arteriola 🫀
41.6K subscribers
155 photos
174 videos
Бахт хакида, кейинги хаётимда валдирайман.

Реклама учун: https://t.me/arteriola_rec
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хозир қучоқлай оладиган одам топиш хам амримахол
4
Мен катталарча муаммони ҳал қила олмайдиган одамларни ёқтирмайман. Агар мендан хафа бўлсанг, нега бошқаларга шикоят қилиб юрасан, нега тўғридан-тўғри мен билан гаплашмайсан? Гўёки муаммони хал қилиш ўрнига, бошқаларни ўзингнинг муаммоингга шерик қилишни афзал кўрасан. Ҳар бир пичир-пичир — булар девор қуришдан бошқа нарса эмас. Ростини айтсам, одамлар кичик муаммоларни катта муаммога айлантириб, гўё бутун дунё уларнинг нуқтаи назарини билиши керакдек тутишини кўриш жуда чарчатади. Оддий бир суҳбат, самимий бир гап — ҳаммасини ҳал қилиши мумкин эди. Лекин баъзилар муаммони хал қилиш ўрнига шовқин кўтаришни танлайди.
Гапир , ичингда нима бўлса менга айт . Энг оғриқли хотираларинг , энг бахтли хотираларинг , сани нима хурсанд қилишини , сани нима хафа қилишини айт . Чунки энг оғир пайтингда ёнингда бўлишни , сани қўллаб қувватлашни хохлайман . Чунки сан бу хаётдаги энг яхши нарсаларга лоийқсан холос . Сани хафа бўлишингни , йиғлашингни сира хохламайман . Доим кулиб юр , чунки санга кулгу ярашади
Агар бу хаётда хамма нарсадан қийналсанг ёки жуда чарчасанг , мени эсла , менга қўнғироқ қил ёкида шунчаки ёз . Тўғри сани хамма муаммоларингни хал қилиб беролмасман , лекин ёнингда туришни , санга далда бўлишни , санга ишонч билдиришни яхшигина эплайман . Агар хамма нарсадан кўнглинг қолиб , ўзингни хеч кимга кераксиздек хис қилсанг , мени эсла…ахир мен сени халиям яхши кўраман , сени соғинаман , сени қадрлайман , доим ёнингда тураман . Ишон сен мен учун бутун дунёсан , сен мен учун энг идеал ва такрорланмас инсонсон . Буни хис қилишинг учун қўлимдан келган хаммасини қиламан , сени қоронғу кунларингни ёритишга , сени оғир ахволдан олиб чиқишга вада бераман , фақат умидсизликка тушма , сен ўзинг ўйлаганингдан кўра кўпроқ нарсаларга қодирсан , шунчаки ўзингга « мени кўзларим » билан қара . Сен бу дунёдаги энг яхши инсонсан . Фақат озгина бахтсизликларга ўралашиб қолганингни хисобга олмаса сенда хаммаси яхши , бу хам ўтади , юқ ўтмайди дема ахир орта бир назар ташла , бундан баттар кунларни хам бошдан кечирдинг «хозир ўлиб қоламан » деган кунларни хам хеч нарса бўлмагандек енгиб ўтдинг , фақат озгина сабр қил , сенинг деразангни олдида хам бахор гуллари гуллайдиган кунлар келади ишон хали « бахтдан ёрилиб кетамиз » фақат шунчаки тўхтаб қолма , хамма нарсани хам юрагингга яқин олма , яшашинг қийинлашади . Эсингдан чиқарма сен мен учун энг яхши ва қадрли инсонсан , фақат буни сал кейинроқ тушуниб етасан… хозирча яхши қол , хали хаммаси жудалар яхши бўлиб кетади…
3
Севги - бировни ўзингга боғлаб кўйиш эмас. Уни борича қабул қилиш, кетса хам дуода колдириш, ёнингда бўлмаса хам қалбингда ёмонламаслик.
Баьзан севги - бирга қолиш эмас, бир инсонни чин дилдан севганингни тан олиб, такдирнинг қарорини жим қабул қилишдир. Чунки баъзи инсонлар бизга насиб эмас, лекин қалбимизга ёзилган бўлади.
менга зарар бериш учун четдан бировнинг кераги йўқ, ўзимникилар етади.
Одамлар хар доим гапиради семирсанг семирибди дейди , озиб кетсанг озибди дейди . Бутун кунингни ўқишга бағишласанг , ха бу ақлли бўп кетибди дейди , хеч нарса қилмасдан кўчада бекор юрсанг , ха буни қўлидан балоям кемайди ўзи дейди . Ўраниб хижобга кириб намоз ўқисанг , ха бу спони ёқган , рўмолниям эрга тегиш учун ўраган дейди . Калта кийсанг бетарбия , ўз хаққингни ажратиш учун одамларга гапирсанг бу ўзи бетгачопарда дейди . Қисқаси одамлар хар доим нимадир дейди , гапирмасанг кибр , кўп гапирсанг суюқ дейди . Мухими уларни гапига этибор қимасдан яшаш
3
Кечирилмайдиган нарсалар бор , сен у одамни севишинг мумкин , лекин уни сенга қилган бази ишларини унута олмайсан
1
бу ғалати эмасми?

сен ўзингни бошқалардан яхшироқ биласан, лекин барибир ҳаётингни бир сониясини ҳам яшамаган кимнидир сўзлари учун хафа бўласан.

юрагингни асра.
Ижтимоий тармоқлар хеч қанақа романтикани ўлдирмайди , улар шунчаки сен бошқалардан кўра кўпроқ харакат қилишинг кераклигини , атрофингдагиларга бундан хам зўрроқ шароит яратиб бера олишингни эслатиб туради
1
Бир кеча ичимдан бутунлай ўлиб қолгандек бўлдим. Эрталаб эса турдим, душ қабул қилдим, кийиндим ва ҳеч нарса бўлмагандек ҳаётимни давом эттирдим.
5
Бахт хакида, кейинги хаётимда валдирайман.
1
Сен билмайсан менга қанчалик қийин бўлганини.
2
Мен меланхоликман. Ҳамма нарсани юрагимга яқин оламан, кўп ўйлайман ва кўп нарсани ичимда сақлайман. Одамларга дарров очилмайман, лекин бировни ўзимники деб билсам, унга жуда қаттиқ боғланаман. Ташқаридан сокин кўринишим мумкин, аммо ичимда минг хил фикр ва ҳиссиёт бўлади. Баъзи гапларни бошқалар унутиб юборса ҳам, мен узоқ вақт эслаб юраман.
2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
Хамма нарсани ўзинг хал қилишинг шарт эмас, энди сенда мен борман оппоғим.
2