Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.2K subscribers
9.37K photos
1.76K videos
14 files
6.09K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Италияга расмий ташрифи бошланди

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоролик

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенциясини ошириб боришнинг зарурати нимада?

Каналга уланиш -
@argos_uz
#Билган_яхши

⚡️"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатларнинг қайси харажатларини қоплаб беради?

▫️ хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда стипендиатларнинг бакалавриат, магистратура ёки докторантурада ўқиши қиймати тўлови;

▫️ Стипендиатлар томонидан визалар олиш;

▫️Стипендиатларнинг барча турдаги транспорт воситалари билан таълим олиш жойигача бўлган йўлкира харажатлари;

▫️ бакалавриат, магистратура ёки докторантурада таълим олиш даврида Стипендиатларнинг яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари;

▫️ зарур ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш, шу жумладан, дарсликлар сотиб олиш, стипендиат таълим олаётган хорижий таълим муассаса талабларига биноан илмий мақолалар чоп эттириш;

▫️ хорижда таълим олиш даврида стипендиатларни тиббий суғурталаш;

▫️ Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига кўра, стипендиатларнинг хорижда таълим олиши билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлари.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фоторепортаж

⚡️"Келажак лидерлари" дастури 4-мавсуми тингловчилари махсус малака ошириш курси якунлари бўйича синовдан ўтмоқда

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Танловлар қандай ташкил этилади? Ушбу жараёнда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги(АРГОС)ни вазифалари нималардан иборат?

Агентлик томонидан жорий қилинган Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz даги вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида шаклланади.

Вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар Порталга жойлаштирилган сана мазкур лавозимни эгаллаш бўйича танлов эълон қилинган кун деб ҳисобланади.

Танлов 4 та босқичдан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

▪️биринчи босқич – танлов ўтказилиши тўғрисида эълон бериш;
▪️иккинчи босқич – номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва саралаш;
▪️учинчи босқич – номзодларнинг билимини тест синовидан ўтказиш;
▪️тўртинчи босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш.

❗️Агентлик танловлар бўйича қуйидаги ишларни амалга оширади:

▫️ давлат органларидаги вакант лавозимлар бўйича танловлар эълон қилинишини таъминлайди;

▫️ ҳудудлардаги тест синовлари марказлашган ҳолда Агентликнинг филиалларида ҳамда Агентликнинг — test.argos.uz платформасида ўтказилади;

▫️ танловларни белгиланган тартиб асосида ўтказилиши устидан назорат олиб боради;

▫️танловларнинг суҳбат босқичида ўз вакилини кузатувчи сифатида юборади;

▫️ танловни ташкиллаштириш ва ўтказишда белгиланган қоидага риоя этмаслик ҳолатлари, шунингдек, танлов комиссиясининг холис қарор қабул қилишига таъсир ўтказган ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланган тақдирда, танлов натижасини тўлиқ ёки қисман бекор қилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️ Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

◽️Видеолавҳа: Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида белгиланган муҳим қоидалар

◽️Мавзу: Ғазаб ва эмоционал интеллект

Маърузачи:
Қудратуллаева Рухсора Бахтияровна, Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет доценти, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

◽️“Мутолаа вақти” рукни — Стивен Кови, Стив Жонс: Фокус, устувор мақсадларга эришиш

◽️ Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 9 июнь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Green University'ни тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Миллий кадрлар захирасига киритилади

“Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–174-сон, 31.05.2023 й.) қабул қилинди

Президент фармони билан Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ташкил этилди.

Университет давлат ОТМ ҳисобланиб, фаолияти “Hub and Spoke” тамойили асосида йўлга қўйилади.

Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасининг муҳим экологик, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий муаммоларини ҳал этишга қодир мутахассислар, олим, тадқиқотчи, раҳбар ва тадбиркорларни тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

❗️Университетда таълим давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ташкил этилиб, ўқув жараёни:

кредит-модул тизими асосида амалга оширилади;
ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Етакчи, эътироф этилган халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва бошқа) сертификатларига эга абитуриентлар тегишли фанлардан энг юқори балл олади ва ушбу фанлардан имтиҳондан озод қилинади.

Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун бакалавр таълим йўналиши бўйича камида 25 та ҳамда магистратура ва докторантура (PhD) мутахассисликлари бўйича камида 20 та грант ўринлари ажратилади.

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.

❗️Университетни тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига, 5 йиллик иш стажига эга бўлгандан кейин – мутахассислиги бўйича раҳбар лавозимларга тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Италия Республикаси Президентининг қароргоҳи – Рим шаҳридаги Квиринал саройида расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️ Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/Vo7Jrqc04Bs орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифи доирасида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) офисига ташриф буюрди ва унинг бош директори Цюй Дунъюй билан учрашди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Филиалларимизда

⚡️Давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш бўлимлари масъуллари учун семинар ташкил этилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали ташаббуси билан адлия бошқармаси, меҳнат инспекцияси, ҳамкорлигида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун-моҳиятига оид амалий семинар ташкил қилинди.

Мақсад — давлат ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш фаолиятида учраётган муаммоларни аниқлаш, уларга ечим топиш ва меҳнат қонунчилиги мазмун-моҳиятини етказиш.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Очиқ танловларни ташкил этишда Комиссиянинг вазифалари нимадан иборат?

Давлат органида танловларни ўтказиш учун доимий фаолият юритувчи Танловларни ташкиллаштириш ва ўтказиш комиссияси тузилади.

Танлов комиссиясининг таркиби давлат органи раҳбари томонидан тасдиқланади. Танлов ўтказилаётган давлат органининг кадрлар бўлинмаси танлов комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.

❗️Танлов комиссиялари ваколатлари:

▪️номзодларнинг вакант лавозим малака талабларига мослиги бўйича хулоса бериб, танловларнинг тест босқичига ўтган номзодларни белгилайди;
▪️вакант лавозим хусусиятидан келиб чиқиб, тест синовлари натижаларини ижобий деб топиш учун 56 фоиздан юқори балл белгилаши мумкин;
▪️танловларнинг суҳбат босқичини интервью ёки тақдимот каби усуллар асосида ўтказади;
▪️суҳбат натижаси бўйича ҳар бир Танлов комиссияси аъзоси номзодларни баҳолайди;
▪️суҳбат натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган номзодни танлов ғолиби деб топади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM