000 сўм.
--Хонамни йиғиштирдим-1500сўм.
--Ахлатларни  чиқариб ташладим-1000сўм.
--Нон  олиб кирдим-800сўм.
--Уй вазифсини бажардим- 1500сўм.
--Қўшниларга  ёрдам бердим-600сўм.
--Укамни боғчадан олиб келдим-600сўм
Ҳаммаси бўлиб 8000 сўм= ҚАРЗсизлар.
Бир чеккада Онасини диққат билан кузатиб турган бола:
--Энди пулимни берсала керак-деб ўйларди.
Лекин Она ўтирган жойида ўйга чўмди, бир пас шу ҳолатда ўтирдида, кейин қўлига қалам олиб, варақни орқа тарафига ёза бошлади:
-- Тўққиз ой ҳамма  оғриқларга чидаб, тўлғоқ азобларини татиб, ўлимга ҳам рози бўлиб,  сани шу ёруғ дунёга келтирдим-ТЕКИН.
-- Туни билан йиғлаган вақтларингда, касал бўлган вақтларингда ухламасдан доим сан билан бирла бўлдим -ТЕКИН.
--Сани  ювунтирдим, доим озода тутдим, кийимларингни ювдим, дазмолладим -ТЕКИН.
--Ўйинчоқлар, овқат, кийим обердик, Ва ҳатто бурнингни ҳам
артдик-ТЕКИН.
--Юришни бошлаганингда сани йиқилиб тушмасин дея ховотир
олганларим, орқангдан югурганларим  ва  ҳаттоки  ҳозиргача  ховотир олишларим -ТЕКИН.
--Энг  асосийси БОЛАЖОНИМ,  ЖОНДАН АЗИЗИМ, МАНИ   ЮРАК ТЎЛА, ЧИН ҚАЛБДАН САНГА  БЎЛГАН ОНАЛИК  МЕҲРУ МУҲАББАТИМ - ТЕКИН.
Она шу сўзларни ёзиб бўлдида, варақни ўғлини қўлига тутқазди.

Ўғил ўқидию, ёш тўла кўзлари билан Онасига термулди.
Бир фурсат Она ва Ўғил нигоҳлари тўқнашди.
Ўғил ўзини Онасини  бағрига  отди.
--ОНАЖОНИМ  МАН СИЗНИ ЖУДАЯМ ЯХШИ КЎРАМАН - дея қучоқлади.
Кўзларидаги  ёшларини артаркан, ўғил варақдаги  ўзининг ёзганларининг  тагига:
--ҲАММАСИ  ТЎЛАНДИ!!!
--ШУ  ГЎЗАЛ ҲАЁТДА  ЯШАЁТГАНЛИГИМ УЧУН, ШУ ЁРУҒ ОЛАМНИ МАНГА ҲАДЯ ЭТГАНИ УЧУН   МАН  ОНАМДАН  ҚАРЗДОРМАН!!! - дея ёзиб
қўйди.

Ҳулоса ҳар бир ўқиган инсоннни ўзидан.

@Ashabuz
#Долзарб

1, 👉 🕌Диний ташкилотлар тўғрисида
.

2. 💻 Ижтимоий тармоқлардан илм олса бўладими?

3. ❗️Огоҳ бўлинг, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолманг.

https://t.me/ashabuz
Abobil qanday qush?

Ibn Abbos roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi: “Men Rasululloh sollallohu alayhi va sallamdan eshitdim, u zot: “U osmon bilan yer oralig‘idagi qush bo‘lib, uya qurib, (tuxumdan) bola ochadi”.
Oysha onamiz roziyallohu anho: “Ular qaldirg‘ochlarga o‘xshardi”, degan.
Said ibn Jubayr roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: “U tumshug‘i sariq yashil qushdir”. Ba’zilar: “Tumshug‘i oq edi”, deyishadi.
Muhammad ibn Ka’b: “Ular tumshug‘i va changalida tosh bo‘lgan, qora rangli dengiz qushlaridir”, degan. Ikrima aytadi: “Ular abobil, ya’ni guruh-guruh qushlardir”.
Ibn Abbos va Mujohid: “Birin-ketin saf tortgan qushlardir”, degan.
Ibn Mas’ud, Ibn Zayd va Axfash: “Turlicha, tarqoq va har tomondan keladigan qushlardir”, deyishgan.
Nahhos aytadi: “Bu gaplar bir-biriga to‘g‘ri keladi va ma’nosi haqiqatdir, ular katta guruhlarga bo‘lingan qushlardir”.

@Ashabuz
#намоз_вақтлари
Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа 23 кун
Милодий 2024 йил 29-Июнь куни ўқиладиган Намоз вақтлари. (Тошкент вақти билан) дўстларингизга улашинг.


@Ashabuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@Ashabuz
ИБРАТ... ТАРБИЯ.

Ўғил  ошхонада таом тайёрлавотган  Онажонисининг олдига югуриб
келдида секин жимгина чўнтагига  бир варақ қоғоз солиб кетди.

Она жимгина жилмайиб қўйиб, қўлларини сочиққа артдида, бир
чеккада  турган креслога ўтирди. Шошмасдан  чўнтагидаги  қоғозни
олиб, унда  ёзилган сўзларни  ўқий бошлади.Қоғозга  бундай  сўзлар ёзилганди:
-- Ҳовлидаги  хозонларни тозаладим-2000 сўм.
--Хонамни йиғиштирдим-1500сўм.
--Ахлатларни  чиқариб ташладим-1000сўм.
--Нон  олиб кирдим-800сўм.
--Уй вазифсини бажардим- 1500сўм.
--Қўшниларга  ёрдам бердим-600сўм.
--Укамни боғчадан олиб келдим-600сўм
Ҳаммаси бўлиб 8000 сўм= ҚАРЗсизлар.
Бир чеккада Онасини диққат билан кузатиб турган бола:
--Энди пулимни берсала керак-деб ўйларди.
Лекин Она ўтирган жойида ўйга чўмди, бир пас шу ҳолатда ўтирдида, кейин қўлига қалам олиб, варақни орқа тарафига ёза бошлади:
-- Тўққиз ой ҳамма  оғриқларга чидаб, тўлғоқ азобларини татиб, ўлимга ҳам рози бўлиб,  сани шу ёруғ дунёга келтирдим-ТЕКИН.
-- Туни билан йиғлаган вақтларингда, касал бўлган вақтларингда ухламасдан доим сан билан бирла бўлдим -ТЕКИН.
--Сани  ювунтирдим, доим озода тутдим, кийимларингни ювдим, дазмолладим -ТЕКИН.
--Ўйинчоқлар, овқат, кийим обердик, Ва ҳатто бурнингни ҳам
артдик-ТЕКИН.
--Юришни бошлаганингда сани йиқилиб тушмасин дея ховотир
олганларим, орқангдан югурганларим  ва  ҳаттоки  ҳозиргача  ховотир олишларим -ТЕКИН.
--Энг  асосийси БОЛАЖОНИМ,  ЖОНДАН АЗИЗИМ, МАНИ   ЮРАК ТЎЛА, ЧИН ҚАЛБДАН САНГА  БЎЛГАН ОНАЛИК  МЕҲРУ МУҲАББАТИМ - ТЕКИН.
Она шу сўзларни ёзиб бўлдида, варақни ўғлини қўлига тутқазди.

Ўғил ўқидию, ёш тўла кўзлари билан Онасига термулди.
Бир фурсат Она ва Ўғил нигоҳлари тўқнашди.
Ўғил ўзини Онасини  бағрига  отди.
--ОНАЖОНИМ  МАН СИЗНИ ЖУДАЯМ ЯХШИ КЎРАМАН - дея қучоқлади.
Кўзларидаги  ёшларини артаркан, ўғил варақдаги  ўзининг ёзганларининг  тагига:
--ҲАММАСИ  ТЎЛАНДИ!!!
--ШУ  ГЎЗАЛ ҲАЁТДА  ЯШАЁТГАНЛИГИМ УЧУН, ШУ ЁРУҒ ОЛАМНИ МАНГА ҲАДЯ ЭТГАНИ УЧУН   МАН  ОНАМДАН  ҚАРЗДОРМАН!!! - дея ёзиб
қўйди.

Ҳулоса ҳар бир ўқиган инсоннни ўзидан.

Болага урушиб, қўпол гапириб жахл қилмасдан, ёшлигидан чиройли тарзда тарбия бериб тушунтирилса, вояга етганида ҳаммаси яхши бўлади!


@Ashabuz
«Одамзоднинг асли-зуваласи сувдан ва тупроқдандир. Бир кишининг табиатида сув унсури ғолиброқ бўлади. Уни латифлик ва риёзат билан тарбият қилмоқ лозим. Агар унга дағаллик билан муомала қилинса, у ўзгаради – айнийди, сўнг мақсадга етиб бўлмайди. Бошқа бир кишининг табиатида эса тупроқ унсури ғолиброқ бўлади, уни оёқ билан тепкилаб, унга қаттиқлик билан муомала қилмоқ лозим, токи у бир нарсага ярасин».

Ҳазрат Абу Бакр Варроқ Термизий

@Ashabuz
- Ҳаётимда бир инсон пайдо бўлсаю, Мен яхши тарафга ўзгарсам...😢

- У инсон ким бўлиши мумкин?
- Росулуллоҳ ﷺ 😢

اللهم صل وسلم وبارك على سيدنا و حبيبنا محمد ﷺ
@Ashabuz
Агар масжидга боришни тарк этсангиз, сиздан бошқа одам боради.
Агар Қуръонни эсдан чиқарсангиз, уни бошқа биров ёдлайди.
Агар Раббингиздан узоқлашсангиз, бошқалар У Зотга яқин бўлаверади.
Охир-оқибат зиён кўргувчи фақат ўзингиз бўлиб қоласиз.
“Аллоҳ беҳожат Зот, сизлар Унга муҳтождирсиз. Агар сизлар Аллоҳга итоат этишдан бош тортсангиз, у ўрнингизга сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўяр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар (балки Аллоҳга итоат қилурлар)“ (Муҳаммад сураси, 38-оят).

Доктор Мустафо МАҲМУД.

@Ashabuz
Ёдда тутинг!
Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН.

Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, соғлик ҳам, беморлик ҳам...

Имтиҳон саволлари ёқмаятими, натижасидан қониқмаяпсизми...

Имтиҳон олувчидан норози бӯлманг, шунчаки, бисотингиздаги илм ва одамийликдан тӯлиқроқ фойдаланинг.

@Ashabuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мен билан дунёнинг дардини эмас, сен ҳақингда гаплашадиган суҳбатдош йўлла менга, Аллоҳим.
Сабр чарчайдими ҳеч?
Чарчаганимни ҳис қилмоқдаман...

@Ashabuz
Биз шундай қавммизки, агар ер торлик қилиб қолса, самолар бизга кенгаяди.

Абул Hasan Шозилий

@Ashabuz
Бир салтанат бўлган экан. Унда шоҳлар эъзозланиб турли неъматлар билан сийланар экан. Бироқ, қариганида бир кемага ўтказилиб, кимсасиз оролга ташлаб кетилар ва у ерда хорлик ва азобда умр кечиришар экан.

Кунлардан бир куни ушбу салтанатга янги шоҳ тайинланибди. Ушбу шоҳ биринчи навбатда ўзи ташлаб кетиладиган оролни обод қилибди ва уни ҳам ўша оролга ташлаб кетишганида роҳат-фароғатда умр кечирибди.

Бу шоҳ аслида сизу биз, кема тобутимиз, орол охиратимиз. Фақатгина солиҳ амаллар билангина ўз “орол”имизни обод қилишимиз мумкин. Барчага охиратини обод қилиш насиб этсин!!!

@Ashabuz
Kaltak va tarbiya

Aksariyatimiz bola tarbiyasida ota-onamizdan oʻrganganlarimizga tayanamiz. Ammo taassufki, yuz yildan koʻproq vaqtdan beri bu jamiyatda notoʻgʻri “tarbiya” hukmron. Ommaviy madaniyatning eng ogʻriqli nuqtasi ham shunda deyish mumkin. Bobosi jang maydonlarida toliqqan, otasi qishloqda tugʻilib-oʻsib oʻqishga imkoni boʻlmagan bugunning kattalari hayot tashvishlariga shu qadar berilganlarki, hatto, hovuchlari orasida bolalarini yoʻqotayotganlarini anglamaydilar ham.

Kaltak jannatdan quvilganmi?

“Kaltak jannatdan chiqqan” iborasi sharq dunyosi kishilarining ongiga shu qadar singib ketganki, ota-onalar bu jumlani ilohiy soʻzlarni talaffuz etgandek ishlatadilar. “Kaltak jannatdan chiqqan” degan yolgʻonni kim kashf qilib, hayotga tatbiq qilgani noaniq, ammo kim bo‘lsa ham yolgʻoniga goʻzal toʻn kiydiribdi. Diniy atama bilan birga qoʻllab, kaltak soʻziga odamlarning tilini shunchalik oʻrgatib yuborishibdiki, baʼzi oilalarda tarbiya deganda bola shoʻrlik kaltakni tushunadigan boʻlib qolgan. Lekin oʻylab ko‘rilsa, Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallam “jannatdan chiqqan” usulni hech qoʻllamaganlar. Rasululloh hech qachon bolani urmaganlar, hatto baland ovozda, tahdidli tanbeh bermaganlar. Shuning uchun kaltak jannatdan chiqqan emas, chiqqan boʻlsa ham u jannatdan quvilgan desak to‘g‘riroq bo‘ladi!

Muhtaram ota-ona! Zinhor bolangizni urmang, kaltaklamang! Bolasini kaltaklab “tarbiya”lagan bir qancha ota-onalar bugun mehrga zor, iztirob va nadomatda yashayaptilar. Bolasini urib-soʻkib, goʻdakning mungʻaygan yuziga qarashga yuragi betlamay boshqa xonaga kirib yigʻlagan ota-onalarni ham ko‘p bora ko‘rganmiz.

Bolani kaltaklash — chorasizlik Chorasizlik esa ilmsizlikdandir. Bolangizning oʻyinqaroqligi, shoʻxligi bilan qanday kurashish kerakligini bilmasangiz, ilmsizligingiz alamini bolangizdan olishga haqqingiz yoʻq! Kaltak bolani yo surbet qiladi, yoki yolgʻonchi qiladi. Ursang eti, soʻksang beti qotar, degan gap bejiz emas.

@Ashabuz