ТАНҚИД ҲАҚИДА
Бир шогирд узоқ фурсат машҳур рассомнинг қўлида таълим олибди ва касб маҳоратини эгаллаб олгач, устозидан оқ фотиҳа беришни сўрабди.
- Ижозат берсангиз, мен ҳам мустақил иш бошласам, ўрганганларимни амалда тадбиқ этсам…
Устоз жавоб берибди:
- Сен менинг энг яхши шогирдимсан, жуда кўп нарсани ўргандинг. Аммо мустақил иш бошлашингдан олдин сўнгги маслаҳатим бор. Бунинг учун боргин-да, энг яхши расмингни чизиб кел!
Шогирд устозининг олдидан мамнун ҳолда чиқиб, бор маҳорати билан зўр расм чизибди. Сўнг уни устозининг олдига олиб келибди. Устози расмни кўриб, шогирдига топшириқ берибди:
- Энди шу суратни шаҳарнинг энг гавжум жойига олиб бориб илиб қўй ва ёнига қизил қалам қўйиб, шу сатрларни ёз: «Расмга эътирози борлар қизил қалам билан ўша эътироз ўрнига белги қўйсин!»
Ўз расмининг мукаммаллигига шубҳа қилмаган шогирд устозининг айтганини бажарибди ва икки кундан сўнг кўз ёш билан қайтиб келибди:
- Устоз, мендан рассом чиқмайди! Қаранг, энг мукаммал деб ҳисоблаган расмим ҳам одамларга ёқмабди.
Устоз қараса расмнинг ҳамма жойига қизил билан чизиб ташланган, қизил қалам тегмаган жойи йўқ ҳисоби. Шунда шогирдини овутиш учун устоз яна битта топшириқ берибди.
- Энди қизил қаламларни ўчириб ташлагин-да, шу расмни ўша гавжум жойга яна илиб қўй, аммо бу сафар расмнинг ёнида қизил қалам эмас, мўйқалам билан ранглар идишини қолдир ва шу сатрларни ёз: «Расмга эътирози борлар мўйқалам билан ўша эътирозни тузатиб қўйсин!»
Шогирд чиқиб кетибди. Бир кун, икки кун, бир ҳафта, бир ой вақт ўтибди. Аммо расмга биронта одам ўзгартириш киритмабди. Шогирд буни тушуна олмай турганида устози унга сўнгги маслаҳатини илинибди:
- Кўрдингми! Одамлар шунақа, танқид қилиш сўралса ҳамма ўзини шу касб мутахассиси ҳисоблайди, аммо тузатишга келганда ҳаммалари жим бўлишади.
Унутма, бирон нарсани танқид қилишдан аввал ўрнига нима бера олишинг мумкинлигини ўйла. Йўқса, танқид қилма!
@Ashabuz

Сувнинг хаққи.
~Бахтиёр ака Жуда куп Кора мол бокарди. Уйида етти-саккиз Моллари бор эди. Шу Молларни оркасидан рузгорни юритарди.
~Хар куни Эрталаб Уттиз кирк литр Сут олиб бориб сотиб кайтарди.
Уч Кизи бир Угли бор.
Аёли уйда утирарди.Бахтиёр Ака хам шу Молларни оркасидан фойда кургандан сунг Ишини ташлаб кетганди. Кунига Хотини Сигирларини сутини олиб Катта -катта флакларга солиб куярди.
~Бахтиёр Ака Эрталаб Ярмига Сув кушиб олиб кетарди. Сутга сув кушиш Гунохлигини билсаям хамма сув кушади хозир деб?-эьтибор килмасди.
Турт Фарзанди мактабга укишарди.
Аёли хам Эридан куриб урганган у хам Сув кушиб куярди.
Бир Икки Кушнилар хам сезиб колишганди. Улар бир Икки марта Сутидан сотиб олишди,каймоки йук сувлики шундок куриниб турарди.
Шу Ишларини оркасидан Уйлари хам Яхши ремонтларга кириб колганди.
Болаларига хам Яхши Кийимларни сотиб олиб берарди.
~Хотинига тилла такинчокларни хам олиб берган хар хил турларидан совга киларди .
Бир куни Хаммалари Туйга кетишди.
Уйларини кулфлаб узлари кетишганди.
Кечкурун Туйдан хурсандчилик Билан кайтишди. Махаллада Пожарнилар тулиб кетган,куни кушнилар хайрон булиб Махалласига кириб келди. Не куз Билан курсинки Хонадонидан Асар хам колмаган. Моллари ёниб кулга айланган. Ховлисидан Асар хам йук.
~Коп-кора тупрокка айланган Факат Ер колган. Шу куни Кизи Ошхонада газни учирмай кетган экан уйлари узок ёниб кулга айланди.
Хотини болалари УЗИ карахт булиб котди. Уйидан бир нарса сог колмаган.Хеч вакосиз кучага колишди. Эй Аллохим гунохимни Катта жазосини олдим сувни хаккини бадалини туладим узинг Кечир Аллохим деб?-ерга чуккалаганча йиглаб колди.Оппок Сутга харом кушгани учун Жазосини Олди.Бутун Махалла хам Сутига сув кушгани учун Худойим жазолади деб?-хамма билишди.Энди минг пушаймон булиб Уйсиз колди.
Судхурлик жуда ёмон Гунохи огир булади. Айникса Оппок Сутга сув кушиш.
Аллохим Хаммани тугри йулга бошласин.Хаммага инсоф бергин Аллохим.

Саййидул аййом Жума кунининг файзи ва баракоти сизга бўлсин!
Қуеш чиқган кунларнинг энг яхшиси Жума кунидир!
Бу кунда Одам алайхиссалом яратилдилар, бу кунда жаннатга киритилдилар ва бу кунда жаннатдан чиқарилдилар. Қиемат соати ҳам ушбу Жума кунида содир бўлади.
Содақа Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Аллоҳумма солли васаллим ва баарик алайҳи!

🌙 АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ
✅ 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.
🌙 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
🌙 Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
📎Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:04
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
🔺Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

Агар ўликлар гапирса нима юз берар эди?
– Агар ўликлар гапирса, бенамозлик - абадий хорлик, деб айтишар эди.
– Агар ўликлар гапирса, бу яшаётган дунёингиз фақат Аллоҳ учун бўлса яшашга арзийди, деб айтишар эди.
– Агар ўликлар гапирса, Аллоҳ учун қилинган сажда ва тундаги ўқилган икки ракат намоз қабрларингизда нур таратувчидир, деб айтишар эди.
– Агар ўликларингиз гапирса, ғийбатчи ва одамларни обрўларини тўкиш учун гапирадиганларни сўзлашдан тўхташга буюришар эди. Чунки, қабрда танҳо ётилганида бу нарсалар фойда бермайди. Балки, фойда берадиган нарса Аллоҳни зикридир, деб айтишар эди.
– Агар ўликларингиз гапирса, фаноликка юз тутувчи ҳовлиларни бунёд қилиш ўрнига солиҳ амалларингиз билан қабрларингизни обод қилишга киришинглар. Ахир умрингизнинг аксар қисмини ўша ҳовлингизни безаш учун зое қилдингизку? деб айтишар эди.

#намоз_вақтлари
Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа 9 кун
Милодий 2024 йил 15-Июнь куни ўқиладиган Намоз вақтлари. (Тошкент вақти билан) дўстларингизга улашинг.

✨ Арафа кунидаги дуони эслаб қўйинглар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги, мен ва мендан олдинги набийларнинг “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр”, деб айтган дуосидир”, дедилар.
Маъноси: “Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар-бир нарсага Қодирдир”.
Имом Термизий ривояти.
☝️Арафанинг рўзасини тутиш фурсатини ўтказиб юборманг! Чунки у икки йиллик гуноҳлар учун кечирилиш фурсатидир. Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

