Asaka_Ziyo
47.1K subscribers
2.89K photos
381 videos
62 files
1.55K links
Муҳаммад Солих жоме масжиди имом хатиби Парпиев Шаҳобиддин домла расмий канали.

📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.
Download Telegram
​​ИЖАРАГА ОЛИНГАН НАРСАНИ ИЖАРАГА БЕРИШ
#ижара #ҳалол_ҳаром

1247-CАВОЛ: Мен олдиндан бир йиллик ижара пулини тўлаб қўйиб, кейин ўзим қимматроқ пулга ижарага берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ижарага олинган нарсани ижарага бериш жоиз. Лекин бир қанча шартлар бор. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия” китобида шундай дейилган:
"وإذا ‌استأجر ‌دارا وقبضها ثم آجرها فإنه يجوز إن آجرها بمثل ما استأجرها أو أقل، وإن آجرها بأكثر مما استأجرها فهي جائزة أيضا إلا إنه إن كانت الأجرة الثانية من جنس الأجرة الأولى فإن الزيادة لا تطيب له ويتصدق بها، وإن كانت من خلاف جنسها طابت له الزيادة ولو زاد في الدار زيادة كما لو وتد فيها وتدا أو حفر فيها بئرا أو طينا أو أصلح أبوابها أو شيئا من حوائطها طابت له الزيادة، وأما الكنس فإنه لا يكون زيادة وله أن يؤاجرها من شاء إلا الحداد والقصار والطحان وما أشبه ذلك مما يضر بالبناء ويوهنه هكذا في السراج الوهاج".
“Бир ҳовлини (бинони) ижарага қабул қилиб олса, сўнг уни бошқага ижарага бермоқчи бўлса, ўзи олган нархга ёки ундан арзонроққа ижарага берса, жоиз бўлади.
Агар ўзи олган нархдан қимматроқ баҳога ижарага берса ҳам жоиз бўлади. Аммо бу ижараси учун олган ҳақи биринчи ижарадаги ҳақнинг жинсидан (масалан, сўмга олиб сўмга берса, долларга олиб долларга берса) бўлса, ортиқча олган пули унга ҳалол бўлмайди, уни садақа қилиши лозим бўлади.
Агар бошқага ижарага берганда иккинчи ижарачи томонидан бериладиган маблағ биринчи ижарачи томонидан бериладиган маблағнинг жинсидан бошқа (масалан, сўмга олиб, долларга берса) бўлса, унда ортиқча олган қиймати ҳам ҳалол бўлади. Агар ижарага олинган ҳовлига бирор қўшимча киритса, масалан қудуқ кавласа, қозиқ ўрнатса, лой билан шуваса, эшикларни тузатса ёки деворларини таъмирласа, шунда ҳам ортиқча олинган қиймат ҳалол бўлади. Аммо ҳовлини супуриб тозалаш қўшимча киритиш ҳисобланмайди.
Ижарага олган бино ёки жойни темирчи, тегирмончи, кир ювувчи каби бинога, жойга шикаст етказадиган ишлар билан шуғулланувчига ижарага бермайди”.
Шунга биноан сиз пулнинг жинсида ўзгариш қилсангиз ёки олган жойингизга матнда келгани каби ўзгартиришлар киритсангиз, олган ҳақингиз жоиз бўлади. Аммо ҳеч қандай ўзгартириш бўлмаса, олган ортиқча сумма ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Уйқуга ётсам қора махлуқ босгандек туюлади. Бу қандайдир касалликми?

Қора жодугар синдроми - жин босиш еки шайтон босиш

▫️Кўпчиликда уйқуга кетиши билан қандайдир қора маҳлуқ ёки нимадир англаб бўлмас мавжудот уни ҳаракатсиз қилиб қўйган ҳолати учраган. Буни кўпчилик диний ва хурофий мавзуларга буради. Аслида бунинг тиббий изохи содда. Тиббиётда бу уйқу фалажлиги дейилади.

🔖 Инсон уйғоқлигида онг ҳам уйғоқ бўлади. Онг шартли равишда ҳаракат ва эс-хушга бўлинади. Уҳлаганимизда эс- хуш ўчади ва  ҳаракат ҳам тўхтайди. Яъни гўёки шол - паралич ҳолатида бўлади.

Юқоридаги қора жодугар синдромида қандайдир сабаб билан эс-хуш ёниб қолади, одам уйғонади. Аммо ҳаракат қисм уйғонмай паралич холатида бўлади.

🫥Инсон онги уйғоқ бўлиб, ҳаракатлана олмаса гўё кимдир маҳкам ушлаб тургандек бўлади. Кўзнинг қавоқлари ҳам харакат маркази туфайли очилмагани учун қоронғу бўлади. Қора махлуқ тасаввурини онгга айнан шу ҳолат беради.

Бу холат ётишдан аввал овқат ейилганда ёки кучли ҳис ҳаёжон бўлганда еки ўта чарчаш холатларида юз бериши мумкин.

Уйқу фалажлигидан бир нечта ҳаракат йўллари билан халос бўлиш мумкин. Масалан: панжаларни қимирлатишга уриниб кўриш, қўлни мушт қилиб кўриш ёки йўталиб кўриш.

Бу ўтиб кетувчи жараён бўлиб, қўрқишга асос йўқ.

Уламолар тавсияси: Инсон ухлашдан олдин икки қўлини дуога  очиб, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ўқиб дам солади ва боши, юзи, олд томонидан бошлаб, имкон қадар баданининг барча ерини қўли билан силаб чиқади. Бу ишни уч марта такрорлайди (Бухорий ва Муслим ривояти)

Шунингдек, “Оятул курсий”ни ўқишга одатланиш лозим “Оятул курсий”ни ўқиган инсон учун АЛЛОҲ ТАОЛО тарафидан ҳимоячи фаришта туширилиб, уни тонггача ҳимоя қилиши ва унга бирон бир шайтон яқинлаша олмаслиги саҳиҳ ҳадисларда айтилган.

https://t.me/Asaka_Ziyo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌸🤲💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺🍀🌸

💐🌸 Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

💐🌸 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

💐🌸 Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

💐🌸 Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.

💐🍀ХАЙРЛИ КУН!🍀💐

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
1_Маънавий жиноятлар_83
<unknown>
🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 1-қисм
07:26 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун
𖦹 МУСТАЖОБ ВАҚТ

Салафи солихинлардан бири айтдики: «Кимнинг жума куниси тўғри ўтса, қолган ҳафтаси ҳам тўғри истиқомтда бўлади».

Солиҳлардан бири айтади: «Жума куни Аллоҳга аср ва шом орасида дуо қилган бўлсам, албатта Раббим менга уни ижобат қилган!»

• Салафи Солихинлар ва жума кунининг аср намози:

- Товус ибн Кийсон раҳимаҳуллоҳ агар жума кунида аср намозини ўқиб бўлсалар, қиблага юзланиб олиб, то қуёш ботгунича ҳеч кимга гапирмас эди. (Тариху Восит).

- Муфаззал ибн Фузола раҳимаҳуллоҳ жума кунида аср намозини ўқиб бўлсалар, масжид чеккасида бир ўзи қолиб, то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди. (Ахборул қудоти).

- Саъид ибн Жубаир раҳимаҳуллоҳ агарда аср намозини ўқисалар, то қуёш ботгунича бирор кишига гапирмас эди, (яъни дуо билан банд бўлардилар). (Ибнул Қоййим, «Зодул маъод», 1/283).

• Ихлос билан дуо қилишнинг фазли:

- Сомт ибн Бистомнинг кўзлари кўрмай қолди, шунда биродарлари жума куни аср вақтида ўтириб олишиб дуо қила бошладилар, қуёш ботишидан олдин акса ура-ура кўз нури қайтди. (Тариху Дамашқ).

- Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «У вақт (яъни дуо ижобат бўладиган вақт), асрдан кейин охирги вақтидир. У вақтни барча тоифадагилар қадрлардилар». (Ибнул Қоййим, «Зодул маъод», 1/483).

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шогирдлари, ёш Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳга шундай насиҳат қилган эдилар:

🔹Сендан савол сўралмагунча жавоб берма!
🔹Олдин илм ўрган, кейин ҳалол касб қил, ундан кейин уйлан!
🔹Авом билан каломий (ақидавий) мавзуларда баҳслашма!
🔹Авомдан биров сен билан баҳслашса, унга жавоб берма!
🔹Фиқҳ ўрганиш учун ҳузурингга келган талабаларни фарзандингдек кўр!
🔹Яширин ҳолларингда ҳам худди очиқ ҳолларда бўлганингдек, Аллоҳ учун бўл!
🔹Мунозара қилганингда қўрқоқлардек гапирма!
🔹Илм мажлисида ғазабланма!
🔹Дунё ва унинг ичидагилардан эга бўлганларингга ишониб хотиржам бўлма!
🔹Инсонларнинг хатоларини излама, фазилатларини изла!
🔹Бахил бўлма, таъмагир бўлма, ёлғончи бўлма, ҳақ билан ботилни, жиддийлик билан ҳазилни аралаштирадиганлардан бўлма!
🔹Ўлимни унутма! Устозинг ва илм ўрганган инсонларинг ҳаққига истиғфорда бўл!

https://t.me/Asaka_Ziyo
2_Маънавий жиноятлар
<unknown>
🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 2-қисм
07:26 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дейди:

"Юрак сиқилишининг энг катта сабаблари:

– Аллоҳ таолонинг (Дини)дан юз ўгириш;
– Қалб Ундан ўзгага боғланиши;
– Унинг зикридан ғафлатда бўлиш ва Ундан ўзгаларга муҳаббат қўйиш.

📚"Зодул маод".

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!
​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )

🗒 Ҳижрий 1445 йил 05-Зулқаъда
🗒Мелодий 2024 йил 13-Май
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 03:30:
🕋🌙Бомдод 04:10,
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 17:25:
🕋🌙Шом 19:30:
🕋🌙Хуфтон 21:05:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
Asaka_Ziyo pinned a photo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръондан қанча ёдлаганингизни гапириб юрманг. Балки сиздаги Қуръонни кўришларига қўйиб беринг.

Очни тўйдиринг, кийимсизни кийдиринг, етимга раҳм қилинг, ёмонни кечиринг, онангизни эъзозланг, ҳаммага табассум этинг.

Қуръондан қаерга келганингиз аҳамиятли эмас, Қуръон сизнинг қаерингизга етиб келгани муҳим!

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
3_Маънавий жиноятлар
<unknown>
🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 3-қисм
06:59 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун
•Ким билан юрганингга, ким билан дўст тутинганингга эътибор бер. Чунки булбул гулга, қарға ахлатга етаклайди.

Мавлоно Румий.
⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўнгги васиятлари

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
–  Эй инсонлар, сизлар гўё мен ҳақимда қўрқаётгандексиз...
Саҳобалар айтишди:
–  Ҳа, ё Расулуллоҳ, шундай. Набий алайҳиссалом:
–  Эй инсонлар, Сизларнинг мен билан ваъдалашган жойингиз бу дунё эмас, балки Ҳавзи Кавсар бўйидир. Аллоҳга қасам, мен уни турган шу жойимдан кўраётгандекман.

Эй инсонлар! Аллоҳга қасам, сизларнинг фақир бўлишингиздан қўрқмайман. Лекин сиздан олдингилар мол-дунёга берилиб кетганлари сингари сизлар ҳам мол-дунёга ҳирс қўйишларингиздан қўрқаман. Мол-дунё сиздан олдингиларни ҳалок қилгани каби сизларни ҳам ҳалок этади.
–  Эй инсонлар! Намозга эҳтиёт бўлинг, намозга эҳтиёт бўлинг! Яъни намозларингизни асрашингиз учун Буюк Аллоҳнинг номи билан онт ичишларингизни истайман, деб бу сўзни бир неча марта такрорладилар.  Сўнгра:

–  Эй инсонлар! Аёлларнинг ҳақлари борасида Аллоҳдан қўрқинглар. Аёлларга яхшилик қилишингизни васият этаман.
–  Эй инсонлар! Банда (ўзларини назарда тутиб)га дунё ва Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсаларни танлаш ихтиёри берилди.
Ҳеч ким Расулуллоҳнинг бу сўзларидан мақсадлари нима эканини англай олмади. Илло, Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу сўзни англаб етди ва ҳўнграб йиғлаб:

“Сизга оталаримиз, оналаримиз, авлодларимиз, аҳлимиз, молимиз фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ!” дея бир неча марта бу сўзни такрорлади.
Одамлар Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: “Расулуллоҳнинг сўзларини бўлишга қандай журъати етди?” дея қарашди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр розияллоҳу анҳуни ҳимоя қилиш мақсадида:

“Эй инсонлар! Абу Бакрга индаманглар. Сизлардан ҳар бирингизни ўз фазлига кўра мукофотладик. Илло, Абу Бакрни мукофотлашга қодир эмасмиз. Уни мукофотлашни Аллоҳ таолога ҳавола қилдим. Масжидга чиқиладиган барча эшиклар тўсилсин. Илло, Абу Бакрнинг эшиги асло тўсилмайди.
Ахийри, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушишларидан олдин мусулмонлар учун дуо қилдилар. Бу гўё у зотнинг энг сўнгги дуолари бўлди: “Аллоҳ сизларни ёрлақасин, Ўз паноҳида асрасин, сизларга нусрат берсин, собит қилсин, қўлласин!..”
Коинот султонининг охирги сўзлари:

“Минбардан тушишларидан аввал умматларига: “Эй инсонлар! Қиёматгача менинг умматимдан менга эргашганларга саломимни етказинг. Бирор кишининг олдида мен зикр этилсаму у менга салавот айтмаса, ўша ўта бахилдир”.

https://t.me/Asaka_Ziyo
4_Маънавий жиноятлар
<unknown>
🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3
06:53 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM