Tolipov Murodjon Tohirovich
497 subscribers
7.97K photos
3.09K videos
38 files
1.48K links
Мени ҳеч нарсам йўқ, 
Гуноҳдан бошқа..
Мени ҳеч кимим йўқ, 
Аллоҳдан бошқа..
Download Telegram
Мадина шахрида мехмонхона ёнидаги дўконга кириб, бир аёллар кўйлаги ёқиб қолди:
— Дўконингизда аёллар кўйлакни кийиб кўрадиган жойи борми? — сўрадим дўкончидан.
— Дўконда аёлларга либосларини кийиб кўриш мумкин эмас, аёлингиз танлаган куйлакни бемалол мехмонхондаги ўз хонангизда кийиб кўрсинлар, маъқул келса кейин пулини тўлайверасизлар.
— Битта хонача ажратмабсизлар-да? Қандай қилиб танимаган одамга ишонасизлар?
— Мудиримиз бунга рухсат бермаганлар, ахир, сиз бизга ишониб савдо қилиш учун дўконимизга ташриф буюрдингизку, нега биз сизга ишонмаслигимиз керак?
— Нега, ахир куйлакни олиб кетиб қайтиб келмасликлари ҳам мумкин-ку?
— Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас! Муслималаримиз бемалол хотиржам ўз хоналарида кийсинлар, мободо пуллари озроқ бўлса биздан хадя, денглар деб тайинлаганлар. Мободо қайтариб келишмаса, розиман ва бу сўзимга Роббимни ҳузурида сизларни гувоҳ қиламан, деб тайинлаганлар.
— Мудирингиз арабми?
— Йўқ, афғон ўзбекларидан.
— Сиз-чи?
— Мен хам афғон ўзбеклариданман.
— Қачондан бери Мадинада яшаяпсиз?
— Шу ерда туғилганман.
— Мудирингиз-чи?
— Мудирим ҳам шу ерда туғилганлар. Мудирим менинг отам бўладилар, бобом ҳам шу ерда туғилганлар, бобомнинг боболари қадимда шу шахарга муҳожир бўлиб кўчиб келишган экан.
— Анча кузатдим, дўконга кирган бошқа миллатлар билан ҳам бемалол гаплашаяпсиз, нечта тилни биласиз?
— 8 та тилда бемалол гаплашаман.

Кўйлакни олиб мехмонхонага кетдик, бир оздан сўнг пулини тўлашга дўконга келдик.
— Кўйлак маъқул бўлди, энди нархини айтинг.
— 60 риёл.

Дўконга пулни бериб ташқарига чиқдим. Дўкончининг "Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас" деган сўзлари қулоғимга ўрнаб акс садо бера бошлади.

"Бу шахарда озор мумкин эмас, мумкин эмас, мумкин эмас".

Баъзан ҳаддимизни билмай нафсга қуллик қилиб ўша ерда хам нафс йўлида, арзимас бойлик орттириш йўлида ўз диндошига озор бериб турганларга гувох бўлиб қоламиз ва шуларга хам дўкончи йигитни сўзларини хайқириб такрорлагимиз келади:
Эй биродар, бу шаҳарни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас, мумкин эмас...
🇷🇺 Владимир Путин тайинлашни таклиф қилганларнинг тўлиқ рўйхати:

Консультация учун қуйидагилар таклиф этилади:
– Ички ишлар вазири лавозимига – Владимир Александрович Колоколцев;
– Фуқаро мудофааси, фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш вазири лавозимига – Александр Вячеславович Куренков;
– ташқи ишлар вазири лавозимига – Сергей Викторович Лавров;
- мудофаа вазири лавозимига - Андрей Ремович Белоусов;
– адлия вазири лавозимига – Константин Анатолевич Чуйченко;
– Ташқи разведка хизмати директори лавозимига – Сергей Эвгениевич Наришкин;
– Федерал хавфсизлик хизмати директори лавозимига – Александр Василевич Бортников;
– Миллий гвардия қўшинлари Федерал хизмати директори лавозимига – Золотов Виктор Василевич;
– Федерал хавфсизлик хизмати директори лавозимига – Дмитрий Викторович Кочнев;
- Президентнинг Махсус дастурлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига - Александр Леонидович Линз.

Сенаторлар 13 май куни қўмита йиғилишларида ва 14 май куни Федерация Кенгаши йиғилишида Президент томонидан таклиф этилган номзодлар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади.
Bugun, 13 may
☀️ +30°...+15°, Ochiq havo

Hozir: 🌫 +15°, ↙️ 4.1 m/s

Tong: ☀️ +22°
Kun: ☀️ +29°
Oqshom: ☁️ +28°
Namlik: 24%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 2.9 m/s
Bosim: 761 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:06
Quyosh botishi: 19:32
Қаерда меҳр бўлса, у ерда ҳаёт бўлади! Кўнглингизни дуосиз, шукрсиз ва меҳрсиз қолдирманг! Дуо қилганда дилдан ишонинг. Шукр қилганда қалбдан миннатдор бўлинг. Меҳр кўрсатганда, самимий ва шафқатли бўлинг.

Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва баракатуҳ.
Ҳар бир кунимиздан унумли фойдаланайлик. Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!
Сендан муҳаббат ҳақида сўрашади. Айтгил, у руҳнинг руҳга отилишидир.

Шунда сендан руҳ ҳақида сўрашади. Айтгил, у руҳларни Яратгувчи Раббим ишидандир.

Аббос Аққод
Инсон кутилмаган пайтида кутмаган нарсасига енгилади.
Энг оғир зарбаларни кутмаган инсонидан олади. Чунки инсон душманига қарши ҳимояланиши мумкин. Яқинларига қарши ҳимоялана олмайди.
Бир куни эчки сурувдаги қўйларга ўзининг қанчалар довюрак эканини исботламоқчи бўлибди. Шу мақсадда тоғ чўққиси томон кўтарила бошлабди.
Маълум бир жойга чиқиб ортига қараганда қўйлар унга ҳақиқатда ҳайрат билан тикилиб туришган экан.
– «Ландавурлар! – дебди эчки. –Бу нима бўпти?! Ҳозир мен сизларга кўрсатиб қўяман!»
Шундай қилиб эчки ортига қарай-қарай, ҳар қараганида эса пастдаги қўй-қўзиларнинг ҳайратли нигоҳидан илҳомланиб чўққининг энг баланд жойига етибди! Аммо ортига бурилиб пастдаги ҳайвонларга сўнгги бор назар ташламоқчи бўлганда бирдан боши айланиб, кўзларини юмиб олишга мажбур бўлибди...
Энди унга ҳайвонларнинг ҳайрат тўла нигоҳи ҳам, ўзи ҳам сира муҳим эмас, биргина илинжи пастга эсон-омон тушиб олишда экан. Буни уддалашига кўзи етмагач эса зорланиб маърашга тушибди...
Чайласидан чиқиб чўққида турган эчкини кўрган чўпон жуда аччиқланибди ва эчкининг бебошлиги бошқа ҳайвонларга ҳам ўрнак бўлсин учун уни милтиқ билан отиб туширибди.

Қиссадан ҳисса шуки: ўринсиз жасорат шармандалик билан тугайди.
Кучли ва кучсиз инсоннинг фарқи унга берилган муаммоли вазиятни ҳал қила олишига қараб белгиланмайди.

Аксинча, ана шу муаммоли вазиятга муносабатига қараб белгиланади.

Кучсиз инсон муаммодан ўзига яна каттароқ муаммо ясай олади, яъни стресс, депрессия, шикоят, жаҳл, ғазаб ва хафагарчилик...

Кучли инсон эса фақат дарс олади , тажриба олади ва хулоса чиқаради... Ва бу ўта қимматбаҳо ҳаётий ечим бўлиб қолади ва бир поғона юксалишига хизмат қилади
Севгидан нафратгача бир қадам, дейишади. Йўқ, аслида умиддан умидсизликкача бир қадам. Севгидан нафратгача эса ҳаммасини ўзгартиришга бўлган минглаб уринишлар мавжуд...
Мана бизнинг асл ҳолимиз. На мансаб қолади, на обрўмиз қолади, на чиройимиз қолади. Нимамиз қолди? Инсон 4 ҳаётда яшайди. Она қорни, дунё ҳаёти, қабр ҳаёти ва абадий ҳаёт. Биз фақатгина шу 4 ҳаётнинг биттасида ўз хоҳишимиз бўйича ҳаракат қила оламиз. Бу - дунё ҳаёти…мана шу жумлаларни ўқиётган ҳаётимиз...
Инсон ўзини тушунадиган ва ўзи ҳам тушунадиган одам билан гуллайди.

Мирач Чағри Оқтош
Бу ҳаётда кўп нарсани ўзинг ўрганишинг мумкин. Фақат тошбағирликнигина сенга бошқалар ўргатишади!
Халқ ўз ҳукуматидан қўрқса бу – золимлик, ҳукумат ўз халқидан қўрқса бу – эркинликдир.

✍️ Томас Жефферсон
Мияси майда-чуйда орзуларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради.

Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради.

Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз.

Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш учун сабаблар излай бошлайди.

Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи, қувончингизга шерик бўлувчи дўстлар орттиринг!


@Yassaviyya
Сарказм#

- Пулни каердан оламиз?
- Камбагаллардан.
- Камбагалларнинг пули кам-ку.
- Лекин уларнинг сони купку.....
Қуръону карим Франция ва АҚШда энг кўп сотилган китобга айланди. Ўтган йили бу мамлакатларда 5 миллион китоб сотилган.

Британия ва Германияда ҳам Ислом ва унинг Муқаддас китоби Қуръон Каримга бўлган қизиқиш кескин ошиб бормоқда.
Бир куни икки дўст баҳслашиб колишибди ва бири иккинчисининг юзига тарсаки туширибди. Тарсаки еган дўст, дили оғриса ҳам, бир сўз айтмай, қумга "Бугун чин дўстим менга тарсаки туширди", деб қумга ёзиб қуйибди.
  
Улар йўлларида давом этаётганларида, дарёга дуч келишибди ва дарёда чўмилишибди. Тарсаки еган йигит чукиб кетгаетганида, дўсти қутқариб олибди. Тошга "Бугун менинг чин дўстим ҳаётимни сақлаб колди" деб ёзиб куйибди.
  
Дўстига тарсаки туширган ва хаётини сақлаб колган йигит сўрабди:
- Нега сени хафа қилганимни қумга ёзиб, ҳаётингни сақлаб қолганимни тошга езиб куйдинг?
- Кимдирдан дилинг оғриганида, хафагарчилигимизни шамоллар учириб кетишни учун кумга езишимиз керак. Бизга яхшилик килишганда эса, ҳар қандай кучли шамол ҳам учираолмаслиги учун тошга ўйиб туширишимиз керак...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзбўямачиликнинг юқори чўққиси

Мали ҳарбийлари машғулотларда отишмаларни "оғзаки" бажарди, худди болаликдаги кўча ўйинлари каби.
ОРҚАГА ТАШЛА

Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.
Дунёдаги қулоқни тешиб юборадиган энг қаттиқ овоз, азоб тортаётган мазлумнинг сукунатидир.

Ҳазрати Али (р.а)
Тоғ-тошларни ўйиб ўзига уй қурган инсон, тишини даволаш учун лунжига қилинган уколдан бир неча сантиметр ҳужайралари музлаб ҳаракати чеклангани боис сўлагини бошқаролмайди-ю дағдағаси дунёни бузади-я…