Ислом динида садақа беришдан кўра қарз беришнинг савоби кўпроқ.
Зеро, садақа ва эҳсонлар ихтиёрий равишда муҳтож ва номуҳтож кишиларга берилаверади. Аммо қарз фақат муҳтож кишиларгагина берилади. Қарз беришнинг савоб ва фазилатлари тўғрисида кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган.
Жумладан:
– “Кимки қиёмат кунининг қийинчиликларидан Аллоҳ нажот берсин деса, қарз олиб, қайтаришга қийналиб турган қарздорга тўлаш муддатини узайтириб қўйсин ёки бутунлай қарзидан кечиб юборсин” (Имом Муслим ривояти);
– “Кимки камбағалнинг қарз узиш муддатини узайтириб қўйса, соя бўлмайдиган кунда (қиёматда) Аллоҳ таоло унга Арш остидан соя ато этади” (Имом Муслим ривояти);
– “Узиш нияти билан қарз олган кишининг қарзини Аллоҳ узади. Қайтармаслик нияти билан қарз олган кишининг бойлигини Аллоҳ барбод этади” (Имом Бухорий ривояти);
– “Қодир бўла туриб олган қарзини бермай юриш зулмдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти);
– Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишидан бир ёшли туя қарз олган эдилар. Бир кун келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дағал сўзлар айтиб қарзини қистай бошлади. Бундан жаҳли чиққан баъзи саҳобалар уни урмоқчи бўлдилар. Шунда у зот уларни қайтариб: “Ҳақдор одамнинг гапиришга ҳаққи бордир. Унга бир ёшли туя бериб юборинглар, дедилар. Улар бир ёшли туя топа олмагач, каттароқ туяни бериб юборишга амр этдилар ва айтдиларки, қарзини яхшилаб адо этувчиларингиз сизларнинг энг яхшиларингиздир” (Имом Бухорий ривояти).
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадиси шарифда ҳам қарз беришнинг садақадан афзал экани баён этилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
«“Уч тоифа инсон борки, улар имон билан вафот этса, жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради ва истаганича ҳурларга уйланади:
1) енгил қарзларини кечиб юборган киши;
2) қотилини афв этган киши;
3) фарз намозларнинг ортидан ўн марта Ихлос сурасини ўқиган киши”.
Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Улардан бирини қилган киши ҳамми?” деб сўради. У зот: “Улардан бирини қилган киши ҳам”, дедилар» (Имом Табароний ривояти).
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

ОНА УЧУН САДАҚА
Якшанба куни эди. Бозор тонг саҳардан қизигандан қизиганди. Бозор дарвозаси рўпарасига келиб тўхтаган серҳашам ва қимматбаҳо машина хаммани кўзини ўйнатди. Унинг ичидан келишган хушсурат бир ёши 30 ларда бўлган йигит тушиб келди. Қўлида аллақайси дўконга етказиб берилиши керак бўлган катта сумма солинган қоғоз ҳалтани олганча бозор ўртасидаги икки қаватли дўкон ёнига етиб келди. Дўкондор билан анчадан бери олди берди қилиб турса керак
, интиқиб кутаётганлиги сабаб дўкондор оломон орасидан уни дарров кўриб қаршисига чиқди. Шу онда қуюқ қучоқлашиб кўришаркан энди хол ахвол сўрашаётган маҳалда қаердандир пайдо бўлган юпун кийинган жуда ғариб онахон йигитга юзланди:
— Бошинг тошдан бўлсин илойим ўғлим! Болам садақа қил Мен онангга садақа қил.
— Мана шунақа дайди гадоларнинг дастидан бемалол гаплашиб хам ўтиролмайсан ее! – дея йигитнинг шериги дўкондор кампирни қувиб солди.
Йигит аксига олиб минг истиҳола билан атрофга аланг жаланг қараркан ёнидаги шеригидан пул сўраб садақа беришни ўзига эп бермади. Онахоннинг қоқ суяк оёқ қўллари кир бўлиб кетган рўмоли хира тортиб тўзиган кўйлаги унинг дийдасига қаттиқ озор берди. Кўзига алланечук ёш қалқиди. Авваллари хам турфа хил лўлими ўзбекми ёки русми гадойларни кўрганди, аммо бу онахон умуман гадойга хам ўхшамасди.
Худди йўқчилик тўсатдан бошига чақмоқ мисол урган–у Тақдир кажрафтори сабаб мана шу маҳзунликка чўккан мазлумлик йўлига ўтганди.
“ Уч кундан бери туз тотмаганга ўхшайди “ ҳаёл қилди йигит онахоннинг нон расталарига тарфага судралиб кетаётганига кўзини узмай қараб қоларкан шеригининг;
— Тушликка зўр жойга борамиз.. Бир кабобхўрлик қиламиз деган сўзлари негадир қулоғи остида
“...ҳўрлик қиламиз” дегандек туйилди. Жирканч илондан безиган одамдек бир сонияда ундан нари турди ва “Дўстим. Бироз шошиб тургандим бошқа сафар “ дея хайр маъзурни хам насия қилиб дарвоза томонга йўл олди.
Шошилиб кўйлагини орқа томонини шими устидан чиқариб олди ёқаларини кенгайтириб тугмасини иккитаси очди.
Аравакашлар турадиган жойда бир озғингина ёши 15 дан ошмайдиган болани кўриб қолди. Бола унинг кўзига нажоткоридек кўриниб кетди.
— Укам аравангни икки соатга ижарага бериб тур. Илтимос шу икки соат ичида қанча фойда кўрсам шуни ярмини сенга бераман. Йигит шошиларди. Сабаби кампирни йўқотиб қўйишни сира истамасди.
Болакай бунақа ноёб таклифдан аввалига эсанкираб қолди Бироз ўйланиб турганди, йигитни алдамаётганига ишонч хосил қилдими, аравасини берадиган бўлди.
Бизнинг қаҳрамонимиз эса нақ икки соат ичида терлаб қора кир чир бўлса хам роса арава сурди. Гоҳ сабзи қопларини гоҳ мева чева ортилган челак тоғораларини гоҳ эса бойвучча эр–хотинларнинг гап гаштагига бозорликларини машиналари юкхонасигача олиб бориб берар, ўзи кўтариб жойлаб хам қўярди. Балким, юклари бор одамлар бунақа тоза ўзига қараб юрган “ғаройиб аравакаш” йигитга қизиқиб қолганликлари сабаб хам айнан уни ёллашарди. Соат қоқ пешинга келганида йигит хориб пишиб ишлаган олтмиш минг пулини қуртдек санаб боланинг ёнига келди ва аравасини хамда қоқ ярим даромад ўттиз минг сўм пулни болага тутқазди. Бола хам бунақа саҳийликдан шошиб қолиб “ Яна арава сургингиз келса мен шу ерда бўламан, ака” деб қолди.
Онахон фаввора ёнидаги мармар зинада бехол ўтирган экан. йигит худди ўз онасини кўриб қолгандек шошиб унинг истиқболига учди. Қўлидаги хамма пулларини онага тутаркан, гадой кампир ҳаяжон ва шодликдан титраб–титраб дуога қўл очди;
— Бошинг тошдан бўлсин болажоним! Илойо топганинг зар, ушлаганинг олтин бўлсин!
Йигит онага меҳр билан қараб энди ўрнидан туриб кетмоқчи эди, онахон йигитни боя дўкондор ёнида кўрганини эслаб қолди тилга кирди:
— Боя хам сени кўргандек эдим. Кейин арава суриб юрганингни хам кўрдим аммо бошқа бўлса керак деб ўйлагандим...
Йигит эса хўрсиниб жавоб берди;
— Боя сизга беришга бир тийин хам пулим йўқ эди. сизни кўриб марҳум онам ёдимга тушди, шу сабаб сизни бир лаҳза бўлса хам бахтиёр кўришни истадим.
{{ Чўнтагингда бир чақа пулинг бўлмаса хам кўксингда бир дунё юрак бўлсин, экан инсонда}}

Бир подшоҳ бўлган экан. Бир куни вазирларини чақириб:
— Менга шундай бир жумла топиб берингларки, йиғлаб турганимда кулдирсин; кулиб турганимда йиғлатсин, — дебди.
Вазирлар нима қилишларини ўйлаб, роса бош қотиришибди ва бир чекка қишлоқдаги донишманднинг дарагини эшитиб, олдига боришибди. Донишманд вазирларни эшитиб бўлиб, қоғозга қуйидаги жумлаларни ёзиб берибди:
"БУ КУНЛAР ҲAМ ЎТИБ КЕТAР!"
Дарҳақиқат, азизлар, вақт дегани ҳеч кимни аямасдан ўтиб бормоқда. Бу кунларнинг қадрига етайлик!

Ниҳоятда ибратли воқеа...
1974 йилда Маҳатҳир Муҳаммад (1981- 2003 йилларда Малайзияда бош вазир) мактаб битирувчиларининг битирув кечасига фахрли меҳмон сифатида таклиф қилинади. Маҳатҳир Муҳаммад кечада маъруза қилди. Маъруза охирида шундай дейди:
“Биламан, бу кеча талабаларнинг битирув кечаси. Аммо, мен устозлар ўртасида ўйин ўтказмоқчиман. Ғолибга мукофот бор”.
Меҳмонлар ҳайрат билан воқеани кузатиб туришди. Маҳатҳир Муҳаммад устозларга ҳар-хил рангдаги шарларни тарқатиб туриб деди:
“Ҳар-бир устоз шарни пуфлаб шиширади. Сўнг уни оёғига боғлайди. Шарни ёрмасдан муҳофаза қилган устозга мукофот берамиз. Сизда бир дақиқа вақт бор. Қани бошладик!”.
Устозлар бирдан ўринларидан туриб бир-бирларига ҳужум қилишга ўтиб кетишди. Улардан ҳар бири бошқасининг шарини ёришга, ўзининг шарини асрашга ҳаракат қилар эди. Аммо, иш бошқача бўлди. Бирорта шар бутун қолмади. Ҳамма бир-бирининг шарини ёриб ташлади. Ҳеч ким ғолиб бўла олмади. Кутилмаганда Маҳатҳир Муҳаммад шундай деди:
“Мен сиздан бир-бирингизнинг шарини ёришни сўрамаган эдим. Аксинча, ҳар ким ўзининг шарини муҳофаза қилишини сўраган эдим. Агар сизлар бошқаларга нисбатан салбий қарорга келмай жойингизда қимирламай турганингизда эди барчангиз ғолиб бўлар эдингиз. Аммо барчада салбий фикр устунлик қилди. Сизлар ўз муваффақиятингизни бошқалар мағлубиятида кўрдингиз. Ваҳоланки ғалаба барчангизда мавжуд эди!”.
P.S.: Афсуски, баъзилар муваффақиятга эришиш учун бошқаларни вайрон қилишга ҳаракат қилишади. Афсуски, фақатгина ўйин хусусияти эмас, ақлнинг ҳаётдаги хусусияти ҳам шундан иборат кўпчиликда.
Бошқаларнинг эшкагини синдиришинг сенинг қайиғинг суръатини оширмайди. Гул бошқа гул билан жанг қилишни ўйламайди. У фақат очилади холос. Чўққида ҳаммага жой бор. Бу борада айтилган энг гўзал гап Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларидир:
“Сизлардан ҳар бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсани токи биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўъмин бўла олмайди”.

Ўлимдан кейин ҳам савоб олиш учун 6 йўл:
1. Қайси масжидга бўлмасин, Қуръони Карим қўйиб қўйинг;
2. Касалхонага ногиронлар аравачаси бериб қўйинг;
3. Масжид қурилишига қатнашиб қўйинг (меҳнат ёки маблағ билан);
4. Йўл ёки кўприк қуришда ҳиссангизни қўшинг;
5. Дарахт экинг;
6. Ҳеч бўлмаса, шу маълумотларни тарқатиб қўйинг.
Албатта, бу рўйхатни узоқ давом эттиришимиз мумкин. Асосийси, доимо эзгулик қилиш нияти ва ҳаракатида бўлинг!

#Ҳайит_намози
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
1. Аллоҳ ризолиги учун қурбон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.
2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.
3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.
4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.
5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.
6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.
7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.