Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.58K photos
1.82K videos
14 files
6.22K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Тайинлов

⚡️Халилов Зайнобиддин Жалолитдинович Шеробод тумани ҳокими этиб тайинланди

З.Халилов тайинловга қадар Ҳисоб палатасида масъул лавозимда фаолият юритган.

Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Ражабов Шерзод Абдимуратович Қизириқ  тумани ҳокими этиб тайинланди

Тайинловга қадар Ш.Ражабов Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Сурхондарё вилоятининг 13 та туманида ҳокимлар ўзгариши амалга оширилди

Унда 2 та ротация,  11 та республика даражасидаги ташкилотлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган салоҳиятли ва тажрибали кадрлар лавозимга қўйилди.

Бу жараён туманлар ҳокимлари ўз иш услублари ва ёндашувларини ўзгартириш мақсадида амалга оширилди.

Каналга уланиш - @argos_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Каналга уланиш@argos_uz
#Қутлов

⚡️Бугун давлат божхона хизмати ходимлари куни
!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 26 январь – Давлат божхона хизмати ходимлари куни билан тизимдаги барча хизматчиларни, бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, фахрийларни самимий қутлайди.

Мамлакатимизда қонун устуворлигини, иқтисодий хавфсизликни таъминлашдек масъулиятли ва шарафли хизматингизни қадрлаймиз!

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️Президентнинг янги Фармонига шарҳ

Барча давлат хизматчиларига кўриш тавсия этилади.

🟢 Рус тилида кўриш

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Диққат

❗️ Ишчи гуруҳ саволларингизга тезкор жавоб беради
!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ–14-сон Фармони билан Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали ташкил қилишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар белгиланди.

Мазкур Фармон ижросини таъминлашда вужудга келган саволлар ва меҳнат муносабатларига оид масалалар бўйича t.me/murojaat_argos_bot орқали мурожаат қилиб, тезкор жавоб олишингиз мумкин.

▫️Маълумот учун, мурожаатлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жонли_мулоқот

⚡️Бугун, соат 16:00да давлат фуқаролик хизматчилари малакасини ошириш масаласи юзасидан овозли мулоқот ташкил этилади

Мулоқотда иштирок этиб, мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга экспертларимиздан жавоб олинг.

Овозли мулоқот ташкилотимизнинг ушбу — телеграмдаги расмий каналида ўтказилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Президент Қирғизистонга жўнаб кетди

Олий даражадаги музокараларда дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперациясини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинади.

Икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кўзда тутилган.

Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️ Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Мавзу: Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмати интизоми Кодекси мазмун-моҳияти

Маърузачи:
Иномов Авазбек Сойибжонович, Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи

▫️“Мутолаа вақти” рукни: "Давлат бошқаруви санъати: Ўзгараётган дунё учун стратегиялар", Маргарет Тэтчер

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 27 январь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/BlaBNVNtbVI орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлатимиз раҳбари "Ата-Бейит" тарихий-ёдгорлик мажмуасида гул қўйди

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда нималарга эътибор бериши керак?

Давлат хизматчилари оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини ОАВда ёритилишига кўмаклашиши керак.

Давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги оммавий баёнотлар давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари ёки мазкур йўналиш бўйича ваколатли мансабдор шахс томонидан амалга оширилади.

❗️Қуйидаги ҳолларда оммавий баёнот берилиши мумкин эмас:

▫️оммавий баёнот матни ва мазмуни давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор бўлмаса;

▫️оммавий баёнотда келтириладиган ахборотлар давлат сирлари билан боғлиқ бўлса;

▫️оммавий баёнот бошқа давлат органлари ва ташкилотлари нуфузини пасайтириш ёки уларнинг мансабдор шахсларини камситишга йўналтирилган бўлса.

Давлат хизматида жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида жамоатчилик томонидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига оид айблов ёки танқид билдирилган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари унга нисбатан билдирилган айблов ёки танқидга оммавий изоҳ ёхуд раддия бериши лозим.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM