AS'HAB.UZ
1.83K subscribers
7.79K photos
4.78K videos
4 files
11.6K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
@Ravshanbek_ibni_Raximqul
Савол ва таклифлар учун:
@Ibrokh1m1 ℹ️
Download Telegram
Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмас экан. Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялар экан. Филлар қанчалик кучли бўлмасин, бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишар экан...

Ажабланарлиси нима, биласизми?
Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда мана бу иш савоб, буниси эса гуноҳ бўлади, деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот учун ёки эътироф эшитиш учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди...

    Мен... Мен жониворларни жуда-жуда ҳурмат қиламан...


Байрам АЛИ
«Мен билган очун»дан.

@Ashabuz
Бу дунёда яшаган инсон борки, барчаси қилган ишларидан сўралади.

Содиқ-ростгўйлар – сидқу ростгўликларидан сўраладилар,

Ёлғончилар ёлғонларидан,

Пайғамбарлар ўз пайғамбарликларидан,

Авлиёлар валоятларидан,

Қозийлар чиқарган ҳукмларидан,

Тужжорлар савдо-сотиқларидан,

Фақирлар сабрларидан,

Бойлар шукрларидан,

Тасаввуф аҳллари сафолари – покликларидан,

Зуҳд аҳллари зуҳдларидан,

Уламолар илмларидан ва илмига қилган амалларидан,

Обидлар ибодатларидан,

Ҳақиқат аҳллари ҳақиқатларидан,

Орифлар дақоиқларидан,

Мужоҳидлар урган қиличларидан,

Мужтаҳидлар ижтиҳодларидан сўраладилар.

Аллоҳ таолонинг сўзи:

وَيَقُولُونَ يَا وَيْلَتَنَا مَالِ هَذَا الْكِتَابِ لَا يُغَادِرُ
صَغِيرَةً وَلَا كَبِيرَةً إِلَّا أَحْصَاهَا

«Э вой бизнинг ҳолимизга! Бу қандай (ғаройиб) китобки, каттаю кичик ҳеч нарсани қолдирмасдан, уларни ҳисоблаб қўйибди!» – дерлар (Каҳф сураси, 49-оят).

"Баҳрул-маҳабба"дан.
Шайх Аҳмад Ғаззолий


@Ashabuz
#Долзарб

1✍️ Ноқонуний диний таълим бериш...
2🔥 Бошқа оқимларга ишониб ҳаётингизни барбот қилманг
3👳‍♂️ Ўзингизга қийин қилманг
4 🥷 Мазхабсизлик - динсизликка ўйл

@Ashabuz
Шайхга савол беришибди:
— Қизлар билан юрардик, тавба қилдик. Энди уйланмоқчимиз, бизга қандай қизлар тўғри келади?!

Шайх жавоб қилибдилар:
Тавба қилган қизлар!

Кўз олайтираётганинг кимнингдир номуси эканлигини унутма, йигит!!!

@Ashabuz
Замонни сўкманг

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Одам боласи замонни сўкиб, Менга азият беради. Ваҳоланки замон Менман, ишлар Менинг қўлимдадир, кеча-ю кундузни алмаштириб тураман, дейди».

Муттафақун алайҳ.


@Ashabuz
Хаётда кимнидир йўқотишдан қўрқманг. Аллоҳ тақдирингизга битганлар сизни тарк этмайдилар. Йўқотганлариз эса, шунчаки имтиҳондир...

@ashabuz
“У: «Мен сенга бир пок ўғилни ҳадя этиш учун Роббингнинг элчисиман, холос», – деди”, (Марям сураси, 19 – оят).
Аллоҳ таоло ато этажак зурриётни ақл заковат маъносидаги “закий”– демади, балки “покиза ва тўғри йўлда бўлган нафс” маъносидаги “закий”дея баён қилди. Токи бу нарса оталарнинг фарзандлари устидаги асосий ғоя, мақсадлари бўлсин учун ҳам шундай деди.

Валид Саййид.

Изоҳ: Яъни, оталар тарбиядаги эътиборни боланинг тақволи, покликка эътиборли ва тўғри йўлдаги фарзанд бўлишига қаратсинлар.

@Ashabuz
#намоз_вақтлари
Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа 16 кун
Милодий 2024 йил 22-Июнь куни ўқиладиган Намоз вақтлари. (Тошкент вақти билан) дўстларингизга улашинг.


@Ashabuz
АЙТИЛГАН СЎЗ, ОТИЛГАН ЎҚ

Аввало, каломнинг айтилган вақтига аҳамият бер.
Иккинчидан гапнинг сабабига назар сол.
Учинчи, гапнинг кайфиятига - қай ҳол билан, овознинг баланд-пастлигига, қандай гапирилаётганига.
Тўртинчи, гапнинг узун-қисқалиги, қанчалик маънолар билдираётганига эътибор қилгин.
Бешинчидан гапнинг айтилаётган жойига аҳамият бер!
Эй, азиз инсон! Мана шу беш тамойилдан зинҳор ғафлатда қолмагин!

«ИЛМ ОЛИШ СИРЛАРИ» китобидан.

@Ashabuz
Эгриларга ҳеч ким эътибор бермайди, ҳамма зарба тўғриларнинг бошига тушаверади…

Порасини олганлар ишлайверади, ҳалолликда собит қолганларга эса муттахамлик тамғасини босишга уринишади.

Шундоқ экан ҳеч сиқилма. Ҳалоллар доим босимга учрайди. Ҳалол яшаш жуда қийин, лекин ўз навбатида жуда лаззатли!

@Ashabuz
СИЗ УЧУН АЁЛ КИМ?

Эркаклар давра қуриб ўтирардилар. Улардан бири:
— Аёл бу пойабзалдир, уни истаганча алмаштириш мумкин, — деди.

Ўтирганлар, шу даврада ўтирган доно одамдан сўрадилар:
— Бу гапга нима дейсиз?

Доно киши шундай жавоб берди:
— Ҳа, тўғри айтяпти, бу одамга маломат қилманглар, шунчаки у ўзини оёқ ҳисобламоқда, унинг шу гапидан аслида кимлигини билиб олса бўлади. Ўзини шоҳ деб ҳисоблайдиган ҳар қандай эркак учун эса аёл бу тож кабидир!

Қадри баланд эркак учун аёлининг ҳам қадри баланд бўлади!

@Ashabuz
ИБРАТЛИ ҲИҚОЯ !

Уйда ота-бола суҳбатлашиб ўтирар эди, тўсатдан кимдир эшикни ЗАРДА билан тақиллатибди... Ўғил эшикни очибди...
Ғазабнок бир киши турган экан. У ичкарига кириб на салом бермай, на алик олмай чолга қараб бақира кетибди:
--- Аллоҳдан қўрқинг..! Қарзларингизни қайтаринг. Узоқ йиллар кутдим. Сабр косам тўлди. Пулларимни беринг...! -дебди.
... Отасининг бундай ноқулай аҳволга тушиб қолганидан ўғил ХАФА бўлибди, кўзларидан ёшлари қуйилибди...
Сўнг келган кишидан:
--- Отамнинг сиздан қанча қарзлари бор..? - дея сўрабди.
Киши:
--- Тўқсон минг риёлдан ошиқ...
Ўғил:
--- Отамни ўз ҳолларига қўйинг, пулингизни мен бераман. - дебди-да хонасига кириб кетибди...
... Ойликларидан тежаб йиғаётган йигирма етти минг риёли бор эди... У бу пулларни, ўзи сабрсизлик билан кутаётган тўйига йиғаётган экан. Лекин отасининг ғамини аритишни устун деб билибди...
Пулларни олиб чиқибди ва:
--- Мана пул олинг. Худо хоҳласа қолганини ҳам тез орада тўлаймиз, - дебди...
... Бечора ота йиғлаб юборибди ва қарзини сўраб келган кишидан, пулларни ўғлига қайтаришини сўрабди... Бу пуллар ўғлига жуда зарурлигини, унинг ҳеч қандай айби йўқлигини айтиб ёлворибди...
... Пулларни олган киши чолнинг гапларини эшитмай хонадан тезда чиқиб кетибди...
Ўғил кетидан чиқибди ва пулларни ўзида олиб қолишини, отасига бошқа ҚАРЗ масаласида мурожаат қилмаслигини, ўзига айтишини илтимос қилибди...
Сўнг отасининг ёнига келиб, унинг пешонасидан ўпиб:
--- Отажон...! Бу пуллар сиздан азиз эмас..! Қолган ишлар вақт-соати билан бўлади, - дебди.
Қари ота ўғлини қучоқлаб, ўпиб қўйибди:
--- Аллоҳ сендан рози бўлсин ўғлим..! Ишларингни ўнгласин..! Хатоларингни кечирсин..!
... Эртаси куни йигит терга ботиб ишлар экан, анчадан бери кўришмаган дўстлари келиб қолишибди...
Салом аликдан сўнг уларнинг бири:
--- Дўстим, кеча бой-бадавлат, катта тадбиркорлардан бўлган бир танишим билан суҳбатлашган эдим. У мендан ишончли, омонатдор, хулқ-атвори гўзал, холис ва ишини уддасидан чиқадиган қатъиятли одам топиб беришимни сўради... Мен сендан бошқа бундай сифатларга эга инсонни танимайман. Нима дейсан шу ишга киришасанми..? Кел ҳозироқ ишдан бўшагин-да, кечки томон ўша тадбиркор билан учрашамиз...
... Йигитнинг кўзлари қувончдан порлаб кетибди:
--- Бу отамнинг дуоси..! Аллоҳга ҳамд бўлсин, ижобат қилди... - дебди.
Кечқурун катта тадбиркор билан учрашув бўлибди...
Йигит маъқул келибди. Ундан қанча ойлик олишини сўрабди.
Йигит:
--- Ойлигим 4970 риёл... - дебди.
Тадбиркор:
--- Эртага эрталаб бориб, ишдан бўшаб кел. Бугундан эътиборан ойлигинг 15000 риёл. Қўшимчасига даромаднинг 10% и сеники бўлади. Шинам уй-жой, замонавий машина ва олти ойлик маошингни сенга инъом қиламан... Уст-бошингни тўғирлаб оласан...
... Йигит қулоқларига ишонмабди. Ўзини тутиб туролмай йиғлаб юборибди. Тадбиркор ундан йиғлашининг сабабини сўрабди...
Йигит икки кун аввал бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берибди. Йигитнинг гапларини эшитган тадбиркор қарзларини ҳам қоплабди...
Ота-онага яхшилик қилишнинг, уларга МУРУВВАТ кўрсатишнинг самараси мана шундай бўлади..!

@Ashabuz
Ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда ўзингизни қораламанг.

Биз инсонмиз, фаришта эмас.
Хато қилишга, адашишга ҳаққимиз бор. Бу дунёдаги сиз учун энг азиз бўлган инсон — ЎЗИНГИЗ!

Сиз бор — ҳаёт бор, сиз бор — оила бор, фарзандларингиз бор. Сиз йўқ бўлишингиз билан ҳаммаси тугайди-ку?! Ўзингизни ҳар доим қўлланг-қувватланг, ўзингиз ҳақингизда фақат ижобий ўйлашга одатланинг.

Бировларга яхшилигингизни исботлашни бас қилинг. Рухсат беринг, улар сиз ҳақингизда хоҳлаганларича ўйлайверишсин...

Агар сиз бирортани қаттиқ севиб, ундан меҳр-эътибор, бахт кутсангиз, у сиз учун буларни берувчи объектга айланиб қолади...

Табиат қонунлари бўйича биз нимани хоҳласак ўшанга эришамиз...

Аслида бахт ўз ичингизда...
Фақатгина ўзингиздан уни қидириб топсангиз, ташқи дунёга эҳтиёж қолмайди. Ўзингиз учун ўзингиз қувонч, яхши кайфият, бахт булоғига айланасиз...

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

@Ashabuz
ПАЙҒАМБАРИМИЗНИ ЙИҒЛАТГАН ҲОДИСАЛАР

ТИРИКЛАЙ КЎМИЛГАН ҚИЗЛАР УЧУН ЙИҒЛАШЛАРИ

Вазийн розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир одам Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва сўзлай бошлади: «Ё Расулуллоҳ! Биз жаҳолат аҳли эдик. Бутларга сиғинар эдик. Ва қизларимизни тириклай кўмар эдик. Менинг бир қизим бор эди. Гапга тушуниб, чақирса, жавоб берадиган бўлиб қолган эди. У менинг овозимдан жуда хурсанд бўларди. Бир куни ёнимга чақириб, орқамдан эргаштирдим. Оилам ва аҳлимдан узоқ бўлмаган бир қудуқ ёнига бошлаб бордим. Кейин севимли қизимнинг қўлидан тортиб, қудуқ ичига отиб юбордим. Унинг сўнгги сўзлари «Отажон, отажоним!» деб қолиши бўлди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлай бошладилар. Узоқ йиғладилар. Атрофларида ўтирганлардан бири ҳалиги одамга: «Сен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ғамгин қилдинг!» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга тегманглар! У ўзи учун муҳим бир нарса ҳақида сўрамоқчи», - дедилар. Кейин бояги одамга қараб: - «Воқеани қайтадан айтиб бер!» дедилар. У одам яна бир бор сўзлаб берди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна йиғлай бошладилар. Ҳатто кўз ёшлари соқолларини ҳўл қилиб юборди. Кейин бундай дедилар: «Аллоҳ таоло жоҳилият замонида қилинган барча гуноҳларни кечирди. Сен амалингни бошқатдан бошла!».


«ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ЙИҒЛАТГАН ҲОДИСАЛАР» китобидан.

@Ashabuz
ОЛТИНГА ТЕНГ СУКУТ

Кези келганида сукут сақлай олиш олтинга ўрни тенглаштирилади. Лекин келганида ҳам гапирмай, мум тишлаб туришни ҳикмат, деб бўлмайди.

@Ashabuz
#Ислом_рукнлари

40 ФАРЗ 

Исломда 5 фарз бор
Иймонда 7 фарз бор
Намозда 12 фарз бор
Тахоратда 4 фарз бор
Таяммумда 4 фарз бор
Ғуслда 3 фарз бор
Амру маъруфда 1 фарз бор
Нахий мункарда 1 фарз бор
Хайзда 1 фарз бор
Нифосда 1 фарз бор
Илм излашда 1 фарз бор

Исломдаги 5 фарз
1.Иймон
2.Намоз
3.Рўза
4.Закот
5.Хаж

Иймондаги 7 фарз
1.Аллох Таолога иймон келтириш
2.Фаришталарга иймон келтириш
3.Аллохнинг китобларига иймон келтириш
4.Пайғамбарларига иймон келтириш
5.Қиёмат кунига иймон келтириш
6.Яхшилик ва ёмонлик хам Аллохдан эканлигига иймон келтириш
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш

Намоздаги 12 фарз
Намоздан ташқаридаги 6 фарз
1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетахоратликдан пок бўлиши
2.Жойи пок бўлиши
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши
4.Қиблани топиши
5.Ният
6.Ўз вақтида ўқиш

Намознинг ичидаги 6 фарз
1.Такбири тахрима (Дунё ишларини харом қилиб охират ишларини халол қилувчи такбир.Аллоху Акбар деб намозга кирилади)
2.Қиёмда туриш
3.Қироат қилиш
4.Руку
5.Сажда
6.Қаъдаи охир (Аттахиёти миқдорида ўтириш)

Тахоратдаги 4 фарз
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш
3.Бошнинг тўртдан бирига масх тортиш
4.Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш

Таяммумнинг 4 фарзи
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган,тупроқ,тош,қум кабилар)
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш

Ғуслдаги 3 фарз
1.Оғизга сув олиб ювиш
2.Бурунга сув олиб ювиш
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш

Амру маъруфда 1 фарз бор
Яхши амалларни ўзи бажариб,бошқаларга хам буюриш

Нахий мункарда 1 фарз бор
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни хам қайтариш

Хайзда 1 фарз бор
Хайз хукмларини билиш.Хайз кунларининг ози уч кун кўпи ўн кун.Хайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун,кўпининг чегараси йўқ.(Бир умр хайз кўрмаса,намоз ўқийверади)
Хайз кунларида намоз ўқилмайди,рўза тутмайди,жинсий алоқа қилмайди.Хайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради,рўзасини тутади.Хайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди.Рўзанинг қазоларини тутади.Хайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди Мусхафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.

Илм излашда 1 фарз бор
Илм излаш, ўқиш фарз.

@Ashabuz
— Ayol…
— Mo’jiza…

— O’zini chetga olgan sari diqqat markazida bo’ladi…
— Berkingani sari qadri yuksaladi…
— Omonatdorligi ortgani qadar unga ishonch ortib boradi…
— Soliha ayol podshoh boshidagi toj kabidir… Toj tillodan bo’lsada og’irligi bilinmaydi…
Unga ega bo’lgan dunyoda egalik qiladi…

— Ayol…
— Mo’jiza…

— Dunyoning taqdiri uning zimmasiga yuklatilgan…
— U to’g’ri turgani sayin dunyo to’g’ri turadi, u buzulsa dunyo buzuladi…
— Ayol zardir, uning asl qadrini faqat zargar tushunadi…

Mahbubiy

@Ashabuz