Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.3K subscribers
9.56K photos
1.81K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Муносабат

⚡️Танлов билан келган ходимлар жон куйдириб ишлаяпти, вазифасининг қадрига етаяптиБотир Жабборов, Ургут тумани ҳокими

...Кадр йўқ-йўқ деб айтардик, агарда ишга қабул қилишни очиқ қилсак, "ҳар хил ўйинлар" бўлмаса, муносиб номзодлар албатта топилади.

Битта мисол, ҳатто тумандаги энг чекка қишлоқ, чегара ҳудудимиздаги Бойбул маҳалласига ҳам битта ёшлар етакчиси лавозимига 12 та номзод ҳужжат топширгани, ушбу тизимнинг шаффофлигидан далолат беради.

👉 Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/384

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Муносабат

Мен хорижда таҳсил олган ёш давлат хизматчиси сифатида соҳада ёшларга берилаётган эътиборни кўриб руҳландим. Хусусан, Президентимизнинг компетент ёшларга раҳбарлик тажрибаси етишмаса, ўргатамиз, деганларини алоҳида таъкидламоқчиман. Ёки давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимларнинг улуши 61 фоизга етгани ҳам соҳада ёшларга берилаётган имкониятларга яққол мисол.

Шунингдек, эндиликда ёш мутахассисларни танлаш дастури орқали нафақат Ўзбекистонда, балки ТОП хорижий университетларда ўқиётган энг иқтидорли ёшларнинг ҳам давлат хизматига кириб келиш имконияти пайдо бўлди. Бу — ўз навбатида креатив, самарали ва халқчил давлат хизматчилари сонини ошишига олиб келади.

Шохрух Қудратов, Инновацион ривожланиш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Муносабат

⚡️Давлат хизматини ривожлантиришнинг янги босқичи бошланди

Шерзод Кудбиев, Давлат солиқ қўмитаси раиси

Президентимиз томонидан имзоланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун давлат органлари ходимлари томонидан энг узоқ кутилган ҳужжат бўлса керак.

У давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини белгилайдиган, меритократия тамойили асосида мартаба даражалари ўсишининг кафолатини таъминлайдиган ҳамда давлат хизматчисининг жамиятдаги мавқейини оширишга қаратилган давлат хизмати институтининг ҳуқуқий асосини яратади.

Қабул қилинган Қонун илғор жаҳон тажрибасини ўзида мужассам этган ҳолда, давлат бошқаруви соҳасида миллий тажрибага асосланган кенг кўламли мутахассисларнинг оғир ва машаққатли меҳнати самарасидир.

Aминманки, қабул қилинган ҳужжатда белгиланган давлат хизматчилари аппаратини самарали бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этиш барча соҳалардаги ислоҳотларнинг сифатли амалга оширишда давлат органлари ходимларининг ҳиссасини сезиларли даражада оширади.

Узоқ йиллар давомида давлат хизматини ривожлантириш векторини белгилаб берувчи ушбу асосий ҳужжатни тайёрлаш жараёнида иштирок этган барча мутахассисларга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман.

Барча давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилингани билан табриклайман.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Муносабат

⚡️Энди давлат хизматига рақобатбардош кадрлар авлоди кириб келади

Улуғбек Юсупов, “Ўзархив” агентлиги директори

Қонунни давлат хизматчилари катта қизиқиш билан қабул қилди. Халқимизнинг эса ушбу Қонун билан давлат хизматини кўрсатиш янада яхшиланишидан умиди катта.

Қонун билан кадрларни очиқ танлов орқали саралаш тизими жорий этилаётгани қувонарли. Давлат хизматчилари хизмат поғоналарида адолатли ўсиш, эркин фаолият юритиш каби ҳуқуқларга эга бўлмоқда. Иш вақти ва хақ тўлашнинг шакллари тартибга солинмоқда. Энди давлат хизматчисининг хизмат давридаги фаолияти тўлиқ кафолатланади.

Аминманки, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши бизнинг мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматчиларини касбга лаёқатлилигини ва профессионаллигини ўсишида шарт-шароитлар яратиш ҳамда рақобатбардош кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️Янги Қонун ёшларимиз билан тизимли ишлашда, халқимизга самарали хизмат кўрсатишимизда муҳим ҳужжат сифатида хизмат қилади

Фарғона шаҳри "Ҳувайдо" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Феруза Тошпўлатова Қонун моҳияти юзасидан ташкил этилган семинардан сўнг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Маълумот ўрнида, айни кунларда Агентлик Ахборот хизмати масъул вакиллари Фарғонада бўлиб, филиал фаолияти билан жамоатчиликни яқиндан таништирмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
#малака_ошириш

Умидбек Аллабергенов, Тўрткўл тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Муносабат

⚡️Наманганлик ёш давлат хизматчилари давлатимиз раҳбарининг
янги мақолаларини ўқиб, хулосалари ҳақида фикр билдирди

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Муносабат

⚡️ШҲТнинг Самарқанд саммити ташкилотга янги руҳ бахш этади

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Илҳом Қурбонов ШҲТ саммити, ташкилотнинг Ўзбекистон, минтақа ва умуман замонавий дунё учун аҳамияти, давлатимизнинг мазкур нуфузли ташкилотга раислиги даврида эришилган натижалар юзасидан муносабат билдирди.

👉 Мақолани ўқиш

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Муносабат

⚡️Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг “Самарқанд” саммити – минтақавий ва глобал муаммолар, икки томонлама масалаларни муҳокама қилиш учун катта имкониятдир

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Боту Алимов ШҲТ саммити, ташкилотнинг Ўзбекистон, минтақа ва умуман замонавий дунё учун аҳамияти, кутилаётган таклифлар юзасидан муносабат билдирди.

👉 Мақолани ўқиш

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Муносабат

⚡️"Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги мулоқот ва ҳамкорлик"

Давлат бошқаруви академиясида шу мавзуда давра суҳбати ташкил этилди.

Мулоқотнинг кириш қисмида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбаев, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмуродов иштирок этиб, Саммитнинг Ўзбекистон, минтақа ва умуман замонавий дунё учун аҳамияти, минтақавий, глобал миқёсда кенг ҳамкорлик ва мулоқот, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги даврида ташкилот фаолиятидаги ўзгаришлар, Мажлиснинг тарихий натижалари ҳақида алоҳида таъкидлашди.

Шунингдек, тадбирда Академиянинг профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва мустақил изланувчилари, "Раҳбар аёл“ дастури тингловчилари, вазирлик ва идоралар вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этиб, Саммит натижалари бўйича фикр-мулоҳазалар алмашишди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Муносабат

⚡️Қатъий сиёсий ирода, дипломатик самимият, бағрикенглик ва етакчилик харизмаси муҳим аҳамият касб этди

Агентликнинг Миллий кадрлар захираси билан ишлаш бошқармаси бош инспектори Тимур Абдуллаев Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ Саммитининг Ўзбекистон учун аҳамияти, натижалари юзасидан фикрларини билдирди.

👉 Мақолани ўқиш.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари

Давлат фуқаролик хизматчиларига бугунги куннинг муҳим мавзуси юзасидан
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти мудири Боту Алимов маълумот берди.

☝️Барча давлат фуқаролик хизматчиларига томоша қилишни тавсия қиламиз.

❗️Ҳамкасбларингизга улашинг!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Муносабат

⚡️“Қўл бошқаруви”дан тизимли бошқарувга ўтиш даври бошланади

... Давлатимиз раҳбари 2023 йилдаги энг устувор йўналишларга тўхталиб ўтаркан, биринчи галдаги вазифа сифатида ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилди.

Президентимиз хусусий ташаббусларни янада кенгайтириш, уларга янги истиқболларни очиш мақсадида энди “қўл бошқаруви”дан аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтиш вақти келгани таъкидланди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда давлат бошқаруви ва аппаратида такрорланиш кўп, кераксиз штатлар бор. Давлатимиз раҳбари айтганидек, бошқарувда марказлашув юқори. Оқибатда, бугунги мураккаб масалаларга тўғри ечим топиш учун ортиқча вақт, куч ва ресурс сарфланмоқда. Вазирларнинг Ҳукумат қабул қилаётган қарорларда, таъбир жоиз бўлса, “овози йўқ”. Яъни, уларнинг ушбу қарорларни тайёрлаш ва ҳаётга жорий қилишдаги иштироки ва масъулияти етарли эмас.

Президент шунинг учун янги маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди. Албатта олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали ва халқчил бўлишида давлат, энг аввало қатъиятли, адолат ва садоқатни фаолиятининг бош мезони сифатида кўрадиган салоҳиятли кадрларга таянади...

🟢 Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️Давлат хизматчилари фаолият самарадорлигини баҳолаш — давр талаби

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Парламент ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида эндиликда барча раҳбарлар фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаб борилишини маълум қилди.

🟢 Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️Инсонга эътиборнинг энг маъқул ва мақбул шакли намоён бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатнома билан чиқиши муҳим воқеа бўлди. Мурожаатномада Президент мамлакатнинг яқин истиқбол учун тараққиёт йўналишларини белгилаб берди.

Мурожаатномадан ўрин олган масалаларнинг салмоғи ҳам, кўлами ҳам катта. Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар, таълимни қўллаб-қувватлаш, маъмурий ислоҳотлар, “ижтимоий давлат” тамойилини мустаҳкамлаш, “Маҳалла бюджети” тизимининг жорий этилиши, мулк ва инвестицияларнинг ҳимояси, туман ва шаҳарларнинг беш тоифага ажратилиши каби масалалар бу давомли рўйхатнинг айримлари, холос. Бу масалаларнинг қайси бири бирламчи ёки муҳимроқ эканини белгилаш ниҳоятда қийин...

🟢 Батафсил

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️ Давлат фуқаролик хизматига киришдаги очиқ танлов тизими янада шаффоф бўлади

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий жараёнларни ислоҳ қилиш борасида муҳим воқелик бўлди. Жорий йилда амалга оширилган ишлар Мурожаатнома асосида чуқур таҳлиллар билан сарҳисоб қилинди ва келгуси йилда амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар белгилаб берилди.

🟢 Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️ Ўзбекистон – Сингапур: Кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги даври

Мутахассислар ташриф моҳиятини таҳлил қилмоқда.

Каналга уланиш -
t.me/argos_uz
#Муносабат

Касби тумани ҳокимига дублёр сифатида бириктирилдим. Ушбу даврда амалдаги ислоҳотларнинг халқ ҳаётидаги таъсирини кўрдим. Бугунги ислоҳотлар мураккаб даврда амалга оширилаётгани — ҳар биримиздан қаттиқ меҳнат, тартиб-интизомни талаб қилмоқда. Қисқа давр ичида ҳар бир кадр самарали ишлаши учун тажриба орттириб бориши кераклигини, халқ олдидаги вазифаларни ҳис қилиши лозимлигини, тинимсиз ривожланиб бориши шартлигини англадим.

▫️Тўймурод ҚАНОАТОВ, Касби тумани “Мушқоқи” МФЙ ҳоким ёрдамчиси

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи фаолиятини яқиндан ўрганяпман. Дублёрлик орқали фаолиятимда раҳбар аёлга қўйиладиган талаблар, мурожаатлар билан ишлашда янгича ёндашувлардан фойдаланиш лозимлигини ўргандим. Дублёрлик — касбий компетенцияларимни яна бир поғона ошишига хизмат қилди.

▫️Адлия БОЙМУРЗАЕВА, Булунғур тумани “Меҳржон” МФЙ хотин-қизлар фаоли

Хоразм вилояти ҳокими ўринбосарига дублёр бўлдим. Амалиёт давомида тартиб-интизом, фидойилик самарали хизмат учун муҳимлигини англадим. Ҳар қандай кичик топшириққа ҳам масъулият билан ёндашиш, муаммоларни жойида ҳал қилишнинг йўлларини ўргандим. “Устоз-шогирд” анъаналари асосида раҳбарлик кўникмаларини ўзимда ривожлантирдим. Амалиёт тажрибамни оширди.

Отахон ИСМАИЛОВ, Урганч шаҳри “Янгиобод” МФЙ ёшлар етакчиси

❗️Салоҳиятли кадрлар резерви ҳамда дублёрлик дастури ҳақида бу ерда ўқинг.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат #ёш_кадрлар

⚡️Селекция қилинган ва “Келажак лидерлари” клубларида тобланган ёш давлат хизматчилари айни кунларда Давлат бошқаруви академиясида малака оширмоқда

“Келажак лидерлари” махсус малака ошириш дастурининг 4-мавсуми тингловчилари "Олдимизда вазифа кўп, мақсадимиз аниқ, халқни севадиган давлат хизматчиси, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўша оладиган ва замонавий фикрлайдиган чинакам лидер бўлиш", дея таъкидлашди.

#келажак_кадрлари #ишонч #имконият #натижа

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Муносабат

⚡️Салоҳиятли кадрлар резервига киритилган номзодлар Давлат бошқаруви академиясида малака оширмоқда

Тингловчилар "Малака ошириш курси олиб борган меҳнат фаолиятимизни қайта таҳлил қилиш, аниқ стратегик режаларни белгилаб олишимизга сабаб бўлди", дея таъкидлашди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz